6-мавзу. Фалсафий антропология (инсон фалсафаси). Фалсафада “Homo Economicus”(иқтисодий инсон) тушунчаси. Режа: 1



Download 5,23 Mb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi5,23 Mb.
#248102
  1   2
Bog'liq
тақдимот (1)


6-мавзу. Фалсафий антропология (инсон фалсафаси). Фалсафада “Homo Economicus”(иқтисодий инсон) тушунчаси.

Режа: 1. Инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятлари. 2. Шарқ ва Ғарб фалсафасида инсон муаммоси. 3. Фалсафий антропологиянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, предмети ва вазифалари. 4.Ҳаёт ва ўлим муаммоси. 5.“Homo Economicus” ”(иқтисодий инсон) тушунчаси ва модели.


Инсон-ҳар қандай фалсафий таълимотнинг асосини ташкил этувчи фундаментал фалсафий категория
Инсон
нинг асосий белгилари
Руҳият
онг
Хотира
Тафаккур
Ахлоқ
Тил
  • Бу ерда инсон нафақат турли томонлардан таҳлил қилинди,
  • балки унинг ижтимоий, табиий ва космик жараёнлар билан
  • ўзаро алоқалари ҳам ўрганилди.

Шундай қилиб, фалсафанинг онтология, гносеология, этика, эстетика
каби бўлимлари билан бир қаторда, инсон ҳақидаги билимлар
соҳаси аста-секин шаклланиб борди.
  • Бундай даврларда фалсафада инсоннинг моҳияти, унинг бурчи,
  • вазифаси ва юз бераётган воқеалар учун жавобгарлиги
  • ҳақидаги азалий масалаларга бўлган қизиқиш яна кучайган.

Инсонни қуршаган табиат ҳақида билимлар тўпланиши
ва уларнинг ривожланишига қараб, одамзотнинг ўз-ўзига бўлган
қизиқиши ҳам кучайиб борди, инсон борлиғининг бу соҳадаги
тадқиқотлар учун янада кенгроқ имкониятлар яратувчи янги ва
янги ўзига хос хусусиятлари аниқланди.
ИНСОНГА ФАЛСАФА НУҚТАИ НАЗАРИДАН ЁНДАШУВ
Ҳозирги замон фани маълумотларига қараганда одам деб аталувчи ягона биологик турга мансуб бўлган тирик мавжудотнинг инсонга айланиши узоқ давом этган эволюцион жараёндир. Ушбу жараён мутахассисларнинг фикрига кўра 3-,3,5 млн йил давом этган. Бошқача айтганда, одамнинг дастлабки аждодлари ҳисобланган тирик мавжудотнинг инсонга айланиши узоқ давом этган эволюцион жараённинг натижасидир. Инсон фаолияти, турмуш тарзи замонлар ўзгариши билан аста-секин ўзгариб келган. Шу ўзгаришнинг турли – туманлиги нафақат инсонлар, балки унинг аждод ва авлодларининг бири иккинчисидан фарқ қилиши учун асос вазифасини бажарган.
Антропосоциогенез жараёни яъни инсоннинг пайдо бўлиб шаклланиб боришида, инсон онги, ақл-фаросатининг шаклланишида, унинг амалий фаолиятини маълум бир мақсад томон йўналтиришда нутқ энг муҳим восита ролини ўтаб, шу нутқнинг тараққиёти антропогенез жараёнининг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Антропосоциогенез жараёнининг энг муҳим омилларидан яна бири – инсонни инсон ишлаб чиққанлигидир. Оилавий муносабатларнинг вужудга келишида энг асосий ўринни никоҳ эгаллайди. Дастлабки никоҳ эндогамия (энг яқин қариндош билан), экзогамия (бошқалар билан никоҳ) шаклида бўлган.
Илмий адабиётларда инсоннинг табиий-ижтимоий борлиғи ва рухий кечинмалар дунёси мавжудлиги тан олинади. Бу борада
каби ёндашувлар мавжуд. Инсоннинг биологик хусусиятларига овқатланиш, ҳимояланиш, зурриёт қолдириш, шароитга мослашиш кабилар хос. Асосан ана шу хусусиятларга таянадиган биологизм анча чекланган, чунки у инсоний муносабатлар меъёрларининг эволюцион-биологик асосларига кўпрок эътибор қаратади.
Биологизм
Социологизм
Психологизм
Инсон бошқа мавжудотлардан ижтимоий хусусиятлари билан ажралиб туради. Чунончи, тил, муомала, билим, онг, маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол қилиш, бошқариш, ўз-ўзини идора этиш, бадиий ижод, ахлоқ, нутк, тафаккур, қадриятлар, шулар жумласидандир. Мазкур хусусиятларни устувор биладиган социологизм инсон табиатини ижтимоий аҳамиятга молик сабаблар билан тушунтиради ва инсоннинг ижтимоий-маданий образини яратади. Инсоннинг психик хусусиятларига руҳий кечинмалар, ҳайратланиш, ғам-ташвиш, қайғу, изтироб чекиш, завқланиш, кайфият кабилар киради. Инсонни таҳлил қилишдаги психологизм ана шунда намоён бўлади.
Антик замон Европа маданиятининг бешиги ҳисобланган Юнонистонда инсоннинг ижтимоий моҳияти ва инсон тўғрисидаги илк рационал қарашлар шаклланди. Юнонистон файласуфларининг инсон ва жамият тўғрисидаги қарашларининг шаклланишида Марказий Осиё халқлари орасида кенг ёйилган зардўштийлик диний-фалсафий таълимотининг таъсири сезиларли бўлди. Қадимги Юнонистонда ўзига хос табиий иқлим, ижтимоий шароит илм-фаннинг ривожланишига сабаб бўлди. Ушбу мамлакат бўйлаб бир қатор фалсафий таълимотлар яратилган бўлиб, олам ва одам муаммолари турли ёндашувлар орқали таҳлил қилина бошланди.
Шундай мактаблардан бири Милет мактабидир. Ушбу мактаб файласуфлари орасида Фалес (тахминан эрамиздан аввалги 624-547 й.) биринчилардан бўлиб, инсоният тарихида инсоннинг ўзи “ўзлигини англаши”, инсон фаолиятида “ҳар нарса меъёрида бўлиши керак”, оламда, одамда бўладиган ўзгаришларни инсон ўзининг фаҳм-фаросати, ақл-заковати ёрдамида билиб олиши мумкин, оламда биз била олмайдиган худолар ёки руҳларга ўрин йўқлиги ҳақидаги ғояларни олға сурган бўлса, унинг шогирди Анаксимандр (эрамиздан аввалги 610-547-46 й.) одам сувда яшовчи жониворлардан келиб чиққан, деб тахмин қилди.
Софистларнинг (донишмандлик ўқитувчилари) тушунтиришларича, инсон ўзини ўраб турган оламдаги жамики ҳодисаларга, воқеаларга танқидий нигоҳ билан боқмоғи, олам тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини такрор-такрор текшириб турмоғи даркор. Бошқача айтганда, танқидсиз, юзаки қабул қилинган тасдиқ, ҳар қандай эътиқод, ҳар қандай ишонч мустаҳкамлигини вақти-вақти билан текшириб турмоқ зарур. Софистлар Эллада маънавияти ривожланишида ижобий роль ўйнаган. Улар нотиқлик санъати назариётчилари сифатида сўзга катта эътибор беришган.
Инсон ўзлигини билишининг 2 хил:
жиҳатларини узвийлиги Гераклит қарашларида ёрқин намоён бўлганлигини кўришимиз мумкин. Унинг уқтиришича инсоннинг сирини билмасдан туриб табиат сирига кириш мумкин эмас. Реалликни билиш ва унинг аҳамиятини тушуниш учун биз ўзлигимизни билишга ҳаракат қилишимиз керак.
ЭКСТРАВЕРТИВ
ИНТЕРАВЕРТИВ
Қадимги Юнон фалсафасидаги инсон борлиғи ҳақидаги фикрмулоҳазаларни ичида Суқротнинг фикрлари таҳсинга сазовордир. Суқрот инсон муаммосини ўрганиш фалсафанинг асосий масаласи эканлигини эътироф этиши билан ўз замондошларининг фалсафий қарашларидан анча илгарилаб кетади. Суқрот “ўзгаларни ўзгартирмоқчи бўлган инсон, аввал, ўзини ўзгартириши лозим” деб таъкидлаб ўтади. Суқротни ушбу даъвати унинг ахлоқий фалсафасини ифода этади. Унинг фикрича инсон борлиқдан ажралмаган, илоҳий кучнинг ўз атрофида сақлаб туради. Инсон пассив объект эмас, балки унга ижодий изланиш, мавжуд тузум ва муҳитни ўзгартириш хос.
Платоннинг фикрига кўра, инсон илоҳий қудрат томонидан яратилган. Бошқача айтганимизда, Платоннинг қарашларига мувофиқ худди ўша илоҳий қудрат, одам деб аталувчи мавжудот универсал дунёвий руҳ билан ҳам бевосита алоқадордир. Индивидуал инсон жони ўша дунёвий руҳнинг садоси, сасидир. Худолар эса, жон ато этилган, тирилтирилган ғоялардан бошқа нарса эмас. Ҳар бир кишининг жони, Платон томонидан инсон билан жамият ўртасидаги ўзаро алоқадорлик контекстида таҳлил қилинади. Унинг тушунтиришича инсон деган мавжудот ўз эҳтиёжларини ҳеч қачон ўзи қондира олмайди. Шунинг учун одамлар ҳамкорликда ва жамоа бўлиб фаолият кўрсатишга ҳамиша зарурият сезадилар.
Ижтимоий турмуш ҳар бир кишига бажариши зарур бўлган муаян талаблар қўяди. Бундай талабларни бажариш учун инсонга маълум ижтимоий фазилатлар, хислатлар лозим бўлади. Платоннинг таъкидлашича, инсонга керак бўладиган ўша фазилатлар, хислатлар туғма бўлмайди, балки уларни ўқитиш, тарбия қилиш ёрдамида ҳосил қилинади. Инсоннинг ижтимоий фазилатлари ва хислатлари, унинг жамиятдаги ўрни ҳақида фикр юритган мутафаккир, меҳнат тақсимоти, одамларнинг меҳнатдаги иштироки ҳақида бир қатор фикр-мулоҳазаларни ўртага ташлайди.
Аристотель одамни инсон даражасига кўтарилишида жамият ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини алоҳида қайд этади. Одамлар фақат жамиятда инсон бўлиб шаклланадилар, ахлоқий мавжудот бўлиб таркиб топадилар. Лекин бундай тарбия фақат адолатли давлат шароитида амалга ошиши мумкин. Ҳақиқий адолат тамойиллари ва нормалари асосида яратилган қонунлар устиворлигига эришиш, уларга амал қилишни таъминлаш, фуқароларда чинакам инсоний фазилатларни тарбиялайди. Аристотель биринчилардан бўлиб “Фуқаролик жамияти” тушунчасини фанга олиб кирган ва ўз даври ва кейинги даврлар учун ижтимоий-сиёсий қадрият яратиб кетган.
Ўрта аср инсоният босиб ўтган тарихий тараққиёт жараёнининг энг узоқ давом этган босқичидир. Ўрта аср фалсафасининг шаклланиш жараёни Европада христиан динининг вужудга келиши ва унинг тарқалиши билан боғлиқ бўлса, Осиё, Африка мамлакатларида, хусусан Марказий Осиёда ислом динининг кириб келиши ва унинг ривожланиши билан бевосита боғлиқдир. Христиан дини эрамизнинг I-II асрларида Рим империясининг Шарқий вилояти Фаластинда пайдо бўлиб, Ўрта ер денгизи атрофига ёйилди. Ислом дини эрамизни VII-VIII асрларида учта қитъа (Африка, Осиё ва Европа)ни қамраб олди. Антик дунёда кўп худолилик динлари ҳукмрон бўлган бўлса, ўрта асрларга келиб якка худолик динлари ҳукмрон бўлиб олди. Шунинг учун ўрта аср фалсафасининг илдизлари иудаизм, христианлик ва ислом динларига бориб тақалади.
Инсон тўғрисида таълимот яратишга уринган ўрта аср христиан файласуфларидан бири Оригендир. Унинг фикрича, инсон деган тирик мавжудот жон, қалб ва танадан иборат. Инсон жони ўзига боғлиқ эмас, чунки у худо томонидан инъом этилади. Ўрта аср христиан фалсафаси қадимги Юнон антропологиясига хос антик рационализмни қайта кўриб чиқди. Қадимги Юнон антропологиясининг бутун диққат эътибори, инсон ахлоқи, билимини улуғлашга қаратилган бўлса, ўрта аср фалсафасида эса, энг муҳим инсоний фазилат, эътиқод, ишончга асосланган инсон эрки ҳисобланади. Яъни, ўрта аср шароитида инсоннинг ақл-идроки ўрнига, эрки эъзозланди.
Инсон ички оламини ҳар томонлама ўрганган машҳур христиан файласуфи Августиннинг тушунтиришича, инсон яхшиликни билади, бироқ ундаги эрк ўзига бўйсунмайди, оқибатида у қилиши керак бўлмаган нарсаларни қилади. Унингча, Христианликка қадар бўлган фалсафий таълимотларнинг ҳаммасига бир иллат, бидъат юққан; уларнинг ҳаммаси ҳам тафаккурни инсоннинг энг олий куч-қудрати деб кўкларга кўтариб келган. Ақлнинг ўзи ҳам дунёдаги энг шубҳали ва ноаниқ нарса бўлиб, ваҳий келмагунча бизни номаълумликдан ёруғлик томон олиб чиқа олмайди
Инсоннинг маънавий дунёси, унинг руҳий оламининг шаклланиш жараёни муаммолари, ўрта асрнинг машҳур христиан файласуфларидан бири, схоластиканинг йирик намояндаси Фома Аквинскийнинг ҳам диққат марказида бўлди. Фома Аквинский жамият аъзоларининг маънавий ва ижтимоий муаммолари ҳақида бош қотиради. Ушбу муаммоларни Юнон файласуфларига ўхшаб жамият ва давлат доирасида ўрганади. Унинг фикрига мувофиқ, давлат барчанинг фаровонлиги ҳақида қайғуриш учун яшамоғи даркор. Лекин у жамиятда мавжуд бўлган турли табақага мансуб кишиларнинг тенг бўлишига мутлақо қарши эди. Ҳамма худога бўйсуниши, барча христианлар орзу қилган эзгуликнинг асосини ташкил этмоғи лозим, деган фикрлар олға сурилди.
Инсон борлиғи ҳақидаги дастлабки тасаввурлар қадимги Шарқ мамлакатлари, айниқса Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё халқлари томонидан яратилиб, мифлар, эртаклар, достонлар, қўшиқларда ўз ифодасини топган. Дастлабки инсон образини қадимги Ҳинд Ведаларида тасвирланган Пуруша мисолида кўришимиз мумкин. Эрамиздан аввалги XII-VII асрларда яратилган Ҳинд Ведаларида 4 асосий китоб Ригведа, Атхарваведа, Самоведа, Яжурведа, яъни диний билимлар, гимнлар, қўшиқлар, тўпламларида инсоннинг қиёфаси ҳақидаги дастлабки фикр-мулоҳазаларни учратиш мумкин. Лекин бу ерда инсон ва уни яшайдиган жойи бўлган жамият ҳақидаги қарашлар мифологик характерга эга.
Ведаларда ёзилишича, бир бутун яхлит борлиқнинг айрим хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган инсон икки йирик моҳият: тана билан жоннинг қоришмасидан иборат. Тана билан жон эса, ҳамиша ўзаро алоқадорликда, бири иккинчиси билан боғлиқ. Қадимги Ҳинд ведаларида айтилишича, олам бир бутун, тирик мавжудотларнинг ҳаммаси ўша бутуннинг ажралмас зарраларидир. Одам эса ўша тирик зотларнинг ўзига хос шакли, кўринишидир. Ҳозирги одамзот танасининг шакли, жонининг бир шакли танадан бошқа шакл танага сонсаноқсиз марта кучиб ўтишлари натижасида содир бўлган.
1. Дунё азоб-уқубатларга тўлиб кетган. Туғилиш – азоб, қарилик – азоб, касаллик ва ўлим – азоб.Ўзинг ёмон кўрадиган одам билан учрашиш – азоб, севимли кишидан жудо бўлиш – азоб, хоҳлаган нарсани қондириш учун курашиш – азоб. Бу – азоб ҳақидаги ҳақиқатдир.
2. Яшашга нисбатан кучли иродага асосланган хоҳиш, агар ҳатто унинг излайдиган нарсаси баъзан ўлим билан тугасада, ўзи хоҳлаган нарсани излайди. Бу – азобларнинг сабаби ҳақидаги ҳақиқатдир.
Ҳинд фалсафасида ахлоқий ҳатти-ҳаракатлар ўзгаришлар занжири, ҳаётнинг «айланиши”га киритилган: ..қайта тирилиш – ҳаёт – ўлим – қайта тирилиш – ҳаёт – ўлим... (сансара). Шундай қилиб, ренкарнация ғояси – бу специфик ҳиндча феномендир. Буддани тўрт олий хақиқати шу тинимсиз туғилишдан қутилишдан иборатдир.
3. Агар инсоннинг барча эҳтирослари негизида ётган хоҳиш бартараф этилиши мумкин бўлса, унда эҳтирос ўлади ва одамнинг азоблари ниҳоясига етади. Бу – азобларнинг тўхтатилиши ҳақидаги ҳақиқатдир.
4. Хоҳиш-истаклар ва азоблар бўлмайдиган ҳолатга (нирванага) эришиш учун, тўғри тафаккур, тўғри феъл-атвор, тўғри турмуш тарзи, куч-ғайратга эришиш зарур. Бу– азобларнинг сабабидан халос бўлиш ҳақидаги ҳақиқатдир
Инсон ва жамият ҳақидаги дастлабки фикр-мулоҳазаларни қадимги Хитой афсоналарида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Чунончи, дастлабки инсон Одам Ато Паньго қиёфасида намоён бўлади. Эрамиздан аввалги XII асрда мавжуд бўлган Чжоу давлатида дастлабки инсон Одам Ато Паньго яшаган экан. Унинг танасидан табиатнинг турли ҳодисалари келиб чиққан экан. Чексиз бўшлиқлардан иборат бўлган олам унинг қудратли зарбасидан ер ва осмонга бўлиниб кетган. Ўзининг сеҳрли куч қудрати билан оламда тартиб-интизом ўрнатган Одам Ато Паньгодан одамзот бир умрга қарздор эмиш.
Инсон тўғрисидаги мифологик-диний қарашлар ўрнини аста-секин фалсафий қарашлар эгаллай бошлади. Инсон ҳақидаги дастлабки фалсафий қарашлар Қадимги Хитойда эрамиздан аввалги VIII-VI асрларда вужудга келган. Бу даврга келиб, қадимий Чжоу давлатида ижтимоий муносабатлар кескинлашиб кетди. Зиддиятларнинг кескинлашиб бориши ўша замоннинг ижтимоий тафаккурида ҳам ўз ифодасини топди. Қадимги Хитой файласуфлари фуқароларнинг бахтини осмондан эмас, балки улар яшаётган ижтимоий муҳитдан излай бошладилар. Инсон яшаётган табиий-ижтимоий муҳит ўзгариши билан, унинг ўзи ҳам ўзгариб бориши ҳақидаги фикр мулоҳазалар эрамиздан аввалги VI асрда вужудга келган даосизм таълимотида олға сурилган.
Конфуций таълимотига кўра одамлар бир-бирларига ўхшаб кетадилар лекин улар тарбиясига кўра фарқ қиладилар. Айниқса ижтимоий шарт-шароитларнинг ўзгара бориши инсон хулқатворининг ўзгариб боришига сабаб бўлган. Чунончи, мутафаккирнинг эътироф этишича, одамлар ўз табиатига кўра бир хил бўлиб, лекин хулқ атворига кўра улар бир-биридан йироқдирлар. Конфуций таълимотида асосий ахлоқий қонун, асосий ахлоқий тушунча – жен (инсонпарварлик)дир. Лун Юй (ҳикматлар) китобида шндай дейилади: “Кимки чин дилдан инсонни севишга интилса, у ёвузлик қилмайди”, “Ўзингга раво кўрмаган нарсани ўзгага ҳам муносиб кўрма, шунда давлатда ҳам, оилада ҳам ўзингга нисбатан ёвлик ҳис қилмайсан”
Инсон ва жамият ҳақидаги фикрларни эр. авв. VII-VI асрларда ўрта ва яқин Шарқ мамлакатлари, хусусан Марказий Осиёда кенг тарқалган мифологик-диний, диний-фалсафий таълимотларда ҳам яққол кўришимиз мумкин. Ана шундай таълимотлардан бири зардўштийлик эди. Зардўштийлик таълимотининг марказий муаммоси одам билан олам ўртасидаги ўзаро алоқадорлик жараёни таҳлилига қаратилганлиги эди. Бу таълимотга кўра, одам борлиғи олам борлиғи билан бевосита алоқадордир. Ушбу таълимотга кўра, бутун олам борлиғи тўрт унсурдан иборат. Олам борлиғининг энг мураккаб шаклларидан бири бўлган одамнинг табиати ҳам, шубҳасиз ўша тўрт унсур билан боғлиқ бўлади.
Зардўштийлик диний-фалсафий қарашларида таъкидланишича, инсон иймон эътиқодининг учта йирик таянчи бўлади: фикрлар софлиги, сўздаги собитлик ҳамда фаолиятнинг инсонпарварлиги, Авестода ёзилишича, иймон – эътиқоднинг мустаҳкамлигини ифодаловчи аломатлар турли – туман бўлади. Хусусан берган сўзнинг устидан чиқиш, унга содиқ қолиш, савдо-сотиқда тузилган шартномаларга қатъий амал қилиш, ҳиёнатдан ҳоли бўлиш иймон-эътиқодлилик аломатидир. «Авесто»да ахлоқий идеал воқелик билан шунчалик чамбарчас боғлиқки, гап ҳақиқат ёки ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, ҳаёт ва ўлим ҳақида борадими, барчаси ҳаётий амаллар орқали ер юзида бойлик ва эзгулик бунёд этишга қаратилган.
V-VI асрларда тарқалган яна бир диний-фалсафий таълимот маздакийлик эди. Маздак таълимотига мувофиқ оламда бўлаётган ўзгаришлар онгли ва маълум бир мақсадга қаратилган бўлмоғи лозим. Айниқса, инсоннинг онгли фаолияти эзгулик устидан ғалаба қилади. Маздак қарашларида жамиятдаги ижтимоий тенгсизликка бартараф этиш ғояси марказий ўринлардан бирини эгаллар эди. Унинг фикрича, жамиятда барча одамлар тенг бўлиши, улар орасидаги содир бўладиган турли муносабатлар ижтимоий адолат тамойилларига асосланиши даркор. У жамиятда хотинқизлар ва эркакларни тенг ҳуқуқлилигини талаб қилиб чиққан биринчи ислоҳотчи эди.
Қуръони Каримнинг Аъраф сурасининг 11, 12, 15 – Хизир сурасининг 26 оятларида дастлабки одам (Одам Ато) суратини, Оллоҳ қора ботқоқдан, яъни лойдан ясаганлиги, кейин унга тириклик яъни жон ато этганлиги, Момо Ҳавони эса Одам Атонинг чап биқинидан яратилганлиги ҳабар қилинади. Ислом ақидаларига мувофиқ, бутун кишилик жамияти Одам Ато билан Момо Ҳаводан тарқалган эмиш. Мусулмон маданияти – маънавиятининг назарий-услубий асосларини шубҳасиз, ислом динининг икки йирик муқаддас манбаси: Қуръони карим ва Ҳадиси шариф ташкил этади.
Ўрта аср мусулмон файласуфларидан Абу Наср Форобий одамлар ўзларининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун турли жамоаларга бирлашганлар. Одамларнинг жамоани бошқаришда ижтимоий адолат тамойиллари, нормаларига риоя қилишлари даркор эканлигини қайта-қайта такрорлади. Кишилик жамиятининг келиб чиқишида моддий асос ва маънавий асосни бир вақтда тан олган Фаробий, инсонлар жамиятида кейинчалик маънавий асос биринчи ўринга чиқишини башорат қилиб ўтади. Фаробийнинг орзу қилган раҳбарни ўн икки фазилат мавжуд бўлиши керак. Талаб қилинган бундай ахлоқий комплексга эга инсон – шахс ўз даврида ижтимоий-сиёсий ҳаётда жуда зарурлиги уқтирилади.
Ибн Сино фикрича, инсоннинг энг муҳим хислатларидан бири, ўзи яшаётган атроф-муҳитда содир бўлаётган ҳодиса ва воқеаларнинг моҳиятини билиб олишга қодирлигидир. Инсон оламни ўзининг ички ва ташқи сезгилари ёрдамида билиб олади. Машҳур «Тиб қонунлари» асарида таъкидланишича, ташқи сезги (кўриш, эшитиш, хид билиш) инсонни ташқи олам билан боғлайди. Ички сезгилар (таҳлил қилиш, ифодалаш, хотира, интуизм) тасаввур этиш имкониятини яратувчи сезгилардир. Инсон ҳеч қачон танҳо, якка ўзи яшай олмайди. Унинг кундалик эҳтиёжларини қондириш, турли орзу умидларини руёбга чиқариш учун жамоа бўлиб яшашга интилади.
Берунийнинг тушунтиришича инсонларнинг ташқи кўринишлари турли-туман бўлсада, уларнинг ички тузилиши барчаси умумийдир. Берунийнинг фикрича, ҳалол меҳнат қилиб яшайдиган, бировга ёмонликни раво кўрмайдиган инсон комиллик шоҳсупасига кўтарилган инсондир. «Олийжаноб одам, - деб ёзади Беруний, - ўзининг жони ва ўзининг мулкидан бошқа ҳеч нарсага эгалик қилмайди, қонунан ўзига тегишли мулкни бошқаради. Жавонмард ўзининг олийжаноблиги ва хайр-саховати билан машҳур бўлган одам. Айни вақтда жавонмард ўзининг хушмуомалалиги, меҳр-шафқати, сабот-матонати, сабртоқати, обрў-иззати билан ҳам ном чиқарган одамдир»
Фалсафий қизиқишлари марказида табиат ва инсоннинг моҳияти тўғрисидаги масала турувчи фан «Фалсафий антропология» деб аталади. Антропологик ёндашув инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятларини аниқлайди, инсон ҳаёти ва фаолияти муаммолари таҳлили билан шуғулланади. «Экзистенция» тушунчаси тадқикотчининг фикрини, аввало, инсон қилмишлари ва азоб-уқубатларида намоён бўлувчи инсон ҳамда дунё алоқаларини излаш, аниқлаш томонга йўналтиради. Ҳозирги замон Ғарб фалсафасининг йўналиши сифатидаги фалсафий антропология дастлаб немис файласуфи ва социологи М.Шеллер (1874-1928) асарларида ишлаб чиқилган ва германиялик файласуф Х.Плеснер (1892- 1985), немис мутафаккири А.Гелен (1904-1976) асарларида ривожлантирилган.
Шелернинг фалсафасида инсон моҳиятини ифодалайдиган таянч тушунча иккита: биринчидан, инсон қудратли кучга эга бўлган, лекин кўр-кўрона амал қиладиган қатъий шижоат; иккинчидан, инсон барча нарсаларнинг билаолмайдиган, лекин мустақил энергияси бўлмаган руҳдир. Руҳ биологик жараёнларнинг устида турган ҳосила. Ҳаёт руҳни ҳаракатга келтиради. Инсонни бетакрор шижоат ва руҳнинг ўзаро мувофиқлиги белгилайди. Шелер объектив қадриятлар иерархиясини таснифлаб, у орқали Худони олий қадрият эканлигини асосламоқчи бўлади. Инсоннинг ҳис кечинмасини Шелер шунчаки руҳий ҳодиса эмас, балки космик акт (оламий ҳодиса) деб тушунади. Инсондаги барча руҳий кучлар ва интилишлар олий руҳий субъект, яъни худонинг давомидир.
Ҳозирги замон антропологик фалсафасининг инсон моҳияти тўғрисидаги хулосалари куйидагича:
1. Инсон табиатан ноёб ва универсалдир. У табиат ривожининг буюк маҳсули, ноёб қобилият соҳибидир. Инсон учун инстинкт ҳам, юксак онг ҳам, нозик дид ҳам, улуғворлик ва яратувчанлик хам хосдир.
3. Инсон моддий ва маънавий оламни қамраб олган яхлит бирликдир. Ҳар бир инсонда табиийлик, ижтимоийлик мужассамлашган.
2. Инсонда ички ва ташқи олам мужассамлашган. Инсоннинг ички олами фаолиятнинг турли шаклларида - меҳнат, мулоқот, маънавий ривожланиш, бадиий ижод, хулқ- атвор ва шу кабиларда намоён бўлади.
4. Инсон тарихий мавжудотдир. У ўзининг ана шу хусусияти билан келажагини яратади. Инсон ўтмиш ва келажак ўртасида трансформацион субъект ҳисобланади.
5. Инсонда ўзи ва келажаги ҳақида масъулият ҳисси мавжуд, у бундан ҳеч қачон қутулаолмайди.
6. Инсон моҳиятан коммуникативдир. Бу моҳият ўзаро алоқа, муносабат, муомала, коммуникация орқалигина намоён бўлади.
Мифоло
гик
Диний
Илмий-фалсафий
Инсон муаммоси 3 хил нуқтаи назар бўйича ўрганилади:

Download 5,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish