7 Хотиранинг зўриқиши



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#22855
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Сапиенс. 7-боб




 
Хотиранинг зўриқиши 
Инсонга баскетбол ўйнаш қобилиятини эволюция инъом этмаган. Ҳа, у инсонга югуриш 
учун оёқ, тўп ўйнатиш учун қўл, рақибларини итариш учун елка бергани рост, аммо буларнинг бари 
инсонга вақтини хушлаш учун тўпни саватга ирғитишга имкон яратган. Танаффусга чиққан мактаб 
болаларидек бошқалар билан ўйинга тушиши учун ўйинчи нафақат жамоанинг қолган тўрт аъзоси 
билан (гарчи уларни илк бор кўриб турган бўлса-да) биргалашиб ҳаракат қилишни ўрганиши керак, 
балки рақиб жамоадаги бешовлон ҳам худди шу қоидага кўра ўйин олиб бораётганини билиши 
лозим. Ҳайвонлар ҳам ўйин ўйнайдилар, масалан, ўртамиёна ва одатий тажовузларни ўз ичига олган 
ўйинларни. Аммо улар бир сезгига амал қиладилар: дунёнинг исталган бурчидаги ҳар бир кучук 
генида “ёпишиб қолган” бир қоида бор-ки, шу қоидага кўра, у бегонага ташланиб, уни қувлашмачоқ 
ўйнашга чорлайди, ириллайди ва ёлғондакам ғажишади. Аммо америкалик ўспиринларнинг 
ДНКсида баскетбол ўйнаш учун алоҳида ген топилмаган. Шунга қарамай, улар мутлақо бегона 
тенгқурлари билан ўйнайверадилар, негаки уларнинг барчаси бу ўйин тури ҳақида бир хил 
тасаввурга эга. Бу тасаввур ғоялар олами, яъни тахаййўл оламига дахлдор, аммо бордию ҳамма уни 
бошқалар билан бўлишадиган бўлса, у ҳолда ҳамма ҳам бу ўйинни ўйнай олади.
Подшоликлар, черковлар ва савдо тармоқлари айнан мана шу пойдевор устида қурилган. 
Фақат биргина муҳим фарқ билан: баскетбол қоидалари анчайин содда, уларни қисқа ва лўнда қилиб 
тушунтириш мумкин. Овчи-теримчи гуруҳлар ва ёки кичикроқ қишлоқ аҳолиси амал қилган 
қоидалар ҳам шундай жўн бўлган. Ҳар бир ўйинчи ушбу қоидаларни ўзлаштиришга қодир, шунда 
ҳам унинг миясида қўшиқлар, аллақандай тасвирлар ва ҳаттоки харидлар рўйхати учун ҳам жой 
ортиб қолади. Аммо ҳамкорликка ўнлаб эмас, балки минглаб ва миллионлаб инсонни жалб этган 
йирик тизимлар жуда катта ҳажмдаги маълумотларни келтириб чиқаради. Бу маълумотларни эса 
ҳеч бир инсон мияси мусатқил равишда сақлаш ва қайта ишлашга қодир эмас.
Баъзи бир мавжудотлар, масалан, чумоли ва ари жамоалари барқарорлигича қолади, сабаби 
уларнинг ҳаётий фаолиятини бир маромда сақлашда зарур бўлган деярли барча маълумотлар генлар 
мажмуида кодланган. Асалари урғочисининг личинкалари у озиқланадиган емишига қараб ё уя 
қироличаси, ёки ишчи асалари бўлиб камол топиши мумкин. Унинг ДНКси таркибида ҳар иккала 
рол, яъни ҳам сарой этикети қоидалари, ҳам пролетарча тиришқоқлик учун феъл-атвор программаси 
мавжуд. Асалари уяси турфа хил ишчилардан ташкил топган мураккаб ижтимоий тузилма. 
Уларнинг орасида нектар йиғувчиси ҳам, тарбиячиси, фарроши ҳам бор. Аммо асалари 
мутахассислари уларнинг ичида ҳуқуқшунослари бор-йўқлигини ҳали аниқлашмади. Асаларига 
адвокатларнинг кераги йўқ, негаки кимдир фаррош-асаларини яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва бахтга 
интилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб ёки бўлмаса, Бостон бандаргоҳида тухумларни сувга чўктириб 
уянинг конституциясини бузиши хавфи йўқ.
Аммо бундай ишлар инсонлар томонидан тез-тез амалга оширилиб туради. Модомики, 
сапиенсларнинг ижтимоий тартиби хаёлот оламига дахлдор экан, одамлар инсон жамоати 
мавжудлигини таъминловчи маълумотларни шунчаки ўз ДНКсидан нусха кўчириб, генини наслига 
ўтказиб сақлаб қололмайдилар. Ушбу барча қонунларни, одатлар, жараёнлар, хулқ-атвор ва 
кишилик жамияти ҳаракатланиши қўлланмасини ташкил этган шу кабиларни сақлаш учун онгли 
равишда куч сарфланиши керак. Акс ҳолда ижтимоий тузилма бир лаҳзада қулайди. Мисол учун, 
Вавилон подшоҳи Хаммурапи ўз фуқароларининг зодагонлар, авомлар ва қулларга бўлинишини 
қонунлаштириб қўйган. Бу табиий бўлиниш эмас, инсон генлар мажмуида бу бўлинишнинг ҳеч 
қандай излари топилмайди. Бордию вавилонликлар ушбу подшоҳ “ҳақиқат”ини ёддан чиқариб 
қўйгудек бўлса, уларнинг жамияти ишлашдан тўхтаб қолган бўларди. Хаммурапидан ўғлига ўтган 
ДНКси оддий авомни ўлдирганлиги учун зодагон 30 кумуш танга тўлаши керак деган 
маълумотларни ҳеч қанақасига ташимаган. Хаммурапи сарой қонунларини ўз ўғилларига 
ўргатишига тўғри келган, ўғиллар ва набиралар эса худди шундай онгли равишда бу маълумотларни 
ўз фарзандларига етказишган. 


Империя ва подшоликлар жуда катта ҳажмда маълумотлар келтириб чиқаради. Қонунлардан 
ташқари, битим ва солиқ ҳисоботлари, уруш эҳтимоли учун сақлангувчи заҳираларнинг инвентар 
рўйхати, савдо кемалари саноғи, байрам кунлари ва ғалабалар тақвимини ҳам ёдда сақлаш керак. 
Миллион йиллардан бери одамлар маълумотларни бир ерда, яъни миясида сақлаб келади. Афсуски, 
учта муҳим сабабга кўра, инсон мияси ниҳоятда катта ҳажмли маълумотлар базаси учун мос кела 
олмайди.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish