7-мавзу: нутқ маданиятининг ахлоқий тамойиллари режа



Download 149,99 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi149,99 Kb.
#152121
  1   2
Bog'liq
7-мавзу маъруза матни



7-мавзу: НУТҚ МАДАНИЯТИНИНГ
АХЛОҚИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
Режа: 
1. 
Нутқ маданиятида ахлоқий тушунчаларнинг намоён бўлиши. 
2. 
Нутқ маданиятида нотиқ ва унинг шахсияти масаласи. 
 
Нутқ маданияти инсоннинг ижодий ва мустақил фикрлаш, ўз фикрини 
оғзаки ҳамда ѐзма шаклда равон баѐн этиш кўникмаларини шакллантиради.
Нутқ маданиятида ахлоқий тушунча ва тамойиллар муҳим аҳамиятга 
эга. Инсоннинг сўзи, хатти-ҳаракатида ҳар доим ушбу тушунчалар намоѐн 
бўлиб боради. Қадимданоқ донишмандлар яхшилик – бу яхши сўз ҳам 
эканлиги, яхшиликнинг зийнати ва ѐмонликнинг иллатлари ҳақида фикрлар 
билдиришган. Бу хусусда, Кайковус “яхши сўзла, аммо маҳмадана бўлма - 
деса, Ғарб файласуфи Ренан “яхши гапириш, оддий қилиб айтганда овоз 
чиқариб ўйлаш демакдир“ - дейди. Шундан ҳам кўриниб турибдики, ахлоқий 
тушунчалардан бири бўлган яхшилик нафақат ҳатти-ҳаракат, балки сўз 
орқали ҳам намоѐн бўлган. 
Ҳар бир нотиқ нутқида гўзаллик, эзгуликни улуғлайди, номақбул сўз ва 
ҳатти-ҳаракатларни қоралайди. Бунинг учун ахлоқий тушунча ва 
тамойилларни яхши билиш, уларнинг моҳиятини тушунтира билиш лозим. 
Адолат, эзгулик тушунчаси нотиқ нутқининг муҳим жиҳатларидандир. Аммо 
уларни моҳиятини билмаслик нотиқ нутқини беҳуда бўлишига олиб келади. 
Шунинг учун нотиқ ишонтира билиши, ушбу тушунча ва тамойиллар 
ифодалайдиган ҳаѐтий мисоллар келтира билиши унинг нутқини ишончли 
қилади, аудиторияни жалб этади. Нутқ одоби деганда, унда ҳам ахлоқий 
тушунчаларнинг муҳимлигини яна бир бор кўрсатади. 
Мусулмон Шарқи нотиқлик санъатининг ўзига хос хусусияти уларда 
панд-насиҳатлар, сўз одоби, муомала одоби, билимли бўлиш муаммоларига 
катта эътибор қаратилгани билан ҳам белгиланади. 
Буюк мутафаккир Ибн Сино шундай дейди: 
Инсонларга хос нарсадир нутқ, ақл, ҳис-туйғу, 
Фикру ўйинг тўғри бўлсин, ақлдан олиб ѐғду. 
барча ақл, ҳис ва туйғу, сезги, идрок ҳам ҳаѐт, 
расамад-ла тақсимланди, улуш олди махлуқот. 
Мусулмон шарқи алломалари тил ва сўзни юксак ахлоқий қадрият 
сифатида билишган. Ёмон сўз инсонни бахтсизликка етакловчи воситадир. 
Бу ҳақда ҳазрат Навоий ҳам «олдига қўйганни емак ҳайвоннинг иши, оғзига 
келганни демак нодоннинг иши», - деб бежиз таъкидламайди. Тилга 
эътиборсизлик, эзмалик, бошга кулфат келтиришини буюк алломалар кўп 
бора таъкидлашган. Буюк шоир Рудакий
Кўпинча сўз айтиб, бўлдим пушаймон, 
Айтмаган сўзимдан - доимо шодмон 


деган сўзлари ҳар бир айтилажак сўзни ўйлаш лозимлиги, кейин 
пушаймонликка олиб келувчи сўларни айтмасликни таъкидлайди. Ёки, 
Низомий Ганжавийнинг
Олдин билиб олиб, кейин сўзлагил, 
Зарни топиб, сўнгра харжни кўзлагил 
Деган фикри ҳам шундан далолат беради. 
Шарқ мутафаккирлари сўзлаш ва тинглаш одоби, суҳбат жараѐнида 
муомала одобига риоя этиш масалаларига катта эътибор қаратишган. Ваъзни 
бошқаларга етказиш ва ишонтириш, шу орқали билим бериш, илмий 
ҳақиқатни етказиш, тингловчига руҳий мадад ва ахлоқий тарбия бериш бош 
мақсад бўлган. Воизлар устозлик даражасига эришган, пири комил 
даражасига эришган. Шунинг учун ҳам, қадимдан шарқда нотиқлик, 
воизликнинг бевосита асоси тил бўлса, иккинчи бир асоси нотиқнинг ахлоқи, 
маънавияти, маърифати бўлган. 
Буюк шоир Огаҳий таъкидлаганидек, одам фарзандларга ато этилган 
неъматлар икки хил бўлиб, биринчиси ақлу-фаросат, нутқ ва таълим-тарбия 
бўлиб, оммага берилган неъмат бўлиб, иккинчиси улар орасида баъзиларга 
ато этилган яъни шоирларга. Шоир тилин сўзда мўъжизнишон айлабон, сўзи 
қадрин элга аѐн айлабон деб айтиб ўтади. Шарқ фалсафасида ва унга 
асосланган бадиий адабиѐтда комилликнинг асосий шарти, илм-маърифат, 
юксак ахлоқ, яъни тил одобидан иборат. Дарҳақиқат, муомала одоби ахлоқий 
маданиятнинг муҳим таркибий қисмидир. Инсон бир-бири билан мулоқотда 
бўлади, ҳамкорлик қилади. Бу эса, албатта нутқ воситасида амалга ошади. 
Муомала одоби бошқа кишиларнинг қадр-қимматини, иззатини жойига 
қўйиш бўлиб, кўпчилик олдида бир кишига айтиладиган гап бошқаларни 
ноқулай аҳволга солиб қўяди. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш 
маданияти муомаланинг муҳим жиҳатини ташкил этади.
Кайковус инсоннинг нотиқ бўлиб шаклланишида ўзаро мулоқот, 
оқиллар даврасида ўтириш ѐрдам беришини таъкидлайди. “Эй фарзанд, токи 
қила олсанг, сўз эшитмакдин қочмағил, киши сўз эшитмак била сухангўйлик 
ҳосил қилур”,-дейди.
Буюк донишманд таъкидлаганидек, донишмандлар, донолар билан 
ҳамсуҳбат бўлиш нафақат сухандон бўлиш, балки, инсоннинг билим доираси, 
дунѐқарашининг кенгайишига олиб келади. “дононинг панд-насиҳати кўнгил 
кўзин равшан қилур, нединким ул панд ақл ва ҳикмат кўзининг сурмас ва 
тўтиѐсидур”. 
Аллома сухандон кишилар билан суҳбатда бўлиб улардан қандай 
сўзлаш шартларини билиб олиш кераклигини айтади. 
“Сўзни бағоят улуғ билғил, сўз осмондан келмас ва ул хор нарса 
эмасдур. Қай бир сўзники билсанг жойини ўткармай айтғил, вақтни зое 
қилмағил, йўқ эрса донишға ситам қилғон бўлғайсан. Ҳар сўзни десанг рост 
деғил ва бемаъниликни даъво қилғувчи бўмағил” деганда, мутафаккир ҳар 
доим сўзни ўз ўрнида ва рост гапириш лозимлигини таъкидлайди. Сўзни 
андиша билан гапир, токи айтган сўзингдан пушаймон қилмагин, доим 
ширинсўз ва самимий бўл. 


Ўрта асрлар мусулмон шарқи минтақаси тафаккурида ахлоқнинг 
моҳиятини тушунтирувчи ва ахлоқийликни тарғиб этувчи ушбу пандномалар 
кенг тарқалган бўлиб, ахлоқий меъѐр ва тамойилларни қизиқарли ҳикоятлар 
орқали тингловчиларни жалб этган. Ушбу пандномаларда сўзни эшит, аммо 
дарров ишона қолмагин, сабрли ва тўғри сўз бўл деб таъкидланади. 
Тилингдан чиқарма бу ѐлғон сўзинг, 
Бу ѐлғон туфайли қорадир юзинг 
Аллома оталар сўзига қулоқ тутиш лозим, ѐлғончилик билан машғул 
бўлса, ростгўйлар орасига сиғмайди деб таъкидлайди. Сўзни олтинга 
тенглайди, ҳар бир оғиздан чиқаѐтган сўздан бохабар бўлишни айтади. 
Шарқ мутафаккирлари меросида нотиқлик, нутқ маданияти ахлоқий 
маданиятнинг таркибий қисми сифатида намоѐн бўлади. Ҳар бир киши 
муомала, тил қонун-қоидаларига, тил одобига, тилнинг нозик томонларига 
эътибор қаратиши таъкидланади.
Бугунги кунда ҳам Шарқ мутафаккирлари таълимотларига таянилсада, 
аммо замонавий фан-техника, информацион технологиялар ривожи нотиқ 
олдига янгидан-янги талаблар қўймоқда. Тўлиқ мукаммал шаклланган талаб 
даражасидаги нутқ техникаси ўқитувчи нутқий маданиятининг энг муҳим 
таркибий қисми бўлсада, шу билан бирга нотиқнинг имижди (қиѐфаси) ҳам 
аҳамият касб этади. Унинг кийнишидан тортиб, овози, дикцияси, ўзини 
тутиши тингловчига таъсир кўрсатади. Бу эса нотиққа катта масъулият 
юклайди. Нутқ эгаси кўзлаган мақсади, яъни маълум бир ахборотни тугал ва 
таъсирли тарзда, барча ахлоқий меъѐрларни инобатга олган етказиб бериш 
учун барча имкониятини ишга солиши лозим.

Download 149,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish