8-маъруза. XIII-XIV асрларда Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақаларда этносиёсий жараёнлар



Download 94 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi94 Kb.
#208325
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8-маъруза. XIII-XIV асрларда Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақаларда этносиёсий жараёнлар


8-маъруза. XIII-XIV асрларда Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақаларда этносиёсий жараёнлар
Ғарбий Қорахонийлар (улуғ хонлар) давлати даврида шаклланган ўзбек халқи тарихида XIII аср бошларига келиб Мовароуннаҳрда сиёсий вазият бир мунча мураккаблашади. 200 йил давом этган Қорахонийлар ҳукмронлиги хоразмшоҳ Мухаммад давлати томонидан тугатилди. Аммо, Муҳаммад Хоразмшоҳ бу билан чекланмади, энди у ўз ҳарбий тажаввузларини Сирдарёнинг куйи ҳавзаларига қаратди. У жойларнинг чорвадор қабилалари устига ҳарбий юришлар қилиб, гарчи уларни ўзига тобе қила олмасада, талончилик билан шуғулланиб, аҳоли тинчлигини бузди.
Худди шу кезларда Или дарёси соҳилларида яшовчи найманлар кучайиб, қорахитойлар давлати ҳаробаларида (яъни Хотан, Ёркент, Қашғар, Еттисув ва Фарғона водийси ҳудудларини ўз ичига олган) Кучлукхон бошлиқ янги найманлар давлати ташкил топади. Найманлар Еттисув ва Шарқий Туркистонда яшовчи қоракидан, қипчоқ, қарлуқ, қангли ва бошқа туркийгўй қабилалар устига ҳарбий юриш қилди, бу жойларда яшаб келаётган мусулмон аҳолини таладилар ва қишлоқларини вайрон қиладилар, мусулмонларни таҳқирлаб, қувғинга олади. Натижада Кучлукхон билан мусулмон аслзодалари ўртасида муносабат ёмонлашади, очиқ адоватга айланади. Чингизхоннинг халқаро савдо йўлини қўлга киритиш мақсадида кишиларнинг диний эътиқод учун толерантлик сиёсатини яхши тушунган мусулмонлар Кучлукхондан юз уғирадилар ва найманларнинг шафқатсизлигидан хўрланган қипчоқ ва қангли сардорлари ёрдам сўраб Чингизхонга мурожаат қиладилар.
Ҳудди шу кезларда, яъни XIII аср бошларида Осиёда икки давлат (ғарбда Хоразмшоҳлар ва шарқда Мўғуллар) ўз даврининг қудратли буюк империялари сифатида тарих майдонига кириб келган эдилар. Осиёда иккита буюк-қудратли, бир-бирларига рақобатчи давлатларнинг пайдо бўлиши ҳар икки томонни бўлажак ҳарбий тўқнашувларга олиб келишини тақоза этарди. Уларнинг бири (Хоразмшоҳлар давлати) анъанавий ўтроқ иқтисодий хўжалик тарихий илдизларига эга, этномаданий ҳаётда юксак даражада ривожланган, диний ва дунёвий маънавияти бой мамлакат бўлса, иккинчиси (Чингизхон бошлиқ мўғуллар давлати) кўчманчи чорвадор жамоаларнинг уруғ-аймоқчилик анъналари асосида таркиб топган босқинчи ҳарбий феодал империяси эди.
Феодал жамияти тарихида, унинг иқтисодий қудратини ўсишида халқаро савдонинг ўрни ва аҳамияти улкан эканлигини ҳар икки томон ҳам яхши тушунар эди. Халқаро савдонинг асосий таянч пунктларини ўз тасарруфига олиш йўлида, уларнинг ҳар бири очиқ ва хуфёна, зимдан ўз аро рақобатда бўлиб, бўлажак ҳаёт-мамот курашларини бошлаш учун баҳона қидиришар, бу айниқса Чингизхон дипломатиясида яққол кўзга ташланиб қолган эди.
Тарихий манбаларда таъкидланишича, Буюк Хоразм давлати, айниқса Муҳаммад Хоразмшоҳ давлати том маънодаги қудратли феодал давлат эди. Иқтисодият, илм-фан ва маданият ривожланган, қудратли мунтазам армияга, кучли ҳарбий салоҳиятга эга давлат эди. Аммо, XIII аср бошларида Осиёда юз берган мураккаб сиёсий вазиятда Ўтрор воқияси содир бўлиб, бу икки буюк давлатлар ўртасида очиқ ҳарбий тўқнашувларнинг келиб чиқишига баҳона бўлди. Ушбу уруш баҳонаси тарихда куйидагича ифодаланади: Қудратли Хоразмшоҳлар давлати Мовароуннаҳр ва унинг теварак-атроф районларини ўз таркибига қўшиб олгач, ўз истилочилик ҳарбий юришларини Хитойга қаратмоқчи бўлади. Бироқ, буни амалга ошириш учун эса, Хитойга бориш йўлида тўғонок бўлиши мумкин бўлган Найманлар давлатини бартараф этиши керак эди. Кутилмаганда, Муҳаммад хоразмшоҳга 1215 йилда Чингизхон Хитойни пойтахти Пекинни босиб олгани, унинг фавқулодда кучли ҳарбий қудрати, чексиз ҳарбий салоҳияти ҳақида ҳабар етиб келади. Бу ҳабарни хуфёна текшириш мақсадида дархол Хоразмшоҳ Муҳаммад катта савғо-самомлар билан Хитойга элчи юбаради. Чингизхон мусулмонлар билан савдо қилиш фойдадан холи эмаслигини ҳисобга олиб, элчиларга ҳурмат исхор этади ва ўзини Шарқнинг ҳамма нарсага қодир буюк ҳукмдори эканлигини таъкидлаб, Муҳаммад Хоразмшоҳни эса Ғарбнинг ҳукмдори сифатида кўришини элчига айтади.
Маълум вақт ўтгач, Муҳаммад Хоразмшоҳ Урганчдан Чингизхонга Кучлукхон давлатини четлаб, шимолий йўл орқали, катта савға-саломлар билан янги элчиларни юбаради. Чингизхон бу сафар Хитойга тез-тез савдо карвонлари билан бориб ном чиқарган Маҳмуд Ялавач бошлиқ савдо карвони билан жавоб элчисини юбаради. Чингизхон Муҳаммадга йўллаган ҳатида Хоразмшоҳни қудратли давлат сифатида билишини, уни севимли ўғиллари қаторида кўриб, Хоразм давлати билан тинчлик сулҳи тузишга рози эканлигини исхор этган. Аммо, Чингизхон мактубининг “Муҳаммад Хоразмшоҳни ўз ўғиллари қаторида кўриши” ҳақидаги банди Шарқ дипломатиясида унга вассал сифатида қарашликни англатар эди. Мактубнинг бу банди ўзини соний Искандар ва иккинчи Султон Санжар деб ҳисоблагувчи Муҳаммад Хоразмшоҳга ёқмади.
XIII аср тарихчиси Муҳаммад Насафийнинг ёзишича, Хоразмшоҳ кечаси хуфёна элчини ўз хузурига чақириб, унга, “Агар сен ҳақиқий хоразм кишиси бўлсанг Чингизхонга эмас, балки менга хизмат этишинг керак”, деб талаб қилади. Амалда эса, элчи Маҳмуд Ялавач, Хитойга қайтгач, ҳақиқий хоразмлик бурчини бажармаган, аксинча Чингизхонга Хоразм давлати ҳақида кўпроқ маълумот берган.
Чингизхон ўз юртига сотқин элчи келтирган маълумотлардан қаниқиб, 1218 йилда 500 туяда юк билан 450 кишидан иборат элчилик савдо карвонини Урганчга юбаради. Элчилик савдо карвонини аввалгидек, мусулмон савдогарлари бошқаради. Бироқ, карвон Урганчга етиб бормай, йўлда Ўтрор шаҳрида Хоразмшоҳ чегара қўшинлари томонида қўлга олиниб, фавқулодда қочиб кутилган битта туякашдан бошқа элчилик карвонининг барча аъзолари қириб ташланади, савдо карвони эса таланади. Туякаш Мўғулистонга қайтиб, бўлган воқеадан Чингизхонни ҳабардор қилади. Ўтрорда отрядга шаҳар қалъасининг коменданти Иналчик раҳбарлик қилган.
Муҳаммад Насафийнинг ёзишича, бундан Чингизхон қанчалар ғазабга келсада, у Хоразмшоҳга элчи юбариб, Иналчикни унга топширишни талаб қилади. Хоразмшоҳ эса, аксинча элчини ўлдириб, унинг шерикларини соқолларини қирдириб, қўйиб юбаради. Шундан сўнг бу икки буюк давлатлар ўртасида уруш чиқиши мукаррар бўлиб қолди.
Хоразмшоҳ саройида душмонни қанчалар айёр ва маккор, вахший ва қудратли эканлигини билишсада, унга қарши тегишли чора ва тадбирлар ҳамда жанг стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш, Олий бош кўмондан атрофида ватан фидойиларидан ташкил топган тажрибали, жасур ҳарбий кўмондонлар штабини тузиш ўрнига, Хоразмшоҳ онаси-Туркан хотун қавмининг қизиққон, жиззақи қипчоқ ҳарбийларининг мавқеини оширди, армия бош штаби Қипчоқ қавмининг ҳарбий аслзодалари қўлига ўтиб, мамлакат ҳарбийлари орасида келишмовчиликлар келиб чиқади. Муҳолифатнинг аниқ ва жўяли таклифларига эътибор берилмади. Қипчоқлар раҳнамоси Туркан хотун ўз қавми вакилларини юқори лавозимларга кўтариш йўлида саройдаги барча фисқи-фасод ва иғволарга бошчиллик қилади. Натижада Олий бош кўмондон томонидан душмон ҳарбий қудратини баҳолай олмаслик, муҳолифат томоннинг амалий таклифларини камситиш оқибатида, уруш тақдирини унинг бошидаёқ душмон фойдасига хал этиб қўйилган эди.
Инсоният тарихида XIII асрнинг 20-йилларида юз берган Чингизхон бошлиқ татар-мўғул истилолари ва унинг оқибатлари бутун жаҳон тарихида энг мудҳиш давр бўлиб қолди. Айниқса, Ўрта Осиё халқлари бошига тушган бир офат бўлди. Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган вайронгарчиликлар юз берди. Ўша даврлар тарихчиси Муҳаммад Насафийнинг ёзишича, 150 минглик қўшин билан Чингизхон ва унинг лашкарбошилари Мовароуннаҳрнинг нуфузли шаҳарлари Самарқанд ва Бухорони, Урганч ва Хўжандни, Марв ва Термиз каби қатор шаҳарларни эгаллагач, беадад раҳим-шафқатсизликлар бошланди. Улар мадраса ва масжидларга кириб олиб, хужраларни хожатхоналарга айлантирадилар, муқаддас Қуръони Карим ва бошқа диний китобларни сандиқлардан чиқариб, майдонларга улоқтирадилар, оёқ-ости қилдилар, куйдирдилар. Сандиқларни эса отларига охур-емхона қиладилар. Барча уламою-сайид имоми шайхларни мўғул асқарларининг отбоқарлари бўлиб ишлашга мажбур қиладилар. Бадавлат мусулмонлар мол-мулки таланиб, бутун аҳоли қулларга айлантирилади, аёллар эса унинг вахший аскарларига улашиб берилади. Шаҳарларга бир неча бор ўт қўйилади, илмлилар таҳкирланади. Самарқанд шаҳрида тирик қолган 50 минг эркагу-хотинни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, уларнинг ҳар бирини 200 минг динордан солиқ тўлашга мажбур қиладилар.
Ўрта Осиё халқлари устига уюштирилган мўғуллар босқини туфайли минтақада вайрон бўлмаган қишлоқ ва шаҳарлар қолмади, бу заминда асрлар давомида ривожланиб келаётган юксак деҳқончилик ва хунармандчилик маданиятини бир неча йилларга издан чиқарди, шафқатсиз қирғин-бўронлар туфайли мамлакат хувиллаб қолди. Душманга қаттиқ қаршилик кўрсатган айрим шаҳарлар (масалан, Самарқанд, Урганч, Хўжанд) аҳолисининг фақат тўртдан бири қолди, холос. Жон сақлаб қолган маҳаллий халқ (ўзбек ва тожиклар) оғир иқтисодий шароитда яшаганлар. Зироатчиликдан фидокарона меҳнат туфайли олинган ҳосил ҳам мўғуллар томонидан тортиб олинарди. Воҳа атрофида кўчиб юрган чорвадорлар сони ҳам кескин камайиб кетди.
Чингизхон қўшинлари қайси қишлоқ ёки шаҳарга кириб бормасин, инсон ақли бовар қилмайдиган вахшиликларни амалга оширди. Ўрта Осиё шаҳар ва қишлоқларида бир бурда нон учун одам ўлдиришлар, ўғирлик авж олди. Мевазор боғлару узумзорлар, деҳқончилик далаларию, хунарманд дўканлари вайрон этилиб, ҳайвон боқиладиган далаларга айлантирилди. Азалдан сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик ўлди, дарё ва сойларга солинган тўғонлар бузилиб, ариқ ва каналларга сув чиқмай қолди. Барчани қўли ишга бормас ҳолга тушиб қолди. Иқтисодият анчагина вақт издан чиқиб орқага кетди. Деҳқончилик майдонларининг ўндан тўққизи ишдан чиқиб, ташландиқ ҳолга тушиб қолди. Ислом дини ҳам ўз мавқеидан маҳрум этилиб, аянч ҳолга тушиб қолган эди.
Мўғуллар босқинидан кейин Моварауннаҳр ва унга қўшни вилоятлар аҳолиси қарийиб ярим аср давомида аввалги ҳолатини тиклай олмаганлар. Жон сақлаб қолган камчил аҳоли эса ўз таркибига кўра, асосан турғун туркийлар (ўзбек) ва сарт (тожиклардан) иборат бўлиб, уларнинг миқдори ва таркиби ярим ўтроқ, ярим кўчманчи чорвадор туркийлар ҳисобига кенгайиб боради. Чунки, воҳалар атрофида кўчиб юрган чорвадорлар эса кескин камайиб, уларнинг кўпчиллиги (мол-қўйларидан ажралиб хонавайрон бўлганлари) шаҳар ва қишлоқларга иш қидириб кириб борадилар ва маҳаллий аҳоли билан аралашиб, аста-секин турғун ҳаётга кўникиб, яшашга мажбур бўладилар. Манбаларда ёзилишича, уларнинг кўплари ўз этник номларини ҳам унитиш даражасига бориб етадилар. Чунки ўз қавмидан ажралган этник гурухларнинг тақдири шундай тугагани тарихдан маълум. Шунингдек, мўғуллар босқинидан кейин анча вақтларгача Мовароуннаҳрга янги этник гурухларнинг кириб келиши тўхтаган. Аммо, XIII асрнинг 60 йилларига келиб, Ила дарёсининг жанубий-шарқий минтақаларидан то Амударёгача бўлган ҳудудларда Чиғатай давлати вужудга келиши муносабати билан, уни ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун ҳар бири минг уйли турк-мўғул қабилаларини кўчириб келтирилади. Улар барлос, жалойир, қавчин ва арлот қабилалари бўлиб, жалойирлар Ангрен ҳавзаси ва Хўжанд атрофига келиб ўрнашадилар1.

Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish