9-Mavzu: Antik va o‘rta asr yodgorliklari tadqiqotida O‘zbekiston arxeologiyasi yutuqlari. Reja: Antik va ilk o‘rta asr ёдгорликлари ўрганилиши тарихшунослиги



Download 66,65 Kb.
bet5/5
Sana10.04.2023
Hajmi66,65 Kb.
#926527
1   2   3   4   5
Bog'liq
9-MAVZU

Кофир қалъа. Qadimgi So’g’diyona SHarqnig eng yirik tarixiy o’lkalaridan biri hisoblanadi. So’g’diyonaning poytaxti bo’lgan Samarqand qadim- qadimlardanoq muhim siyosiy, madaniy va iqtisodiy markaz vazifasini bajarib kelgan. Tarixiy manbalarda Samarqand atrofida bir necha kichik, ammo muqim shaxarchalar bo’lganligi aytilgan. Shunday shaxarchalardan biri Darg’om kanalining chap ( janubiy) qirg’og’ida , Samarqanddan 12 km uzoqlikda joylashgan Kofir qal`adir. 16 ga maydoni egallagan ushbu yodgorlik uch qismdan : ark, shaxriston va raboddan iboratdir, shaxar arki mustaxkam mudofaa devori hamda chuqur xandak bilan o’ralgan.
Bundan tashqari, ark bilan shaxriston qo’shimcha ravishda yana bir mudofaa devori bilan himoyalangan. Shaxarning rabot qismi janub tomonda joylashgan, afsuski, keyingi yillardagi er o’zlashtirilishi tufayli yodgorlikning bu qismi vayron qilingan. 20 asrning 20-50 yillarida Kofir qal`ada kichik xajmdagi tadqiqotlar olib borilganligi ma`lum. 1992 yili Kofir qa`la arkining janubiy tomonida o’tkazilgan qazishmalar natijasida arkka kiradigan yagona darvozaning o’rni ochildi.
2001 yilga kelib Kofir qal`ada O’zbekiston – Italiya qo’shma ekspeditsiyasi ish boshladi . Qo’shma espeditsiya a`zolari 1991-1992 yillarda ochilgan maydonni kengaytirishga qaror qildilar. 11x10 metr qajmdagi maydonda o’tkazilgan qazishmalar natijasida ayvonning bir qismi ochildi. Ayvonning janubiy tomonida paxsadan supa qilingan bo’lib supaning usti samonli suvoq qilingandir. Qazishmalar natijasida poldan ustunning tagkurslari topildi. Tagkurslar yog’ochdan qilingan bo’lib hajmi 50x50 santimetrdir. Ochilgan maydonning ichi chala yongan yog’och, suyak, sopol va kul qoldiqlardan iborat. Chala yongan yog’ochlarda o’ymakorlik naqshlarining izlari saqlangan. Qazishmalar jarayonida bu erdan 294 dona bo’lla- muhrlar topildi. 2002 yilgi qazishmalar paytida yana 115 dona bo’lla topildi va ularning umumiy 409 taga etdi. Bo’lla- muhrlar muhim arxeologik topilmalar sirasiga kirganligi uchun ular qaqida biroz to’xtalmoq lozimdir. Bo’lla-hukumdorlar yoki zadogonlarnining shaxsiy muhrlarini anglatadi va xildagi topilmalar juda kam uchraydi. Kofirqal`a bo’llalari yaxshi pishitilgan xom loydan yasalgan bo’lib, dumoloq yoki cho’zinchoq shaklga egadir. Bo’llalarning diametri 1,5-3 santimetr, balandligi esa 1-1,3 santimetrni tashkil etadi. Bo’llalarning sirtiga har xil tasvirlar tushirilgan bo’lib, orqasida esa ipdan qolgan izlar bor. Odatda biror bir muhim hujjat yoki maktub bitilgan qog’oz dumaloq qilib o’ralib, uning bir necha joydan teshilib ip o’tkazilgan, so’ngra ipning uchiga xom loy yopishtirilib, muhr bosilgan. Maktubni ochib o’qish uchun esa ipni kesish lozim bo’lgan. Kofir kal`adan topilgan bo’llalar olovda yondirilganligi uchun ularning ko’pchiligi qorayib qolgan. Topilgan bo’llalarning syujetlariga qarab uch guruhga bo’lish mumkin. Birinchi guruh antropomorf syujetga ega, ikkinchi guruh zoomorf syujetga ega, uchinchi guruh esa tamg’a yoki har xil belgilarga ega bo’lgan bo’llalarni kiritishimiz mumkin. Bo’llalar orasida antropomorf syujetga ega bo’lganlari ko’pchilikni tashkil etadi. Bu bo’llalardagi odamlarning boshlari profilda (yon tomondan) aks ettirilgan. Ayrim bo’llalarda tasvirlangan odamlarning mo’ylovlari va uzun soqollari yaqqol ko’rinib turibdi. Shuningdek, bo’llalarda ayolar ham tasvirlangan bo’lib, ularning bo’yinlarida munchoqlari bor. Zoomorf syujetga ega bo’lgan bo’llalarda har xil hayvonlar, qushlar tasvirlangan bo’lib, bu hayvonlarning barchasi O’rta Osiyo hududida qadimdan yashab kelayotganligi tadqiqotlarda aniqlangan. Uchinchi guruhga mansub bo’lgan bo’llalarda tamg’alar va boshqa belgilar aks ettirilgan bo’lib, bu tamg’alar ilk o’rta asrlarga oid so’g’d tangalarida ham uchraydi. Kofirqal’adan topilgan bo’llalarning tahlili shuni ko’rsatadiki, Bu bo’llalar Samarqandga Tohoriston, Afg’oniston, eron, Buxoro va Qashqadaryodan keltirilgan bo’lib, ular eramizning 7-8 asrlariga mansubdir. Ayrim bo’llalarda boshiga toj kiygan podshohlar tasvirlangan. Odamlar tasvirlangan ko’pchilik bo’llalarda yozuvlar mavjud. Bu mo’llalar o’z mazmun mohiyotiga ko’ra o’tmish tariximiz, boy madaniy merosimizni o’rganishda ho’ziga xos manba sanaladi.
Xullas, Kofirqal`a yodgorligi joylanishi, mudofaa tarmoqlarining mukammalligi va bu erdan katta miqdorda bo’llalarning topilishi faktlari haqiqatdan ham Samarqand podsholarining yozgi saroyi Kofirqal`ada bo’lganligini tasdiqlaydi. Kofirqal`a arablar bosqini tufayli vayron bo’lib ketgan. Lekin, bu yodgorlik Vatanimizning antik va ilk o’rta asr davri tarixi, madaniyatini o’rganishda o’ziga xos manba bo’lib hisoblanadi.
Кейинги йиллар мобайнида Ўзбекистон миқёсида 30 га яқин археология отрядлари қазув тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Шундай тадқиқотлар жумласига Ўзбекистон-Германия экспедициясининг бронза даврига оид Сурхандарёнинг тоғ ҳудудида жойлашган Тиллабулоқда амалга оширган тадқиқотлари муҳим ҳисобланади. Бу ёдгорлик Мюнхен Университети К.Каниут, М. Грубер, А. Курмангалиева, М.Макки, П.Биро, Д.Шайдуллаев, А.Шайдуллаев, К.Шейко, Л. Шейко каби археологлар ҳамкорлигида тадқиқ этилди. Бу ёдгорлик 2007 йилдан эътиборан ўрганилиб келинмоқда. Ҳаммаси бўлиб, 1060 кв.м. майдон сатҳида маданий қатлам ўрганилди. Ёдгорликдан топилган сопол буюмлар Германия ва Англия лабараторияларида ўрганилади. Топилган буғдой ва бошқа донли экинлар қолдиқлари радиоуглерод анализи асосида ёши аниқланиб, шу асосда Сополли маданияти хронологик санаси ойдинлаштирилиши режалаштирилмоқда. 2002,2005,2007-2009 йиллар мобайнида Хоразм ҳудудида илк ўрта асрга оид Куюкқалъа ёдгорлиги М.М.Мамбетуллаев томонидан тадқиқ этилмоқда. Тадқиқотчининг кўрсатишича ёдгорлик 3 та шаҳар тизими таркибий қисмидан иборат ва у 6-8 асрларга оид бўлиб, майдони 2 гектарни ташкил қилади.
2009 йили ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган «Археология меъроси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунида очиб ўрганилаётган археология ёдгорликларининг консервация ва реставрациясига катта эътибор қаратилган. Фарғона вилоят музейининг махсус отряди 1990 йилдан эътиборан Г.П.Иванов бошчилигида Мўйимуборак ёдгорлигида археологик қазишмалар олиб бориб милодий 5-6 асрга оид сопол идиш қолдиқлари топилган. 2007 йил кузида Ўз ФА Археология институти Фарғона экспедициясининг махсус отряди Қўқоннинг узоқ ўтмиш тарихини ўрганиш учун археологик тадқиқот ишларини бошлаб юборди. 2010-2012 йиллари Ўзбекистонда олиб борилган археологик тадқиқотлар кенг кўламда амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон- Италия халқаро экспедицияси ( К.Абдуллаев, К.Женито) Қўйтепа ёдгорлигида тадқиқот ишларини олиб борди. Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида жойлашган мазкур ёдгорлик Самарқанд сўғдининг деҳқончилик ҳудудларини дашт билан туташган ерида фаолият кўрсатган. Ёдгорликда олиб борилган дастлабки қазишмалар унинг антик даврда барпо қилинганлигини ҳамда меъморчилик, ҳунармандчилик ривожланганлигини кўрсатди. Тадқиқотлар бу ёдгорликни мил.авв. 2 ва милодий 1 асрга оид эканлигини кўрсатди. 2007-2011 йиллари Самарқанд вилоятидаги Дабусия вилоятида Ўзбекистон- Япония экспедицияси тадқиқотлар олиб бориб, унинг арк қисмида илк ўрта асрларга мансуб кулоллик маҳсулотлари, шиша, темир буюмлар ва ноёб танга топилмаларини қўлга киритдилар. Шунингдек, Франциянинг 5 та отряди ҳар йили Ўзбекистонга келиб тадқиқотлар ўтказмоқдалар. Хусусан, Сурхандарё вилоятидаги Жарқўтон ёдгорлигида Ўзбекистон- Франция-Жарқўтон отряди 2009-2011 йилларда тадқиқотлар олиб боришиб Жарқўтонда биринчи маротаба ярим ертўла шаклдаги яшаш жойлари, илк темир даврига оид дафн маросимлари, бронзадан ясалган сурмадонлар топилди. 2007-2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон- Россия экспедицияси Бухоро вилоятидаги Пойкент шаҳарчасида археологик тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Ёдгорликнинг арк, шаҳристон ва шаҳар атрофларидаги қазишмалари янги маълумотлар берди. Ўзбекистон- Франция (Лувр) халқаро экспедицияси томонидан Пойкент шаҳарчаси шаҳристонида қазишмалар олиб борди. А.Раимкулов таъкидлашича 2 та хўжаликка мансуб хоналар тадқиқ этилиб, улар ўртасидаги йўлак очилган. Йўлакнинг ёнида ғарбдан шарққа томон оққан саёз арича аниқланди. Тадқиқотда ариқнинг ичига унинг йўналиши бўйлаб сопол қувур ётқизилганлиги маълум бўлди. Узоқ йиллар давомида таъмирлаш натижасида йўлак ва ариқчанинг сатхлари 1 м дан ортиқ кўтарилиб кетган. Бу ҳолат ҳозиргача Мовароуннаҳрнинг бирон бир ёдгорлигида кузатилмайди. 2010 йили Ўзбекистон- Америка халқаро экспедицияси Сурхондаё вилоятининг Олтинсой туманидаги Қизилтепа ёдгорлиги қазишмаларини бошлади. Дастлабки қазишмалар 20 асрнинг 70 йилларида ўтказилган, лекин охирига етказилмаган. Шу боис Қизилтепа аркида амалга оширилган тадқиқотлар бу еда сарой типидаги маҳобатли бино қад ростлаганлиги ва у эрамиздан аввалги 6 асрда барпо этилганлиги маълум бўлди. 2009-2011 йиллари Навоий вилояти Сармишсой ёдгорлигида Ўзбекистон- Франция, Ўзбекистон- Норвегия, Ўзбекистон- Польша экспедициялари тадқиқот ишларини олиб боришди. Улар нафақат қоятош суръатларини балки, ёдгорлик атрофидаги барча турдаги ёдгорликларни комплекс тарзда ўрганди. Ўзбекисто – Америка халқаро экспедициясининг Бухоро вилоятида 2010-2012 йиллари Кампирдевор қолдиқларида амалга оширган тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари 2007-2012 йиллари Сурхондарё вилоятидаги Таллитоғора, Добулқўрғон ёдгорликларида Афросиёбда, Кўктепада, Жиззах вилоятидаги Култепа, Фарғона вилояти музейининг Риштон ва Қувада олиб борган тадқиқотлари Қорақолпоғистондаги Қўшқонатов ёдгорлигида, Бухоро шаҳрида муҳим археологик қазиш ишлари амалга оширилган. Шунингдек, Жиззах шаҳридаги Қизлартепа ёдгорлигида ҳам муҳим археологик қазишма ишлари амалга оширилди. Бу ёдгорлик М.Х.Пардаев, И.Х.Убайдуллаевлар томонидан 2011 йили тадқиқ этилган. Ёдгорлик Жиззах шаҳри шимолий-ғарбида Қалиятепа ёдгорлигидан тахминан 350 м жанубда жойлашган. Ёдгорликнинг арк, шаҳристон, работ каби қўшимча қурилишлари мавжуд эмас. М.Х.Пардаевнинг тадқиқотича Жиззах воҳаси халқларининг 9-10 асрларга оид тарихи бугунги кунда деярли ўрганилмаган. Шу сабабли, Қизлартепа ёдгорлигида дастлабки тадқиқот ишлари 2007 йилда бошланди. 2010-2011 йилларда қазув ишлари давомида 12 та хона ўрни аниқланди ва уларнинг аксарияти тўлиқ очилди. Хона деворлари пахсадан қурилган. Деворларнинг қалинлиги 0,80 см, баландлиги 0,60 см. Деворларнинг сирти 1,5-2 см қалинликда сомонли лой билан сувалган. Хонанинг шимолий- ғарбий бурчагида ҳамда жанубий-ғарбий томонида 2 та ўчоқ ўрни аниқланди. Ўчоқлар айлана шаклда. Хонанинг жанубий қисмида эшик ўрни аниқланган.Хоналарнинг тузилиши деярли бир хил. 12- хонадан Қорахонийлар даврига оид танга топилган.
Қазув ишлари давомида кулолчилик чархида ясалган сирланган ва сирланмаган сопол идишлар топилган. Мазкур идишлар комплекси Уструшонанинг марказий қисмидаги шаҳристон, Қултепа, шунингдек, Самарқанд сўғди, Бухоро сўғди, Чоч ва Фарғонанинг 10-12 асрларга оид кулоллик идишларига ўхшаш.
Қашқадарё вилоятидаги Ялпоқтепа ёдгорлигида олиб борган тадқиқотларининг илмий аҳамияти муҳим. Бу ёдгорлик Қашқадарё воҳаси Ғузор шаҳридан 8-9 км шимолда Қўштепа ва Ярғунча қишлоқлари оралиғида жойлашган. Ёдгорлик ўтган асрнинг 80 йилларида Археология институтининг археологлари томонидан тадқиқ этилиб, милодий 1-8 асрлар билан саналаштирилган. Ёдгорлик йирик қалъа- шаҳарнинг қолдиқлари бўлиб, тўртбурчак шаклга эга. Умумий майдони 5 га. Ялпоқтепанинг шимолий ғарбий қисмида арк жойлашган. Унинг майдони 60х60 м, баландлиги 14-15 м. Шаҳар мудофаа деворлари ҳамда 2 та дарвоза ўрни яққол кўзга ташланади. Аркнинг тўрт бурчагида 4 та минора буржлари мавжуд. Ёдгорликда мил.авв. 2-1 асрларда милодий 8 асрларгача бўлган давр сопол буюмлари топилган. Ўзбекистон – Туркия халқаро экспедицияси 2006-2007 йилларда қазишма ишлари олиб борган ( доктор Иброҳим Чешмели). Археологик қазишма жараёнида пиёлалар, кўзалар, хмчалар, косалар, қозонлар, қопқоқлар, чироқдонлар топилган. Хуллас, Ялпоқтепа антик, илк ўрта аср ёдгорлиги бўлган.
Quyi Amudaryo havzasidagi o’rta asrlar arxeologiyasini o’rganishda samarali natijalarga erishilgan bo’lib, bu borada katta yutuqlar qo’lga kiritilgan.
Mazkur mintaqada yashovchi aholi ajdodlarining boy tarixiy an`analarini davom ettiradi. Eramizdan avvalgi II-ming yillik oxiri va I-ming yillikka oid bo’lgan Amirobod madaniyatini yaratgan xo’jaliklar o’sha davrdayoq qurilishda yangi yutuqlarga erishganlar. Shu davrdan boshlangan yirik inshootlar qurish, irrigatsiya sistemasidagi o’zgarishlar davom ettirilib, er.avv. VII-VI asrlarga kelib shaharsozlik an`analari shakllana boshladi.
Ilmiy manbalarning guvohlik berishicha, Xorazm vohasida qadimgi davrlardan boshlab shaharsozlik madaniyati rivojlangan. Buni topilgan arxeologik ashyolar ham to`la tasdiqlaydi. Voha hududida shahar va qal`alarning vujudga kelishi miloddan avvalgi VII-VI asrlarga to`g’ri keladi. V-III asrlarda shahar qurilishi avj oladi. Antik davrda shaharlar juda puxta reja asosida qurilgan. Ular tashqi ko`rinishi, topografik joylashuvi, mudofaa inshootlarining mustahkamligi bilan alohida ajralib turadi. Mustahkam va go`zal inshootlarning bunyod etilishi qadimiy xorazmliklarda qurilish san`ati, me`morchilik, muhandislik mahorati yuqori darajada rivojlanganligidan dalolat beradi. Milodning I-IV asrlarida Xorazm vohasida shaharlar taraqqiyoti bilan bir qatorda hunarmandchilik, savdo-sotiq keng ravnaq topdi. Xorazm vohasida saqlanib qolgan o`nlab qal`alarning xarobatari bu hududda yuksak darajada rivojlangan, markazlashgai qudratli davlat bo`lganligidan dalolat beradi.
Qalajik qal`asi - milodlan avvalgi IV-II asrlarga oid bo`lib, IX-XI asrlargacha ushbu nom bilan atalgan. Bog’ot tumani markazidan 17 km janubda joylashgan ushbu yodgorlik mahalliy aholi o`rtasida Dovudqal`a deb ham yuritiladi. Qal`a qadimda ikki qatorli 40x43x9, 43x46x13 sm hajmdagi xom g’ishtdan tiklangan noto`g’ri to`rtburchak shaklidan, devor bilan o`rab olingan. Uning o`rtasidan kengligi 2,6 m kenglikdagi yo`lak o`tadi. Shahar tashqi devorining balandligi 1,21 m. qalinligi 2 m. ichki devorining balandligi 12-14 m. qalinligi esa 5-6 m. Qal`a shimoliy devorining o`rta qismida kengligi 15x25m, balandligi 16 m bo`lgan ark joylashgan. Tashqi devorda bir-biridan 1-1,5 m oraliqda kengligi 28-30 sm ga teng shinaklar mavjud. Olib borilgai tadqiqotlar natijasida topilgan ashyolarning guvohlik berishicha, bu hududda miloddan avvalgi birinichi ming yillikning boshlaridayoq urbanizatsiya jarayoni ro`y bergan. Ishlab chiharish kuchlarining joylashuvi, tarixiy taraqqiyot samarasi o`laroq, janubiy Xorazmda ham mustahkam mudofaa tizimiga ega bo`lgan shahar madaniyati vujudga kelgan. Miloddan avvalga IV asrdan vohada ko`p sonli katta-kichik shaharlar paydo bo`la boshlaganligi urbanizatsiya jarayoni taraqqiy etganligini to`la-to`kis tasdiqlaydi. Kalajiq shu davrda barpo etilgan qal`alardan biridir. Rejalashtirilgan qal`a devorlarining uzunligi janubda - 221 m. shimolda - 284 m. g’arbda -72 m. sharqda 114 metrdan iboratdir. Umumiy maydoni 7 gektarni tashkil etadi. Shahar ikki qatorli devor bilan o`rab olingan bo’lib, tashqi devor mudofaa tuynuklariga ega. Ikkata devor o`rtasidagi masofa taxminan 2,45 - 2,75 m ga teng. Balandligi 1,21 m, qalinligi 1,76-2 metr atrofida bo`lgan tashqi devordan 3,5 m uzoqlikda to`sih devor qad ko`targan, uning balandligi 1,5 m, qalinligi esa 0,75 sm. Tashqi mudofaa devori nayza o`qidek uchli, yo`lak polidan 68-70 sm balandlikda joylashgan shinaklarga ega. Ular orasidagi masofa 1,1-1,15 sm. kengligi 0,76 sm, balandligi 1,5 m dir.
Yodgorlik arxeologik jihatdan etarli darajada o`rganilmaganligidan, uning vujudga kelish va rivojlanish tarixini yoritgan manbalar yetarli emas. Bu masalalarni atroflicha o`rganish maqsadida Xorazm Ma`mun akademiyasi arxeologiya, tarix va falsafa bo`limining bir guruh arxeologlari 1998-1999 yillarda Qalajiqda qazish ishlarini olib bordilar. Tadqiqot natijasida to`plangan ma`lumotlardan qal`a eramizdan avvalga IV asrda tekislikka qurilganliga ma`lum bo`ldi. Antik davrda qal`aning rejalashtirilishi boshqa shaharlarnikidan ancha farqli ravishda, to`g’ri bo`lmagan trapetsiya shaklida amalga oshirilgan. Bunga uning geofafik o`rni sabab bo`lganligi aniq. Monelik qiladigan baland tog’ tizmalari, daryo yoki anhorlar mavjud bo`lmaganligidan, bunday rejalashtirish Xorazm vohasidagi boshqa qal`alarda, xususan Ko`zaliqir, Oybug’ir qal`a, Katqal'ada ham uchraydi. Demak, Kalajiq qal`asi harbiy istehkom sifatida qurilgan. Undagi asosiy va ko`shimcha devor, yo`lak, darvoza, xandaq va shinaklar uzoq muddatli mudofaaga mo`ljallanganligidan guvohlik beradi. Birinichidan, qal`aning devori mudofaa vazifasini o`tagan, shinaklar esa himoyachilarning ko`p sonli bo`lishini talab qilgan. Qo`shimcha devorning mavjudligi g’arbiy texnika va mudofaa ishlari takomillashganligini ko`rsatadi. Minoralar yo`qligi himoyachilar uchun bir qancha noqulayliklar keltirib chihargan. Shu sababli devorning old va yon tomonida mudofaa ishlarini yo`lga qo`yish imkoniyati bo`lmagan. Ikkinchidan esa, minora me`moriy jihatdan devorga mustahkamlik bag’ishlaydi, qal`aga chiroy beradi, zilzila sodir bo`lganda esa uni darz ketishdan saqlaydi. Faqat Qalajiqdagina emas, Amudaryoning o`ng sohilida qurilgan Yonboshqal`a, Akcha - Gelish qal`alarida ham minora yo`qligi kuzatiladi. Yonboshqal'ada mudofaa vazifasini devor, shinak va darvoza bajargan. Miloddan avvalgi V-IV asrlarga kelib, Xorazm vohasiga turli tomondan ko`chmanchi qabilalarning hujumi bo`lib turganligidan ko`p shaharlar chegara hududlariga qurilgan. Bunday qal`alar qatoriga Xazorasp, Olmaotishgan, Xiva, Tuproqqal`a, Oybug’ir qal`a, qal`aliqir, Ko`zaliqir, Ayozqal`a kabilarii kiritish mumkii. Qalajiq bu silsilada o`rta darajadagi qal`alar sirasiga kiradi. Uning topologik tuzilishi va mudofaa tizimi bu boradan Xorazmga xos uslubning barcha jihatlariii o`zida to`la mujassam etgan.
Shoxsanam (Suvburun) - yodgorlik Xorazm vohasining janubiy chekkasida, Xorazmshohlar davlatining poytaxti bo`lib kelgan qadimiy Gurganj (hozirgi Ko`hna Urganch)dan yuz kilometrcha masofada, Qorahum sahrosi ichkarisida qolib ketgan. Ajoyib arxitekturasi bilan kuchli taassurot qoldiruvchi qal`a o`z davrida bu erda gavjum, qaynoq hayot davom etganligidan va nihoyat, XIII asrda, ayni gullab-yashnagan davrida mo`g’ul boshinchilari tomonidan shafhatsizlarcha yakson qilinganligidan dalolat beradi.
1949-53 yillarda Xorazm arxeologiya-etnografiya ekspeditsiyasi amalga osqirgan ilk arxeologik tadqiqotlar natijasida aniqlanishicha, antik davrda tashkil topib, milodning boshida, Kushonlar hukmroiligi davrida mavjud bo`lib kelgan bu qal'aga Xorazmshohlar o`z saltanatidan Xurosonga olib boruvchi karvon yo`lida joylashgan eng janubiy tayanch nuqtasi sifatida qayta quvvat bag’ishlashgan. Hozir qal`a mustaqil ikki qismdan iborat bo`lib, ularning biri sun`iy tagmaydon ustida yuksaklikda joylashgan, mudofaa xandaqlari va devorlari, burjlariga, ichkari tomonda esa darvoza oldidagi aylanma yo`llari, binolarning xarobalariga ega bo`lgan shaharning o`zidir. Xom g’ishtdan ikki qavat qilib terilgan devor qoldig’ida nayzasimon shinaklar saqlangan.
Qal`aning 200 metrcha janubi-g’arbida, tekislikda to’rtburchak shaklidagi qadimiy shahar (maydoni 375x345 m) bo`lib, u shartli ravishda mashhur xalq dostoni qahramoniga nisbat berilgan holda Shohsanam bosh deb ataladi. Aftidan, u erda peshayvonlar, qator-qator ustunlar hamda burchaklarida "G" shaklidagi ko`shk, ayvonlar va yaxlit devor bilan o`rab olingan bog’u bog’chalar bo`lgan. Bog’ o`rtasida hukmdor qasrining vayronalari ham saqlanib qolgan. Ehtimol, bu uning shahar tashharisidaga qabulxonasi bo`lgandir.
Aslida o`rta asrlarga oid bo`lib, suv bo`yidagi burun, bo`rtiq, suv qirg’og’i, sohili ma`nosini anglatuvchi Suvburun nomli shahar xarobaliklari Shohsanamqal`a nomi bilan ataladi. Bu uning qachonlardir shу yerdan oqib o`tgan daryoning eski o`zani yoqasida joylashgan, haqiqatan ham bog’-rog’larga burkangan shahar bo`lganligidan guvohlik beradi.
Yuqorida zikr etilgan ekspeditsiyaning Yu.A.Rapoport boshchilishdagi a`zolari shahar atrofida qazish ishlari olib borib, XII-XIII asrlarga oid ashyolarni topishga muvaffaq bo`ldilar. Lekin yodgorlik arxeologik jihatdan to`liq o`rganilmagan.
Devkesganqal`a (Vazir shahri) - Ko`hna Urganchdan 60-70 km shimoli-g’arbda Amudaryoning eski irmoqlaridan biri bo`yida joylashgan Vazir shahri o`rta asrlarda yirik gavjum markazlardan bo`lgan. Yassitog’ - platoning tik yuksak chekkasida hozir ham haybat to`kib turgan uning xarobasi - Devkesganqal`a rejalashtirilishi jihatidan G’arbdan Sharqqa cho`zilgan. Saqlanib qolgan mudofaa devorining sharqiy tomoni 230 m, shimoliy tarafi 620 m, g’arbiy qanoti 260 m ni tashkil qiladi.
Sharqiy devorda 8 ta burj bo`lib, ular orasidaga masofa 25-28 m ga teng. Janubi-sharqiy burchakda devordan 3 m chiqarilib, 2 m balandlikkacha paxsadan tiklangan, usti esa 40 x 41x12 sm bichimidagi xom g’ishtdan terilgan minoraning ichi 4x4 m. Mudofaa devorida shaxmat usulida joylashtirilgan nayzasimon shinaklar mavjud. Tik "kesilgan" yassitog’ning eng chekka burchagidagi muhtasham qasrning xom g’ishtdan terilgan devor qoldiqlarida ilk o`rta asrlarga xos bo`lgan kungurador bezak berish uslubi yaqqol ko`rinib turibdi. Qal`a devorida keng ark bo`lgan.
IX-XI asrlarga kelib, Devkesgan ichki tuzilishi jihatidan uchta qismga bo`lingan. XII-XIII asrlarda, ayniqsa, o`sha asr boshida qal`aning mudofaa devorlari va minoralarida jiddiy ta`mirlash ishlari olib boriladi. Qo`shimcha xonalar, yo`laklar barpo etiladi. U davrda binolar asosan paxsa va 26x26x 6.30x30x5 sm hajmidagi xom g’ishtdan bunyod etilgan.
Ayniqsa, ravnaq topishi Xorazmshohlar davriga to`g’ri kelgan yirik Vazir shahri XVI asrga kelib o`z ahamiyatini yo`qotgan ko`rinadi. Buni shahar xududida pishiq g’isht va toshdan barpo qilingan. XV asrga taalluqli ekanliga taxmin qilinadigan uchta maqbara saqlanib qolganligidan ham bilsa bo`ladi.
1928 yilda L.S.Sokolov, 1930 yilda A.D.Arxangelskiy rahbarligida va 1960 yilda Xorazm arxeologiya-etnografiya ekspeditsiyasi xodimlari tomonidan olib borilgan tadqiqotlar natijasida er.av. IV asrdan o`rta asrlargacha qal'ani ta`mirlash ishlari amalga osqirilganligi aniqlandi.
Devkesgan qal`a xarobalari yodgorligi 1979-1985 yillarda Qoraqalpog’iston olimlari tomonidan qisman o`rganilgan.
Zamaxshar qal`asi - bu yodgorlik Xivadan chamasi 25 km masofada Toshhovuz viloyatining Taxta tumani hududida joylashgan, mahalliy aholi o`rtasida Izmixsqir, Izmishqir tarzida ham tilga olinadi. Jahonda Jorulloh- "Allohning qo`shnisi" degan buyuk nomga musharraf bo`lgan alloma vatandoshimiz Maxmud az-Zamaxshariy ham aynan mana shu makonda tug’ilgan.
Zamaxshar qal`asi to`g’risida bir qancha sayyohlar o`z fikr-mulohazazarini bildirishgan. Jumladan, XII asrda yashagan as-Samani Zamaxshar Xorazmning katta qishloqlaridan biri ekanligini, uning shaharga o`xshab ketishini ko`rsatadi.
Miloddan avvalgi IV asrda bunyod etilgan bu shahar tuzilishi jihatidan boshqa ko`pchilik shaharlardan keskin farq qiladi. Shaharning umumiy maydoni 18 gektardan iborat bo`lib, uning tarxi aylana shakliga yaqin. U qadimda va o`rta asrlarda devor bilan o`rab olingan bo`lib, devori yarim aylanali burj bilan mustahkamlangan. Ikkita darvozaga ega qal`aning janubi-g’arbiy qismida shahar hokimi qarorgohi joylashgan.
Zamaxshar qal`asining ravnah topishi Xorazmshohlar hukmroniligi davriga to`g’ri keladi. Bu davrda qal`aga alohida e`tibor berilgan. Tadqiqotlar natijasi shaharning savdo-sotiq, hunarmandchilik, shuningdek, diniy markazlardan biri bo`lganligini to`la tasdiqlaydi. Qal`adan kulolchilik buyumlari, xumdon va boshqa ashyolarning ko`plab topilganligi mahalliy aholi XII-XIII asrlarda butun Xorazm vohasini sopol idish-tovoqlar va boshqa hunarmandchilik mahsulotlari bilan ta`minlab turganligidan dalolat beradi.
Ta`kidlash joizki, Zamaxshar qal`asi voha dehqonchilik hududining ko`chmanchi qabilalar bilan chegarasida joylashgan. Bu qal`aning me`moriy jihatdan tuzilishi vohadagi Qalajiq, Katqal`a, hatto eng qadimgi shaharlardan sanalgan Ko`zaliqlarni eslatadi. Xullas, Amudaryoning har ikki sohilida o`rta asrlarda shaharsozlik madaniyati ravnaq topgan. Buni o`z davrida alohida ta`kidlab o`tgan Abu Rayhon Beruniy ushbu hududda 300 dan ziyod shahar qurilganligini ularning xarobalari saqlanib kelayotganligini yozib qoldirgan. Xususan, arab sayyohi al-Mahdisiyning xorazmliklar daryodan anhorlar chiqarib, ular atrofiga shaharlar barpo etganliklari to`g’risidagi fikri buni yana bir bor isbotlaydi.
Xullas, Zamaxshar qal`asining barcha xususiyatlari uning miloddan avvalgi IV asrlargа tegishli ekanligidan datolat beradi. Shaharning ichki qismida uy-joylar, masjid, madrasa, bozor, omborxoia, qamoqxona bo`lgan. Tashqi dushmandan muhofaza maqsadida qal`a sirtdan paxsa bilan o`ralib, uning mudofaa qudrati oshirilgan.
Hazorasp qal`asi - miloddan avvalgi VII-VI asrlarga kelib, Xorazm vohasining ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy rivojlanishida chuqur o`zgarishlar yuz berdi. Bu tarixiy davrda Xorazmdagi urbanizatsiya jarayoni natijasida yangidan-yangi hududlar o`zlashtirildi. Yirik sug’orish inshootlari bunyod etilishi tufayli deqhonchilik vohalari paydo bo`ldi. Ularning iqtisodiy va madaniy markazlari sifatida shaharlar vujudga keldi. Vohaning janubiy qismida joylashgan Xazorasp ana shunday ilk shaharlardan biridir. Umumiy maydoni 10,8 ga, balandligi turlicha, ya`ni 4-15 metr bo`lgan qal`a qadimdan devor bilan o`rab olingan bo`lib, asrlar davomida bir necha marta ta`mir ishlari amalga osqirilishi natijasida saqlanib qolgan. Yodgorlikning janubi-sharqiy burchagida joylashgan ark mahalliy aholi orasida "Devsolgan" nomi bilan ma`lum.
Rejalashtirilishiga ko`ra to`rt tomoni teng (40x40 m) ark devorining balandligi hozir ham kishini hayratga soladi. Devor bo`ylab yarim aylanadi burjlar joylashgan: shimoliy devorda - 7 , g’arbida- 6, sharqida - 4, janubiy devorda - 1 ta burj saqlangan. Devordan yon tomonga 3,5 metr o`sib chihhan burjlarning kengligi 8 metr, qal`aning janub devori o`rtasida kengligi 8 metrli darvoza joylashgan bo`lib, u ikki tomondan yarim aylana minora bilan kuchaytirilgan. Yodgorlikni qadimda va o`rta asrlarda har tomondan suv o`rab turgan.
Xazorasp to`g’risidagi dastlabki ma`lumotlar VIII-X asrlardagi arab sayyohlari va geograflarining asarlarida uchraydi. Jumladan, VIII asrda Xorazmga kelgan Tabariy, bu erda uchta yirik shahar mavjudligini ko`rsatib, Kat shahridan keyin Hazoraspni ikkinchi o`rinda tavsiflasa, arab geografi va sayyohi Istaxriy vohadagi 13 ta shahar to`g’risida ma`lumot berarkan, Hazoraspni uchinchi o`rinda tilgа oladi.
Mo`g’ullar istilosidan avval Xorazmga kelgan arab geografi va sayyohi Yohut Xazoraspga quyidagicha ta`rif beradi: "Xazorasp baland devor bilan o`rab olinganligi sababli orolga o`xshaydi. Shaharga Xorazm tomondan keladigan bitta yo`l bilan kirish mumkin. Shaharda masjid, bozor va savdo rastalari mavjud. Aholisi savdo bilan shug’ullanadi va badavlat".
Mo`g’ullar istilosidan keyin Xorazmga kelgan Juvayniy o`z asarlarida shahar vayronaga aylanganligini va suv bosganligini qayd etgan. Rus sayyohlari I.V.Anichkov, A.D.Kalmikov Hazorasp qal`asining qadimiy ekanligi, uning baland devor bilan o`rab olinganligini ko`rsatib o`tadilar. Xazorasp qal`asining qurilish tarixini o`rganishga doir arxeologik qazish ishlari olib borilmagan. Shaharga doir dastlabki ilmiy ma`lumotlar Ya.G’ulomovning "Xorazmning sug’orilish tarixi" asarida mavjud bo`lib, unda qal`aning qurilish tarixi eramizdan avvalga IV asrga oid ekanligi qayd etiladi.
Ilk o`rta asrlar Xorazm vohasidagi yodgorliklardan biri Qanhiqir hisoblanadi. Bu sariqamish ko`li atrofida joylashgan bo`lib hozirda Xorazmning janubiy g’arbiy qismida joylashgan. Qal`aning o`rganilishi 1953 yil boshlanib, 1955 yilgacha davom etgan. Yodgorlik kuchli vayron bo`lgan. Qal`a Xorazm g’ishtlaridan (40x40x10) qurilgan devor bilan mustahkam o`rab olingan. Shahar to`g’ri burchakli devor bilan o`rab olinib 233x200 metr maydonga ega. Bu ham minorlar bilan jiqozlangan bo`lib, ular qal`aning qimoya qobiliyatini oshiradi.
Qang’iqal`adan bir nechta qabrlar topib o`rganilib bu erdan topilgan odam suyaklari yaxshi o`rganildi. Ularning tashqi qiyofasi tiklanganda bu odamlarning antropologiyasi an`anaviy o’sha davrda yashagan Xorazmliklardan farq qilib, hozirgi kundagi o’zbeklar antropologik tuzilishiga juda yaqin ekanligi aniqlandi. Qang’iqal`aning yuqori madaniy qatlamida dafn etilgan odamlarning tashqi qiyofasi esa turkman millatiga mansub kishilarga jud yaqinligi sezilib turibdi. Shuningdek Quyi Amudaryo havzasida joylagan ko’pgina arxeologik yodgorliklarni o’rganish chog’ida ham mongoloid tipidagi, ham evropoid irqiga mansub kishilarning jasadlari topildi. Amudaryo havzasidan topib o’rganilgan Guyarqal`adan milodimizning II asriga oid bosh kiyimi ham yaxshi saqlangan skif qabilasiga mansub qabilasiga mansub odam suyaklari topildi. Unda bir qancha mongoloid irqiga mansub jihatlari mavjud.
Xorazm hududidagi yodgorliklardan topib o’rganilgan odamlar antroplogiyasini o’rganishda qolali qir yodgorligidan topib o’rganilgan odam suyaklaridan olingan xulosalarni aytib o’tish lozim. Ossuriyada saqlangan bu odam evropoid irqiga umuman kirmaydi. Bu odam suyaklari qind-dravid tipiga mansub bo’lishi mumkin. Bu yosh o’smirning jasadi dafn etilgan ossuriyda undagi bolannig tashqi qiyofasi, Tuproqqal`ada devoriy suratlarida tasvirlangan "qora tanli jangchilar" tasviridagi odamlar tashqi qiyofasini eslatib yuboradi. Demak, Xorazm hududida aksariyat xollarda zamonaviy Xorazm tipiga mansub kishilar bilan birga, boshqa mintaqalardan ko’chib kelgan odamlar ham yashagan ekan.
Yana bir jihatni ham ta`kidlash lozimki, Xorazm hududida o’rganilgan ilk o’rta asrlarga oid yodgorliklarda uchraydigan odam jasadlarini o’rganish chog’ida toxarlar, eftalitlarga mansub kishilarniki ekanligi aniqlandi.
Ilk o’rta asrlarda Amudaryoning chap qirg’og’ida kuchli o’pirilish kuzatiladi. Bu esa mintaqaning sug’orish tarmog’iga ham kuchli ta`sir ko’rsatgan. Sug’oriladigan va qosildor bo’lgan ko’pgina maydonlar yaroqsiz holga keladi. Sababi dehqonchilik bilan shug’ullanuvchi jamoalar ko’pincha daryoga yaqin suv chiqishi uchun qulay joylarda yashaganlar. Bundan tashqari dehqonchilikning inqirozga yuz tutishi tufayli, hunarmanchilik ham rivojlanishdan to’xtaydi.
Sug’orish tizimidagi inqirozning sabablaridan yana biri, Xorazm davlatida qulchilik munosabatlarining inqirozga yuz tutishidir. Sug’orish tizimidagi o’zgarishlar sariqamish ko’li atrofida yangi turar joy qurilishlarining paydo bo’lishiga olib keldi. Natijada Igdiqal`a yodgorligi vujudga keldi. Igdiqal`a ilk o’rta asrlarga ya`ni V-VI asrlarga tegishli. Qal`aning tashqi ko’rinishi noto’g’ri trapetsiya shakliда bo’lib, uning uch tomoni xandaq bilan o’ralgan.
Qal`aning joylashuvi o’sha davrda O’zboydak Xurosonga suv yo’linnig mavjud bo’lganligini ko’rsatadi.
Qang’iqal`a, Ko’qna Uaz, Igdiqal`a yodgorliklarining barchasi ko’chmanchi xioniy-eftalitlar tomonidan qurilganligi aniq. Bundan tashqari Baraktom, Quyuqqal`a va boshqa yodgorliklardan topilgan moddiy manbalar ham eftalitlar davriga oid.
Quyi Amudaryo havzasinig keyingi davrga oid yodgorliklaridan Berkutqal`a, Yakka Parson qal`alari milodiy VII-VIII asrga oid bo’lib, ular ham mazkur mintaqalarda boy moddiy, ma`naviy meros yaratilganligini isbotlaydi.
O’rta asrlarga oid bo’lgan arxeologik yodgorliklar ko’qna Urganch hududidan topib o’rganilgan. Ko’hna Urganch yodgorligi o’rta asrlarga oid bo’lgan eng yirik arxeologik yodgorlik hisoblanadi. Xorazm arxeologik ekspeditsiyasi 1952 yilda Ko’xna Urganch kvartallaridan biri bo’lgan Tosh-qal`ani o’rgandi. Bu qal`a Temurning Xorazmga uyushtirgan yurishlaridan birida juda kuchli vayronaga aylangan. Keyinchalik u qayta tiklanib, XVII asr o’rtalariga mavjud bo’lgan. Xon va tarixchi Abulg’ozi Baxodurxon Kqna Urganch aholisini hozirgi yangi Urganch shaqriga ko’cqirib o’tgan. Toshqal`ada uchta yirik qazish ishlari olib borildi. Bu qazishma ishlarining barchasi shaharning janubiy darvozasi yonida amalga oshirildi. Bu darvoza Karvonsaroy deb atalgan. Ko’qna urganchni qazish ishlarida uning keyingi yuz yillik tarixi haqida ma`lumot beruvchi juda muhim ashyolar qo’lga kiritildi. Bu erda minora qoldiqlari topilib, minoraning qurilishi tarixi XIV asrga borib taqalishi aniqlandi. Bu qutlug’ Temur minorasi nomini olib, hozirgacha nisbatan yaxshi saqlangan.
Xorazmning XV-XVII asrga oid tarixini, qurilish an`analari, savdo munosabatlari haqida manbalarni aynan Ko’qna Urganch xarobalarini o’rganishimiz orqali bilib olish mumkin.
Ma`lumki, XIII asrda Chingizxon Urganch shaqrini er bilan yakson qilgan. Minoraning atrofidan topilgan ko’klab odam suyaklari, kesilgan bosh chanoqlari, Chingizxon tomonidan bu shahar o’ta shavqatsizlik bilan talangaligi haqida yozma manbalarda keltirilgan ma`lumotlarni tasdiqlaydi. Ko’qna Urganch xarobalarini o’rganish natijasida o’rta asrlardagi Xorazm sug’orish tizimi haqida ham qiziqarli ma`lumotlarni qo’lgan kiritishimiz mumkin. Bunday manbalar shaharda irrigatsiya yaxshi yo’lga qo’yilganini ko’rsatadi.
XV-XVII asrlarga oid shahar kvartallari, ko’cha va savdo rastalari, yashash joylarini o’rganish kishiga olam-olam zavq beradi. Turar joylar qadimiy g’ishtlardan XII-XIII asrda qurilganligi bilinib turibdi. Urganch shaqrining inqirozga yuz tutishi va yangi Urganch shaqriga aholining ko’cqirilishi haqida bu erdan topilgan imorat qoldiqlari va sopol parchalari juda to’liq ma`lumot beradi.
Keyingi o’rta asrlar tarixi haqidagi ma`lumotlarning aksariyati Urganch shaqrining keng ko’lamdagi Xalqaro munosabatlariga oid. Ayniqsa, Xorazm davlatning Xitoy bilan savod munosabatlariga doir manbalarni ko’plab uchratishimiz mumkin.
Masalan, Ko’hna Urganchdagi aksariyat uylarni isitish tizimini olaylik. Ko’pgina tura rjoy binolarida Xitoy uslubida qurilgan isitish vositalarini uchratish mumkin. Bundan tashqari, Xitoy keramikasining katta hajmda topilishi ham fikrimizni isbotlaydi.
O’rta asrlarning keyingi davriga tegishli bo’lgan Sariqqamish va O’zbay yodgorliklarini o’rganish chog’ida ham Chingizxon istilosining bu erdagi vayronagarchiliklarga sabab bo’lganligining guvohi bo’lamiz. Uylar to’liq yongan holatda uchraydi. XV-XVI asrga oid topilmalar esa feodal tarmqoqlik haqida tasavvurga ega bo’lishimizda xizmat qiladi.
Xullas, O‘zbekiston arxeologik ekspeditsiyalari tomonidan ilk va o‘rta asr davriga oid muhim yodgorliklar tadqiqot etilib, bu davrlar ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy, madaniy taraqqiyotiga oid qimmatli arxeologik manbalar qo‘lga kiritilgan. Bu manbalar, shubhasiz xalqimizning jahon xalqlari sivilizatsiyasiga qo‘shgan hissasini belgilaydi.
Download 66,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish