А. Атаходжаев, Ўзр фа тарих институти етакчи илмий ходими, т ф. н



Download 67 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi67 Kb.
#89769
  1   2
Bog'liq
А.Атаходжаев бағрикенглик.


Марказий Осиёнинг илк ўрта асрлардаги миллий ва диний уйғунлиги туркий-суғдий муносабатлар доирасида


А.Атаходжаев, ЎзР ФА Тарих институти
етакчи илмий ходими, т.ф.н.

Марказий Осиё тарихининг илк ўрта асрлар (V–VIII аср биринчи ярми) даври ўзига хос тарихий жараёнлари билан кечди. Кушон ва Қанғ давлатлари таназзулидан сўнг вужудга келган маҳаллий маъмурий бошқарувига эга давлатлар (Африғийлар, Чоч ва Фарғона) ва давлат уюшмалари (Суғд ва Тохаристон конфедерациялари) минтақанинг ижтимоий-сиёсий ва этномаданий жараёнларда муҳим ўрин тутишди. Бу минтақадаги турли этносларнинг миллий ва диний уйғунлигини таъминлади1.


Хусусан, минтақанинг муҳим тарихий-маданий ўлкаси бўлган Суғд ва унинг аҳолиси суғдийлар (шарқий эроний ва туркий тилли этнослар)нинг фаоллиги этномаданий жараёнларни юксак даражага кўтарди. Улар мазкур ҳудуди орқали ўтган Буюк ипак йўлида тармоқларида ўз колонияларини шакллантириб, ўтроқ ва кўчманчи халқларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига интеграцион таъсир кўрсатдилар. Тарихан суғдийлар ўзига хос маданият ташувчи бўғин вазифасини ўтади. Улар дунё динлари: буддавийлик, христианлик, монийликнинг Марказий Осиё халқлари орасида тарқалишида ва оромий ёзуви маданиятининг қадимги туркий, уйғур, мўғул ва манжурларда ўз ёзувларини шаклланишида асосий роль ўйнадилар2.
Бу даврда ўзининг юксак чўққисига чиққан туркий-суғдий муносабатлар ўзининг тарихий илдизлари, кўлами, минтақадаги этник жараёнларга таъсири орқали беқиёс ҳодиса эди. Айни пайтда бу муносабатлар минтақага ёйилиб, қўшни давлатлар ва халқлар билан кечган алоқаларга ҳам таъсир кўрсатди. Бу эса мураккаб сиёсий жараёнларида, кескин рақобатга асосланган иқтисодий курашларда томонлар ўртасидаги якдиллик сиёсий барқарорлик, иқтисодий тараққиёт ва маънавий юксалиш учун қай даражада муҳим бўлганлигини исботлади.
Туркий давлатчилик анъаналарига асосланган маъмурий бошқарув, маҳаллий бошқарув анъаналари билан синтезлашди. Маҳаллий маъмурий бошқаруви амалиётини такомиллашди. Айни пайтда суғдийлар туркий давлатлар иқтисодини юксалтириб, уларнинг маънавий ва маданий ҳаётига цивилизацион таъсир кўрсатди. Натижада минтақада бир неча асрлар давомида миллий ва диний муроса ҳукмронлик қилди.
Туркийлар ва суғдийлар ўртасидаги муносабатларининг маънавий ҳамда маданий қирралари акс эттиришда қуйидаги омиллар муҳим ўрин тутди.
Аввалом бор эътиборни зардуштийлик динига бўлган муносат тортади. Маълумки бу дин антик ва илк ўрта асрларда Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг, жумладан суғдийларнинг ассий дини эди. Шу боис суғдийлар ўзларининг кўп асрлик колониал ҳаракатлари орқали бу динни минтақанинг шимолий-шарқий қисмларига тарқалишига ҳам сабабчи бўлишди. Хусусан, 568 йилда Еттисувга келган Византия элчиси Земарх, Ғарбий Турк хоқони Истами ябғу ўз қароргоҳида ёниб турган олов билан покланганлигини ва туркийлар тангричилик анъанаси бўйича: Шарққа қараб ўтириб, кўк бўрига эътиқод қилганлигини3, Хитой элчиси ва роҳиби Сюан Цзян эса: “туркларнинг оловга эътиқод қилишини, ёғоч тахтдан фойдаланмаслигини”4 эътироф этганлар. Бу зардуштийлик ва тангричилик анъаналаридаги уйғунликнинг исботи эди.
Суғднинг ўзидаги туркий қавмларнинг зардуштийликка эътиқод қилишгани ҳам кузатилади. Жумладан, Mуғ тоғи архивидаги5 I.1 ҳужжатида келтириган араблар вакили Абдураҳмон ибн Субҳ билан учрашгани борган Деваштичнинг суғдий вакили Нижитак ҳамда туркий-зардуштий коҳин Кўрчи6 (Қўрчи), Nov. 3 – “суғдча никоҳ гувоҳномаси” ва Nov. 4 – “куёвнинг келин томон олдидаги мажбуриятлари” ҳужжатларидаги суғдий қиз – Дуғдғунча ва туркий йигит Ўттакин никоҳи бунга мисол бўла олади. Ҳужжатга кўра, туркий Ўттакин ўз мажбуриятларини зардуштий “худо (Ахурамазда) ва илоҳ Митра олдида қасамёд қиламан”, деб мустаҳкамлаган. Бу Суғд жамиятига хос толерантлик белгиси ҳам эди. Бундан ташқари, туркий ва суғдийлар аралаш яшаган ҳудудлардан ўнлаб остодонларнинг топилиши7, урф-одатлардаги уйғунликка бир мисолдир. Энг асосийси бирор-бир манбада Суғд ёки Турк хоқонлигида рўй берган этник ва диний можаро ҳақида маълумот учрамайди.
Зардуштийлик суғдийларнинг Шарқий Туркистон ва Хитой ҳудудларидаги колонияларда ҳам амалда бўлган. У ерларда эҳром – “вағн”лар бунёд этилиб, коҳинлар ­– “вағнпатлар” диний амалларни бажо келтиришган. Дуньхуан ва Шимолий Вэй пойтахти Лоянда зардуштийлик ибодатхоналари барпо этилган. Зардуштийлик элементлари ҳатто Хитой тасвирий санъатига ҳам ўз таъсирини кўрсатган8. Энг муҳими на Турк хоқонлари ва на Хитой империяларининг маъмурияти суғдийларнинг бу диний эътиқодига монеълик қилишмади.
Дунё динларининг энг йирикларидан бири – буддаввийликнинг Ўрта Осиё (Бақтрия ва Парфия)дан Хитойга тарқалишида ўртаосиёлик миссионерлар (Кан Мэнсян, Кан Мэнсяннинг) иштироки эътироф этилади9. Агар Мухан (554-574) ва Таспар (574-581) хоқонлар даврида ҳинд миссионери Чиногупта хоқонлик марказида буддавийликни тарғиб қилган бўлса, суғдийлар эса бу динни Ўрхун ва Турфон ҳудудлардаги туркийлар орасига ёйишди10. Шу орқали суғдийлар туркийлар билан ягона ғоя остида бирлашишни мақсад қилган бўлсалар ҳам ажаб эмас.

Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish