Агросаноат мажмуасига кирувчи қишлоқ хужалиқ машина ва чорвачилик саноат механизмлари ва технологик машиналарнинг турлари, уларни энергия тежамловчи иш режимларида бошқариш асослари



Download 19,56 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi19,56 Kb.
#103321
1   2   3   4
Bog'liq
2-Маъруза

Агросаноат мажмуида энергиядан


фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари

Статистик маълумотларда келтирилишича қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни 2 баробар ошириш учун сарфланадиган энергия миқдори 15 маротабагача оширилиши лозим экан. (масалан АҚШ да маҳсулот етирштиришни 2 баробар ошириш учун энергия исрофини 10 баробар оширишга тўғри келган). Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнлари саноатдан фарқли ўлароқ юқорида статистик маълумотларда келтирилганидек маҳсулот етиштиришда сарфланаётган энергия миқдорий ўзгаришлар билан мутаносиб ўзгармайди ва бунинг ўз объектив сабаблари бор. Аввалом бор аксарият энергия таъсир этаётган моддий муҳит биологик объект бўлганлиги сабабли табиий шароитда ўсимлик ва хайвонлар қабул қилаётган энергиянинг бир қисми ўғитлар, озуқа маҳсулотлари, ем-хашак билан ўз биомассасини оширишга, бир қисми атроф муҳитга келтирадиган салбий таъсирни камайтиришга исроф бўлади. Сунъий шароитда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сақлашда (чорвачилик биноларида, иссиқхоналарда, товуқхоналарда) микроиқлим яратиш, органиқ ва бошқа ўғитлар, юқори каллорияли ем-хашаклар тайёрлаш билан боғлиқ қўшимча энергетик ресурслар исрофланади, энергетик ресурсларни қўшимча исрофини юзага келтирувчи яна бир мухим омил сунъий шароитда маҳсулот берувчи ўсимликлар генетикаси ва жониворлар (чорва моллари, паррандалар) наслида кечаётган салбий ўзгаришлар (мутация) асоратларини бартараф этиш билан боғлиқ харакатлардир.


Бу борада тирик организмлар фаолиятида сунъий энергетик жараёнлар таъсирида кечадиган мутация жараёнларини кескин камайтирилишига оид илмий амалий ечимлар бугунги кунда етарли эмаслиги ушбу муаммони мавжудлигини сақлаб келмоқда.


Жахон амалиётида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида умумий истеъмол қилинаётган энергетик ресурслардан 30% дан ортиқроғи фойдали иш бажаришга исрофланади ва ушбу кўрсаткич қишлоқ хўжалигида энергетик ресурслар, шу жумладан электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муоммаси мавжудлигини яна бир бор намоён этади.

Қишлоқ хўжалиги электр энергияси истеъмолчиларининг ўзига хос томонлари билан боғлиқ яна бир мухим муаммоли масала қишлоқ хўжалиги электр ускуналари эксплуатацияси, уларга техник хизмат кўрсатиш каби мухим ташкилий-техникавий масала бозор иқтисодиёти қоидалари доирасида ханузгача хал этилмасдан қолмоқда.


Қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларида ва уларни электр таъминоти тизимидаги бугунги кундаги мавжуд энергия исрофини ўлчаш назорат асбоблари сони ва сифат жихатидан талаб даражасидан анча орқада.


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда энергия тежамкорликга эришишига ягона илмий методологик ёндошув шакилллантирилмаганлиги, соҳада энергия тежамкор технологияларни яратиш, электротехник ускуналар эксплутацион эффективлигини ошириш масалаларини ечишда муаммолар туғдирмоқда;


Энергетик ресурсларни қазиб олишдан истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинишигача тизимнинг хар бир босқичида энергия


тежамкорликни рағбатлантирувчи иқтисодий механизм тўла шакиллантирилмаган. Хосил бўладагин (юзага келадиган) чиқинди-биомассадан бирламчи энергия олишнинг самарали усуллари ва техник ечимлари республикада етарли ишлаб чиқилмаган. Ваҳоланки, дунё миқёсида бугунги кунда бирламчи энергия ресурсларининг 14% дан ортиғи биомасса ҳисобига олинади. Яна бир долзарб муоммо республикадаги мавжуд сув ресурсларидан максимал фойдаланишни йўлга қўйиш орқали кичик энергетикани ривожлантириш йўли билан қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларини энергетик самарадорлигини нуқтаи назардан баҳолаб арзон электр энергияси билан таъминлаш имкониятларидан тўла фойдаланилмаётганлигидир.


Бугунги кунда соҳа учун тайёрланаётган кадрларда ишлаб чиқаришни бошқаришда иштирок этиш малака кўникмалари


шакиллантирилмаётганлиги маҳсулот таннархини исроф бўлаётган энергетик ресурслар ҳисобига ошиб кетишига олиб келади. Шундай экан соҳа учун электр энергетика, электрлаштириш ва автоматлаштириш йўналишлари бўйича тайёрланаётган кадрларни на фақат техник хизмат кўрсатиш балки, муайян бир ишлаб чиқариш объектида фойдаланилаётган технологик, техник энергетик ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларини энергия тежамкорлик нуқтаи назаридан тахлил қилиб, уни асосида ишлаб чиқариш фоалиятини давом эттириш мумкин ё мумкин эмаслиги тўғрисида


таклиф киритишга тайёр қилиб тайёрлаш масаласи бугунги кунда ўз ечимини топмаган.

Энергия тежамкорликни баҳоловчи амалдаги меъзонлар ва уларнинг меъёрлари бозор иқтисодиёти қонунлари талабларига тўла монон эмаслиги ишлаб чиқаришни энергоэффективлигини баҳолашда ноаниқликларга олиб келади. Фойдали иш коэффиценти (ФИК), қувват коэффиценти (cos ) электромеханик, электротермик қурилмаларида энергиядан самарали фойдаланиш меъзони сифатида қонотлантирилсада энергияни биологик объектларида фойдаланиш самарадолгини тўла акс эттирмайди.


Бошқача айтганда технологик мухитга энергия таъсирини энергетик баҳолашда амалдаги мезонлар билан бир қаторда энергиядан фойдаланишни технологик самарадорлиги (ЭФТС) ва биоэнергетик самарадорлиги коэффицентлари ( бэс.) билан тўлдириш энергетик ресурслардан фойдаланишни тўла акс эттира олади.



Download 19,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish