Акт бўйича саволлар Тармоқ тушунчаси?



Download 21,63 Kb.
Sana12.06.2022
Hajmi21,63 Kb.
#658248
Bog'liq
АКТ бўйича саволлар


АКТ бўйича саволлар
1.Тармоқ тушунчаси?
(тармоқ-бу икки ёки ундан ортиқ қурилмаларни боғланишидан ҳосил бўладиган алоқадир. Масалан икки ёки ундан ортиқ компьютерларнинг симли ёки симсиз маълумот алмашинуви)
2.Тармоқнинг қандай турлари бор?
(тармоқнинг 3 хил; локал, корпаратив, глобал турлари бор)
3.Қандай тармоқ турига локал тармоқ дейилади?
(Локал (махаллий) тармоқ кичик бир худудда жойлашган абонентларни бирлаштиради, яъни локал тармоқлар бир бинода ёки бир-бирига яқин биноларда жойлашган компютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармоқ хисобланади)
4.Қандай тармоқ турига корпаратив тармоқ дейилади?
(Корпаратив тармоқ бир-биридан анча узоқда жойлашган бирор минтақага тегишли абонентларни бирлаштиради. Масалан, бирор шаҳар ичидаги ёки иқтисодий регионда ёки алоҳида бир мамлакатда жойлашган обонентларни бирлаштирувчи тармоқ)
5.Қандай тармоқ турига глобал тармоқ дейилади?
(Глобал компютер тармоқлари турли мамлакатларда, турли қитъаларда жойлашган компьютерларни бирлаштиради, яъни глобал тармоқ-дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютерларни ўзида бирлаштириш имконига эга бўлган тармоқ )
8.Тармоқ топологияси нима?
(Тармоқ топологияси деганда тармоқ компьютерларини бир-бирига нисбатан физик жойлаштириш ва уларни алоқа линиялари билан улаш тушунилади)
7.Тармоқ топологиясининг қандай турлари бор?
(тармоқ топологиясининг 4 хил тури мавжуд; шина(bus), юлдуз(star), ҳалқа(ring), дарахт(ierarxik))
8. Шина(bus) тармоқ топологиясида тармоқ схемаси қандай бўлади?
(бунда хамма компьютер бир алоқа линиясига параллел уланади ва ҳар бир компьютердан ахборот бир вақтда хамма қолган компьютерларга узатилади)
9. Юлдуз(star) тармоқ топологиясида тармоқ схемаси қандай бўлади?
(бунда битта марказий компьютерга четда қолган компютерлар уланади, шу билан бирга ҳар бир компьютер ўзининг алохида алоқа линиясидан фойдаланади)
10. Ҳалқа(ring) тармоқ топологиясида тармоқ схемаси қандай бўлади?
(бунда ҳар бир компьютер ахборотни ҳар доим фақат битта занжирда келаётган компьютерга узатади, ахборотни эса фақат занжирдаги олдинда келаётган компьютердан олади ва бу занжир бўлиб бирлашади)
11. Дарахтсимон(ierarxiya) тармоқ топологиясида тармоқ схемаси қандай бўлади?
(Дарахтсимон топология-бир нечта юлдуз топологиянинг комбинацияси ҳисобланади. Бу топология пассив ёки актив коммутаторларни тўғридан-тўғри улашни таъминлайди.)
12.LAN ва WAN нима?
(LAN(Local Area Network)-маҳаллий кичик тизим яъни бир-бирига яқин жойлашган компьютерлар ва улар ўртасидаги алоқа канали; WAN(Wide Area Network)-кенг тармоқли тизим яъни шаҳарлар, давлатлар каби катта географик ҳудудларни қамраб олувчи тармоқ)
13.Локал тармоқ хосил қилиш учун минимал нималар керак бўлади?
(компьютер, тармоқ кабели, HUB ёки SWITCH)
14.Hub нима ва у нима вазифа бажаради?
(HUB-бу бир кириш ва бир қанча чиқишга эга бўлган тармоқ қурулмаси, HUB бир портга келган сигнални нусхасини бир вақтнинг ўзида барча портларга жўнатади, локал тармоқ хосил қилишда ишлатилади)
15.Switch нима?
(Switch – бир қанча сегментни бирлаштирувчи тармоқ комутаторидир. У келган маълумотни хамма портларга эмас балки қабул қилувчининг адреси бўйича жўнатади)
16.Switch нинг қандай турлари бор?
(бошқарилмайдиган ва бошқариладиган турлари бор)
17.Бошқариладиган switch нинг ишлаш принципи қандай?
(Бошқариладиган switch ларни хар бир портини алохида сегментга бириктириш мумкин, яъни портларига алохида вланлар ташлаш мумкин)
18.Бошқарилмайадиган switch нинг ишлаш принципи қандай?
(Бошқарилмайдиган Switch лар имкониятлари камроқ бўлади битта портидан кирган сигнални бошқа портларига бўлиб беради, портларини алохида-алохида сегментларга ажратиб бўлмайди)
19.Бошқариладиган switch нинг қандай турлари бор?
(икки хил тури мавжуд; Layer 2 (L2) ва Layer 3 (L3))
20.Layer 2 (L2) switch нинг ишлаш принципи қандай?
(L2 switch лар унга уланган қурулмаларни МАС адресларини сақлаб қолади ва МАС адреси бўйича комутация қилади. Тармоқнинг OSI моделининг 2 поғонасига тўғри келади)
21.Layer 3 (L3) switch нинг ишлаш принципи қандай?
(L3 switch лар унга уланган қурулмаларни IP адресларини сақлаб қолади ва IP адреси бўйича комутация қилади. Тармоқнинг OSI моделининг 3 поғонасига тўғри келади)
22.Switch да қандай портлар мавжуд?
(Ethernet порт, consol порт, гигабитни порт, )
23.Hub ва switch нинг фарқи қандай?
(-HUB бир портга келган сигнални нусхасини бир вақтнинг ўзида барча портларга жўнатади;
-SWITCH келган маълумотни хамма портларга эмас балки қабул қилувчининг адреси бўйича жўнатади)
24.IP адрес нима?
(IP адрес бирон ихтиёрий қурулманинг тармоқдаги манзилидир. IP адреснинг бугунги кунди 2 хил версияси IPv4 ва IPv6 мавжуд)
25.IP адрес нинг қандай турлари бор?
(IP адреснинг 2 хил тури бор статик(ўзгармас) ва динамик(ўзгарувчан) бўлади)
26.Маска нима?
(маска тармоққа уланган компьютерларни сонини белгилаб берувчи элемент ҳисобланади; масалан, маскада 255.255.255.0 бўлса тармода 254 та компьютер ишлаши мумкин, агар 255.255.255.252 болса тармоқда 2 та компьютер ишлаши мумкин)
27.Шлюз нима?
(Шлюз-турли хилдаги тармоқлар(маҳаллий, халқаро) бирлигини таъминловчи тармоқ қурилмаси ёки дастурий восита ҳисобланади. Тармоқ қурилмаси бир турдаги физик муҳитдаги(тармоқ) протоколдпн иккинчи турдаги физик муҳит(тармоқ) протоколига жўнатади. Масалан, интернет билан боғланиш учун шлюздан фойдаланилади, бундай қурилмани маршрутизатор номи билан хам юритилади)
28.Тармоқ кабеллари турлари?
(коаксиал кабеллар, жуфт ўрамли(UTP) кабелар, оптик толали кабеллар)
29. UTP тармоқ кабелининг қандай категориялари мавжуд?
(cat1, cat2, cat3, cat4, cat5, cat5e, cat6, cat6a)
30. UTP кабелни стандарт бўйича тайёрлаш учун нималар керак бўлади?
(кабел, обжим, RJ-45 коннектор)
31. UTP кабелнинг тайёрлаш стандарти?
(1-оқ сариқ, 2-сариқ, 3-оқ яшил, 4-кўк, 5-оқ кўк, 6-яшил, 7-оқ жигарранг, 8-жигарранг)
32. Таййорланган UTP тармоқ кабелида тармоққа уланганда қайси портлари актив холда бўлади?
(1,2,3,6-портлар)
33. Тармоқнинг қандай моделлари мавжуд?
(тармоқнинг OSI ва TSP/IP моделлари мавжуд)
34. OSI тармоқ моделини ишлаш принципи?
(OSI моделда пакет узатилиш жараёни 7 та поғанадан иборат; 1.физик, 2.канал, 3.тармоқ, 4.транспорт, 5.сеанс, 6.тақдим этиш, 7.амалий)
35. TSP/IP тармоқ моделини ишлаш принципи?
(TSP/IP модели OSI моделнинг соддалаштирилган варианти бўлтб бунда маълумот узатиш жараёни 4 поғонадан иборат; 1.канал, 2.тармоқ, 3.транспорт, 4.амалий поғона)
36. Операцион тизимнинг қандай турлари бор?
(MS-DOS, Linux, UNIX, Windows, MAC OS)
37. 32х ва 64х разрядли операцион системани фарқи нима?
(32 разрядли операцион тизим асосан оператив хотираси 4 GB гача ва 2 ядроли компютерларга ўрнатилади чунки у ундан ортиғини ишлата олмайди, агар ўрнатилса ҳам 4 GB га бўлганини ишлатади қолгани ишламайди;
64 разрядли операцион тизимлар еса 4 GB ва уундан юқори оператив хотира, 2 ядроли ва ундан юфори ядроли компютерлар билан ишлай олади ва маълумотлар оқимини қайта ишлаш қобиляти тез бўлади )
38. VPN нима?
(VPN(Virtual Private Network-виртуал хусусий трмоқ)-мантиқий тармоқ бўлиб ўзидан юқоридаги бошқа тармоқ, масалан, интернет асосида қурилади. Бу тармоқда коммуникацияларда умумий хавфсиз бўлмаган тармоқ пратаколларидан фойдаланишига қарамай, шифирлашдан фойдаланган холда, ахборот алмашинишда бегоналарга берк бўлган каналлар ташкил қилинади. VPN бирор ташкилотнинг бир неча офисларини улар ўртасида назорат қилинмайдиган каналлардан фойдаланган ҳолда, ягона тармоққа бирлаштириш имконини беради)
39. Гигабитни тармоқ ташкил қилиш учун тармоқ қурулмаларини ҳусусиятлари қандай бўлиши керак?
(SWITCH, 8 та порти стандарт холда тикилган(коннектор ҳам гигабитни бўлиши керак) cat5e ёки cat6 UTP кабел, тармоқ картаси гигабит тезликда ишлайдиган компьютерлар)
40. UTP кабелни 4 талик ва 8 талик холатда тайёрланганда маълумот узатиш тезликлари қандай фарқ қилади?
(4 талик ҳолатда тикилса маълумот узатиш тезлиги 100 mb/s тезликкача, 8 талик ҳолатда тикилса маълумот узатиш тезлиги 1000 mb/s тезликкача бўлади)
Download 21,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish