Амир Темур аждодларимиз



Download 31,15 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi31,15 Kb.
#75476
Bog'liq
“Amir Temur ajdodlarimiz” (Кириллча)





“Амир Темур аждодларимиз”

Тадбир ссенарийси


ҳттпс://т.ме/Ёшлар_иттифоқиФМ


1-бошловчи:


— Йилларнинг қаъридан омон чиқолган,
Истибдод тахтини енгиб, йиқолган,
Истиқлол машъалин гурлаб ёқолган,
Боши осмон бўлсин бугун ўзбекнинг,
Донғи достон бўлсин бугун ўзбекнинг!
2-бошловчи:
— Беруний яратган зиёси билан,
Жон табиби — ибн Синоси билан
Қадди баланд бўлсин бугун ўзбекнинг,
Жисми пайванд бўлсин бугун ўзбекнинг!
— Амир Темур отлиқ бобоси билан,
Марварид яратган навоси билан,
Интизор Бобурий Мирзоси билан
Насли улуғ бўлсин бугун ўзбекнинг,
Ризқи тўлуқ бўлсин бугун ўзбекнинг!
1-бошловчи: —Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар, азиз ота-оналар ва меҳрибон тарбиячилар!
2-бошловчи: — Ассалому алайкум, ширин болажон!ар-у азиз ўқувчилар!
1-бошловчи: — Бугун биз буюк бобомиз Амир Темур таваллудига бақишланган тадбими ўтказиш учун йиғилиб турибмиз.
2-бошловчи: — Амир Темур бобомиз буюк соҳибқирон, саркарда ва қудратли мамлакат тузиб, уни адолатли идора этган моҳир давлат арбоби бўлган.
1-бош!овчи: — Ҳурматли устозлар, бугун ўқувчиларимиз буюк бобомизни мадҳ этувчи шеъриар ҳамда у зотнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида турли маълумотлар тайёрлаб келишган. Ҳозир навбатни уларга берамиз.
2-бошловчи: — Марҳамат, азиз ўқувчилар!
1-ўқувчи:
— Амир Темур бобомиз
Мард-у жасур бобомиз.
Жанг-у жадаллар кезган Буюк давлат, юрт тузган.
Абадий ўчмас номи,
Тилимизда каломи.
Унутмаймиз ҳеч қачон
Сизни улуғ бобожон!
2-ўқуwчи:
— Буюк салтанатни тиклади Темур, ъ
Истаги: авлодим отса зўр томир,
Мулки Турон дунё узуги бўлиб,
Хаиқим осойишта кўрсайди умр.
3-ўқувчи:
— Соҳибқирон айтар: эй фарзандларим,
Кўзимнинг қароғи жон дилбандларим.
Миллатнинг дардига дармон ббълингиз,
Бўшаштирманг менинг бўғин-бандларим.
4-ўқувчи:
— Адолат, озодлик дастида бўлинг,
Ёмонлик, разолат қасдида бўлинг.
Нифоқ тухмларин экмангиз асло,
Яхшилик, эзгулик ростида бўлинг!
Миллий рақс ижро этилади. Рақс тугагач, ўқувчилар Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб беришади.
1-бош!овчи: — Буюк бобомиз 1336-йил 9-апрелда Кешдан унча узоқ бўлмаган Хўжа Илғор қишлоғида барлос уруғига мансииб бўлган бек Тарағай Баҳодир оиласида дунёга келди.
2-бош!овчи: — Темур ёшлигидан билимга ташна бўлиши билан бирга ҳарб илмига қизиққан, отиарни жуда севган ва моҳир чавандоз бўлган.
1-бош!овчи: — Амир Темур жуда олижаноб қалб эгаси бўлган. У Мовароуннаҳрдек буюк давлат тузган. Эрон, Туркия, Ҳиндистон каби йирик давлатларда илм-маърифат, маданиятни тарғиб этган. Қизил Ўрданинг истилочилик ҳукмронлигига барҳам берган.
2-бош!овчи: — Амир Темур иқтисодий мустаҳкам, халқ манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат тузди.
1-бош!овчи: — Амир Темур буюк сиёсатчи, саркарда, ўз даврининг буюк давлат арбоби бўлган. Унинг шиори — «Куч — адолатдадир», деган пурмаъно ҳикмат бўлган.
2-бош!овчи: — Амир Темур 27 та катта-кичик тарқоқ шаҳарларни бирлаштириб, қудратли давлат тузди.
1-бош!овчи: — Амир Темур давлатининг пойтахти — Самарқанд шаҳри бўлиб, жуда обод ва чиройли шаҳарга айлантирилди.
2-бош!овчи: — Бобомиз Самарқанд, Бухоро ва Туркистонда тарихий обидалар, мадрасалар, мақбаралар қурдирди. Ободонлаштириш ишларини олиб борди.
Амир Темур ҳаётини ёритувчи саҳна кўриниши намойиш этилади. Сўнгра ўқувчилар шоир Темур Убайдуллонинг «Пирлар қиссаси» шеъридан парчалар ўқиб беришади:
1-ўқувчи:
— Темур отли паҳлавон,
Топар чоғида камол —
Унга бўлди эш, ҳамдам
Шайх Шамсиддин Кулол.
2-ўқувчи:
— Соҳиб кароматларнинг
Бири эди Шайх Кулол.
Тарағай Баҳодирнинг
Пири эди Шайх Кулол.
3-ўқувчи:
— Амир Темур баҳраманд
Пирнинг ўгитларидан.
Ихлос билан ушлади
Шайх Кулолнинг баридан.
4-ўқувчи:
— Бир томондан қўллади
Суюб Саид Барака.
Ўтмас эди унингсиз
Машварат-у маърака.
5-ўқувчи:
— Шундан буюк салтанат
Довруғ солди жаҳонга.
Барча таъзим айлади
Темур Соҳибқиронга.
6-ўқувчи;
Буюк зотлар нафаси
Ҳар доимо қўлласин!
Она юртимни мудом
Ғолибликка йўлласин!
1-бошловчи: Соҳибқирон буюк давлат тузишда, унинг гуллаб-яшнашида қуйидаги қоидаларга қатъий амаи қилганлигини айтиб ўтган:
1. Мен давлатни шошмай, инсонпарварлик билан бошқардим.
2. Тартиб ва қоидаларга риоя қилиш — менинг давлатимни мустаҳкамлади.
3. Мен ўз аскарларимга ғамхўрлик ва олижаноблик кўрсатдим.
4. Мен давлатни ҳақгўйлик ва ақл билан бошқардим.
5. Адиблар, алломалар, олимлар, тарихчиларга муруwатли бўлдим.
6. Ўз ишимда қатъий ва дадил бўлдим.
7. Ўз халқимни доим тушундим.
8. Яхшига яхши, ёмонга қаттиққўл бўлдим.
9. Мен доим аҳилликни истадим.
10. Ўз аскарларимни ҳурмат қилдим ва қонун-қоидаларга қаттиқ риоя қилдим.
1-бошловчи: — Азиз устозлар ва билимдон ўқувчилар! Бугун биз буюк бобомиз ҳаёти ва фаолиятига доир кўп нарсаларни билиб олдик.
2-бошловчи: — Биз — Ўзбекистон фарзанди, буюк Амир Темур авлодидан бўлганлигимиз билан фахрланамиз. Бобомиздек олижаноб ва ҳақиқатпарвар, юртсевар бўлайлик!
1-бошловчи:
— Жаҳонгир сўзидан яхшилик бунёд,
Бизга маёқ бўлсин, бахш этиб сабот.
Авлодлар бизлардан ололсин ўмак,
Шунда ризо бўлур Темурдайин зот.
2-бошловчи: — Шунинг билан азиз устозлар, ота-оналар ва бугунги тадбиримизда Амир Темур бобомиз ҳақидаги шеърга навбат.
АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Сиз – Амирсиз, Сиз-Темурсиз,
жаҳонгир Султон.
Иймондирсиз, виждондирсиз
Сиз азиз инсон.
Қалблар аро кўтармоқда
руҳингиз исён,
Темур бобо, номингизни
ёдетажакмиз.
Олам аро руҳингизнишод этажакмиз.
Туморларда, дуолардаж яшаб қоласиз,
Кўкни ўпган бинолардаж яшаб қоласиз,
Кўзга кўчган/зиёларда яшаб қоласиз,
Нарзий битган наволарда яшаб қоласиз.
Темур бобо, номингизни ёдетажакмиз,
Олам аро руҳингизни шод этажакмиз!
Бобомизга ҳурмат
Ўқувчи:Олти юз йил илгари қонунлар ва урф-одатларга асосланган давлат барпо этган Соҳибқирон салтанатининг барча ҳудудларида бирдай амал қилган “Куч – адолатда” шиори бугун биз, ворислар учун ҳам устувор ахлоқий-маънавий мезондир. Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этишни олдимизга бош мақсад қилиб қўйганимиз ва шу йўлдан собитқадамлик билан олға одимлаётганимиз бунинг ёрқин далилидир.
1- Ўқувчи: Амир Темур ўзининг Шаҳрисабздаги кошонаси – Оқсарой пештоқига “Кимки бизнинг шон-шуҳратимизни кўрмоқчи бўлса, биз барпо этган иморатларга назар солсин”, деган улуғвор ҳикматни нақш эттирган. Бу – Амир Темурнинг, дунёдаги аксарият жаҳонгирлардан фарқли ўлароқ, умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлганидан далолат.
2- Ўқувчи: Бу – Амир Темур юртимизнинг жаҳонда буюк нуфуз касб этишини, мислсиз гўзал ва обод бўлишини, ҳар томонлама тараққий топишини орзу қилгани, бу йўлда салмоқли натижаларга эришгани, мамлакат қудратини ҳар соҳада юксакликка кўтаргани, қадимий шаҳарларимизни оламнинг етти иқлимига маълуму машҳур табаррук масканларга айлантиргани ҳамда ўз саъй-ҳаракатларининг бу каби шарофатларидан ҳақли равишда фахрлана билганининг тасдиғи.
3- Ўқувчи: Бу – ҳамиша эл-юрт ғамини ўйлаб яшаган Соҳибқирон даҳосининг ўз халқига, келажак авлодларга мурожаати, олижаноблик ва бунёдкорликка чорлови. Обод ва озод юртимизда шаҳар ва қишлоқларимиз, бугунги ҳаётимизнинг қиёфаси кундан-кун очилиб бораётгани замирида ҳам бизга бобокалонимиздан мерос бунёдкорлик руҳи, халқимизнинг якдиллиги, ҳалол меҳнати, ақлу заковати ва теран салоҳияти мужассамдир.
4- Ўқувчи: Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, Амир Темур шахси яна Ватан ва миллат тимсолига айланди. Истиқлолимизнинг ҳар бир тадбирида, мустақил давлатимизнинг ҳар бир қадамида ул буюк зот руҳи бизга ҳамроҳу ҳамнафас. Тошкентда, Шаҳрисабзда, Самарқандда буюк бобомизнинг улуғвор ҳайкаллари қад кўтарди. Пойтахтимиз марказидаги хиёбон, шоҳкўча, метро бекати, шунингдек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги маданият ва маърифат масканлари Соҳибқирон номи билан аталади.
5- Ўқувчи: Амир Темур ордени – юртимизда мустақиллик даврида таъсис этилган ва бугунги авлодни буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари, озод мамлакатимиз ёрқин истиқболини яратишга қодир кишилар қилиб тарбиялаш ишига қўшган алоҳида хизматлари учун бериладиган юксак давлат мукофотларидандир.
6- Ўқувчи: Амир Темур хиёбонига туташ жойда Соҳибқирон бобомиз ва унинг шавкатли авлодларига бағишлаб бунёд этилган муҳташам кошона – Темурийлар тарихи давлат музейи юртимизнинг турли ҳудудларидан ва дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келадиган зиёратчилар билан доимо гавжум.
7- Ўқувчи: Амир Темур номи, унинг сиймоси халқимизни бирлаштиришда, жипслаштиришда, иймон-оқибатли бўлишда, қудратли келажагимизни қуришда бизга янги-янги куч-қувват ва шижоат бағишлаб турибди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак”.
1-бошловчи: Амир Темур, А. Навоий, З.М. Бобур … каби боболарга ва улар қолдирган буюк меросга доимо ҳурматда бўлайлик!
2-бошловчи: Шу билан Амир Темур бобомиз таваллудига бағишлаб тайёрлаган тадбиримиз ниҳоясига этди.
1-бошловчи: — Шунинг билан азиз устозлар, ота-оналар ва бугунги тадбиримизни якунлаймиз. Барчангизга соғлик-саломатлик, ишларингизга ривож тилаймиз. Юртимиз келажаги бўлмиш ёш ва баркамол авлодни тарбиялашдек олижаноб ишда ҳеч қачон чарчаманг!



Download 31,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish