Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати режа


Аҳоли даромадлари, уларнинг турлари ва манбалари. Даромадлар



Download 221,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi221,21 Kb.
#69287
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
aholi daromadlari va davlatning izhtimoij siyosati

2. Аҳоли даромадлари, уларнинг турлари ва манбалари. Даромадлар 
тенгсизлиги, улар даражасини аниқлаш 
Юқорида айтилганидек, бозор иқтисодиёти шароитидаги тақсимот қонунига 
мувофиқ иқтисодиёт субъектларининг даромади уларга қарашли ресурсларнинг миқдори 
ва самарали ишлатилишига қараб белгиланади. Бунга биноан олинган даромадлар ишлаб 
чиқариш омиллари даромадлари ёки бозор даромадлари ҳисобланади ва ҳар бир омил 
ўз эгасига алоҳида даромад келтиради. Ишчи кучи эгаси иш ҳақи, капитал эгаси фойда
кўчмас мулк эгаси рента, пул эгаси фоиз, акция эгаси дивидент шаклида даромад олади. 
Тақсимот қонунига кўра, даромадлар эквивалент яъни баббаравар, тенгма-тенглик 
тамойилига асосланиши – ҳар бир субъект ўз қўлидаги ишлаб чиқариш омили ёрдамида 
товар ва хизматлар яратишга қўшган ҳиссасига қараб даромад олиши керак. Бундай 
даромадлар иқтисодиётда бозор даромадлари деб аталади. Бу асосий даромад тури 
бўлсада у ягона даромад эмас, ундан ташқари бозор тамойиллари эмас, балки 
инсонпарварлик қоидаларига асосланган нобозор даромадлари ҳам бўлади. 
Бозор даромадлари олиниш усулига ва шаклланиш манбаларига кўра фарқланади. 
Ўз олиниш усулига кўра даромадлар меҳнатга асосланган ва меҳнатсиз топилган 
даромадларга бўлинади. Иш ҳақи, фойда каби даромадлар меҳнатга асосланган 
даромадлар, деб ҳисобланса, қўйилмалар учун фоиз, мерос каби даромадлар меҳнатсиз 
даромадлар жумласига киради.
Шаклланиш манбаларига кўра даромадлар иш ҳақи, мулкдан келган даромадларва 
ижтимоий тўловларга бўлинади. Мулкдан келган даромадлар сирасига фойда, рента, 
фоиз, дивидент даромадлари мансубдир. Ижтимоий тўловлар билан боғлиқ даромадлар 
пенсия, стипендия ва ҳоказолардан иборат.
Бозор иқтисодиётида иш ҳақи даромаднинг асосий қисми, аммо ягона даромад 
эмас. Ривожланган бозор мамлакатларида у ахоли жами даромадларининг 2/3 қисмини 
ташкил этади. Иш ҳақи миқдорининг кўп ёки оз бўлиши одатда, меҳнат бозоридаги иш 



кучига талаб ва иш кучи таклифининг нисбатига, меҳнатнинг унумдорлик кучига, бозор 
талабига мос равишда ишлай билишига боғлиқ бўлади. 
Фойда, фоиз, дивидент, рента, мулкдан келадиган даромад уларнинг миқдори, унинг 
эгаси томонидан қанчалик самарали ишлатилишига қараб бўлади. 
Давлат томонидан қарилик ва ногиронлик ёки боқувчисиз қолганларга 
бериладиган пенсия, нафақалар, бир йўла ёрдам пуллари, стипендиялар ва турли 
натурал тўловлар, нобозор даромадларини ташкил этади. Бу тўловларни давлат 
фирмалари ва айрим ҳомийлар ташкил этиб, шу ҳисобдан муҳтожларга бепул овқат, 
кийим-кечак, дори-дармон берилади, бепул хизматлар кўрсатилади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида ахоли даромадлари иш ҳақи тадбиркорлик 
фаолиятдан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия, турли хил ёрдам шаклидаги 
пул тушумларидан, мулкдан фоиз, дивидент, рента шаклидаги даромадлардан, қимматли 
қоғозлар, кўчмас мулкдан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан, ҳунармандчилик, 
касаначилик, турли хил хизматлар кўрсатиш ва молия кредит, банклардан келадиган 
даромадлардан ташкил топади. 
Ахоли даромадлари даражасини аниқлашда номинал, ихтиёрида бўлган ва реал 
даромад тушунчаларидан фойдаланилади. 

Download 221,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish