Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


 «Меҳнат иқтисодиѐти» фанини ўрганиш босқичлари ва моделлари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

2.2. «Меҳнат иқтисодиѐти» фанини ўрганиш босқичлари ва моделлари. 
Меҳнатнинг хилма-хил турлари бор ва уларнинг бутун хилма-хиллигини 
қуйидаги мезонлар бўйича: меҳнатнинг мазмуни, табиати, натижалари, 
фойдаланиладиган буюмли элементлари ва инсон қатнашувининг турли 
даражаси, кишиларни меҳнатга жалб этиш усуллари бўйича ажратиб 
таснифлаш мумкин. 
Меҳнат мазмуни – ишларнинг касбий мансублиги, уларнинг таркибий 
мураккаблиги, бажаришдаги изчиллиги билан белгиланадиган меҳнат 
элементлари йиғиндисидир. 
Мазмуни бўйича қуйидагилар ажратилади: моддий ишлаб чиқариш, 
хизматлар, фан, маданият ва санъат соҳасидаги, бошқа соҳалардаги меҳнат; 
моддий ва номоддий ишлаб чиқариш айрим тармоқларидаги меҳнат, масалан, 
машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноатидаги, қурилишдаги, қишлоқ 
хўжалигидаги, транспортдаги ва ҳоказолардаги меҳнат; фаолият турлари 
бўйича меҳнат – хусусий тадбиркор, раҳбар, мутахассис, хизматчи, олим, 
муҳандис, ишчи, фермер ва шу кабилар меҳнати ва ниҳоят, касблар ва 
мутахассисликлар бўйича меҳнат. Масалан, муҳандис-технолог, йиғувчи-
чилангар, комбайнчи, рассом, созанда, сотувчи, илмий ходим, муҳосиб, фермер 
ва бошқалар меҳнатининг мазмуни фаолият ҳар бир турининг ўзига хос 
хусусиятларини тавсифлаш йўли билан аниқ белгиланиши мумкин. 
Меҳнатнинг мазмуни тариф-малака маълумотномаларида, бўлинмалар 
тўғрисидаги низомлар ва лавозим йўриқномаларида акс эттирилади. 
Меҳнат турларининг характери ва мазмуни бўйича таснифланиши икки 
жиҳатдан – ижтимоий жиҳатдан ва тузилиши жиҳатидан кўриб чиқилади. 
Меҳнатнинг ижтимоий характери ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик 
шакли билан боғлиқ. Ушбу белги бўйича хусусий меҳнат (мулкдор ѐки ижарачи 
меҳнати) ва ѐлланма меҳнат фарқланади. Маълум маънода меҳнатнинг 
характери унинг икки ташкилий шакли – якка тартибдаги меҳнат ва жамоа 
меҳнатнинг ажратилишида ўз аксини топади. Бундан ташқари, меҳнатнинг 
ижтимоий характери меҳнатга ундаш усулларининг (истак, англанган зарурат, 
мажбурлаш) шаклланишида намоѐн бўлади. 
Меҳнат мазмуни нуқтаи назаридан олиб қараганда меҳнат жараѐни 
инсоннинг меҳнат қуроллари ва буюмлари билан ўзаро алоқадорлиги, ҳар бири 
муайян маҳсулот тайѐрланиши билан тугалланадиган меҳнат даврларининг 
ўзига хос такрорланишидир. Ушбу жараѐнда қуйидаги функциялар: 1) мақсадни 
белгилаш ва меҳнат жараѐнини тайѐрлаш билан боғлиқ бўлган мантиқий 
функция; 2) харакатга келтириш ва меҳнат буюмига бевосита таъсир этиш 
билан боғлиқ ижрочилик функцияси; 3) рўйхатга олиш ва назорат қилиш билан 
боғлиқ технологик жараѐнни, белгиланган дастур бажарилишининг боришини 
кузатиш функцияси; 4) олдиндан белгиланган дастурни тузатиш
аниқлаштириш ва тартибга солиш функцияси. 


Меҳнатнинг мазмуни меҳнат жараѐнида у ѐки бу функцияларнинг 
мавжудлигига боғлиқ бўлади ва меҳнатни тузилмавий жиҳатдан тавсифлайди. 
Меҳнатнинг мазмуни ниҳоятда хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва ишлаб 
чиқарувчи кучлар ҳамда техника-технологиянинг ривожланганлик даражасини 
кўрсатади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish