Ҳарбий хизматчилари орасида ичкиликбозлик ва кашандалик каби зарарли одатларни олдини олишда педагогик профилактиканинг хусусиятлари



Download 153,5 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi153,5 Kb.
#180742
1   2   3
Bog'liq
Ҳарбий Педагогик профилактика

Танишув суҳбати натижасида ҳарбий хизматчи ҳаётидаги маълум ҳолатлар-яъни ичкилик ёки гиёҳвандликнинг келиб чиқишига олиб келувчи сабаблар ўрганилади:

  1. Ҳарбий хизматчи шахсиятининг ижтимоий портрети.

1. Болалиги ва оиласи тўғрисидаги маълумотлар: ота-онаси ва қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар, ирсий касалликлар, оилавий муносабатлар, оиладаги жанжаллар ва уларнинг беқарорлиги, оила аъзолари тўғрисидаги фикрлар, ўсмирлик даврининг қандай ўтганлиги ва бу даврда ота-онаси ўртасидаги муносабат, оиланинг моддий-маиший таъминланганлиги.
2. Мактабгача ва мактаб даври: ҳарбий хизматчи боғчага борган ёки бормаганлиги, мактабдан бошқа мактабга ўқишин кўчирганлиги, мактаб вақтидаги ўзаро келишмовчиликлар, ёқтирган ва ёқтирмаган фанлари, ёшга боғлиқ характерида кузатилган ўзгаришларнинг мавжудлиги; шунингдек, ёшлигида руҳий жароҳатлар олган-олмаганлиги асосий ўрин тутади (жисмоний ва жинсий зўравонлик), турли муаммолар ва боладаги мослашувчанликнинг қийинлиги, можароларни кўтараолмаслик, руҳий-педагогик ҳимоянинг самарасизлиги ўсмирлик даврида мажбурий ҳаракатларга мойилликни оширади, булар: чойни суъистемол қилиш, кўп ейиш, қаҳва, тамаки, қимор ўйинлар ва компьютер ўйинларига берилиш, эрта жинсий алоқада бўлиш, иш вақтида номақбул янги ҳиссиётни излаш истаги, эҳтиёжлардан завқланиш, бошқа сфераларда қизиқишларнинг пайдо бўлиши;
Шунингдек, ижтимоий хулқ-атвор шаклига хос бўлмаган мойиллик- уйдан чиқиб кетиш, ички ишлар ходимлари рўйхатида туриш, хулқ-атвори бузуқ бўлган болалар билан дўстлашиш (яъни, орасида чекувчи, ичувчи, гиёҳванд бўлган болалар бор гуруҳларга қўшилиб қолиш), шерикчилик ва қизиқувчанлик, “яқин дўст” сифатида чакиб кўриш каби ҳолатларнинг кузатилганлиги;
3.Улғайиш (ҳарбий хизматчининг ижтимоийлашуви): мактаб битирувидан сўнг ўз ҳаёт йўлини танлаши, мослашиш жараёни, ўқиш ва ишхонадаги ютуқлари ва жамоадаги ўрни.
Ҳаётдаги тушкунлик ҳолатлари ишни йўқотишга ва ижтимоий-иқтисодий турғунликка олиб келади, ёки аксинча ўз касбига бўлган қизиқишнинг йўқолишига, касбни тез-тез ва асоссиз ўзгартиришга, меҳнат интизомини бузиш ҳолатлари, ишхонада ўз билим ва касбий даражасининг пасайишига (ўз ишига бўлган совуққонлик ва манфий фикрларнинг бўлиши), бора-бора касбий ва ҳаётий фикрларнинг торлиги эса касбга нисбатан худбин ва ёвуз фикрларнинг пайдо бўлиши ҳарбий хизматчининг гиёҳванд бўлишига олиб келувчи омиллар бўлиб ҳисоблаш мумкин.

  1. Ҳарбий хизматчи билан мулоқот:

1.Бошқа жинс вакиллари билан муносабати:биринчи ҳиссиётлар пайдо бўлган ёш, мулоқотларнинг сони, оила қуришга бўлган муносабати ўрганилади. Агар ҳарбий хизматчи оилали бўлса, оиладаги кишилар сони, яшаш шароити, таъминланганлиги ва умумий қизиқиши албатта ўрганилади.
2. Ҳарбий хизматчининг атрофдагилар билан мулоқати: мактаб ва корхонада атрофдагилар билан мулоқоти, ижтимоий муносабатга тез кириша олиш, бошқалар билан муносабатларнинг норасмийлиги, жамоадаги ўрни (етакчи, бўйсунувчи,бошқарувчи), можаролар вақтида ўзини қандай тутиши,
севимли машғулотининг мавжудлиги, бўш вақтини ўтказиши, атрофдагилар билан муносабатларнинг ижтимоийлиги.
Ҳавфлиликка мойиллик, жиззакилик, устунликка интилиш, тажовузкорлик ва турли зиддиятлар, ўзига паст баҳо бериш, ишонмаслик , стрессларга заиф қаршилик, турли хилдаги азарт ўйинларга қизиқувчанлик ҳарбий хизматчининг гиёҳванд бўлишига олиб келувчи омиллар бўлиб ҳисоблаш мумкин.
III. Ҳарбий хизматчи жисмоний ва руҳий ҳолатининг хусусиятлари: ҳарбий хизматчиларнинг ёшлиги, болалиги ва ўсмирлигида бошдан кечирган жароҳатлари ва касалликлари, қандай сурункали касалликлар билан оғрийди; суҳбат вақтида ҳарбий хизматчининг руҳий ва жисмоний ҳолати, ичкилик, наркотик ва тамаки маҳсулотларига муносабати.
Жисмоний ва руҳий ҳолатини ўрганиш вақтида ҳарбий хизматчининг кун тартиби, кунлик уйқу вақти, иштаҳаси, бош оғриш, ич қотиш, вегетатив тизимдаги ўзгаришлар (совуқ қотиш, чанқаш, қизиб кетиш) каби ҳолатларнинг кузатилиши;
кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, жавоб реакцияларнинг пастлиги, депрессия ҳолатларини кузатилиши; каби ҳолатларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Педагогик профилактиканинг учинчи босқичида гиёҳванд воситалар ва наркотик моддаларни ноқонуний сотиш ва истеъмол қилиш, ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳарбий қисм ва бўлинмаларда олиб кириш ва истеъмол қилиши мумкин бўлган ҳарбий хизматчиларни бошқа “ҳавфли гуруҳ” га киритилганлар орасидан ҳам қидириш натижа бериши мумкин(даврий равишда хизматга келмайдиган, қарздорлиги бор, саломатлигида руҳий ўзгаришлар бор ҳарбий хизматчилар орасидан ). Таҳлиллар кўрсатадики, шахсий таркиб орасидан наркотик моддаларни ноқонуний сотиш ва истеъмол қилиш, ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳарбий қисм ва бўлинмаларда олиб кириш ва истеъмол қилиши мумкин бўлган ҳарбий хизматчиларни тўсатдан байрам ва дам олиш кунлари текшириш, эрталабки ва кечки тана кўрикларини олиб бориш, хўжалик омборлари, қолаверса хоналарида назоратларни кучайтириш вақтларида ҳам юзага чиқариш мумкин. Узоқдаги қон-қариндошларнинг келиши, ёки почта орқали жўнатмаларнинг келиши, ҳарбий қисм дорихонаси, тиббий омборхоналардаги ўғриликлар, тиббий ҳарбий хизматчиларнинг (сунъий) қўлбола наркотикларнинг тайёрланишини назоратга олиш керак.
Ҳарбий қисм территориясида наркотик моддаларни яшириш ҳолатлари ҳам учраб туради: хоналар, транспорт воситалари, озиқ-овкат омборлари, Ҳатто, текширишлар кўрсатадики, наркотик воситалар ва ичкиликларни турли ақл бовар қилмайдиган жойлардан ҳам топилган (гўшт ўтказгич, кофе майдалагич, китоб жовонлари, эски китоблар орасидан, эски ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган воситалар сақланадиган омборлардан, дорилар орасида, ўтлар билан бирга, ёқилги-мойлар билан бирга, краска, керосин билан бирга).
Кўп ҳолларда ҳарбий қисм атрофидаги маҳаллий аҳолининг ҳарбий қисмдаги шахсий таркиб билан мулоқоти, хизмат сафари ва таътилдан қайтган ва ҳарбий хизматдан бўшаб кетган ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмга кириб-чиқиши қатъий назоратга олиниши керак. Гиёҳванд воситалар, ичимлик ва токсик-заҳарловчи моддалар кўп ҳолларда ёқилғи-мойлаш моддаларига, ҳарбий кийим-кечак, озиқ-овқат, қурол-аслаҳа каби ҳарбий воситалар билан алмаштириш ҳисобига ҳам ҳарбий қисмга олиб кириб сотиш ёки истеъмол қилиниши мумкин.
Наркотик моддалар сақловчи дориларини ҳарбий қисм дорихонасидан ўзлаштирилишига йўл қўймаслик учун, қатъий даврий равишда дорихонадан берилаётган дориларни ҳисобини юритилиши, сақланишини ва берилишини назоратга олиш лозим.
Хулоса қилиб айтганда, Ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва зарарли одатлар қарши педагогик профилактикасини олиб бориш ва олдини олиш учун сиёсий, руҳий-ижтимоий ва маънавий тарафдан ўйлаб ҳар тарафлама биргаликда ҳал қилишимиз лозим. Ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва токсикомания каби иллатларнинг асл сабабини ўрганиб ҳарбий қисм командирлари, тарбиявий ишлар бўйича масъуллар, тиббиёт хизмати агарда жиддий ёндошиш билан биргаликда астойдил кураш олиб боришгандагина педагогик профилактиканинг ўрни беқиёсдир.
Download 153,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish