Асрлар дурдонаси



Download 77,9 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi77,9 Kb.
#170586
  1   2
Bog'liq
Abu Mansur as-Saolabiy


АСРЛАР ДУРДОНАСИ” МУАЛЛИФИ


Тарих шундай хазинаки, ундан ҳар ким ўзига ёққан дуру-гавҳарларни териб олади. Кўплаб жавоҳирлар қўлёзмалар саҳифаларида қолиб кетади. Тарихчи – бу хазинанинг хазинабони. Шундай асарлар борки, барча даврлар учун ўз қадрини йўқотмайдиган олмос каби. Ас-Саолибийнинг "Йатимат ад-даҳр фи маҳосин аҳл ул-аср” асари жаҳон хазинасидан муносиб ўрин олган.

Б уюк олим, шоир ва тарихчи бўлган ас-Саолибий 961 йили Нишапурда таваллуд топган. У ёшлигида тарих, адабиёт, мантиқ ва араб тилини чуқур ўрганган. Ас-Саолибий турли шаҳар ва мамлакатларда, шу жумладан, Марв, Ғазна, Бухоро ва Хоразмда бўлиб, етук олимлар билан ҳамсуҳбат бўлган. 992 й. да Бухорога, сўнг Хоразмга келган. Хоразмшоҳ Абул Аббос Маъмун (ҳукмронлик даври: 1009 - 17) саройида хизмат қилган, унга атаб асарлар ёзган. Саолибийнинг «Йатимат уддаҳр фи маҳосин ахл аласр» («Аср ахлининг фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси») тазкираси машҳур бўлиб, у ўша давр Мовароуннаҳр, Хоразм, Хуросон ва араб адабиёти ҳақидаги ноёб манбадир. Асарнинг илк нусхаси 994-1000 й. ларда ёзилган бўлиб, муаллиф 1011 - 17 й. ларда уни қайта ишлаб тўлдирган ва хоразмшоҳ Абул Аббос Маъмунга тақдим этган. Тазкира муқаддима ва 4 қисм (40 боб)дан иборат бўлиб, унда 10-а. ҳамда 11-а. бошларида араб тилида ижод қилган мовароуннаҳрлик ва бир қанча хуросонлик шоирлар ҳаёти ҳамда ижоди ёритилган. «Татиммат алЙатима» («Ягона дурдонага қўшимча», 1032—38) асарида эса «Йатимат уддахр» га кирмай қолган ёки кейинчалик танилган яна 209 шоир (улардан 104 нафари Мовароуннаҳр ва Хуросондан) ҳақида маълумот берилган.


Саолибийнинг «Китоб латоиф алмаориф» («Ажойиб маълумотлар ҳақида китоб») асари бувайҳийлар сулоласи вазири ас-Соҳиб (995 й. в. э.)га бағишланган. С исломгача ва ислом даврида ўтган кўплаб шоирлар, машҳур кишилар, халифалар, лашкарбошилар ва уларнинг тахаллуслари, тўғрисида нодир маълумотлар келтирган. Асарда муҳим тарихийэтнографик маълумотлар, Саолибий ва унга замондош арабийнавис шоирларнинг шеърларидан парчалар мавжуд.
«Fypap ахбор мулук алфурс ва сияриҳим» («Эрон подшохлари ҳақидаги хабар ва ҳикоялар сараси») номли тарихий асар, «Шоҳнома» ва бир шеърий девон ҳам яратган. «Ат-Тамассул валмухозарат» ва «Мубҳиж» асарларини Қобус ибн Вушмгир (ҳукмронлик даври: 978-1012) га бағишлаган. Саолибийнинг кўплаб асарлари Исматулла Абдуллаев томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
Ас-Саолибий тарих, мантиқ, адабиётга доир 51 та асар муаллифи бўлиб, бизгача "Йатимат ад-даҳр фи маҳосин аҳл ул-аср ("Замона аҳли­нинг фазилатлари ҳақида ягона дурдона"), "Китоб ал-ғурар" ("Маълумот­лар китоби"), "Татиммат ал-йатима" ("Йатимат ал-даҳр қўшимчаси"), "Латоиф0 ул-маориф" ("Латиф ахборотлари"), «Шамс ул-адаб фи истеъмол ал-араб» («Араб тилидан фойдаланишда адаб қуёши»), «Китоб ал-Тамсил ва-л-мухадарат» («Нодир сўзлар ва суҳбат китоби»), «Макорим ул-аҳлоқ»(«Афзал ҳулқлар») ва «Ғурар ахбор мулук ул-фурс ва сиярухум» («Эрон подшоҳлари ҳақида маълумотлар») етиб келган.
Ас-Саолибийнинг «Йатимат ад-даҳр» ҳамда «Китоб ал-ғурар» асарлари Ўрта Осиё ҳалқларининг X-XI асрлардаги тарихий маданиятини ўрганишда қимматли манбадир. Унинг "Эрон подшоҳлари ҳақида маълумотлар" асари тўрт жилддан иборат бўлиб унда Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиёда рўй берган ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳикоя қилинади. Умуман, тарихчи олим ас-Саолибий асарларида Хоразм, Хуросон ва Ўрта Осиёда яшаб ижод этган 124 нафар олим, адиб ва давлат арбоблари ҳақида ишончли маълумотларни учратиш мумкин. Жумладан, олимнинг «Йатимат ал-даҳр» рисоласида Берунийга замондош ва унинг билан ҳамкорликда фаолият кўрсатган Абу Бакр Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Саъид Аҳмад ибн Шабиб аш-Шабибий, Абул Ҳасан Маъмун ибн Муҳаммад ибн Маъмун, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Иброҳим ар-Раққоший, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳамид ал-Хоразмий, Абул Қосим Ахмад ибн Зирғон каби хоразмлик аллома, адиб ва давлат арбоблари ҳақида қимматли маълумотлар бор.
Ас-Саолибий кейинчалик Султон Маҳмуд саройида Абу Райхон Беруний билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб борган. Олим 1038 йил Нишопурда вафот этган.
Ас-Саолибийнинг илмий асарлари Европа ва рус шарқшунос олимлари томонидан юқори баҳоланган. Олимнинг «Йатимат ад-даҳр» асари 1883 ва 1947 йилларда арабча матнда Байрут ва Коҳирада нашр қилинган. Ўтган аср ўрталарида асарнинг француз, лотин, рус ва ўзбек тилидаги таржималари ҳам нашрдан чиқарилган.



Download 77,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish