“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябр-декабр, 2017йил
ТДИУ катта ўқитувчиси
Б.Ж.Ишмухамедов
КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНДА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВ
СТРАТЕГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Аннотация: Мақолада қуйидаги масалалар кўриб чиқилади: ишлаб
чиқаришни модернизатсиялашда стратегик мавқе, бошқарув хизматларининг
янги турларини жорий этиш, бозор инфратузилмасини шакллантириш,
компания бошқарувида замонавий стратегияни ишлаб чиқиш, компаниялар
капитали ва активларини кўпайтириш, замонавий иқтисодиѐтдаги ишлаб
чиқариш истиқболлари.
Калит сўзлар: стратегик модел, модернизация, корхона миссияси,
инвестор, смарт, бечмаркинг.
Аннотация: В статье рассматриваются вопросы: стратегическую
позицию при модернизации производства, внедрение новых виды
управленческих услуг, формирование инфраструктуры рынка, разработка
современной стратегии в управлении компании, увеличение капиталов и
активов компаний, перспективная роль производства в современной
экономике.
Ключевые слова: стратегическая модель, модернизация, миссия
предприятия, инвестор, смарт, бечмаркинг
Abstract:
The following issues are worked out in the article, strategic
position in the modernization of production, the introduction of new types of
management services, the formation of market infrastructure, the development of a
modern strategy in managing the company, increasing the capital and assets of
companies, the promising role of production in the modern economy.
Key words: strategic model, modernization, enterprise mission, investor,
smart, backmarking.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябр-декабр, 2017йил
Кириш
Ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик бизнес корхоналари ривожланиб
бормоқда. Кичик бизнес корхоналарини ривожлантиришда маркетингни
қўллаш, айниқса корхоналарда стратегик моделлардан самарали фойдаланиш
муҳим аҳамият касб этади. Корхоналар стратегияси имкониятларини
бозордаги холатга мувофиқлаштириш, қўйилган мақсадларга эришишнинг
комплекс воситаларини белгилашдан иборатдир.[1]
Бозор
иқтисодиѐти
шароитида
кичик
бизнес
корхоналарини
ривожлантиришда пухта ишлаб чиқилган стратегиялардан мақсадга мувофиқ
фойдаланиш –стратегиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширади деб
ўйлаймиз. Бунда ишлаб чиқилган корхона стратегияларидан фойдаланиш
борасида эркин фаолиятини ташкил этиш имкониятларини яратишдан
иборат. Ушбу стратегиялардан фойдаланган ҳолда, вилоятимиз шунингдек,
вилоятда кичик бизнесни ривожлантириш, уларда янги иш ўринларини
яратиш, сарқланадиган маблағлар ва яратиладиган маҳсулот (иш,
хизматлар)ни
экспортга
йўналтириш
истиқбол
прогнозлари
режалаштирилмоқда.[2]
Кичик бизнес корхоналарни ривожлантиришда - бозорларни
ривожлантириш стратегияси, бозорга кириб бориш стратегиясидан
фойдаланилиб белгиланган мақсадга эришиш мумкин. Шунингдек
инвестиция дастурлари, маҳаллийлаштириш, тармоқларни модернизациялаш
ва ишлаб чиқаришни технологик янгилаш ва қайта қуроллантириш
дастурларини амалга ошириш ҳисобига янги иш жойларини яратиш кўзда
тутилган.[3]
Жамиятнинг асосий мақсади бўлиб Ўзбекистон Республикаси
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган турли хил фаолият турларибилан
шуғулланиш орқали жамият ва унинг қатнашчилари учун фойда келтириш
ҳисобланади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябр-декабр, 2017йил
Стратегияни тавсифлаш учун корхонанинг жорий ҳолати ҳақида, у
муайян истиқболда ўзиниқандай тутиши кераклиги ва қандай йўналишда
исталган мақсад томон ҳаракат қилиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши
керак. Стратегияни ишлаб чиқишга алгоритмик ѐндашув мавжудбўлиб, шу
сабабли ҳар қандай корхона бу йўналишда мустақил ҳаракат қилиши
мумкин. Масаланинг нозик томони шундаки, ҳар биралоҳида бизнеснинг
хусусиятлари, шунингдек унинг мақсадларига эришишнинг ўзига хос
воситалари ҳеч қандай йўриқномада берилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |