Банкларда касса ишини ташкил этиш



Download 17,1 Kb.
Sana16.04.2022
Hajmi17,1 Kb.
#556956
Bog'liq
УА 1-мавзу


Банкларда касса ишини ташкил этиш.
Ҳар бир тижорат банкида корхона ва ташкилотларга касса хизматини кўрсатиш учун бир қанча кассалар ташкил этилади, яъни банк муассасаси ўз таркибида таркибий бўлинма - касса операциялари бўлимига эга.
Пул ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун касса операциялари бўлими таркибида қуйидаги кассалар ташкил этилади. Айланма касса, кечки кассалар, қайта санаш кассаси, кирим кассаси, чиқим кассаси, сайёр касса ва махсус кассаси ташкил этилади.
айланма касса - нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш, уларни бошқа қимматликлардан алоҳида сақлаш ҳамда чиқим қилиш учун ташкил этилган касса;
нақд пул захираси - банк мижозларининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида махсус ташкил этилган захира;
кечки касса - иш куни тугагандан сўнг инкассоция хизматидан нақд пуллар ва бошқа қимматликлар солинган халталарни қабул қилиб олувчи банк кассаси;
қайта санаш кассаси - банк амалиёт куни давомида қабул қилинган ҳамда кечки касса томонидан қабул қилиб олинган инкассоция халталаридаги нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаб, саралаш ҳамда уларни тоифаларга ажратиш ва ўраб-боғлашни амалга оширувчи банк кассаси;
кирим кассаси - банк амалиёт куни давомида банк мижозларидан нақд пулларни қабул қилиб олувчи банк кассаси;
чиқим кассаси - банк амалиёт куни давомида банк мижозларига нақд пулларни беришни амалга оширувчи банк кассаси;
сайёр касса - касса тармоғидан (узелидан) ташқарида банкнинг махсус жиҳозланган автомашинаси ёрдамида касса операцияларини амалга оширувчи банк кассаси.;
махсус касса - йирик нақд пул тушумига эга бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида пул тушумларини қабул қилиш учун ташкил этиладиган банк кассалари;
банкомат - мижозлар томонидан банкнинг пластик карталари орқали ўзига ўзи хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган электрон-механик қурилма;
касса ҳужжатлари - қимматликларни қабул қилиш ва беришни амалга ошириш ва расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилувчи пул ҳужжатлари (кирим касса ордери, чиқим касса ордери, нақд пулларни қўйиш ҳақидаги эълон, пул чеки, илова қайдномалари, юк хатлари, тўлов қайдномалари ва бошқалар);
касса операциялари - қимматликларни қабул қилиш ва мижозларга бериш, қайта санаш, саралаш, майдалаш, айирбошлаш ва ўраб-боғлаш.
Банкларнинг мижозлар билан касса операциялари бўйича бажарадиган операциялари банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартномага асосан ушбу йўриқномада белгиланган тартибда амалга оширилади. Банк кассасидан мижозларга берилган пуллар орасидан аниқланган камомад, ортиқча, тўловга яроқсиз ва қалбаки пуллар юзасидан қилинган эътирозлар банк ҳисобварағи шартномасига асосан тартибга солинади.
Банкларда мижозлар билан касса операцияларини амалга ошириш ва нақд пулларга ишлов бериш бўйича айланма касса ва операцион кассалар ташкил этилади.
Операцион кассалар қуйидагилардан иборат:
кирим ва чиқим кассалари (кирим-чиқим кассалари), пулни қайта санаш кассаси, кечки касса, хўжалик юритувчи субъектлар қошидаги махсус касса ва коммунал тўловларини қабул қилиш бўйича жамғарма ҳамда сайёр касса ва бошқалар. Кўрсатиб ўтилган кассалар касса операцияларининг ҳажми, хизмат кўрсатадиган мижозлар сони ва касса ходимларининг белгиланган штатлар жадвалидан келиб чиққан ҳолда банк раҳбарининг фармойишига асосан ташкил этилади. Банклар мижозларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишлари учун банкоматлар ва тўлов терминалларини, уларни ҳимоялаш даражасига қараб, банкда ёки ундан ташқарида ўрнатишлари мумкин. Банк томонидан мижозларга касса хизматини кўрсатиш банк ходимлари томонидан қабул қилиб олинган касса ҳужжатлари (пул чеклари, нақд пул топшириш эълони, кирим ва чиқим касса ордерлари, илова қайдномалари ва юк хатлари) асосида амалга оширилади.
Касса ҳужжатлари ҳисобини юритиш, мижозлар имзосининг банкка тақдим этилган намуналарига мос келиши, уларнинг ҳисобварағида маблағларнинг бўлиши ва паспортдаги маълумотларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича банк бухгалтериясининг тегишли ходимлари жавобгар ҳисобланадилар.
Банк раҳбарлари, бош бухгалтерлари ва касса мудирлари мижозларга ўз вақтида ва аниқ касса хизматини кўрсатиш, шунингдек касса ишини тўғри ташкил этишга оғишмай амал қилиш ва қимматликлар бутлигини таъминлаш бўйича масъулдирлар.
Банк раҳбари касса ишига мутлақо ҳалол ва ишончли ходимларни танлашга алоҳида эътибор бериши лозим. Кассирни ишга қабул қилишда унинг илгари ишлаган жойидан сўраб-суриштириши (агарда ҳеч қаерда ишламаган бўлса, турар жойидан тавсифнома), зарурат туғилган тақдирда эса тегишли тавсифнома олиш орқали синчиклаб текшириши талаб этилади. Банк томонидан ходимнинг илгари судланмаганлиги ҳақида туман Ички ишлар бўлимларидан, яшаш жойидан ва соғлиғи ҳақидаги маълумотномалар ҳамда фотосуратлар талаб этилади. Касса ходимларини ишга қабул қилиш банк бўйича чиқариладиган буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлиб ҳисобланади.
Кассирлик лавозимига 18 ёшга тўлган ва ундан ошган шахслар қабул қилинади. Ҳар бир кассир билан якка тартибдаги тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган талаблар кечки кассанинг назоратчи-бухгалтерига ҳам тааллуқлидир. Кассада яқин қариндошларнинг, агар уларнинг ишлари бевосита бир-бирига бўйсуниш ёки бир-бирини назорат қилиш билан боғлиқ бўлса, биргаликда ишлашлари тақиқланади.
Тайёргарлик кўрмаган ёки тажрибага эга бўлмаган ходимларнинг нақд пул ва қимматликлар билан бажарадиган операцияларни амалга оширишлари учун рухсат бериш қатъиян ман этилади. Банк раҳбари касса ва пул сақлаш омборларида қимматликлар билан ишлаш бўйича белгиланган талабларни бажариш учун зарур бўлган барча шароитларни яратиб бериши шарт.
Банк ва уларнинг филиаллари (минибанклар)да касса ходимларининг шахсий кийимлари, сумкалари ва пулларини сақлаш учун алоҳида хона ажратилган бўлиши шарт. Хонанинг калити иш куни давомида Касса операциялари бўлими бошлиғи ёки касса мудирида, мини банкларда эса минибанк мудирида сақланиши лозим. Банк раҳбарлари кассирларни махсус кийим ёки халат, санитария-гигиена талабларидан келиб чиққан ҳолда совун, сочиқ, вазелин ёки глицерин ҳамда пул санаш машиналарини вақти-вақти билан тозалаб туриш мақсадида техник спирт билан таъминлаб туришлари шарт. Банкларнинг касса тармоқлари касса тармоқларини лойиҳалаштириш ва тузилишининг техник талабларига мувофиқ жиҳозланиши, унинг бошқа хизматлардан ажратиб қўйилган бўлиши ҳамда техник талабларга биноан бинонинг биринчи қаватига жойлаштирилиши лозим.
Бегона шахслар томонидан касса тармоғи жойлашган жойни кузатишлари ва ўрганишлари учун имконият яратилмаган бўлиши лозим. Касса тармоғига кириш эшиги иш куни давомида ичкаридан ўзи ёпилиб қолувчи қулф билан беркитилган бўлиши ҳамда унга ташқарини кўриш учун махсус туйнук ўрнатилган бўлиши шарт.
Операцион кассаларнинг кабиналари касса тармоғида шундай жиҳозланган бўлиши керакки, бунда қимматликлар бутлигини сақлаш учун жавобгар бўлган мансабдор шахслар (бошлиқ, касса мудири) томонидан кассирлар ишини назорат қилиб туриш учун имконият яратилган бўлсин.
Агар операцион кассаларнинг кабиналари ўртасига дарчалар ўрнатилган бўлса, уларнинг ҳар иккала томонига қулфловчи мосламалар ўрнатилиши лозим.
Мижозларга касса хизматини кўрсатувчи кабиналарнинг дарчалари ички томондан қулфланадиган эшикчалар билан таъминланган бўлиши шарт. Кассирларнинг тортмалари алоҳида қулфланадиган махсус столлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Кассирлар иш куни давомида қимматликларни сақлаш учун сейфлар, металл шкафлар ва қимматликларни ташиш учун темир аравачалар билан таъминланган бўлишлари лозим. Кирим ва чиқим кассаси кассирлари кирим ва чиқим касса ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган бухгалтерия ходимларининг имзо намуналари билан, кирим ва чиқим касса операцияларини расмийлаштириш билан шуғулланувчи бухгалтерия ходимлари эса - кассирларнинг имзо намуналари билан таъминланган бўлишлари шарт.
Бегона шахсларнинг пул омборлари жойлашган жойни кузатишлари ва ўрганишлари учун хеч қандай имконият бўлмаслиги керак. Касса биносининг эшиклари кун бўйи давомида ичкаридан беркитилган бўлиши лозим. Эшикларга ташқарини кўриш учун кичкина махсус ойнача ўрнатилган бўлиш керак. Касса тармоғининг барча деразалари кечки пайт пардалар билан тўсилган бўлиш март.
Операция кассаси хар бир кассирнинг иш жойи кабина ўрнатиш орқали ажратиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолда бойликлар сақланиши устидан масъул бўлган шахслорга кассирлар ишини кузатиб туришига имкон туғилади.
Кассирлар столида қулфланадиган тортмалар бўлиши керак, унинг код номерини фақат кассирлар билиши керак. Кассирлар кун давомида бойликларни сақлаш учун сейфлар, металл шкафлар, бойликларни ташиш учун аравачалар билан таъминланиши лозим. Мижозларга хизмат кўрсатиладиган дарчаларга ичкари томонидан қулфланадиган эшикчалар ўрнатилиши лозим.
Кассирларнинг ўз пуллари, устки кийимлари ҳамда шахсий нарсалари касса тармоғида, бироқ касса хонасидан ташқарида ўрнатилган шкафларда ёки махсус ажратилган хоналарда сақланиши лозим.
Умуман, банкларда кассанинг кирим ва чиқим операцияларини ташкил қилиш учун янги ҳисобварақалар режасининг «Активлар» бўлимида бир нечта ҳисобварақлар очилган.
Хозирги янги ҳисобварақалар режасида “Нақд пуллар ва касса ҳужжатлари” 10100 асосий ҳисобварақасида касса операцияларининг ҳисоби олиб борилади. Бу асосий ҳисобварақ бўйича бир нечта ёрдамчи ҳисобварақ - субсчет очилган:

10101

- Айланма кассадаги нақд пуллар

10102

- Нақд пуллар захираси

10103

- Пул алмаштириш шахобчаларидаги нақд пуллар

10105

- Чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари

10107

- Банкоматлардаги нақд пуллар

10109

- Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари

10111

- Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар

Барча ҳисобварақлар ҳам мазмун жихатидан активдир, уларда қолдиқ ва мабларларнинг кўпайиши дебет томонида, маблағларнинг камайиши эса ҳисобварақнинг кредит томонида акс эттирилади.
Download 17,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish