Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 455 Kb.
bet8/23
Sana25.02.2022
Hajmi455 Kb.
#281057
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
Хужамуратов У автореферат 30 09 2021 Медет ога кўрган

ХУЛОСА

Диссертацияда Ўзбекистонда 1985-2016 йиллардаги аграр соҳадаги транцформация жараёнларининг моҳияти аниқ маълумотлар асосида ўрганилиб, қуйидаги хулосаларга келинди:


1. Ўзбекистонда ХХ аср 80-йиллари охири ва 90-йиллари бошларида аҳолининг 65 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларида яшаган. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлиши билан бирга, қишлоқ жойларида яшаётган аҳолининг ижтимоий ҳаёти ва турмуш тарзи билан боғланиб кетган соҳадир.
2. Ўрганилаётган даврда Ўзбекистонда аграр соҳада трансформация жараёнлари уч босқични босиб ўтди. Биринчи босқич 1985-1997 йилларни ўз ичига олади. Бу босқичда қишлоқ хўжалигида барқарорликни таъминлаш учун мулкчиликнинг турли шаклларини жорий этиш, колхоз ва совхозлар ичида аграр муносабатларнинг янги турлари (ижара, жамоа, бригада, оила пудрати)ни вужудга келтириш ишлари олиб борилди.
3. Бу даврда энг катта тарихий воқеалардан бири Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети, Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 17 августдаги “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари, гражданларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини ва якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон ССР Президентининг 1991 йил 11 январдаги “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари ва қишлоқ жойларда яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан қишлоқда яшаётган ҳар бир оилага 25 сотихдан ер ажратиб берилиши бўлган. Мулкчиликнинг бу шакли шахсий ёрдамчи хўжаликлари деб номланиб, аҳолига берилган ерлар томорқа ерлари деб аталган. Шахсий ёрдамчи хўжаликларида аҳолининг шахсий эҳтиёжларини қондириш учун асосан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилган. Айнан томорқа ерлари қишлоқ хўжалигида хусусий мулкчиликнинг ривожланишини ва бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлаган. Аграр соҳада томорқа ерларининг берилиши кўплаб ижтимоий муаммоларнинг олдини олган. Жумладан, қишлоқ аҳолисига ер берилиши озиқ-овқат муаммоси, ишсизлик ва бошқа шу каби қишлоқ аҳолисида мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг олдини олишга, ечишга қаратилган энг тўғри сиёсат бўлган.
4. Ўзбекистон Республикасида мустақилликка эришилгандан кейин аграр соҳанинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантиришга эътибор қаратилди. Мазкур сиёсатнинг моҳиятини давлат ер эгалигини ўз ихтиёрида сақлаган ҳолда ижара муносабатларини ривожлантириш ташкил этган. Ўрганилаётган даврда аграр соҳада давлат, жамоа мулки билан бир қаторда хусусий мулкчилик шакли ҳам ривожланди. Аҳолида мулкка бўлган муносабатнинг ўзгартирилиши, фуқароларда ерга эгалик ҳиссининг шакллантирилиши натижасида қишлоқ хўжалигида пудратчи, ижарачи, деҳқон, фермер, акциядор каби мулк эгалари пайдо бўлди. Бу даврда янги ҳаракат, яъни фермерлик харакати вужудга кела бошлади. Дастлабки даврда фермер хўжаликлари фаолиятининг асосий қисмини чорвачилик йўналиши ташкил қилган.
5. 1998 йилдан бошлаб Ўзбекистонда аграр соҳада ислоҳотларнинг иккинчи босқичи бошланган (2008 йилгача давом этган). Бу даврда ер эгалигининг ширкат хўжалиги шаклини моддий қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун уларга давлат томонидан cанациялар қўлланилди. Лекин ширкат хўжаликлари давлат томонидан қўллаб-қувватланишига қарамасдан, инқирозий ҳолатларни енгиб ўтолмади. Натижада 1999-2007 йилларда ширкат хўжалиги асосан тугатилиб, уларнинг негизида фермер хўжаликлари ташкил этилди. Йирик ер эгалигидан ўрта ер эгалигига ўтиш жараёни аста-секинлик билан махсус дастурлар ва давлат назорати остида амалга оширилди.
6. Аграр соҳадаги ислоҳотларнинг иккинчи босқичида ер эгалиги ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқаришининг энг устувор йўналиши сифатида фермер хўжаликлари танланди. Фермер хўжаликлари давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, уларга давлат томонидан имтиёзли кредитлар йўналтирилди ва уларнинг моддий-техник имкониятларини кучайтириш мақсадида лизинг тизими жорий қилинди. Шунингдек, фермерларга хизмат қилувчи инфратузилмалар ташкил этилди. Тугатилган ширкат хўжаликлари фаолияти асосан пахтачилик ва ғаллачиликка асосланганлиги сабабли ташкил этилган фермер хўжаликларининг ҳам асосий кўпчилик қисми пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган. Таҳлилларга кўра, фермер хўжаликларида ширкат хўжаликларига қараганда пахта ва ғалланинг ҳосилдорлиги анча юқори бўлган. Ислоҳотларнинг иккинчи босқичида фермер хўжаликлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг энг самарали ва тўғри йўл эканлигини, ўтган давр мобайнида иқтисодий самарадорлиги жиҳатидан ўзини тўла оқлади.
7. 2008 йил 6 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқувчи махсус комиссияни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилиниши билан аграр соҳадаги ислоҳотларнинг учинчи босқичи бошланди. Бунда фермер хўжаликлари ер майдонларининг ҳосилдорлиги, агротехнологияси, иқтисодий кўрсаткичлари ва бошқа жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда оптималлаштирилди. Ер участкалари кичик бўлган ва ўз моддий техника базасига эга бўлмаган фермер хўжаликлари тугатилди. Фермер хўжаликларининг учдан икки қисмининг ерлари оптималлаштирилди. Натижада кичик фермер хўжаликлари ўрнида молиявий жиҳатдан барқарор, кучли моддий-техника базасига эга бўлган фермер хўжаликлари шакллантирилди.
8. Мақбуллаштириш жараёнида маҳаллий ташкилотлар ҳамда фермерлар томонидан турли хил даражадаги қонун бузилишлари ҳам бўлган. 2015 йилдан бошлаб фермер хўжаликлари яна мақбуллаштириш бошланди. Дастлабки пайтда фермер хўжаликларининг ер участкалари йириклаштирилган бўлса, бу сафарги босқичда иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил этилиб, уларнинг фаолияти мақбуллаштирилди. Фермер хўжаликлари ер участкалари майдонларининг оптималлаштирилиб турилиши ҳамда турли қишлоқ хўжалик кластерлари ташкил қилиниши бугунги кунда Ўзбекистонда аграр соҳадаги трансформация жараёнлари давом этаётганлигини билдиради.
9. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожланиши натижасида аграр соҳанинг пахта ва ғалладан ташқари сабзавот, полиз, мева, узумчилик соҳаларида ҳам юксак натижаларга эришилди. Кўптармоқли фермер хўжаликларининг самарали фаолияти натижасида қишлоқ жойларида янги иш ўринлари ташкил этилди.
Мазкур мавзуни тадқиқ этиш жараёнида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Ўзбекистонда аграр муносабатлар тарихи энг қадимги даврлардан ҳозиргача бўлган пайтда комплекс тарзда ўрганилмаган бўлиб, мазкур мавзуда фундаментал адабиётларни яратиш керак.
2. Аграр соҳа тарихига оид архив ҳужжатлари асосида “Ўзбекистонда аграр соҳа тарихи манбаларда” номли тўплам чоп этиш лозим.
3. Ўзбекистоннинг илғор раислари, бригадирлари, фермер ва деҳқонлари фаолиятини ёритадиган турли китоблар, фотоальбомлар, кинофильмлар яратиш керак.
4. Олий таълим муассасаларининг тарих таълим йўналишлари ўқув дастурига “Ўзбекистоннинг аграр тарихи” номли фан киритиш лозим.
5. Мустақиллик йилларида аграр соҳа тарихини ўрганиш масалаларидан тарих, иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик каби фанлараро илмий тадқиқотларда, ўқув ва илмий-оммабоп адабиётлар яратиш, шунингдек, ёшлар ўртасида олиб бориладиган тарғиботларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишида аграр соҳанинг ҳам ўрни катта эканлигини тушунтириш мақсадга мувофиқдир.


Download 455 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish