Биринчи бахт



Download 59,07 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi59,07 Kb.
#197640
  1   2   3   4
Bog'liq
китоб


БИРИНЧИ БАХТ
Низомжон бугун ишхонадан ҳорғин чиқди. У бир неча кундан буён тинимсиз ишлаётгани боис жуда толиққан эди. Бахтига ҳамма ҳисоботлари тўғри чиқди. Елкасидан тоғ ағдарилди гўё...
Аччиққина кўк чой бўлсамиди, бутун чарчоқлари тарқаб, ором оларди, у қадамини тезлатиб, уйи, фарзандлари ёнига шошилди.
Остона ҳатлаши билан хотини Роҳиланинг жаврашини эшитиб, қотиб қолди.
-Жувонмарг, етимчалар, буларнинг дастидан ўлиб бўлдим, онасининг бошини еб, энди мени ейди булар...
Низомжонни уйга келганини кўриб, хижолат бўлиш ўрнига бадтар авжига чиқди:
- Ҳе, ўз бошингни егур, шум етимчалар!
-Секин, қўшнилар эшитса нима дейди?
-Эшитса эшитар, ўша қўшниларингиз оғиримни енгил қилиб берармиди?!
-Ёш болалар билан тенг бўлмай, яхши гап билан йўлингга солсанг бўлмайдими?!
-Яхши гапга арзимайди болаларингиз, бир кун уйда ўтирсангиз биласиз, буларингиз ялмоғиз мени ютаман, дейди.
“Сен ўзинг ялмоғиз, жодугар, бемеҳр, тошюрак!”
Низомжон бу гапларни ичида айтди. Ўзини аранг босди. Кейин туни билан Роҳиланинг чакаги ўчмайди, на унга, на болаларига тинчлик бўлади.
Низомжон оғир-босиқ йигит. Чуқур “уф” тортди. Болаларининг елкаларини қисиб, маюс юришлари сабабини энди тушунгандай бўлаяпти...
Ҳа, шўрлик болалар дадалари уйда бўлгандагина бироз эркин нафас оладилар.
Дадаларини кўришлари билан қучоғига отиладилар. Низомжон уларни маҳкам бағрига босиб, бошларини силаб, ширинликлар билан сийлайди...
Дадажон, эртак айтиб беринг, ойижоним эртак айтиб, аллалар айтиб бизларни ухлатар эдилар.
Ойинг айтмаяптими?
Дадажон ўзингиз айта қолинг... Низомжон болаларининг истакларини бажонидил бажаради.
Қаттиқ чарчаган бўлсада уларни бағрига босиб, аввал эртак сўнг алла айтиб ухлатади.
Шунда ҳам Роҳиланинг юраги эримайди. Дадаларининг пинжига тиқилиб ўтирган болаларга қарата:
- Ҳа, дадаларингни энди кўраяпсанларми, ўтинглар, бу ёққа...
...Низомжон сассиз-садосиз меҳмонхонага ўтди. Ҳа, у эзилганда, кайфияти бўлмаганда, айнан мана шу хонадан таскин излайди.
Чунки тўрда, деворда биринчи хотини, Раҳиманинг сурати осиқлик, жилмайибгина қараб турибди. Низомжон суратга мунгли боққанча ўтган ва энди сира-сира қайтмайдиган осуда дамларини, ширин турмушини, биринчи бахтини эслади.
Оғир хўрсинди...
Раҳима қандай аёл эди-я?! Исмига мос раҳмдил, ширинсухан эди.
Наинки болаларини, ҳатто бегоналарни ҳам қарғаганини қўпол гапирганини асло эшитмаган, инсонлар қалбига сира озор бермас эди. Онаси ҳам, қўшнилар ҳам, Раҳимани суйиб “жаннати аёл” дер, эдилар.
Мана, уч қиздан сўнг Низомжонга ўғил ҳадя этиб, ўзи ҳам жаннати бўлиб кетди...
Раҳима ҳар қандай дил хираликни устамонлик билан бир зумда тарқатиб юборар, ҳар бир чигалликнинг ечимини тезда топар, хушмуомала, кўнгил одами эди, у.
Низомжон биринчи бахти гарчи қисқа бўлса-да, хотиржам осуда ўтганини эслаб, ширин энтикди.
-Эҳ, нега унинг қадрига вақтида етмадим-а? Гарчи хотинини асло хафа қилмаган, озор бермаган бўлса-да, ўзини айбдор санарди.
Гўё аёл зоти ўзи шундай бўлиши керакдек, унинг меҳр-муҳаббатини, хуш-хулқини пайқамабди. Оғирини енгил қилишни, уй юмушларига кўмаклашишни, ширин сўзлар билан сийлашни, ҳеч бўлмаса, миннатдорчилик билдириб туришни ҳам кейинга қолдирганини кеч пайқади, кеч тушунди.
Унинг умри қисқа эканлигини билганида, бошида кўтариб юрмасмиди?!
Шўрлик Раҳима бирор марта ҳам нолимабди-я, борига шукр қилиб яшайверибди...
Шифокорлар яна фарзандли бўлиши хавфли эканлигини айтишса-да, Низомжон учун жонини гаровга қўйиб, унга ўғил фарзанд ҳадя этибди-я...
-Ҳа, яна хотинчангиз билан дардлашаяпсизми?! Нуқул унинг суратига тикилганингиз, тикилган, жонсиз суратдан нима наф?!
У йўқ, у ўлган! Ўзи ўлиб, бутун ташвишларини менга ташлаб кетди!
Ногоҳон кириб келиб бақирган Рохиланинг овозидан Низомжон чўчиб тушди, хаёллари тўзғиб кетди. Роҳила суратни осиғлиқ жойидан юлиб олди-ю ерга отди. Суратнинг гардиши жойидан чиққан, ойнаси чил-чил синган бўлса-да, ойна синиқлари орасидан, мулойим кулимсираб турган аёл Низомжоннинг ҳолига ачинганнамо маюс, сўзсиз кузатарди...
Хотини Рохила эса ҳамон жаҳл отидан тушмаган, дарғазаб:
-Ҳа, ҳасратлашиб, кўнглингиз жойига тушган бўлса, энди юринг ошхонага, арзандаларингиз, сизсиз овқат емаяпти, заҳаринг бўлгурлар...
Низомжон яна ўзини босди, титроқ қўлларини маҳкам қисди.
Лаблари унсиз пичирлади:
“Нега бунчалар оғзи қора-я бунинг?
Ахир, болалар бегона эмас, ўз жигарлари-жиянлари-ку?!
Шу ниятда уйланганмиди унга?! Мана шу қоракўз фарзандларини ўйлаб уйланмаганмиди?!
-Уларга сузиб беравер, яхши гапирсанг овқатланишади, мени эса ҳеч нарса егим йўқ...
-Кўчадан бўкиб келгансиз чоғи?!
-Ҳа, бўкиб келдим, сенинг заҳру зақум сўзларингдан кейин томоғимдан овқат ўтадими, луғатингда бир оғиз яхши сўзинг бўлмагандан кейин...
Низомжон барча қаршиликлару исёнларни фақат дилидагина айтарди, тилига чиқарса, олов аланга олиб кетишини билиб, индамай енгишга одатланган эди.
Низомжон суратни сабабсиз отиб синдиргани учун хотинига қўл кўтармоқчи бўлди, аммо шайтонга ҳай берди.
Фарзандларини аяди, улар бунақа даҳанаки жанжалларни кўрмаган ота-оналарининг суйиб эркалашларига ўрганиб, кам-кўстсиз ўсаётган эдилар. Жонсиз суратда нима айб?!
Ахир шу суратдаги аёл унинг жон жигари, туғишган опаси-ку?!
Гарчи Роҳилага бу сурат қадрсиз бўлса-да, Низомжонга унинг руҳи азиз эди. Ўзи эса қалбида. Низомжон бу ҳақиқатни ҳам юзага чиқармади, нима бўлганда ҳам, Роҳилани аяди.
Тизгинсиз хаёллар ичида ўтирган Низомжоннинг қўли илиқликни ҳис этди, қараса қўлидан қон оқяпти, ҳали сурат ойнаси синиқларини териб олаётганида кесиб олганини билмай қолибди.
Хотини Рохила эса унга парво қилмай: “Ажаб қилдим бадтар бўл!” дегандек, қараш қилиб хонани тарк этди. Низомжон қон оқаётган қўлини рўмолчаси билан ўраркан, яна хаёли ўтган онларига кетди...
Хотини Раҳиманинг вафотидан бир йил ўтиб, онаси худди мана шу хонага кириб келган, Низомжонни аёлининг суратига тикилиб ўтирганини кўриб юраги эзилган, кўзи ёшланган эди:
-Болам, ўзингни қўлга ол, болаларингни ўйла, бунақада ўзингга бирор дардни орттирасан, Худонинг амри олдида биз ожиз бандалармиз. Кўргуликка кўнмай иложимиз йўқ...
-Онажон, Раҳимасиз ҳаётим зим-зиё тун, еган-ичганимнинг мазаси, ҳаётимнинг мазмуни йўқ, кўнглимга қил сиғмаяпти...
-Начора, осмон, баланд ер қаттиқ. Қизларимдан кам кўрмасдим, бир келди-ю, бир кетди, у!
Онаси барча истиҳолани четга суриб, гарчи қийин бўлса-да, секин сўз бошлади:
-Шўрлик ўлимини ўзи ҳам билар экан шекилли... мени ёнига чақириб:
-Ойижон, болаларим бегона қўлда қолмасин, у киши эркак кўчани одами, сиз ҳам қариб қолдингиз... Болаларим сизларни қийнаб қўйишади, агар менга бирор гап бўлса...
Ундай ёмон ният қилманг, жон болам, Худодан шифо сўранг, фарзандларингиз ўзингизга насиб қилсин.
- Ойижон, малол келмаса, болаларимни синглимга берсангиз ҳар ҳолда у жигарим, болаларимнинг холаси. Жигаримдан бошқасига ишонмайман деган эди...
-Нималар деяпсиз, онажон?! Хотинимдан айрилганим етмагандай, болаларимни ҳам бериб юборайми, уйимни ҳувиллатиб?!
-Онажон сизга оғирлик қилаётган бўлса ўзим қарайман, ўзим ювиб тарайман, аммо уларни ҳеч кимга бермайман, ўзга қўлларда сарғайтирмайман!
Оналаридан айрилиб бир кўзлари кам бўлиб ўсаётган дилбандларимни энди оталаридан ҳам тирик айирмоқчимисиз?!
-Низомжон болам, сен мени тушунмадинг, болаларингни бериб юборишга менинг ҳам кўзим қиймайди...
Қайнсинглинг Рохилани уйимизга олиб келайлик, икки марта турмуш қилиб, эрдан ёлчимади, бахтсиз бўлди, бечора...
Гарчи хотининг Раҳима шўрлик бахтини бировга бергиси келмасада, иложсиз сени бегона аёлдан кўра ўз синглисига раво кўрди.
Ҳа, мана шу қоракўз болаларингни ўзгага кўзи қиймади, унинг нияти шу эди.
-Бу гаплар меники эмас, хотининг раҳматлини васияти, сўнгги ўтинчи...
Етти ухлаб тушида ҳам кўрмаган Низомжон бу таклифдан карахт бўлди қулоқларига ишонмади, бир муддат эсанкираб қолди:
Нималар деяпсиз, онажон, ўйлаб гапиряпсизми?!
-Мен бунга асло рози эмасман!
Низомжонни кўндириш осон бўлмади, тушди.
Айниқса хотини Раҳима билан сирдош қўшни аёл:
-Йўқ деманг Низомжон, аёлингиз сизга айта олмаган бўлсада менга айтиб васият қилган эди.
-Қолаверса холадан онанинг иси келади.
-Болаларингизга она меҳри керак.
Низомжон узоқ ўйга толди, ўзига қолса қайта уйлангиси йўқ, уйланишни хаёлига ҳам келтирмаган эди.
Фарзандларини айниқса ҳали ёшига етмаган норасида гўдагини ўйлаб, ноилож розилик берди. Роҳилани уйга олиб келишди...
Ҳаёллар гирдобига ғарқ бўлиб ўтирган Низомжон қанча вақт ўтганини билмади. Тонг пайти кўзи илиниб туш кўрди. Тушида кўз очиб кўргани, биринчи бахтини кўрди: Хотини Раҳима оппоқ либосда меҳрла боқиб:
- Дадаси қўлингиздан қон оқаяпти, келинг боғлаб қўяй, қўлида дока, нега оч ётдингиз? Иссиқина чой дамладим нонушта қилиб олинг, келинг, чой совиб қолмасин...
-Ҳа ҳаётлик вақтида Раҳима ана шундай меҳрибонлик билан Низомжонни уйғотар эди.
Меҳри жўшиб, Раҳима томон узатган қўллари ҳавода муаллақ қолди.
Раҳима! Онаси!
Аёли ширин жилмайганча туман ортига ғойиб бўлди.
Ўз овозидан чўчиб уйғониб кетди. Шундагина иш кийимида, шу уйда ётиб тонг оттирганини билди, қўли уюшганини сезди. Бироқ қимир этмади, шу алфозда ётаверди. Кўзларини юмди, ухлаб яна ўша нурли, меҳрли тушни кўрмоқчи бўлди...



Download 59,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish