Божхона органлари хизматининг кинология соҳасига ишга кириш учун мурожаат қилган номзодларга берилиши эҳтимоли бўлган саволлар



Download 90,5 Kb.
Sana16.07.2022
Hajmi90,5 Kb.
#809973
Bog'liq
Кинологларга берилиши эхтимоли бўлган саволлар тўплами


Божхона органлари хизматининг кинология соҳасига ишга кириш учун мурожаат қилган номзодларга берилиши эҳтимоли бўлган саволлар



Саволлар


Рефлекс нима ?
Рефлекс - ички ва ташқи қўзғатувчиларнинг таъсирига, организмнинг олий асаб фаолияти воситасида юзага чиқадиган жавоб реакцияси


Шартли рефлекслар қандай турларга бўлинади ?
Шартли рефлекслар - табиий ва сунъий ҳамда ижобий ва тормозли турларга бўлинади


Шартсиз рефлекслар қандай турларга бўлинади ?
Шартсиз рефлекслар - оддий ва мураккаб турларга бўлинади


Инстинкт нима ?
Туғма хис, авлоддан-авлодга ўтувчи шартсиз рефлекслар тўплами.


Итлар хулқининг ташқи реакциялари ?
Химоя реакцияси, озуқавий реакция, аниқлаш реакцияси, жинсий реакция.


Итни ўргатиш деганда нимага тушунилади ?
Итни ўргатиш деганда, итга шартли ва шартсиз қўзғатувчилар билан мунтазам равишда таъсир этиш орқали уни бошқариш ва бирор вазифани бажартириш учун унда керакли кўникмаларни ҳосил қилиш тушунилади.


Умумий машқ курсига қандай кўникмалар киради ?
Умумий машқ курсига ўзини ушлаб туриш даражаси, қўзғатувчиларга ахамияти, ўтир, ёт, тур, олдимга, ёнимга, жойинга, тўп, қайт, жойингда ва сайр кўникмалари киради


Хизмат итларини гиёҳванд ҳамда қурол-аслаҳа ва портловчи моддаларни қидириш йўналишига нечта босқичда ўргатилади ?
Хизмат итларини гиёҳванд ҳамда қурол-аслаҳа ва портловчи моддаларни қидириш йўналишига беш босқичда ўргатилади


Хизмат ити қидирувига ҳид киритиш усуллари ?
Ҳид киритиш уч хил бўлади:
1. Апорт буюмига, қидирилиши мўлжалланаётган модданинг ҳидини бериш.
2. Қидирилаётган апорт буюми ёки озуқанинг ҳидини, босқичма-босқич, қидирилиши мўлжалланаётган модданинг ҳиди билан алмаштириш.
3. Итни тўғридан-тўғри ҳид манбаини қидириб топишга ўргатиш.


Хизмат итлари вольерда қандай сақланади ?
Итлар вольерларда тасмасиз, бўйинбоғсиз, тумшуқбоғсиз сақланади


Хизмат итларини ўргатишнинг қандай турлари мавжуд ?
Умумий ва махсус машқ курси


Ўргатиш жараёнида хизмат итини рағбатлантириш усуллари ?
Кўникмани бажартирилгандан кейин механикавий, озуқавий, товушли қўзғатувчилар билан рағбатлантирилади


Итнинг склети нечта суякдан иборат ? 250-282 та


Итларнинг тишлари нечта ? 42 дона


Юқумли касалликларнинг юқиш йўллари ?
Бевосита алоқа қилиш, ҳаво ва сув (томчилар), қон (кесилган, тишланган жойлар) орқали


Хизмат итининг сезги аъзоларини айтиб беринг ?
Кўриш, эшитиш, ҳид, сезиш, таъм билиш


Ёш ит болалари билан неча ойликдан бошлаб йўналишларга ўргатилади ?
2 ойдан 8 ойгача


Урғочи итнинг ўртача бўғозлик даври ? 57-65 кунгача


Итлари неча ойликдан сўнг хизматга ўргатилади ? 8 ойлигидан сўнг


Хизмат итлари бир кеча-кундузда неча маротаба сайр қилдирилади ?
Икки марта эрталаб ва кечқурун озиқлантирлигандан сўнг


Хизмат итларини тўғри озиқлантириш деганда нимани тушунасиз ?
Тўғри озиқлантириш деганда - организмни тўйимли моддаларга бой бўлган эхтиёжининг қондирилиши, тасдиқланган меъёрлари ҳамда сифатли ва мувофиқлаштирилган рацион бўйича озиқлантирилиш тушунилади


Офтоб ва иссиқ урганда биринчи ёрдам кўрсатиш ?
Офтоб уриши–тананинг хаддан ташқари кучли қизиб кетиши хамда атроф-мухитнинг юқори ҳарорати натижасида вижудга келади. Итнинг жазирама офтоб остида узоқ вақт бўлиши, ёпиқ, дим хонада меъёридан ортиқ даражада машқ қилиши каби салбий холатлар офтоб уришига сабаб бўлади.
Аломатлари: тана ҳарорати кескин кўтарилади. Томир уриши тезлашади, ит бўшашиб, ҳолсизлашади. Сўлак оқади, томири тортишади, оғир нафас олади. Ҳушидан кетиши ҳам мумкин. Агар итга зуддлик билан тиббий ёрдам берилмаса- у халок бўлади.
Офтоб урган ит зудлик билан салқин жойга олиниб, совуқ сув билан ювилади, Ит хушидан кетган бўлса нашатир спирти ҳидлатилади. Агар у хушини йўқотмаган бўлса, 15 томчи корвалол ёки валокардин берилиб ветеринарга мурожаат қилинади.


Кинология нима ?
Кинология итларнинг вужудга келиш тарихи, зотлари, тузилиши, хулқ-атвори, нерв системаси, экстерьери, анатомия, физиология, уларни сақлаш, парваришлаш ва озиқлантиришни ўрганувчи фандир. Кинология сўзи қадимги юнонча тилдан олинган бўлиб, кинос-ит ва логос- фан деган маънони англатади.


Итларнинг зотлари ?
Халқаро кинология федерациясида 420 дан ортиқ ит зотлари рўйхатга олинган. Булар 4 та асосий гуруҳга бўлинади;
1. Декоратив яъни безатки итлар гуруҳи.
2. Овчи итлар гуруҳи.
3. Жангари итлар гуруҳи.
4. Хизмат итлари гуруҳи.


Вакцинация тадбирлари ?
Юқумли касалликларни олдини олиш ва иммунитетини ошириш мақсадида (йилда бир маротаба) хизмат итларига қўлланилади. Вакцинация тадбири фақат соғлом ва бақувват хизмат итларига ўтказилади.
- “Қутуриш касаллиги”га қарши эмланадиган санадан 21-25 кун, ҳамда “Ўлат ва бошқа юқумли касалликлар”га қарши эмланадиган санадан 15-18 кун олдин вакцинация тадбирини ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Дегельминтизация - Гижжа ва қуртларга қарши ўтказиладиган тадбир бўлиб, мазкур тадбир хар 3-ойда ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади (фақат белгиланган қўлланма асосида). Дегельминтизация тадбирини вакцинация тадбиридан 7-10 кун олдин ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Дезинфекция - Ташқи қўзғатувчи касалликларни йўқ қилиш (бактерия, вирус касалликларни олдини олиш) мақсадида ўтказиладиган тадбир.
Дезинсекция ва дезакаризация - хар хил зарарли хашоратлар ва ўргимчаксимонларни (кана, чивин, бурга ва бошқалар) кўпайишини олдини олиш ва йўқ қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбир.
Дератизация- комплекс тадбир бўлиб, хар хил кемирувчиларни (сичқон, каламуш ва бошқалар) йўқ қилиш мақсадида ўтказилади.


Қидириб-топилган моддага белги бериш усуллари қандай?
Актив белги бериш ва пассив белги бериш.


Табиий ва сунъий шартли рефлекслар қандай турларга бўлинади ?
Табиий ва сунъий шартли рефлекслар ижобий ва тормозли турларга бўлинади.


Қидириб-топилган моддага актив белги бериш усуллари қандай?
Модда топилган жойни кавлаш, товуш орқали белги бериш.


Қидириб-топилган портловчи моддага пассив белги бериш усуллари қандай?
Модда топилган жойни ҳидлаб қотиб туриш, ўтириб ёки ётиб белги бериш


Хизмат итининг қидириш усуллари қандай?
“Мокисимон”, “Спиралсимон”, “Зиг-загсимон”.


Анатомия фани нималарни ўрганади?
Ҳайвонлар организмининг тузилишини


Юқумли касалликларнинг юқиш йўллари?
Бевосита алоқа қилиш, ҳаво ва сув (томчилар), қон (кесилган, тишланган жойлар) орқали


Хизмат итининг сезги аъзоларини айтиб беринг.
Кўриш, эшитиш, ҳид, сезиш, таъм билиш


Оғиз бўшлиғининг ялиғланиши билан кечадиган касаллик қандай номланади?
Стоматит


Хизмат итлардан фойдаланиш давомийлигини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган чора-тадбирлар.
Сайр қилдириш, вольерни тозалаш, итларни парваришлаш, амалий машғулотлар ўтказиш


Органларда хизмат итлари қандай усулда озиқлантирилади ?
Органларда хизмат итлари белгиланган рацион асосида табиий озуқа ёки қуруқ озуқа билан озиқлантирилади


Ошқозон ва ичакларнинг ялиғланиши билан кечадиган касаллик қандай номланади?
Гастроэнтернит


Бурун шиллиқ пардасининг ялиғланиши билан кечадиган касаллик қандай номланади?
Ринит


Хизмат итларини тўғри озиқлантириш деганда нимани тушунасиз?
Тўғри озиқлантириш деганда - организмни тўйимли моддаларга бой бўлган эхтиёжининг қондирилиши, тасдиқланган меъёрлари ҳамда сифатли ва мувофиқлаштирилган рацион бўйича озиқлантирилиш тушунилади


Бронхлар ва ўпканинг ялиғланиши билан кечадиган касаллик қандай номланади?
Бронхопневмония


Қулоқнинг ялиғланиши билан кечадиган касаллик қандай номланади?
Отит


Кўз шиллиқ пардасининг ялиғланиши билан кечадиган касаллик қандай номланади?
Конъюктивит


Итларда юқумли касалликлар неча гуруҳга бўлинади?
Икки гуруҳга:
1) патоген ўсимлик микроорганизмлари (вируслар, бактериялар, замбуруғлар) кўзғатадиган юқумли касалликлар,
2) хайвонот паразитлари (гелментлар, хашарот-паразитлар) келтириб чиқарадиган инвазион касалликлар.


Итларнинг асаб тизимини шикастловчи вируслар келтириб чиқарадиган ўткир инфекцион касаллик қайси?
Қутуриш


Юқумли касалликларни олдини олиш ва иммунитетини ошириш мақсадида, хизмат итларига вакцинация тадбири бир йилда неча маротаба ўтказилади?
Йилда бир маротаба


Жароҳатланганда ва қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш.
Қон кетишлар: қон оқишни тўхтатиш учун ярадан юқорироқ жой қон тўхтатувчи жгут (тасма) билан боғланади. Агар у билан боғлашнинг иложи бўлмаса (масалан, яра бўйинда ёки кўкрак қафасида жойлашган бўлса) ярага тампон қўйиб, бармоқлар билан қаттиқ босилади.


Гиёҳвандлик воситаларининг турлари қандай тавфсифланади ?
Табиий (марихуана, кўкнор, опий),
суний (яримсуний) (героин, кокаин)
синтетик (морфин, кодеин ва экстази) турлари мавжуд.


Кинология асослари фанида нималар ўрганилади?
Кинология фанида итлар хақидаги тарихий маълумотлар ва уларнинг зотлари, итларнинг табиати, анатомия ва физиологияси, уларни турли мақсадларда қўллаш учун ўргатиш, ўргатишнинг физиологик асослари, хамда ўргатиш усуллари ва турлари, итларни ветеринарияси, сақлаш, парваришлаш, кўпайтириш билан боғлиқ ва бошқа маълумотлар ўрганилади


Сиёсиё партиялар ?


Коррупция нима ?


Давлат рамзлари ?


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида ?


Божхона деганда нимани тушунасиз ?


2018 йил қандай йил деб эълон қилинди ?


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида ?


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қачон қабул қилинган ?


Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қачон қабул қилинган ?


Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қачон қабул қилинган ?


Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси (сўм) қачон муомалага киритилган ?


Ўзбекистонда давлат тили қайси ?


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ?


Депутат ким ?


Сенатор ким ?


Download 90,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish