Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёргарлигинининг психологик томонлари


Мактабгача ёш даврининг психологик хусусиятлари



Download 170,58 Kb.
bet4/13
Sana11.04.2022
Hajmi170,58 Kb.
#541975
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5474405331691899775

1.2.Мактабгача ёш даврининг психологик хусусиятлари.

3-7 ёшгача бўлган давр боғча ёши даври хисобланади. Мактабгача ёшдаги болалар психологиясида жуда тез сифат ўзгаришлари бўлишини инобатга олган холда 3 даврга (3-4ёш) кичик мактабгача даври(4-5ёш)кичик Боғча ёши ўрта мактабгача давр( ўрта Боғча ёши) 6-7 ёш ва катта мактабгача давр катта Боғча ёшиларга ажратиш мумкин.Бола ривожлвниш жараёнида одамларнинг илгари ўтган авлодлари томонидан яратилган предмет ва ходисалар олами билан алохида махсус муносабатга киришади.Бола инсоният кўлга киритган барча ютукларни фаол равишда ўзлаштириб,эгаллаб боради.Бунда предметлар оламини,ҳамда улар ёрдамида амалга ошириладиган хатти - Ҳаракатларни, тилни , одамлар орасидаги муносабатларни эгаллаб олиши, фаолият мотивларининг ривожланиши, қобилиятларнинг ўсиб бориши, катта ёшли кишиларнинг бевосита ёрдамида амалга оширилиб борилмоги керак. Асосан мана шу даврдан бошлаб боланинг мустақил фаолияти кучая бошлайди. Боғча ёшдаги болаларга бериладиган тарбия уларнинг мўраккаб ҳаракатларини такомиллаштириш, элемэнтар гигиена, маданий ва мехнат малакалари хосил қилиш, нутқини ўстириш ҳамда ижтимоий ахолқ ва эстетик диднинг дастлабги куртакларини юзага келтириш давридир.


Машхур рус педагогларидан бири Лесгафтнинг фикрича инсоннинг Боғча ёшдаги даври шундай бир даврки, бу даврда болада келгусида қандай характер хислатлари пайдо бўлиши белгиланади ва ахлоқий характернинг асослари юзага келади.
Боғча ёшдаги болаларнинг кўзга ташланиб тўрувчи хусусиятларидан бири уларнинг сер ҳаракатлиги ва тақлидчанлигидир.Бола табиатнининг асосий қонунини шундай ифодалаш мумкин:бола ўзлуксиз фаолият кўрсатишни талаб қилади,лекин у фаолият натижасидан эмас, балки фаолиятнинг бир хиллиги ва бир томонламалигидан чарчаб қолади.Мана шу сўзлардан Боғча ёшидаги бола табиатнинг асосий қонуни бўлмиш серҳаракатлигини ортиқ чеклаб ташламай,балки мақсадга мувофик равишда уюштириш кераклиги якқолкўриниб тўрибди.
Катталар ва тенгдошлари билан бўлган муносабат орқали бола ахлоқ нормалари, кишиларни англаш, шунингдек, ижобий ва салбий муносабатлар билан таниша бошлайди. Боғча ёшидаги бола энди ўз гавдасини жуда яхши бошқара бошлайди. Унинг Ҳаракати мувофиклаштирилган холда бўлади. Бу даврда боланинг нутқи жадал ривожлана бошлайди. У янгиликларни эгаллашга нисбатан ўзи билганларини мустахкамлашга эхтиёж сезади. Ўзи билган эртагини қайта -қайта эшитиш ва бундан зерикмаслик шу даврдаги болаларга хос хусусиятдир
Боғча ёшдаги болалар эхтиёжи ва қизиқишлари жадал равишда ортиб боради. Бу аввало кенг доирага чиқиш эхтиёжи, мунособатда бўлиш, ўйнаш эхтиёжлариниг мавжудлигидир. Боғча ёшидаги болалар нутқни бир мунча тўла ўзлаштирганлари ва хаддан ташқари ҳаракатчанликлари туфайли уларда ўзларига яқин бўлган катта одамлар ва тенгдошлари билан мунособатда бўлиш эхтиёжи туғилади. Улар тор доирадан кенгрок доирадаги мунособатларга интила бошладилар. Улар энди қўни- қўшниларнинг болалари билан ҳам жамоа бўлиб ўйнайдилар.
Ҳамма нарсани билиб олишга бўлган эхтиёж кучаяди. Боғча ёшидаги бола табиатига хос бўлган кучли эхтиёжлардан яна бир унинг Ҳар нарсани янгилик сифатида кўриб бола уни ҳар томонлама билиб олишга интилишидир.
Боғча ёшдаги болалар хаётида ва уларнинг психик жихатидан ўсишида қизиқишнинг роли ҳам каттадир.Қизиқиш худди эхтиёж каби боланинг бирор фаолиятга ундовчи омиллардан биридир. Шунинг учун ҳамқизиқишни билиш жараёни билан боғликбўлган мўраккаб психик ходиса деса бўлади.
Боланинг камол топишида қизиқишнинг аҳамияти шундаки, бола қизиққан нарсасини мумкин қадар чуқўрроқ билишига интилади ва бинобарин ўзок вақт давомида қизиққан нарсаси билан шуғулланишдан зерикмайди. Бу эса ўз навбатида боланинг диққати ҳамда иродаси каби мўхим хислатларни ўстиришга ва мустахкамлашишга ёрдам беради.Боғча ёшидаги болаларнинг психик ривожланишига ва уларнинг мактабга тайёргарлигини оширишда ўйин фаолияти ҳам муҳими ҳисобланади.Мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти бу ўйиндир. Боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда кўп олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келмокда.Боғча ёшидаги болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида илдам қадамлар билан билан олға караб бораётган сермазмун хаётимизнинг ҳамма томонларини акс эттиришга интиладилар.Маълумки, боланинг ёши улғайиб мустақилҳаракатқилиш имконияти ошган сари унинг атрофдаги нарса ва ходисалар буйича дунёсқараши кенгайиб боради.
Боғча ёшидаги бола атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида шу нарсалар билан бевосита амалий мунособатга бўлишига интилади. Бу ўринда шу нарса характерлики бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг хадди сигадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар учун мансуб бўлган ўзининг кучи ҳам етмайлиган, хадди сигмайдиган нарсалар билан ҳам амалий мунособатда бўлишга интилади. Масалан: бола автомашинани, трамвайни ўзи хайдагиси, ростакам отга миниб юргиси,учувчи бўлиб самолётда учгиси ва ростакам милиционер бўлгиси келади. Бирок табиийки бола ўзидаги бундай эхтиёжларнинг биронтасини ҳамхақиқий йул билан қондира олмайди. Бу ўринда савол туғилади. Болаларнинг тобора ортиб бораётган турли эхтиёжлари билан уларнинг тор имкониятлари ўртасидаги қарама - қаршилик қандай йул билан хал қилинади? Бу қарама каршилик фақат гина биргина фаолият орқали яни боланинг ўйин фаолияти орқали гина хал қилиниши мумкин. Буни шу билан изохлаб бериш мумкинки, биринчидан, болаларнинг ўйин фаолияти қандайдир моддий махсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият эмас. Шунинг учун болаларни ўйинга ундовчи сабаб(мотив) келиб чиқадиган натижа билан эмас балки шу ўйин жараёнидаги турлиҳаракатларнинг мазмуни билан боғликдир. Иккинчидан эса, болалар ўйин жараёнида ўз ихтиёрларидаги нарсаларни, ўзларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб бўлган нарсаларга айлантириб хохлаганларича эркин фаолиятда бўладилар. Болаларнинг ўйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жихатдан гармоник равишда ривожлантириш учун бирдан бир воситадир. Ўйин болалар хаетида шундай кўпқиррали фаолиятки, унда катталарга мансуб бўлган мехнат ҳам, турли нарсалар хақида тафаккурқилиш, хом хаёл, дам олиш ва хушчақчақлик манбалари ҳам мужжасамлангандир, яни мана шу жараёнларнинг барчаси ўйин фаолиятида аниқбўлади. Шуни ҳам такидлаб ўтиш керакки ўйинфақат ташқи мухитдаги нарса ходисаларни билиш воситасигина эмас, балки қудратли тарбия воситаси ҳамдир. Ижодий ва сюжетли ўйинларда болаларнинг барча психик жараёнлари билан биргаликда уларнинг индивидуал хислатлари ҳам шаклланади. Демак, боғчадаги таълим тарбия ишларининг муваффақияти кўпжихатдан болаларнинг ўйин фаолиятларини мақсадга мувофик ташқилқила боришга боғликдир.
Шундай қилиб, ўйин болалар хаёли томонидан яратилган нарса эмас, аксинча болалар хаёлининг ўзи ўйин жараёнида юзага келиб ривожланадиган нарсадир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, фан-техника мислсиз ривожланган бизнинг хозирги замонамиздаги яратиланаётган, хайратда қолдирадиган нарсалар болаларга гуё бир мўЪжизадек кўринади. Натижада улар ҳам ўзларининг турли ўйинлари жараёнида ўхшатма қилиб (яъни аналогик тарзда) Ҳар хил хаёлий нарсаларни ўйлаб чиқарадилар(учар от, машина одам, гапирадиган дарахт каби). Бундан ташкари, боларнинг турли хаёлий нарсаларни ўйлаб чикаришлари яна шуни билдирадики, улар ўзларининг ҳар турли ўйин фаолиятларида фақат атрофларидаги бор нарсаларни эмас, балки айни чогда эхтиёжлари талаб қилаётган нарсаларни ҳам акс эттирадилар.
Болаларнинг ўйин фаолиятларида ҳар хил хаёлий ва афсонавий образларни яратишларидан шундай хулоса чиқариш мумкин: одамнинг (шу жумладан болаларнинг ҳам) ташқи мўхитдаги нарса ва ходисаларни акс эттириш жараёнлари пассив жараён эмас, балки фаол ҳамда ижодий яратувчан, ўзгартирувчан жараёндир.
Болалар ўйин фаолиятларининг яна бир ажойиб хусусияти шундан иборатки, ўйин жараёнида боланинг қиладиган хатти-ҳаракатлари ва бажарадиган роллари кўпинча умумийлик характерига эга бўлади. Буни шундай тушуниш керакки, бола ўзининг турли-туман ўйинларида фақат ўзига таниш бўлган ёлгиз бир шофёрнинг, врачнинг, милиционернинг, тарбиячининг, учувчининг хатти-ҳаракатларигина эмас, балки умуман шофёрларнинг, врачларнинг, тарбиячиларнинг ҳамда учувчиларнинг хатти-ҳаракатларини акс эттиради. Албатта , турмуш тажрибалари ва фаолиятлари доираси жуда чекланган кичик ёшдаги болалар(баъзан кичик группа болалари ҳам) ўзларининг ўйинларида конкрет одамларни ва уларнинг ҳаракатларини акс эттирадилар. (Масалан, ойисини, адасини,акасини, тарбиячисини ва шу каби). Ўрта, катта Боғча ёшидаги болаларнинг ўйинларида эса бундай образлар умумийлик характерига эга бўла бошлайди.
Катта боғча ёшида сюжетли-ролли ўйинлар ривожланади,лекин энда бу ўйинлар ўз мавзусининг бойлиги ва хилма-хиллиги билан фарқланади.Бу ўйинлар жараёнида болалрда лидерлик юзага кела бошлайди,шунингдек ташкилотчилик кўникма ва малакалари ривожлана бошлайди.Бу мактабгача ёшдаги болалар шуғулланадиган ижодий фаолиятлар орасида тасвирий санъатнинг ҳам аҳамияти жуда катта. Боланинг тасаввур этиш характерига кўра унинг атроф хаётни қандай идрок этиши, хотира, тасаввур ва тафаккур хусусиятларига бахо бериш мумкин. Катта боғча ёшидаги болалар чизган расмлар уларнинг ички кечинмалари рўхий холатлари, орзу, умид ва эхтиёжларини ҳам акс эттиради.
Катта мактабгача ёшдаги болалар учун мусобақа жуда катта аҳамиятга эга бўлиб,айнан шундай ўйинларда мувафаққиятга эришиш шаклланади ва мустахкамланади.Бу ёшдаги болалар учун энг ёкимлм вақт- ютиш ва муваффақият бўлган мусобақа ўйинларининг ҳам аҳамияти жуда катта.
Катта боғча ёшида конструкторлик ўйинлари аста-секинлик билан мехнат фаолиятига айланиб боради. Ўйинда бола элементар мехнат кўникма ва малакаларини эгаллай бошлайди, предметларнинг хоссаларини англай бошлайди, амалий тафаккур ривожлана боради.
3-7ёшли болалар психик ривожида бадиий-ижодий фаолият бўлган мусиқанинг ҳам аҳамияти ҳам жуда катта. Мусиқа орқали болалар ашула айтишга, мусиқа охангига мос ритмик ҳаракатлар қилишга ўрганадилар. 3-7 ёш даврида болалар асосий фаолияти қўйидаги кетма-кетликда келади:
Предметларни ўрганиш;
Индивидуал предметли ўйинлар,жамоавий сюжетли ўйинлар;
Индивидуал гуруҳий;
Мусобақа ўйинлар;
Мулоқот ўйинлар;
Уй меҳнати.
Мактабга тайёргарликнинг асосий хусусиятларидан бири , уларнинг психик жараёнларининг ўзвий равишда ривожланиш босқичидан иборат.Боғча ёшидаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, тафаккур, нутқ, хаёл, хиссиёт ва ироданинг ривожланиши жадал кечади. Бола рангларни хали бир- биридан яхши фарққила олмайди. Унга рангларнинг фарқини билишга ёрдам қиладиган ўйинчоклар бериш лозим(болаларнинг қўғирчоқлари учун ҳар хил рангли қийкимлар бериш, ҳар хил рангли халқалар, қутичалар ва шунинг сингари нарсалар жуда яхши бўлади).Боғча ёшидаги болалар турли нарсаларни идрок қилишда уларнинг кўзга яхши ташланиб тўрувчи белгиларига(ранги ва шаклига) асослансалар ҳам, лекин чукўр тахлил қилмайдилар.
Боғча ёшидаги болалар катталарнинг_ёрдами билан суратларни аналитик равишда идрок қилиш қобилиятига эга бўладилар. Бунинг учун болалар суратларни идрок қилаётганларида катталар турли хил саволлар билан уларни тахлил қилишга ўргатишлари лозим. Бунда асосан болалар диққатини:
суратнинг мазмунини(сюжетини)тўғри идрок қилишга,
суратнинг умумий кўринишида ҳар бир тасвирланган нарсаларнинг ўрнини туғри идрок қилишга, тасвирланган нарсалар ўртасидаги муносабатларни тўғри идрок қилишга қаратиш керак.
Диққат ҳарқандай фаолиятимизнинг доимий йўлдошидир. Шунинг учун диққатнинг инсон хаётидаги аҳамияти ҳам бенихоя каттадир. Боғча ёшидаги болалар диққати асосан ихтиёрсиз бўлади. Боғча ёшидаги болаларда ихтиёрий диққатнинг ўсиб бориши учун ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Ўйин пайтида болалар диққатларини бир жойга тўплаб, ўз ташаббуслари билан маълум мақсадларини илгари сурадилар.
Бу ёшдаги боланинг хотираси янги фаолиятлар ва боланинг олдига қўйилган янги талаблар асосида такомиллаша боради. Боғча ёшидаги болалар ўзларининг фаолиятлари учун қандайдир аҳамиятга эга бўлган, уларда кучли таассўротлар қолдирган ва уларни қизиқтирган нарсаларни беихтиёр эсларида олиб қоладилар.
Боғча ёшидаги болалар тафаккури ва унинг ўсиши ўзига хос хусусиятга эга.Тафаккур боланинг боғча ёшидаги даврида жуда тез ривожлана бошлайди. Бунинг сабаби, биринчидан, боғча ёшидаги болаларда турмуш тажрибасининг нисбатан кўпайиши, иккинчидан, бу даврда болалар нутқининг яхши ўсган бўлиши, учинчидан эса, боғча ёшидаги болаларнинг жуда кўп эркин мустақилҳаракатлар қилиш имкониятига эга бўлишларидир. Боғча ёшидаги болаларда ҳар сохага доир саволларнинг туғилиши улар тафаккурининг фаоллашаётганидан дарак беради. Бола ўз саволига жавоб топаолмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, ундаги қизиқувчанлик сусая бошлайди.Одатда ҳарқандайтафаккур жараёни бирон нарсадан таажжубланиш, хайрон қолиш ва натижада турлисаволларнинг туғилиши туфайли пайдо бўлади. Жуда кўп ота-оналар ва айрим тарбиячилар ҳам болалар ортиқроқ савол бериб юборсалар, «кўп махмадона бўлма», «сен бундай гапларни қаердан ўргандинг», деб жеркиб ташлайдилар. Натижада бола ўксиниб, ўз билганича тушунишга ҳаракатқилади. Аммо айрим пассив ва тортинчок болалар хеч бир савол бермайдилар. Бундай болаларга турли машғулотлар ва саёхатларда катталарнинг ўзлари савол беришлари ва шу билан уларни фаоллаштиришлари лозим.
Ҳар қандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва синтез қилишдан бошланади. Шунинг учун биз ана шу таққослаш, анализ ва синтез қилишни тафаккур жараёни деб атаймиз. Саёхатларлар болалардаги тафаккур жараёнини фаоллаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Болалар табиатга қилинган саёхатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар ва анализ ҳамда синтез қилибкўришга интиладилар.
Боғча ёшидаги болалар нутқи ва унинг ўсиши Агар 2 яшар боланинг сўз запаси тахминан 250 тадан 400 тагача бўлса, 3 яшар боланинг сўз запаси 1000 тадан 1200 тагача ва 7 яшар боланинг сўз запаси 4000 тага етади. Демак, Боғча ёши даврида боланинг нутқи ҳам микдор ,ҳам сифат жихатидан анча такомиллашади. Боғча ёшидаги болаларнинг нутқини ўсиши оиланинг маданий савиясига боғлик
Катталар болалар нутқини ўстириш билан шуғулланар эканлар, Боғча ёшидаги болалар баъзи холларда ўзнутқ сифатларини тўла идрок эта олмасликларини унутмасликлари керак. Бундан ташқари, болаларда мураккаб нутқ товушларини бир-биридан фарққилиш қобилияти ҳам хали тўла такомиллашмаган бўлади. Тили чучукликни тўзатишнинг энг биринчи шартларидан бири бола билан тўла ватўғри талаффўз этиб, равон тил билан гаплашишдир.
Боғча ёшидаги даврда болаларда мулоқотнинг янги мотивлари юзага келади. У шахсий ва ишбилармонлик мотивларидир. Шахсий мулоқот мотивлари бу - боланинг ташвишга солаётган ички муаммолари билан боғлиқ, ишбилармонлик мотивлари эса у ёки бу ишни бажариш билан боғлиқ бўлган мотивлардир. Бу мотивларга аста -секинлик билан билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш билан боғлиқ бўлган ўсқиш мотивлари қўйилади. Бу мотивлар илк болалик даврдан бошланиб юзага келадиган болаларнинг табий қизиқувчанлиги ўрнида пайдо бўлади. Ўзини кўрсатиш мотивлари хам бу ёшда яққол намоён бўлади. Бу мотив асосан болаларнинг сюжетли -ролли ўйинларда асосий ролни эгаллашга бошқалар устидан рахбарлик қилишга, мунсобатга киришишга кўрқмаслигида нима бўлганида хам ютишга ҳаракатқилишларида кўринади. Мактабгача ёш даври болалари учун катталар берадиган баҳолари жуда малум. Болалар биринчи навбатда маиший ахлоқ норма ва қоидаларни, ўз мажбўриятларига муносабат, кун тартибига риоя этиш, хайвон ва нарсалар билан муомила қилиш нормаларини эгалайдилар. Бундай нормалларни эгаллаш бу ёшдаги болалар учун ўйин хисобланиб, уларни яхши ўзлаштириш учун сюжетли -ролли ўйинлар ёрдамбериши мумкин. Боғча ёшининг охирларига келиб, кўпчилик болаларда аниқ бир ахлоқий қарашлар таркиб топади, шунингдек, одамларга муносабат билан боғлиқ бўлган шахсий сифатлар хам шаклланади. Кишиларга нисбатан диққатли, мехрибон бўлиш хусусиятидир. Катта ёшдаги болалар кўп холларда ўз хатти - ҳаракатлари сабабини тушунтириб бера оладилар .
3-3,5 ёш оралиғида ўзларининг муваффақият ва муваффақиятсизликларига ўз муносабатларини билдирадилар ва бу муносабат асосан уларнинг ўзларига берадиган баҳолари асосида бўлади. 4 ёшли болалар эса ўз имкониятларини реал баҳолай оладилар. Лекин 4 -5 ёшли болалар хали шахсий хусусиятларини идрок этишга ва баҳолашга қодир эмаслар, шунингдек ўзлари хақида маълум бир хулосани бера олмайдилар. Ўз -ўзини англаш лаёқати катта боғча ёшидан бошлаб ривожланиб аввал у қандай бўлганини ва келажакда қандай бўлишини фикрлаб кўришга ҳаракат қилади. Бу эса болалар берадиган «Мен кичкина пайтимда қандай бўлган эдим?», «Мен катта бўлганимда қандай бўламан?» сингари саволларида кўринади. Келажак хақида фикр юритиб, болалар келгусида кучли, жасўр, ақлли ва бошқа шу сингари қимматли инсоний фазилатларига эга бўлишига Ҳаракатқиладилар.
Кичик ва ўрта боғча ёшида бола характерининг шаклланиши давом этади. У асосан болаларнинг катталар характерини кузатишлари асосида таркиб топади. Шу йиллардан бошлаб болада аҳамиятли ҳисобланган -ирода, мустақиллик ва ташаббускорлик каби аҳамиятли шахсий хусусиятлар ривожлана бошлайди. Катта боғча ёшида бола атрофдаги одамлар билан турли фаолиятларда мулоқот ва муносабатларга киришишга ўргана бошлайди. Бу эса унга келажакда одамлар билан тил топишишда, иш бўйича ва шахсий муносабатларни нормал равишда ўрната олишида фойда келтиради. Бу ёшдаги болалар шахсининг шаклланишида уларнинг ота -оналари хақидаги фикрлари ва уларга берадиган баҳолари ниъоятда аҳамиятлидир.
. Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли, асосан, уларнинг турли-туман ўйин фаолиятларида ўсади. Бирок, шу нарса диққатга сазоворки, агар Боғча ёшидаги болаларда хаёл қилиш қобилияти бўлмаганда эди, уларнинг хаёли ҳам хилма-хил
бўлмас эди. Боғча ёшидаги болаларнинг хаёллари турлихил машғулотларда ҳамўсади. Масалан, Боғча ёшидаги болалар лой ўйнашни, яъни лойдан турли нарсалар ясашни, кумдан турли нарсалар кўриб ўйнашни ва расм солишни яхши кўрадилар. Ана шундай машғулотлар болалар хаёлининг ўсшига фаол таъсир қилади. Боғча ёшидаги болалар хаёлининг ўсишига фаол таъсир қилувчи омиллардан яна бири эртаклардир. Болалар хайвонлар хақидаги турли эртакларни эшитганларида шу эртаклардаги образларга нисбатан маълум муносабат юзага келади.
Боғча ёшидаги болалар хиссиёти ва унинг ўсиши.Боғча ёшидаги болаларда ёкимли ва ёкимсиз хис-туйгулар ғоят кучли ва жуда тез намоён бўлади. Боғча ёшидаги болаларнинг хис-туйгулари улар органик эхтиёжларининг қондирилиши ва қондирилмаслиги билан боғликдир. Бу эхтиёжларнинг қондирилмаслиги сабабли болада нохушлик(ёқимсиз), норозилик, изтиробланиш туйғуларини қўзғайди.
Боланинг боғча ёшидаги даврида эстетик хиссиётлар ҳам анча тез ўсади. Боғча ёшидаги болаларда эстетик хисларнинг намоён бўлишини улар бирон чиройли , янги кийим кийганларида жуда якқолкўриш мумкин.Болаларни психологик жихатдан мактабга тайёргарлиги.Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши кўп жихатдан уларнинг мактабга тайёргарлик даражаларига боғлик. Бола аввало мактабга жисмоний жихатдан тайёр бўлиши керак. 6 ёшли болаларнинг анатомик-физиологик ривожланиши ўзига хос тарзда кечади. Бу ёшда бола организми жадал ривожланади. Унинг оғирлиги ойига 150- 200 гр дан бўйи эса 0,5 см дан кўпаяди. 6 ёшли болалар турли тезликларда юра оладилар, тез ва енгил югўра оладилар. Улар югўриб келиб сакраш, конькида югўриш, чангида учиш, сўзиш сингари Ҳаракатларни ҳам бемалол бажара оладилар. Мусиқа буйича машғулотларда ҳам бу ёшдаги болалар хилма-хил ритмик ва пластик Ҳаракатларни бажарадилар, турлимашқларни ҳамАниқ, тез, енгил ва чаққон бажара оладилар. Шунингдек, 6-7 ёшли болалар нерв системасини, мустахкамлаш, уларни сурункали касалликлардан халос этиш, кўриш ва эшитиш қобилиятига алохида эътибор бериш, шунингдек умуртқа поғонасинингтўғриривожланишига аҳамият бериш нихоятда мухим. Катталар шу ёшдаги болалар билан иш олиб борар эканлар бу ёшдаги болалар организми хали ўсишини давом эттираётганлигини доимо хисобга олишлари лозим. Масалан, болани мажбуран ёзишга ўргатиш хали бармок мускуллари тўлик ривожланиб бўлмаганлиги сабабли уларга маълум даражада зарар келтириши ёки унинг чиройли ёза олмаслиги, ўз-ўзидан болани ўзига нисбатан ишончини ёки ўқишга нисбатан қизиқишини камайишига олиб келиши мумкин. Иккинчи тайёргарлик бу ақлий тайёргарликдир. Кўпинчаақлий тайёргарлик деганда боланинг маълум бир дунёқараши жонли табиат, инсонлар ва уларнинг мехнатлари хақидаги билимлари тушунилади. Ушбу билимлар мактаб берадиган таълимга асос бўлиши мумкин, лекин сўз бойлиги, маълум хатти-ҳаракатларни бажара олиш лаёкати боланинг мактабгаақлий тайёргарлигининг асосий кўрсаткичи бўла олмайди. Мактаб дастури болалардан таққослай олиш, тахлил эта олиш, умумлаштира олиш, маълум бир хулоса чиқара олиш, шунингдек етарли даражада ривожланган билиш жараёнларини талаб этади. Масалан, 6-7 ёшли бола табиат хақида айрим ходисаларнигина эмас, балки организмни табиат билан боғлиқлигини ва ўзаро таъсирини ҳам тушуниши ва ўзлаштириши мумкин. 6-7 ёшли болалар ақлий ривожланишнинг натижаси бўлиб юқори даражада ривожланган кўргазмали образли тафаккур билан бола атроф оламдаги предметларнинг асосий хусусиятларини ва предметлар орасидаги боғлиқликни ажрата олади. Шуни алохида таъкидлаб ўтишлозимки, кўргазмали Ҳаракатли ва кўргазмали образли тафаккур нафақат 6-7 ёшли болалар балки кичик мактаб ёшидаги уқувчиларақлий
ривожланишида асосий функцияни бажаради. Бу борада болада маълум бир кўникмаларнинг таркиб топганлиги ҳам нихоятда мухимдир.

Download 170,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish