- Гуруҳларда турли ёшдаги болалар тарбияланишади
- Катталар ва болалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар оиладаги муносабатларга ўхшаши: катталар кичикларга ёрдам бериши, тажриба алмашиши, кичиклар катталардан ўрганиши лозим. Нима билан шуғулланишни эса муҳитнинг ўзи ёрдам беради.
- Ҳар бир бола эркин ҳолда кўнгли хоҳлаган нарсаларни танлаши, улар билан хоҳлаганича ишлаши мумкин
- Болаларнинг мустақил фаолияти режалаштирилмайди, у боланинг иродасига, қизиқишига ва кайфиятига боғлиқ. Кимдир нўхотни хумчага тўкса, бошқа бола 100 гача сонни санайди, ўз хоҳиши бўйича ижод қилади. Ҳаёт фаолияти болаларни фаоллаштиради
Монтессори системасида таълим олган болаларда ўқишга нисбатан интилиш, маъсулиятлилик, интизомлилик хислатлари осон шакллантирилади. Бу болалар меҳнатсеварлиги, интилувчанлиги, хулқи –атвори ижобийлиги билан ажралиб турадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |