Бюджетининг даромадлари ва харажатлари


Давлат бюджетини тузилиши ва уни тартиблаш



Download 208 Kb.
bet3/9
Sana11.03.2022
Hajmi208 Kb.
#491269
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Давлат бюджети тақчиллиги

Давлат бюджетини тузилиши ва уни тартиблаш
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддасига мувофик Давлат бюджети уз ичига Республика бюджети, Коракалпогистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетларни олади.

  • Республика бюджети – Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади;

  • Коракалпогистон Республикаси бюджети – Давлат бюджетининг Коракалпогистон Республикаси пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, бюджетда даромадлар манбалри ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади;

  • Махаллий бюджет – Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шахар пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади.

Демак, Республика бюджетидан мамлакат ахамиятига эга булган тадбирлар молиялаштирилса, махаллий бюджетлардан махаллий ахамиятга эга булган тадбирлар молиялаштирилади.
Республикамиз Президенти И. А. Каримовнинг 2002 йил 29 августда Олий Мажлиснинг туккизинчи сессиясида таъкидлашича – «Хозирнинг узидаёк мамлакатимиз бюджети даромад кисмининг 56 фоизи ва харажат кисмининг 52 фоизини худудий бюджетлар ташкил этади. Шу тарика Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар билан боглик каттагина кисми худудлар томонидан назорат килинмокда».
Хакикатдан хам кейинги йилларда Коракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетлар даромад кисмини мустахкамлашга ката эътибор берилмокда. Бу билан ишлаб чикариш кучларини жойлаштиришда бозор иктисодиёти инфратузилмасини шакллантиришда, мехнат ресурсларини такрор ишлаб чикаришда, ижтимоий муоммоларни хал этишда Коракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетлар роли оширилмокда.
Куйи бюджетлар харажатларини коплаш учун юкори бюджетлар маблагларини жалб этилиши бюджетларни тартиблаш дейилади. Одатда бу жараён умумдавлат соликларининг хар йили конуний тартибда белгиланган меъёрлар буйича тегишли бюджетлар уртасида таксимлаш хамда бюджетлар маблагларини кайта таксимлаш оркали куйидагича амалга оширилади.

Узбекистон Республикасининг махаллий бюджетларига умумдавлат соликларидан тушадиган ажратмалар меъёрлари (% ларда 2007 йил учун):





Тартиб раками

Вилоятлар



Юридик шахслар
Фойдасидан солик

Савдо ва умумий овкатланиш корхона-ларидан ягона солик туловлари

Микрофирма ва кичик корхонала-рдан ягона солик туловлари

Жисмоний шахслар
даромадидан солик

Кушилган киймат солиги

Акциз солиги






Алкаголли махсулотларга

Бензин

Дизел ёнилгиси

Авиациа керосини

Ерости бойлик-
лари учун солик

1

Коракалпогистон Республикаси

100

100

100

100

100

50













2

Андижон вилояти

100

100

100

100

100

50













3

Бухоро вилояти

46

100

100

50

46

50

42

42

42




4

Жиззах вилояти

100

100

100

100

100
















5

Кашкадарё вилояти

100

100

100

100

100

50










6

6

Навоий вилояти

26

100

100

50

26
















7

Наманган вилояти

100

100

100

100

100

50













8

Самарканд вилояти

100

100

100

100

100

100













9

Сурхандарё вилояти

100

100

100

100

100

50













10

Сирдарё вилояти

100

100

100

100

100

100













11

Тошкент вилояти

68

100

100

50

68

50













12

Фаргона вилояти

80

100

100

100

80

50

67

67

67




13

Хоразм вилояти

100

100

100

100

100

50













14

Тошкент шахри

5

35

35

5

5

50













Бу холат «Бюджет тизими тугрисида» ги конунда хам уз аксини топган. Жумладан, конунннинг21-моддасида – «бюджет ижроси жарёнида пайдо булган узаро хисоб-китоблар буйича маблагларни юкори бюджетдан куйи бюджетга, шунингдек, куйи бюджетдан юкори бюджетга йуналтириш» - дейилган.


Узбекистон Республикаси махаллий бюджет даромадлари ва харажатлари хамда республика бюджетидан максадли субвенциялар ва дотациялар микдори, (2007 йил режа, млн. сум):




Тартиб раками

Вилоятлар



Даромадалр, республика бюджети-
дан махаллий бюджетларга берила-диган даромадларни кушиб

Харажатлр



Ижтимоий нафака, марказлашган инвестиция ва ижтимоий сугурта ажратмаларини молиялаштириш-
га субвенциялар

Дотация




1

Коракалпогистон Республикаси

132389,243



200463,255



68074,012






2

Андижон вилояти

167931,065

248640,363

80709,298




3

Бухоро вилояти

173511,402

173511,402







4

Жиззах вилояти

49156,700

127765,066

45925,102

32683,264

5

Кашкадарё вилояти

270784,935

270784,935







6

Навоий вилояти

107611,031

107611,031







7

Наманган вилояти

97464,400

238240,917

84296,058

56480,459

8

Самарканд вилояти

198213,314

321185,224

122971,910




9

Сурхандарё вилояти

94401,850

239716,233

90854,004

54460,379

10

Сирдарё вилояти

67885,642

93713,247

25827,605




11

Тошкент вилояти

254082,647

254082,647







12

Фаргона вилояти

325439,071

325439,071







13

Хоразм вилояти

109155,405

168592,940

59437,535




14

Тошкент шахри

268092,947

268092,947










Жами

2316119,652

3037839,278

578095,524

143624,102

Бу конуннинг ушбу моддасида таъкидланганидек бюджет дотациялари (уз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошка маблаглар етишмаган такдирда куйи бюджетнинг харажатлари билан даромадлари уртасидаги фаркни коплаш учун юкори бюджетдан куйи бюджетга кайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблаглари) ва бюджет субвенциялари (конун хужжатларида назарда тутилган тартибда муайян максадларга сарфлаш шарти билан юкори бюджетдан куйи бюджетга кайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблаглари) холида хам булиши мумкин.


Бунинг асосий сабаблари, биринчидан, турли худудларга ишлаб чикариш кучларининг жойлашиши ва янги киймат яратилиши хажмининг хар хил эканлиги булса, иккинчидан, худудларга янги ишлаб чикариш кучларини жойлаштириш ва барча худудларда ижтимоий муаоммоларни бир хил даражада хал этиш заруриятидир.
Шуни таъкидлаш лозимки, Республика бюджетидан махаллий бюджетлар даромад кисмини мустахкамлаш учун ажратиладиган дотация ва субвенцияларнинг хажми ва худудлар таркиби хар йили узгариб туради, чунки у худудларда амалга оширилиши керак булган тадбирлар куламига боглик



Download 208 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish