Цивилизация энг юксак тартибдаги маданий муштараклик, кишилар-нинг маънавий маданий қиёфасининг кенг кўламли даражаси, тараққиёти десак адашмаймиз


Қадимги Кавказорти ўлкаларининг цивилизациялари



Download 224,83 Kb.
bet6/17
Sana29.05.2022
Hajmi224,83 Kb.
#617932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
китоб тугрилагани

Қадимги Кавказорти ўлкаларининг цивилизациялари.
1. Мил.авв.VI-V минг йилликларда Кавказорти. Урарту давлатнинг вужудга келиши.
2. Қадимги Арман ва Колхида давлатлари.
3. Иберия. Кавказ Албанияси давлатлари.
4. Қадимги Кавказорти ўлкалари маданияти.

Кавказорти ўлкалари ҳам қадимги цивилизация ўчоқларидан бири бў-либ ҳисобланади. Археологик изланишлар бу ўлкада мил. авв. V-IV минг йилликлардаёқ деҳқончилик маданияти юзага келганлигини кўрсатади. Илк деҳқончилик маданиятлари Шомтепа (Озарбайжон), Шулавери (Грузия), Те-хут (Арманистон), шунингдек, Кура ва Аракс дарёлари ҳавзалари бўлиб ҳи-собланади. Дастлаб ерга тош қуроллар, кейинчалик металл қуроллар билан ишлов берила бошланган. Буғдой, арпа, тариқ, нўхат асосий ўсимликлар бў-либ, ерга жамоа бўлиб ишланганини археологик ашёлар исботлаб турибди. Мил. авв. III минг йилликларда Кура ва Аракс дарёлари номи билан ата-лувчи деҳқончилик маданиятларида бронза меҳнат қуроллари ишлатила бош-ланганини кўриш мумкин.


Хўжалик тараққиёти билан бир қаторда деҳқончилик манзиллари, қишлоқлар девор билан ўраб олина бошланди. Қишлоқлар савдо, ҳунарманд-чилик марказларига айлана борди. Табиий шароит тоғликлардан иборат бўл-гани учун деҳқончиликда терассали усул кўпроқ қўлланилган. Боғдорчилик ҳам қадимдан тараққий қилган бўлиб, асосан узумчиликка катта эътибор қаратилган. Ерларни суғоришда кориз усулидан кенг фойдаланилган. Эр.авв. II минг йилликдан бошлаб Кавказорти ўлкаларида ерга ишлов беришда темир қуроллардан фойдаланиш бошланди. Деҳқончилик қўрғонлари кенгайиб бо-риб, уларнинг диаметри 80-100 метрни ташкил эта бошлади.
Мил. авв. II минг йиллик охирида Арман тоғлари, Ван кўли атроф-ларида Урарту давлатининг вужудга келиши кузатилади. Дастлаб, бу ҳудуд-ларга Оссурия подшолари ўлжа олиш мақсадида босқинчилик юришлари қилиб турганлар. Қадимги манбаларда бу ҳудудларни Уруатру, Биайнили, Арарат деб атаганлар. Мил. авв. ХIII асрда бу ҳудудларга юришлар қилган Оссур подшоси Салманасар I урарту қабилаларида 8 та давлат мавжуд, деб ёзиб қолдирган. ХIII аср охирида юриш қилган Оссур подшоси Тиглатпала-сар I 23 та подшони енггани ҳақида ёзиб қолдирган.
Демак, Урарту давлати конфедерация, яъни қабилалар бирлашувидан ташкил топган. Пойтахти Ван кўли яқинидаги Тешабайни шаҳри бўлса, ди-ний-маданий марказ Муссасир шаҳри ҳисобланган. Урарту подшолари ташқи душман (Оссурия)ларга қарши қарийб 3-5 аср курашиб, мил.ава. IХ асрда подшо Араму (мил.авв.864-845 йй.) даврида ягона давлат бўлиб бирлаш-дилар. Араму Оссур подшоси Салмонасор III га қарши муваффақиятли курашлар олиб боради. Подшо Сардури I (835-825 йй.) даврида Урартуда подшо ҳокимияти мустаҳкамланди. Урарту давлати пойтахти Тешабаини (Тушпа)га асос солинди. Шоҳ Импулнинг (мил.авв.825-810 йй.) марказий ҳокимияти кучайди. Давлат ҳужжатларини юритишда Оссур тилидан воз кечиб, Урарту тилида юритила бошланди. Урартуликларнинг қадимги диний тасаввурлари табиат ҳодисаларига асосланган.
Асосий худолар Холди-осмон, Тейшеба-ёмғир, Шивини-қуёш худола-ри учун Мусассир шаҳрида ибодатхоналар қурилган. Импулнининг ўғли Менуа (мил.авв.810- ??? йй.) даврида шимолга Кавказортига ва жанубий ғарбга Сурияга ҳарбий юришлар қилинган. Бу даврда Урарту қадимги дунёнинг энг қудратли давлати бўлиб қолади. Менуа пойтахт Тушпани сув билан таъминлаш мақсадида 70 км узунликда канал қаздирган. Канал унинг номи билан аталган. Шунингдек, кўплаб чегара истеҳкомлари, қалъалар қур-дирган. Урарту давлати қулагач, мил.авв. VI аср бошларида унинг ҳудуд-ларида Арман давлати вужудга келди. Аслида Арман давлати Урарту мада-нияти давомчиси бўлиб, унинг ташкил топишида қадимги урартунинг Арме-шуприя вилояти (Урарту конфедерациясига кирувчи бир князлик) катта рол ўйнади. Арман подшолиги, Оссурия ва Бобил аҳамонийлар томонидан тор-мор келтирилгач, Эронга қарам бўлиб қолади. Эрон аҳамонийлари арман подшоликларини маҳаллий Евронидлар сулоласи вакиллари орқали бошқар-ганлар. Арманистон сатраплари фақат Евронидлардан тайинланган.
Евронидлар ҳокимиятни ўз қўлларида тутиб туриш учун ҳатто аҳамо-нийлар билан қариндошчилик алоқаларини ҳам йўлга қўйганлар. Арман под-шоси Ерван II Аҳамонийлар подшоси Артаксеркс II синглисига уйланади. Форс маданияти аста-секинлик билан Бобил, Оссур маданиятини Арманис-тондан сиқиб чиқара бошлайди. Эрон аҳамонийлари давлати қулагач, Арма-нистон қисқа вақт “Мустақил” бўлади. Лекин А.Македонский давлати тарки-бига киради. Эллинизм даврида Арманистонда юнон маданияти гуллаб яш-найди.
Юнон-македонлар асос солган Фасис, Диоскуриада шаҳарлари мамла-кат иқтисодий-маданий ҳаётига катта таъсир кўрсатади. Мил.авв. VI асрдаги Юнон колониячилиги бошланиши билан юнон дунёсида Колхида ва унинг афсонавий бойликлари ҳақидаги афсоналар пайдо бўлади. Мил.авв. V асрга оид аёл қабридан 1600 та олтинга ишлов берилиб, тайёрланган буқа, шер, шаклидаги ҳайкалчалар ва тақинчоқлар, шунингдек, темир буюмлар топи-лиши Колхида Кавказортидаги муҳим металга ишлов берувчи ҳудуд бўл-ганини тасдиқлайди. О.Д. Лоркипонидзе ва Г.А. Лоркипанидзелар ҳозирги кунда Колхида маданиятини археологик асосда ўрганишда кўплаб тадқиқот-лар олиб бормоқдалар. Қадимги Юнон афсоналарида аргонавтларнинг олтин мўйна излаб Колхидага келиши, Колхида ҳақида юнонларнинг мил.авв. I минг йиллик бошларидаёқ билганликларини кўрсатади. Страбон асарларида ёзилишича, Колхидада кемасозлик ривожланган, савдо кемалари халқаро аҳамиятга эга бўлган, мил.авв.V-IV асрларда Колхиданинг ўз танга пуллари бўлиб, уни “Колхитка” деб атаганлар.
Тангалар бир томонига ҳукмдор сурати, орқа томонига ҳукмдорлик рамзи буқа тасвири туширилган. Мил.авв. III асрдан бошлаб темир колхит-калар ўрнига подшо Ака олтин тангалар зарб қилдира бошлайди. Колхида маданиятини ўрганишда Ван қалъасини археологик тадқиқ этиш муҳим хуло-салар чиқаришга асос бўлади. Қалъа Сулари ва Риони дарёлари туташган жойда бўлиб, икки қисмлидир. Биринчиси, учбурчак шаклидаги Акропол, иккинчи қисми оддий аҳоли яшайдиган шаҳар қисмидан иборат, бу ерда антик маданиятга хос сополчилик, рассомчилик, мармарни қайта ишлаш санъати маҳаллий ва юнон маданиятларининг уйғунлашуви асосида ўзига хос маданият яратилганлигини кўрсатади. Колхидадаги Синоп ва Героклея шаҳарлари соф юнон маданитига хос бўлиб, улар юнон колонияларидан шаҳар даражасига ўсиб чиққан.
Мил. авв. III асрда ташкил топиб, милодий III-IV асрларгача яшаган Иберия подшолиги шарқий Грузияда ташкил топган. Унинг тарихини антик давр тарихчилари асарлари орқали, яъни Ибериянинг илк тарихи ҳақида муҳим маълумотларни билиш мумкин. Археологик тадқиқотлар натижасида мил. авв. III-I асрларга оид Дедоплис Мендори ёдгорлигидан юнон Македо-ния ёдгорликлари кўплаб топилган. Қалъа шимолдан жанубга томон чўзилиб, 6 га майдонни ташкил қилади. Қалъа баланд тош девор билан ўралган. Қалъанинг жанубида 46 га 30 метрли 4 та залдан иборат ибодатхона жойлашган. 90 метр шимолда, яъни қалъанинг шимолий қисмида яна бир кичик ибодатхона бўлиб, ҳар икки ибодатхонадан қалъанинг шарқи ва ғарбидаги дарвозаларга борадиган йўл бўлган.
Археолог Ю.М. Гагонидзе бошчилигида археологлар бу комплекс ибо-датхонани ўрганиб, уни маздакийлар ибодатхонаси бўлган, дейди. Ибо-датхона деворларидаги ёзувларда маҳаллий диний эътиқод мабудлари билан бирга Авестодаги Анаҳита илоҳасининг номи ҳам сақланиб қолинган. Антик муаллифлар Страбон ва Плиний кичик асарларида Ибериянинг биринчи под-шоси Парнавоз Армози тоғида Богинети шаҳрини қурганини ёзиб қолдир-ганлар. Археологик тадқиқотларда, мустаҳкам мудофаа деворлари, сарой-лар, ибодатхона, ҳунармандчилик устахоналари топилган. Қурилишлар ма-ҳаллий анъаналар асосида олиб борилган. Мантия Мровели қалъасининг қурилишида ҳам Богинети анъаналари сақланган. Табиий шароитдан келиб чиқиб уй, сарой ва бошқа иншоотлар тошдан қурилган. Ҳаттоки, щша ваытларда Уплисцих-Ғор ичида қурилган шаҳар ҳам машҳур эди. Милод 40
бошларида Иберия архитектурасида Рим услуби етакчилик қилади. Иберияда тасвирий санъат, архитектура, металга ишлов бериш, заргарлик санъатлари ривожланган.
Кавказортидаги яна бир давлат Албания деб номланган. Бу давлат та-рихини ўрганишда археологик ва эпиграфик манбалар муҳим аҳамиятга эга. Антик давр муаллифлари асарларида ҳам умумий фикрлар мавжуд холос. Албанияга римликлар мил.авв. I асрда кириб келганлар. Гобустун тоғидаги тошга ўйиб ёзилган ёзувда Рим армиясининг ХII легиони бу ҳудудда турган-лиги қайд этилди. Боку шаҳри яқинидаги бу ёдгорлик Рим Парфия урушлари ва уларнинг натижалари ҳақида ҳам муҳим маълумотларни беради. Албания-да шаҳарсозлик анъаналари мил.авв.I минг йиллик ўрталарида мавжуд бўлса-да, уларда дастлаб Эрон, кейин Эллин маданиятлари устунлик қилади. Пар-фия давлатига қарам бўлган Албания мил.авв.I асрда Рим маданияти таъси-рига берилади. Албаниянинг йирик ва марказий шаҳри Кабала эди, археоло-гик тадқиқотлар унинг майдони 50 гектар эканлигини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари Нимаха, Мингечауре, Тозакент каби кўплаб шаҳар ха-робалари ҳам топиб ўрганилган. Асосий қурилиш материаллари ёғоч, тош ва ғишт бўлиб,бой хонадонларнинг уй томлари черепица билан ёпилган. Юнон драхмаларига ўхшаш танга пуллар зарб этилган. Ҳайкалтарошликда тош, со-пол ва бронза ашё бўлиб хизмат қилган. Турли ҳайвонлар, инсонлар, худолар ҳайкаллари топилган. Кабаладаги қазишларда ҳайкалтарошликда юнон услу-би кенг тарқалганлигини кўриш мумкин. Юнон маданиятидан Герлос, Селе-на, Зевс худоларини ўзлаштирганлар. Маҳаллий эътиқодлар ҳам сақлаб қо-линган. Бош коҳин подшодан кейин иккинчи ўринда турган.


Download 224,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish