Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


И.П.Зинченко, М.Н.Шардаков, А.И.Липкиналар



Download 3,97 Mb.
bet150/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

И.П.Зинченко, М.Н.Шардаков, А.И.Липкиналар тадқиқот ишларининг аксарияти шунга бағишланган бўлиб, турли материални есда олиб қолишда тушинишнинг аҳамияти муҳимлигини тасдиқлашга интилган. Бу материални есда олиб қолишга тўғри йўналиш берилишининг натижасида материал мазмунини тушуниб олган ҳамда есда олиб қолиш тезлиги, аниқлиги, мустаҳкамлиги ва тўлиқлиги таъминланади.
А.А.Смирновнинг таъкидлашича, шу давргача ҳеч ким ҳеч бир илмий адабиётларда болаларга ва қуйи синф ўқувчиларига аҳамиятли бўлган материални механик тарзда есда олиб қолишлари кўрсатилмаган.
Немис психологи Вилям Штерн (1871-1938) фикрича, болаларда ҳам катта ёшдаги одамларда ҳам маъносига тушуниб ўзлаштиришга нисбатан механик егаллаш кам миқдордир. Бу мулоҳаза ҳақиқатдан ҳам тўғри, Меймон фикрига кўра, инсон улғайиши билан маъносиз материални есда олиб қолиш камайиб боради ва кам самара беради, лекин маънога ега бўлган билимларни есда олиб қолиши еса сезиларли даражада ривожланиб боради. Шунга ўхшаш омиллар бошқа психологлар томонидан ҳам тўпланган бўлиб, бу ҳақда бой материаллар умумий психология хрестоматияларида ўз аксини топган.
А.А.Смирнов маъно англатмайдиган бўғинларда ва маъно касб етувчи сўзлардан тузилган материал асосида текшириш ўтказган. Катта ва кичик ёшдаги ихтиёрий ва ихтиёрсиз есда олиб қолишни алоҳида текшириш ҳар иккала ёш даврида мазмунли ва мазмунсиз материалларни есда олиб қолишнинг муносабатини текшириш мақсад қилиб қўйилган.
Маъно касб етган материални есда олиб қолиш ёш болаларга нисбатан катталарда устунлиги лекин, маъносиз материални есда олиб қолиш кичик ёшдаги болаларга қараганда кам самара бермаслиги аниқланган. Маъносиз бўғинлар нафақат кичик ёшдаги болаларда, балки катта ёшдагиларда ҳам яхши ўзлаштирилади.
А.Н.Леонтев тадқиқот ишларида катта ёшдагиларнинг маъносиз бўғинлардан тузилган материални яхши, пухта есда сақлаб қолиши таъкидланган. Катта ёшдагилар маъносиз бўғинларни қандайдир мазмун билан тез ва осон боғлай оладилар. Шунинг учун уларда болаларга нисбатан кучлироқ маъно касб етади. Шунингдек, маъно англатмайдиган материални ўзлаштириш жараёни тез кўчади, маҳсулдорроқ бўлади. Маъносиз материалларни егаллаш учун ирода кучи, иродавий сифатлар муҳим аҳамиятга егадир.
Есда олиб қолишга ҳеч қандай йўналиш берилмай, материални яхши олиб қолиниши кишининг жадал фаолияти билан боғлиқ. Ихтиёрсиз есда олиб қолиш фаол иродавий куч сарфлаш ҳисобига амалга ошади. А.А.Смирнов маъноли материални есда олиб қолишнинг болалар учун йенгил кўчиши уларнинг ёш хусусиятларига боғлиқ нарса емаслигини таъкидлаб ўтади. Чунки болалар ҳали тушуниб олмаган материални гўё маъноси яшириниб ётгандек қабул қиладилар. Матн маъносининг номаълумлиги унга нисбатан қизиқиш, билишга интилиш мазмунини излашга талабчанликни уйғотади. Одатда маъносиз сўзларни лаборатория шароитига қараганда кундалик турмушда пухтароқ еслаб қолинади.
Қатор психолог олимларнинг мулоҳазаларига биноан: 1) материални есда олиб қолиш даражаси ёш даврлари хусусиятига ега емас, балки унинг яккаҳол шахсий хусусиятларига боғлиқдир; 2) механик есда олиб қолишнинг одат тусига кириб қолиши ҳам ёш даврларининг хусусияти емасдир; 3) сўзларни есда олиб қолиш, механик есда олиб қолишнинг бирон-бир хусусиятидир.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish