Дастур 5А311502 – Геодезия ва картография



Download 274,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana23.02.2022
Hajmi274,37 Kb.
#182495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
DILMURODBEK ASUS

 
ГЕОДЕЗИЯ фани бўйича: 
Геодезия фани ва вазифалари. Геодезия фанининг бошқа фанлар билан 
алоқаси. Халқ хўжалигининг турли соҳаларида геодезиянинг ўрни ва 
аҳамияти. Бино ва иншоотларни қуришда, қишлоқ хўжалиги ва 
мелиорацияда, ер кадастрини юритишда геодезиянинг ўрни ва аҳамияти. 
Геодезия ривожланишининг асосий босқичлари ва унда ўзбек олимларининг 
ўрни. Республикамизда геодезик ишларни амалга оширадиган ташкилотлар. 
Геодезик ишларни бошқариш ва ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси 
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат 
қумитасининг ўрни. Ернинг шакли ва ўлчамлари. Сатҳий юза ва геоид. Ер 


сиртини текисликка тасвирлашда ер эгрилигининг таъсири. Геодезияда 
қўлланадиган координаталар системалари: географик, геодезик, ясси тўғри 
бурчакли ва қутбий координаталар системалари. Гаусс-Крюгер ясси тўғри 
бурчакли координаталари ҳақида маълумот. Баландликлар системалари: 
мутлоқ ва шартли баландликлар. Нуқталар орасидаги нисбий баландликлар. 
Карта, план ва профиль. Топографик план ва карталар учун шартли белгилар. 
Масштаблар: сонли, чизиқли ва кўндаланг масштаблар. Масштаб аниқлиги. 
Топографик план ва карталар номенклатураси. Чизиқларни ориентирлаш. 
Географик, геодезик ва магнит меридианлар. Азимут ва румблар, улар 
орасидаги алоқа. Дирекцион бурчаклар. Тўғри ва тескари дирекцион 
бурчаклар. Мередианлар яқинлашиши. Магнит азимути, магнит милини 
оғиши. Буссоль тўғрисида тушунча.Карта ва планларда азимут, румб ва 
дирекцион бурчакларни аниқлаш. Жой рельефининг асосий шакллари. План 
ва карталарда рельефни тасвирлаш усуллари. Горизонталлар усули. Рельеф 
кесими баландлиги. Чизиқ нишаблиги. Қўйилиш графиги. Горизонталлар 
бўйича нуқталар баландлигини аниқлаш. Карта бўйича профил тузиш. 
Ўлчашлар ва улар турлари тўғрисида тушунча. Ўлчаш хатолари турлари. 
Тасодофий хатоларининг хоссалари. Арифметик ўрта қиймат. Битта ўлчашни 
ўрта квадратик хатоси ва чекли хато. Ўлчанган қийматлар функцияси ўрта 
квадратик хатоси. Тенг аниқ эмас ўлчашлар. Вазн ва вазн бирлигининг 
хатоси. Горизонтал бурчакларни ўлчаш моҳияти. Теодолит асосий қисмлари. 
Техник теодолитлар тузилиши. Лимб ва ундан саноқ олиш мосламалари. 
Ташқи ва ички фокусланувчи кўриш трубалари. Адилаклар тури ва уларнинг 
тузилиши. Техник теодолитларни текшириш ва тузатишлари. Электрон 
теодолитлар ҳақида маълумот. Горизонтал бурчакларни ўлчаш усуллари. 
Бурчакларни тўла қабул усулида ўлчаш ва ўлчаш аниқлиги. Вертикал 
бурчакларни ўлчаш. Вертикал доира нол ўрни. Чизиқ узунлигини ўлчаш 
усуллари. Бевосита чизиқ ўлчаш қуроллари: ўлчаш лентаси ва рулеткалар, 
уларни компарлаш. Чизиқ узунлигини пўлат тасма билан ўлчаш ва унинг 
аниқлиги. Қия чизиқ горизонтал қўйилишини ҳисоблаш. Бориб бўлмас 
масофани аниқлаш. Чизиқ узунлигини билвосита ўлчаш асбоблари – оптик 
дальномерлар; ипли дальномер назарияси ва унда чизиқ ўлчаш. Электрон ва 
лазер дальномерлар ҳақида маълумот. Геодезик тармоқлар ҳақида маълумот. 
Планли ва баландлик геодезик тармоқ турлари ва уларни барпо этиш 
усуллари. Теодолит съёмкасининг моҳияти, теодолит йўлларни қуриш ва 
уларни геодезик таянч пунктларга боғлаш. Геодезик тўғри ва тескари 
масалаларни ечиш. Теодолит йўлларни ўтказишда бурчаклар ва томонлар 
узунлигини ўлчаш ва натижаларни математик ишлаб чиқиш. CREDO_DAT 
датурий таъминоти ёрдамида теодолит йўлларини ўлчаш натижаларини 
ишлаб чиқиш. Теодолит съёмкасини бажариш; тафсилотларни съёмка қилиш 
усуллари: тўғрибурчакли ва қутбий координаталар, бурчак ва чизиқ 
кестирмалар ҳамда створлар усуллари. Бурчак ўлчаш журнали ва абрис; 
теодолит съёмкаси планини координаталар бўйича тузиш. План ва 
карталарда юзани аналитик ва график усулларда ҳисоблаш ва улар аниқлиги. 
Бурилиш нуқталари координаталари бўйича полигон юзасини аниқлаш. 


Юзани механик усулда ҳисоблаш ва унинг аниқлиги. Қутбли планиметрни 
тузилиши, текширишлари ва тузатиши. Планиметр бўлак қийматини 
аниқлаш. Планиметр ёрдамида юзани ҳисоблаш ва боғлаш. Электрон 
планиметрлар ҳақида маълумот. CREDO_ЗЕМПЛАН дастурий таъминоти 
ёрдамида юзаларни ҳисоблаш. Нивелирлашнинг моҳияти ва методлари. 
Геометрик нивелирлашнинг “ўртадан” ва “олдинга” усуллари. Ер эгрилиги ва 
рефракцияни геометрик нивелирлаш натижасига таъсири. Мураккаб 
геометрик нивелирлаш. Нивелирлар турлари. Аниқ ва техник нивелирлар 
тузилиши. Уларни текширишлари ва тузатиши. Нивелир рейкалари тузилиши 
ва текширишлари. Чизиқли иншоот трассаси ўқини жойга кўчириш ва 
маҳкамлаш. Трасса ўқи бурилиш бурчакларини ўлчаш, пикетларга бўлиш ва 
доиравий эгри бош нуқталарини жойда белгилаш. Пикетаж дафтарчасини 
юргизиш. Трассани пикетлар бўйича нивелирлаш. Нивелирлаш журналини 
ишлаб чиқиш ва жойни бўйлама ва кўндаланг профилларини чизиш. 
Профилга лойиҳа элементларини тушириш. Юзани нивлирлаш. Юзани 
нивелирлаш моҳияти ва усуллари. Квадратлар бўйича юзани нивелирлаш. 
Нивелирлаш натижасини ишлаб чиқиш ва жой топографик планини тузиш. 
Тахеометрик съёмка моҳияти, съёмкани бажариш учун асбобларнинг 
тузилиши. Оптик ва электрон тахеометрлар, улар тузилиши ва ишлаш 
принципи. Тригонометрик нивелирлаш ва унинг аниқлиги. Тахеометрик
съёмка асоси. Съёмкани бажаришда дала ўлчаш ишлари. Ўлчаш 
натижаларини ишлаб чиқиш ва топографик планни тузиш. Auto_CAD 
дастурий таъминотидан фойдаланиб жой топографик планларини тузиш. 
Мензула съёмкаси моҳияти. Мензула жиҳозлари ва уларни тузилиши. 
Мензула ва кипрегелни текширишлари ва тузатиши. Мензула съёмкасининг 
геодезик асоси. Мензула съёмкасини бажариш. Планшетини шартли 
белгилар асосида ишлаб чиқиб расмийлаштириш. Глобал навигацион сунъий 
йўлдош системаси ҳақида маълумот. GPS дан фойдаланиш. Кинематик GPS. 
Реал вақт режимидаги (RTK) съёмка. Давлат III ва IV синф нивелир 
тармоқларини лойиҳалаш; нивелир белгиларини ўрнатиш. Цилиндрик 
адилакли аниқ нивелирлар, уларни текшириш ва синашлари. Компенсаторли 
ва рақамли нивелирлар. Нивелир рейкалари, уларни текшириш ва синашлари. 
III ва IV синф нивелирлашни бажариш. Нивелирлаш хатолари манбалари ва 
ўлчашлар аниқлигини баҳолаш. Нивелир тармоқларини содда усулларда 
тенглаштириш ва нивелирлаш белгилари баландлигини ҳисоблаш. 1 ва 2-
разряд зичлаш триангуляцияси ва уни қуриш чизмалари: геодезик 
тўртбурчак, марказий система ва учбурчаклар занжири. Аниқ оптик теодолит 
ва электрон тахеометрлар, уларни текширишлари. Тармоқда бурчакларни 
ўлчаш усуллари ва натижаларини ишлаб чиқиш. Тармоқни содда усулда 
тенглаштириш. Планли тармоқ пунктларини тўғри ва тескари геодезик 
кестирмалар орқали зичлаш. Зичлаштириш планли тармоқларини 1 ва 2 
разряд полигонометрия усулида қуриш. Полигонометрия лойиҳасини тузиш, 
пунктлар марказини жойда маҳкамлаш.Томонлар узунлигини ва бурчакларни 
ўлчаш, ўлчаш аниқлиги. Полигонометрияни таянч пунктларга боғлаш. 
Полигонометрияни дастлабки ҳисоблашлари. Якка полигонометрик йўл ва 


тармоқларни содда усулларда тенглаштириш; ўлчашлар аниқлигини 
баҳолаш. 

Download 274,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish