Давлат бошқарув шакли



Download 30,88 Kb.
bet1/6
Sana13.06.2022
Hajmi30,88 Kb.
#660606
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 Давлат бошқарув шакли


Давлат бошқарув шакли
Аввал - бошданоқ, давлатни назарий жиҳатдан тушуниб етишда бошқарув шакли алоҳида ўрин тутишини таъкидлашни истардик. Қонуният шуни тақозо этади. Давлатга уюшган жамиятда давлат ҳокимиятини ким ва қандай амалга оширишини айнан шу шакл белгалаб беради. Бу масала инсониятни жуда қадимдан тўлқинлантириб келади. Арастунинг ўзи, ундан кейин Афлотун ҳам қадимги дунёда давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва уни бошқаришнинг хилма-хил шаклларини ўрганар эканлар, бу давлатларни ким ва қандай бошқариши, яъни бошқарув шакли мезони бўйича давлатлар таснифини ишлаб чиқишга уринишган.
Тўла асос билан айтиш мумкинки, кўп асрлар давомида назарий сиёсий-ҳуқуқий тафаккур кўплаб, баъзан бир-бирига сира ўхшамайдиган давлатларни зўр бериб ўрганишни давом эттириб келди. Олимлар ўз изланишларида давлат шаклларидаги энг муҳим жиҳатни ажратиб олиб, уларни тасвирлаб бериш, таҳлил этиш, баҳолашга ва иложи бўлганда бу шаклларни ривожлантириш истиқболларини олдиндан айтиб беришга уринардилар. Августин, Форобий, Гоббс, Монтескье, Локк, Руссо, Радишчев ва бошқаларнинг асарларида давлат шакллари ҳақидаги билимларни умумлаштириш ва тизимлаш, уларнинг вужудга келиш ва ривожланишининг туб илдизларига етиб боришга кўп уриниб кўрилган.
Айнан шунинг учун, агар Арасту ва Афлотун даврларида назарий сиёсий-ҳуқуқий тафаккур бошқарувнинг у ёки бу шаклини белгилаб берувчи сабабларни аниқлашга уриниб, асосан бошқарув хилма-хил шаклларини тасвирлаш йўлидан борган бўлсалар, XX асрда эса, сиёсий-ҳуқуқий тафаккур марксистик назария доирасида бошқарув шаклини (формациядан келиб чиққан ҳолда) давлат хили билан, жамиятнинг синфий таркиби, иқтисодий базиси кабилар билан боғлаб тушунтиришга интилади.
Бошқарув шаклини (биз юқорида айтиб ўтган давлат шакли уч қисмидан бирини) аниқлашда марксистик назария давлат ҳокимияти у ёки бу тузилишини тавсифловчи ижтимоий-синфий белгисини асосий белги сифатида ажратиб кўрсатарди. У бошқарув шаклини мазкур давлатнинг ижтимоий-синфий моҳиятининг, сиёсий мазмунининг, синфий кучлар амалдаги нисбатининг ташқи ифодаси сифатида таърифларди. Бу чизмага кўра республика синфий кучларнинг бир хил нисбатида пайдо бўлса, монархия бошқа нисбатида вужудга келади.
Албатта, жамиятнинг синфий тузилиши, синфий манфаатларнинг тўқнашуви, синфий кучлар нисбатини ҳеч ким инкор этмайди, улар ҳаётда мавжуд бўлиб, давлат тузилишига, энг аввало, ҳокимият тизими қандай шаклларда ташкил топгани ва амал қилишига, давлатни ким бошқаришига таъсир этади. Бироқ, айни пайтда, давлат синфий белгиси аҳамиятини ошириб юборишга ўрин йўқ. Биз юқорида бундай ёндашув услубий жиҳатдан нотўғри бўлиб, аксарият ҳолларда кўпгина нарсаларни тушунтириб бера олмаслигига мисоллар келтиргандик. Яна бир бор шу масалага тўхталамиз. Бундай ёндашувда бошқа бир қанча омиллар: тарихий анъаналар, миллий руҳият, диний онг, маданий муҳит, жамиятни ўта ғоявийлаштириш ва сиёсийлаштириш даражаси, экология ва кўпчилик бошқа омиллар масалани ўрганиш доирасидан ташқарида қолиб кетади.
Ҳозирги вақтда фанимиз, шу жумладан, давлат ва ҳуқуқ назарияси жамият ривожининг марксистик таълимоти умумий инқирози билан боғлиқ услубий инқироздан аста-секин халос бўлиб бормокда. Бу - давлат тузилишининг асосий хусусиятларидан бири сифатида бошқарув шаклини. Янада чуқурроқ ва асослироқ тушуниш, ушбу шаклларнинг чуқур ўйланган таснифини такдим этиш, улар ривожининг реал истиқболларини олдиндан айтиб бериш имконини беради.
Юқоридагалардан келиб чиққан ҳолда бошқарув шаклининг қуйидаги таърифини таклиф этамиз:

Download 30,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish