Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида


V. Давлат мулки ижараси шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш



Download 54,99 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi54,99 Kb.
#72927
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУЛК ИЖАРАСИ НИЗОМИ 102

V. Давлат мулки ижараси шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш
22. Ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
ижара тўлови;
коммунал ва фойдаланиш тўловлари шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда).
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
23. Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланади. Тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
Ижарага олувчи ижарага берилган давлат мулкини тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда унинг қилган харажатлари, ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли хизматлари экспертизаси натижалари тақдим этилган тақдирда, балансда сақловчига ажратиладиган ижара тўлови суммасини камайтириш ҳисобига қопланади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Ижара тўлови, шунингдек бир иш куни мобайнида ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушган ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня суммаси ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарима қуйидаги тартибда тақсимланиши керак;
ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи — тегишли бюджет даромадига, 40 фоизи — давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи — ижарага берувчига йўналтирилади;
ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня суммаси ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жариманинг 50 фоизи тегишли бюджет даромадига йўналтирилади ва қолган 50 фоизи ижарага берувчининг тасарруфида қолади;
(23-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонлиқарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Ижарага берувчи маблағларни тегишли бюджет, ижарага берувчи ва балансда сақловчи ўртасида ҳар қайси ижара шартномаси бўйича алоҳида, ижарага берувчи томонидан хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган транзит ҳисоб рақамидан тақсимлайди.
Ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
24. Коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан (битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин), коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш приборларини ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.
Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз вақтида тўланишини назорат қилади.

Download 54,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish