Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


маъмурий судга маъ му рий ҳуқуқий



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

1.2. маъмурий судга маъ му рий ҳуқуқий
му но са батлардан келиб чиқадиган низолар бўйича 
мурожаат қилишнинг умумий қоидалари
Инсон ҳуқуқлари ва эркин лик ла ри ни таъминлашда, жамиятда қону-
нийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда суд ҳокимияти алоҳида 
ўрин тутади. 
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Конституциясининг 44-мод да си га кўра 
ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркин лик ла ри ни суд орқали ҳимоя қилиш, 
давлат органлари, ман саб дор шахслар, жамоат бирлашмаларининг 
ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи 
кафолатланган. Ўз навбатида мамлакатимизда маъ му рий судларнинг 
ташкил этилиши асосий қонунимизда мустаҳкамланган ушбу ҳуқуқларни 
самарали амалга оширилишини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
МСИЮтКнинг 4-мод да си га мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс 
ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъ му рий судга 
мурожаат қилишга ҳақли. Манфаатдор шахс деганда, ўзининг бузилган 
ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғ ри си да 
мурожаат қилаётган шахс тушунилади. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан 
воз кечиш ҳа қи қий эмас.
Қонун ҳуж жат ла ри да назарда тутилган ҳолларда судга прокурор
давлат органлари ва бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли.
Судга мурожаат қилиш МСИЮтКда белгиланган тартиб ва шаклда 
амалга оширилади. Бундай мурожаат шакли МСИЮтК 5-моддасининг 
биринчи қисмида кўрсатилган бўлиб, фу қа ролар судга мурожаат 
қилганларида ариза (шикоят) ҳамда илтимоснома, юридик шахслар 
ариза (шикоят) берадилар.
Ариза – давлат органлари ва ўзини-ўзи бош қа риш орган ла ри нинг қа-
рор ларини ҳа қи қий эмас деб топиш тўғ ри си да мурожаат қилинганда бе-
рилади;


19
I БОБ
Шикоят – давлат органлари, ўзини-ўзи бош қа риш органлари ман-
саб дор шахслари, нотариуснинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) 
устидан мурожаат қилинганда берилади. 
Агар давлат органи ёки фу қа роларнинг ўзини ўзи бош қа риш органи 
ман саб дор шахсларининг ҳаракатлари натижасида ташкилотлар 
ва фу қа роларга нисбатан ҳуқуқ ва маж бу ри ят келтириб чиқарувчи 
ҳуж жат қабул қилинса, манфаатдор шахс ман саб дор шахс лар нинг 
ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш тўғ ри си да ги шикоят билан 
эмас, балки шундай ҳаракатлар натижасида қабул қилинган ҳуж жатни 
ҳа қи қий эмас деб топиш тўғ ри си да ги ариза билан судга мурожаат 
қилиши лозим.
Бундай мурожаатлар ва уларга илова қилинадиган ҳуж жатлар судга 
ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам юборилиши мумкин. 
Фуқаро ва юридик шахс ўз ҳуқуқлари ва эркин лик ла ри ни бузадиган 
хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан шикоят билан тобелик тартибида 
юқори турувчи органга ёхуд ман саб дор шахсга мурожаат қилиши-қил-
маслигидан қаъий назар бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 
Фуқаро ва юридик шахс ўз ҳуқуқлари ва эркин лик ла ри ни бузадиган 
хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан шикоят билан аввало ушбу қарорни 
қабул қилган (хатти-ҳа ра кат лар ни содир этган) давлат органининг юқори 
турувчи тизимига мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, мазкур 
ҳолат амалиётда масаланинг тез ва тегишли суд харажатларисиз ҳал қи-
ли ни шига сабаб бўлади.
Қонунларда низони судгача мурожаат қилиш тартиби, яъни судга 
мурожаат қилишдан олдин низони бошқача тартибда ҳал қилиш назарда 
тутилган бўлиши мумкин. Бундай тартиб, хусусан “Ихтиролар, фойдали 
моделлар ва саноат намуналари тўғ ри си да”, “Селекция ютуқлари тўғ ри-
си да”, “Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза 
қилиш тўғ ри си да” ҳамда “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари 
ва товар келиб чиққан жой номлари тўғ ри си да”ги Ўз бе кис тон Рес пуб ли-
каси қонунларида белгиланган. Ушбу қонунларга мувофиқ Ўз бе кис тон 
Рес пуб ли каси Интеллектуал мулк агентлигининг қарорлари устидан Ўз-
бе кис тон Рес пуб ли каси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция 
кенгашига мурожаат қилиш ва унинг қароридан норози бўлган тақдирда 
судга мурожаат қилиш мумкин.
Апелляция кенгашига мурожаат қилиш тартиби Ўз бе кис тон Рес-
пуб ли каси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги “Ўз бе кис тон 
Рес пуб ли каси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши 


20
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
тўғ ри си да ги Низомни ҳамда патент вакиллари тўғ ри си да ги Низомни 
тасдиқлаш ҳақида”ги 298-сонли қарори билан белгиланади. 
Апелляция кенгаши:
а) Агентликнинг талабнома берилган: 

саноат мулки объектлари;

селекция ютуқлари;

интеграл микросхемалар топологиялари;

товар белгилари. хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб 
чиққан жой номларига нисбатан қабул қилинган қарорлари 
юзасидан апелляцияларни кўриб чиқади;
б) манфаатдор юридик ва жисмоний шахс лар нинг:

саноат мулки объектларига;

селекция ютуқларига патент берилиши юзасидан апелля ция-
ларини кўриб чиқади;
в) манфаатдор юридик ва жисмоний шахс лар нинг интеграл мик ро-
схе малар топологияларининг рўйхатдан ўтказилиши юзасидан апелля-
цияларини кўриб чиқади;
г) манфаатдор юридик ва жисмоний шахс лар нинг:

саноат мулки объектларига ва селекция ютуқларига берил ган 
патентларнинг ҳа қи қийлиги;

товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товарнинг ке либ 
чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғ ри си да ги гувоҳ-
номанинг ҳа қи қийлиги; 

Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси ҳудудида белгининг халқаро рўй-
хатдан ўтказилишининг амал қилиши юзасидан апелля ция-
ларини кўриб чиқади;
д) қуйидагиларнинг:

интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтка зиш 
тўғ ри си да ги гувоҳномаларнинг;

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига берилган, то-
вар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқига бе-
рил ган гувоҳномаларнинг амал қилиши тўхтатилиши юзасидан 
апелляцияларини кўриб чиқади;
е) товар келиб чиққан жой номи рўйхатдан ўтказилиши бекор қи ли-
ни ши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;
Апелляция кенгаши Ўз бе кис тон Рес пуб ли касида ҳаммага маълум 
товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғ ри си да ги аризани кўриб 
чиқади.


21
I БОБ
Апелляция кенгаши қарори юзасидан қа рор қабул қилинган санадан 
бошлаб олти ой мобайнида судга шикоят қи ли ни ши мумкин.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish