Давлатимиз ёш мутахассисларга катта умид билдирмокда



Download 2,52 Mb.
bet1/23
Sana28.06.2022
Hajmi2,52 Mb.
#713579
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
пахта тозалаш


1. Кириш.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси конунчилик палатаси ва сенатининг кушма мажлисидаги “Мамлакатимизни модернизация килиш ва кучли фукаролик жамияти барпо этиш- устувор максадимиздир” деб номланган маърузасидан келиб чикиб, энергетика сохасида хам саноат корхоналарининг электромеханик тизимларини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича алоҳида кўрсатмалар бериб ўтганлар. Тайёрланаётган мутахасисларга реал иктисодиёт тармоклари ва сохаларидаги мавжуд талабга алохида эътибор каратган холда, усиб келаётган ёш авлодга таълим ва тарбия бериш сохасидаги моддий техника базани янада мустахкамлаш, ундан окилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, мамлакатимиз мактабларида, касб-хунар коллежларида лицейлар ва олий укув юртларида укитиш сифатини тубдан яхшилаш кераклиги уз ифодасини топган.[1] Битирув малакавий ишини бажаришда саноат корхоналарининг электромеханик тизимларини модернизация килиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга ошириш керак.
Давлатимиз ёш мутахассисларга катта умид билдирмокда. Хозирги кунда дунёда энергия ресурсларнинг нархини ошиб бориши ва Республикамизда маҳсулот бирлигига сарфланаётган электр энергиясини ривожланган давлатлардагига нисбатан бир неча марта кўп экани рақобатбардош маҳсулот чиқаришни қийинлаштирмоқда. Ишлаб чиқариш замонавий хорижий технологик ускуналар асосида модернизация қилинмоқда. Энергия ресурсларни қувватини оширишдан кўра энергия тежамкор тадбирлар орқали энергиядан рационал фойдаланиш бир неча марта самарадор экани маълум. Бу эса ўз навбатида саноат корхоналарининг мавжуд электромеханик тизимларини энергия тежамкорлик нуқтаи назаридан тадқиқотлар ўтказиш ва реконструкциялашни тақозо этади. Бундай тадқиқотлар ўз навбатида юқори малакали тадқиқодчилар гуруҳини ва салмоқли харажатларни талаб этади. Юкори малакали кадрлар тайерлашда, битирув малакавий иши укув жараёнининг якунловчи боскичи булиб, олинган назарий билимлар саноат корхоналарида кўлланилиб, такомиллашган электромеханик тизимларини яратишга каратилгандир. Энергия ресурсларни қувватини оширишдан кўра энергия тежамкор тадбирлар орқали энергиядан рационал фойдаланиш бир неча марта самарадор экани маълум. Энергия ресурсларни тежаш орқали маҳсулот таннархини камайтириш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотимизни ташқи ва ички бозордаги рақобатбардошлигини оширишни асосий омилларидан биридир
Жамият тараққиётининг объектив қонуниятлари меҳнатнинг энергия билан таъминланиш даражаси тинмай ўсиб боришини тақозо этади. Бунда техник тараққиётнинг кўпгина йўналишлари ишлаб чиқаришда энергиядан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга қаратилгандир.
Жаҳондаги барча ривожланган мамлакатларда айнан шу мақсадда юкори энергетик кўрсаткичларга эга булган техника ва технологиялар ишлаб чикаришга жорий этилмокда. Ўзбекистон Республикасида хам ҳозирда бундай узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иктисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширувчи технологияларни қўллаш истиқболларини ёритишга эътибор қаратилган.
Мамлакатимиз иқтисодиётида туб ўзгариш амалга оширилиши, республика иқтисодиёти асосан хом-ашё йўналишидан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳияти кенгаяётганлиги ишлаб чиқаришнинг ҳар бир соҳаси олдига янги вазифалар қўйди. Табиийки, ишлаб чиқаришнинг стержени бўлган энергетика соҳасининг зиммасига ҳам, салмоғи иқтисодиёт ишлаб чиқаришида ортиб бораётган хорижий технологияларни жаҳон андазаларига мос келувчи технологиялар билан таъминлаш зарурияти туфайли, масъул талаблар қўйилмоқда.
Битирув малакавий ишидан асосий мақсад “Жиззах вилояти зомин туман пахта тозалаш” АЖ мисолида пахта тозалаш саноатида ишлаб чикариш механизмларининг электр двигателларини модернизация қилиш орқали юқори самарадорликни таъминлаш мақсадида фан-техника ривожининг сўнгги ютуқлари бўлмиш энг яхши энергетик кўрсаткичларга эга бўлган электр двигателларни қўллашнинг афзаллик томонларини ёритиб бериш.



Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish