Давлатнинг асосий ички функцияларига қуйидагиларни киритиш мумкин



Download 35,93 Kb.
bet5/6
Sana22.02.2022
Hajmi35,93 Kb.
#101454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Tошматов Сардор

Казус:
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий, фундаментал ва методологик фан сифатида майдонга чиқади. У бир томондан, ижтимоий йўналиш ва мазмунга, иккинчи томондан, юридик воқеликни, давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини илмий, назарий жиҳатдан таҳлил этиш хусусиятига Эга. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа юридик фанлар билан алоқаси айнан шунда намоён бўлади.
Мазкур фаннинг юридик фанлар тизимидаги ўрнини атрофлича муҳокама қилинг
Жавоб:
Профессор Исломовнинг фикрича;
Давлат ва ҳуқуқ назариясини турли ижтимоий фанлар билан қи­ёслаш улар ўртасида узвий алоқа ва ўзаро боғлиқлик мавжудлиги тўғрисида хулоса чиқаришга олиб келди. Ҳатто улар ғоялари, қоида ва хулосаларининг бир-бирларига сингиб бориши каби жараёнлар маълум бўлди. Гап давлат ва ҳуқуқ назариясининг юридик фанлар тизимидаги ўрни ҳақида кетганда, бу ҳолатлар янада яққолроқ на­моён бўлади. Чунки юридик фанлар давлат-ҳуқуқ мавжудлигининг у ёки бу жиҳатлари, қисмлари, хусусиятларини маълум бир нуқтаи назардан туриб, муайян даражада ўрганади. Маълумки, тармоқ ёки махсус юридик фанлар кўпинча давлат ёки ҳуқуқий ҳаётнинг бирон соҳаси, йўналиши ёхуд жиҳатини тадқиқ этиш билан шуғулланади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси улар­дан фарқли ўлароқ, давлат ва ҳуқуқ ривожланишининг умумий, лекин ўзига хос хусусиятларини ўрганади. Ёки бошқа бир мисолни олайлик. Ҳозир ҳаммамиз мамлакати­мизда ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш зарурияти ҳақида гапиряпмиз. Халқимиз мазкур масалага онгли равишда тушуниб ён­дашмоқда. Лекин шундай бир саволга жавоб излашга тўғри келади: Давлатнинг моҳияти, мазмуни, шакллари, унинг ижтимоий роли ва вазифаси тўғрисидаги фундаментал тушунчаларсиз ушбу улкан аҳамиятга молик, долзарб вазифани ҳал этиш мумкинми емас.

Профессор Сайдуллайевнинг фикрича;

Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий, фундаментал ва методологик фан сифатида майдонга чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа юридик фанлар билан алоқаси айнан шундан келиб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва амалий ҳуқуқий фанларнинг аниқ материалларига таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради. Умумий ва фундаментал фан сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва қоидаларини ишлаб чиқади, масалан, жамият, давлат, ҳуқуқ, давлат механизми, давлат органи, демократия, қонунчилик, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқбузарлик, юридик жавобгарлик, ҳуқуқий муносабатлар ва б.


Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги асосий ва умумназарий билимларни эгалламасдан туриб, бошқа юридик фанлар муаммоларини ўрганиш мураккабдир. Тармоқ ва махсус юридик фанлар давлат ва ҳуқуқ назариясининг хулосаларига асосланади. Демак, давлат ва ҳуқуқ назарияси бошқа барча юридик фанлар билан ўзаро боғлиқликда бўлиб, улар бир-бирларини бойитади ва тўлдиради.
Профессор Одилкорийевнинг фикрича;
Давлат ва ҳуқуқ масалаларини фақат юридик фанлар эмас, балки бошқа ижтимоий фанлар ҳам ўрганади. Чунки инсонларнинг фаолияти серқирра ва турлитуман бўлиб, улар ҳуқуқ воситасида тартибга солинади, давлат сиёсий муносабатларнинг объекти сифатида майдонга чиқади Давлат ва ҳуқуқ назариясининг ҳуқуқий фанлар билан нисбати. Юридик фанлар – ижтимоий ҳодиса сифатида давлат ва ҳуқуқнинг тушунчаси, моҳияти, таснифи, келиб чиқиши, ривожланиши ва амал қилинишининг умумий ва махсус
қонуниятлари тўғрисидаги ҳуқуқий билимлар тизимидир. Барча юридик фанлар диққат марказида давлат ва ҳуқуқ асосий ўрин эгаллайди. Айни пайтда, ҳар бир юридик фан давлат ва ҳуқуқнинг муайян томонларини, муайян жиҳатларини ўрганади. Шунинг учун ҳуқуқшунослик фанларининг ҳар бир тармоғи ўзининг мустақил предметига эга. Давлат ва ҳуқуқ назариясини барча ҳуқуқий фанлар билан биргаликда ўрганиш бу фаннинг
предмети, аҳамияти ва ролини янада ойдинлаштиради. Барча юридик фанларнинг ҳам ўрганиш соҳаси ва умумий объекти давлат ва ҳуқуқдир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси методологик фан сифатида бошқа соҳавий ҳуқуқий фанлар учун хусусий юридик методларни ва раҳбарий принципларни ишлаб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси билан юридик фанлардан бири булмишдавлат ва ҳуқуқ тарихи фани бир-бири билан чам барчас боғлангандир. Уларнинг ҳар иккиси давлат ва ҳуқуқ борасида баҳс юритади.


Download 35,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish