2. ТАДҚИҚОТНИ ЎТКАЗИШЖОЙЛАРИ 2.1 Тадқиқот ўтказиладиган жойнинг хусусиятлари Тадқиқот Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Хожакент сув омборида жойлашган “Golden fish” балиқчилик хўжалигида ўтказилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Республика сув омборларида қафас балиқчилигининг асосий обьекти сифатида камалак гулбалиғи товар сифатларини оптималлаштириш
Тадқиқотнинг вазифалари куйидагилардан иборат;
Камалакранг гулбалиқларни ўлчаш схемаси бўйича асосий морфологик белгиларини ўлчаш (оғирлиги 15 г бўлган бир ёзлик чавочлардан то 1500 кг бўлган товар балиқларигача);
- ўлчанадиган кўрсаткичларни балиқлар ўлчамига нисбатини ҳисоблаб чиқиш;
- товар балиқларни етиштираётганда улар танасининг турли қисмлари нисбий ўзгаришини аниқлаш;
- қафас балиқчилигида қўлланилаётган технологияда камалакранг гулбалиқнинг қайси ўлчамда товар қиймати юқори бўлишини аниқлаш; - балиқларнинг товар сифати бўйича унинг бошқа кўрсаткичларини ҳам аналогик тадқиқот қилиш ( балиқларнинг тана оғирлиги, ички аъзолари оғирлиги, гавдасининг оғирлиги, калласининг оғирлиги)
Тадқиқотнинг объекти тадқиқот ишида – камалакранг гулбалиқ(Oncorchinchus mykiss) тадқиқот объекти ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари тадқиқотлар бажарилишида замонавий ва умум қабул қилинган ихтиологик ва гидробиологик тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Барча олинган маълумотларнинг ишончлилик даражаси Стъюдент статистик усули ёрдамида аниқланган.
Кутилаётган натижалар - онтогенетик алометрия кўрсаткичлари таҳлил қилинади( бир тур вакилларининг турли ўлчамдагиларини таққослаш орқали аниқлик киритилади)
- тур ичидаги аллометрия (ривожланишнинг бир босқичида бўлган вакиллари таққосланади катта ва жинсий вояга етмаган балиқларнинг турли ўлчамдагилари таққосланади) аниқланади
- камалакранг гулбалиғининг қайси ўлчамда хом ашё сифатидаги ўрни юқори бўлиши кўрсатиб берилади (гавдасининг филе кўрсаткичи юқори, ички аьзолари кўрсаткичи паст)
- натижалар балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш технологияларини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади (консерва қилишда, қайта ишлаш чиқиндиларидан фойдаланишда, ярим фабрикатларни тайёрлашда ва бошқалар)
- олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигига, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига юборилади, ҳовуз балиқчилиги камалакранг гулбалиқлар поликультура технологиясини оптималлаштириш бўйича тавсиялар берилади
- магистрлик диссертацияси натижалари бўйича ҳорижий ва республика илмий нашрларида илмий мақолалар чоп этилади