Экологик муаммоларни ўрганишда физик тадқиқот усулларидан фойдаланиш асосида олинган натижаларнинг аниқлик даражасини ошириш



Download 24,28 Kb.
bet1/3
Sana27.06.2022
Hajmi24,28 Kb.
#708057
  1   2   3
Bog'liq
Экологик муаммоларни ўрганишда физик тадқиқот усулларидан фойдаланиш


Экологик муаммоларни ўрганишда физик тадқиқот усулларидан фойдаланиш асосида олинган натижаларнинг аниқлик даражасини ошириш.
Аннотация
Ўзбекистон Республикасининг жанубий регионларида юз бераётган экалогик муаммоларни ўрганишда физик тадқиқот усулларидан фойдаланиш асосида экологик муаммоларни юзага келтирувчи сабаблар ва уларнинг оқибатлари ҳақида илмий асосланган натижалар келтирилган.
Таянч сўзлар:
Экология, зарарли моддалар, атомлар, ионлар, регион, маҳаллий, газ фаза, глобал, аэрозоль, оғир элементлар, бирикмалар, миграция, фторит бирикмалар.
Маълумки инсоният тарихи билан бир хил муддатга эга бўладиган экалогик муаммоларнинг юзага келиши процесси таъсирида атроф-муҳит ўзгариши ва унинг инсоният тараққиётидаги ўрни ҳақида жуда кўп маълумотлар мавжуд ва унинг узликсиз бориши тенденцияси доимий бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасининг жанубий региони ҳисобланган Сурхондарё вилоятида ҳам регонал ҳарактерга эга бўлган бир нечта экалогик муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг таъсирида региондаги халқ хўжалиги ривожланиши тезлиги ва ҳажми ўзгариши юз бериши оқибатида регионнинг ривожланиш параметрлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа регионларидан анча орқада қолмоқда. Шу сабабли олиб борилган ушбу тадқиқотлар натижалари жанубий регионда юз берадиган экологик муаммолари ҳисобга олган холда халқ хўжалиги ривожланишини таъминлаш учун зарур тавсияларни ишлаб чиқиш ва уни халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини тавсия қилишдан иборатдир.
Маълумки ҳозирги шароитда юз бераётган экологик муаммоларнинг асосий манбаи инсоннинг ўзи эканлигини айтиб ўтишимиз зарур. Юз бераётган глобал, регионал ва маҳаллий экологик муаммолар оқибати натижасида яня инсониятнинг ўзига муаммолар теғдиради. Шу билан бирга регионда табиий равишда юз бераётган экологик муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, унинг халқ хўжалигига таъсирини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Атмосферанинг ифлосланиши, асосан заводлар ва фабрикаларнинг ҳар хил чиқиндиларни хавога чиқариш оқибатида юз беради. Шунингдек, инсон таъсирида табиатда юз берадиган кескин ўзгаришлар ҳам экологик муаммоларнинг манбаи ҳисобланади. Бунга мисол тариқасида Марказий Осиёда жойлашган давлатларнинг ХХ асрнинг 60-80 йиллардаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепцияси асосида Амударё ва Сирдарё сувларининг режасиз истеъмол қилиш асосида Орол ва Оролбўйи экологик муаммосининг юзага келишидир. Бу экологик муаммо глобал характерга эга бўлиб, хозирги вақтда Марказий Осиёда жойлашган давлатлардан ташқари яна кўплаб давлатлар худудларида ер ва атмасферанинг шўрланиши даражасиниг кескин ошиб кетишига олиб келади. Ҳар йили Амударё ва Сирдарё Орол денгизига 50 55 куб километр хажимдаги сувни етказиб берганда, Орол денгизи ўз ўлчамларини сақлаб турган. Охирги 50 йил давомида Амударё ва Сирдарё Орол денгизига хар йили куб километр миқдордаги сувни етказиб бергани учун хозирги вақтда Орол денгизи ўлчами қисқариб кетди. Натижада 5 миллион гектарга яқин майдон денгиз тубидан ажралиб, экологик муҳит манбаига айланди. Бунинг барчасига инсониятнинг ўзи айбдор бўлгани сабабдир.
Худди шундай яна битта экологик муаммо Ўзбекистоннинг жанубий қисмида Сурхондарё вилоятида инсон омили тасъирида ўтган аср охирида ҳосил бўлган. Бу Тожикистон алюминий заводидан чиқаётган зарарли моддаларнинг Сурхондарё вилоятининг шимолий қисмидаги Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи туманлари атмосфераси, тупроғи, сувини зарарлантириши натижасида юз берди. Ушбу экологик муаммо жуда кўплаб илмий изланишларга объект сифатида асос бўлди.
Маълумки, атроф-муҳитни назорат қилишда қўлланиладиган аналитик тадқиқот усуллари – атмосфера, ер ости ва ер усти сувлари, тупроқ ва тоғ жисимлари, жонли ва ўсимлик оламини ўрганишнинг энг асосий физик усуллари ҳисобланади. Экологик муаммоларни ўрганишда қўлланиладиган физик усуллар хилма-хилдир. Шулардан энг асосийси ва аниқлик даражаси юқори бўлган усуллар-нейтрон-активацион таҳлил, ядровий гамма-резонанс спектроскопияси усулларидир. Шунингдек, потенционометрик усул ва химик таҳлил усулларининг баъзилари ҳам тадқиқотларда кенг қолланилади.
Бу усуллар ёрдамида атмосфера, ҳаво, сув, тупроқ, трик организм ва ўсимликларда моддалар миқдорий қийматининг ўзгаришлари жуда катта аниқликда ўлчаб олиниши мумкин. Физик усулларнинг қўлланилиши ёрдамида ўрганиладиган зоналардаги экологик муҳитнинг ахволи, тупроқ, сув ва атмосфера таркибидаги ортиқча ва бегона элементларнинг мавжудлиги сифат жихатдан ҳам, миқдорий жихатдан ҳам таҳлил қилиниши аниқлик даражаси юқори маълумотлар олиш имкониятини беради. Шу сабабли глобал, регионал ёки маҳаллий экологик муаммоларни ўрганишда фақатгина физик тадқиқот усуллари қўлланилади [1].
Ўзбекистон Республикасининг энг жанубий қисми ҳисобланган Сурхондарё вилоятида табиий ва сунъий юзага келадиган регионал ўлчамдаги муаммолар мавжуд. Сурхондарё вилоятининг шимолий регионида иқлим шароити ва географик муҳит жанубий региондан катта фарқ қилади. Вилоятнинг шимолида жойлашган Денов ва Сариосиё туманларида субтропик иқлим бўлганлиги сабабли бу худудларда дунёдаги барча ўсимликлар ўсиши учун шароит мавжуддир. Шўрчи, Олтинсой ва Узун туманларида ҳам шунга яқин иқлим шароити мавжуддир. Шунинг учун ҳам бу худудда аҳоли зич яшайди. Бу ҳудудларда ҳам ўзининг экологик муаммолари мавжуд бўлиб, уларни ҳал қилиш бугунги кунда актуал масала бўлиб қолмоқда. Шимолий регионларга хавф соладиган асосий экологик муаммо манбаи Тожткистон алюминий заводидир.
Вилоят Тожикистон билан чегарасидан атиги 10 км узоқликда қурилган бу корхона денгиз сатҳидан метр баландликда жойлашган бўлиб, ундан ажралиб чиқаётган газ, аэрозоль ва пар-газ фаза кўринишидаги заҳарли моддалар йил бўйи Сурхондарё вилоати томон тарқалади. Ҳозирги вақтда бу заҳарли моддалар Сариосиё, Узун туманларининг кўп қисмини, Олтинсой, Шўрчи туманларининг ҳам анчагина қисмини заҳарлашга улгурди [2].
Натижада Қишлоқ хўжалиги экинлари, чорвачиликда жуда катта салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Боғдорчилик, сабзовотчилик экинлар хосил бермай қўйди. Олинадиган озгина ҳосил ҳам заҳарланган. Чорва махсулдорлиги кескин камайиб кетди.
Энг хавфли томони шуки, бу экологик муаммо инсонлар саломатлигига кескин таъсир қилмоқда. Аҳолининг касалликка чалиниш даражаси ошиб кетди ва бу заҳарли моддалар унсонларнинг наслига салбий таъсир этмоқда.
Заводдан чиқаётган зарарли моддалар ичида оғир элементларнинг атомлари, ионлари билан бирга заҳарли вадород фторид брикмаси ҳам инсонлар саломатлигига хавф солмоқда [3-4].
Бу экологик муаммони ўрганишда физик усулларни қўллаш асосида зарарли моддалар миграцияси, улар миқдорининг масофа бўйича тарқалиш қонунияти ўрганилди. Нейтрон-активацион анализ, ядровий гамма резонанс спектроскопияси ва потенциометрик тадқиқот усуллари ёрдамида олинган натижаларнинг кўрсатишича, Тожикистон алюминий заводидан чиқаётган зарарли моддалар миқдори Сурхондарё вилоятининг шимолий регионида рухсат этилган миқдори (РЭМ) дан 4 баравардан 12 бараваргача ошиб кетганлиги сув, тупроқ ва атмосфера таркибида аниқланди. Олинган натижаларни кўрсатишича, зарарли моддалар 25 км дан 60 км масофагача тарқалгани аниқланди.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, НF бирикмаси Сариосиё ва Узун туманларининг барча ҳудудларига етиб борган. Денов ва Олтинсой туманларининг 40-50% ҳудудида HF бирикмаси рухсат этилган миқдордан анча кўп эканлиги аниқланди. Шўрчи туманининг шимолий қисмида ҳам HF бирикмаси миқдори ошгани тажрибаларда тасдиқланди. Бу эса махаллий аҳоли саломатлиги, шунингдек, шу ҳидудда ҳалқ ҳўжалигининг ривожланишига бу заҳарли модда таъсир қилаётганлигини билдиради.
Тажрибалар асосида HF бирикмаси ва бошқа зарарли моддаларнинг йиллик миграцияси ҳам аниқланди. Натижаларнинг кўрсатишича, зарарли моддалар миграциясига иқлим шароити ва метеоролик ҳолат таъсир қилар экан. Шамол йўналиши ва тезлиги, ҳаво намлиги, ёғингарчилик миқдори ва энг асосийси, ҳаво харорати зарарли моддалар миграциясига катта таъсир кўрсатади.
Тажрибалар кўрсатишича, йилнинг иссиқ ойларида (июнь-ибль-август) зарарли моддалар катта масофаларга тарқалади. Вилоятнинг шимолий регионларидаги ёзги харорат дан юқори бўлишини ҳисобга олсак, Тожикистон алюминий заводидан чиқаётган зарарли газлар шимолий региондаги кўпгина туманларни заҳарланишини кузатиш мумкин.
Шунингдек, ушбу заводдан чиқаётган зарарли моддалар ичида Менделеев даврий системасидаги оғир элементлар (масалан: Рв) атомлари, ҳар хил оғир ионлар мавжудлиги, ҳамда заводдан чиқаётган моддаларнинг аэрозоль-буғ ҳолатларда тарқалиши ҳам қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвачилик учун катта зарар бериши билан бир қаторда маҳаллий аҳоли саломатлигига қаттиқ таьсир этаётганлиги тажрибаларда аниқланди.
Қуйидаги жадвалда аэрозоль-пар ҳолатда заводдан чиқаётган зарарли моддаларнинг Сурхондарё вилояти худудидаги ҳолатнинг масофа бўйича тақсимоти берилган.

Download 24,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish