Электр транспорти электр таъминоти фанига кириш. К настоящему времени Вы заработали баллов: из возможных



Download 127,21 Kb.
bet7/17
Sana21.02.2022
Hajmi127,21 Kb.
#49112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Ўлчаш қисмидаги ўлчов релелари белгиланган қисмнинг ҳолатини тинмай назорат қилади ва уни ўчириш шартларига асосан умумий ҳолатини аниқлайди.
Мантиқий қисм эса, ҳимоянинг ўлчаш қисмидан унга узатилган ахборотларга кўра таъсир этувчи сигнал буйруқ тайёрлайди. Одатда мантиқий қисм ўчириш қурилмаларига тўғридан–тўғри таъсир этмайди, балки иш бажарувчи ускуналарни ишга туширади. (56-расм). Ундан ташқари ҳимоянинг иккала қисмига алохида алоқа йўллари билан ҳам назорат ахборотлари юборилиши мумкин.
Буларга яна қўшимча ахборот элементлари киритиладики, улар бутунлай тизимнинг ёки унинг айрим қисмининг узилганликлари хақида хабар берадилар. Хозирги кунларда ҳимоянинг ишончлилигини ошириш мақсадида уларнинг барча элементлари алохида таянч манбадан энергия билан таъминланади.
Электр қурилмаларидаги шикастланишларЭнергетика тизимларидаги кўпгина шикастланишлар фазаларнинг ўзаро ва ер билан қисқа туташишларидан келиб чиқади. Шикастланишларнинг асосий сабабларига изоляцияларнинг бузилиши, эскириши, кучланишнинг нормадан ошиб кетиши, хизмат кўрсатувчи шахсларнинг нотўғри хизмати ва хатолари киради (узгични кучланиш остида узиш, қисқа тутатгич қурилмаси уланиб турган ҳолда кучланишни улаш ва х.к.).

3.1-расм. Автоном ҳимоялашнинг умумий схемаси


Барча шикастланишлар қурилмаларнинг ўзига хос камчилиги, мукаммал эмаслиги, лойихадаги камчиликлар, ўрнатилиш хатоликлари, қурилмага қониқарсиз ва нотўғри хизмат кўрсатилганлиги, қурилманинг нонормал ҳолатда ишлаганлиги натижасида юзага келади. Шунинг учун шикастланиш қачондир содир бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган холда унинг олдини олиш тадбир ва чоралари кўрилиши мақсадга мувофиқдир. қисқа туташув жараёни шикастланишга олиб келадиган энг хавфли ва оғир холатдир. ҚТ манбаъининг ЭЮКи, трансформатор ёки узатгичларнинг кичик қаршиликлари орқали занжир ҳосил қилиши натижасида юзага келади. (3.2а,в-расм).
Маълумки қисқа туташув жараёнида токнинг кескин ортиши, кучланишнинг эса камайиши тизим учун салбий таъсир ўтказади:
-қисқа туташув токи IҚТ занжирнинг айрим участкасидаги R қаршиликда маълум вақт ичида W = Iқ.т2 R t миқдордаги энергия ва шунга мос иссиқлик ажралишига сабабчи бўлади. Бу иссиқлик ва электр энергияси ўзига хос нохушликларни келтириб чиқаради. Бунда қисқа туташув токи Iк.т.нинг миқдори тизим қисмининг номинал токи Iн дан неча карра катталигига боғлиқ бўлади ва шикастланиш даражаси ҳам шундан келиб чиқади.

3.2-расм. Электр тизимлардаги шикастланиш турлари: а-уччала фазалар орасидаги қисқа туташув, б–икки фаза ораларидаги қисқа туташув, в–нейтрали ерланган тизим бир фазасининг ер билан қисқа туташуви, г-нейтрали изоляцияланган тизим бир фазасининг ер билан қисқа туташуви, д-нейтрали изоляцияланган тизим икки фазасининг ер билан қисқа туташуви, е–нейтрали изоляцияланган тизим икки фазасининг ер билан қисқа туташуви.


Қисқа туташув вақтидаги кучланишнинг кескин пасайиши электр энергия истсъмолчиларининг ишлаб чиқариш сифатини белгилайди. Масалан, асинхрон моторларининг айлантириш моментлари манба кучланишининг квадратига пропорционал М=kU2 бўлганлиги учун уларнинг айлантирувчи моментлари кескин кичиклашади ва бу миқдор уларнинг ўқларига ўрнатилган иш бажарувчи механизмларнинг қаршилик моментларидан кичик бўлиб қолиши мумкин. Бундай холат уларни ўта юкланиш даражасига келтиради ва бунинг натижасида мотор тўхташга мажбур бўлади. Люминесцент лампаларининг қайта ёнаолмаслиги ҳам кучланиш миқдорининг кичиклигига боғлиқ бўлади. Кучланишнинг тушуви ЭХМ (бошқарувчи ва ҳисобловчи) ларга катта таъсир қилади:
-кучланиш тушувининг яна бир хавфли жихатлари генераторлар ва бунинг натижасида бутун электр тизимларининг барқарор параллел ишлашларига салбий таъсир этишдир. Бу эса ўз вақтида истеъмолчиларни энергиясиз қолишига сабабчи бўлади.
Нормал холатда турбинанинг механик айланиш моменти генераторнинг электр юки томонидан хосил қилинадиган тескари таъсир қилувчи момент билан тенг бўлади ва генератор синхрон айланишлар частотаси билан айланади. Агар N нуқтада қисқа туташув содир бўлганда А электростанциясининг шинасидаги кучланиш нолга яқин бўлиб қолади ва юкнинг йўқолиши натижасида генераторларнинг тескари таъсир қилувчи моменти нолга тенг бўлади. Турбинага эса аввалги миқдордаги пар (сув) таъсир этиб унинг моментини ўзгартирмайди. Бу вақт ичида генераторнинг айланишлар частотаси кескин ортади.
Демак бундай шароитларда генераторнинг тезлигини бошқариш лозим, аммо бошқарувчи тизимнинг ўзига хос ишга тушиш вақти мавжуд. С станция генераторлари бошқа шароитда бўладилар, улар N нуқтадан етарли даражада узоқроқ масофага жойлашган, шунинг учун уларнинг шиналаридаги кучланиш номинал қийматларга яқин бўлиши мумкин.
Энди А станция генераторларининг юклари камайганлиги сабабли қолган барча юклар С станция генераторларига тушиб қолади. Бунинг натижасида уларнинг айланиш тезликлари камаяди. Шундай қилиб қисқа туташув натижасида А ва С станциялари генераторларининг айланиш тезликлари хархил бўлади. Натижада икки станция генераторларининг ишлаб чиқараётган кучланишларининг частоталари ҳам ўзгаради ва улар синхронизмда ишлайолмайдилар.
Узоқ вақт давом этган қисқа туташув жараёнида истеъмолчиларнинг асинхрон моторлари барқарор иш режимларида ишламайдилар. Кучланиш камайганда уларнинг айланиш частоталари пасаяди ва сирпанишлари ошади. Агар сирпаниш ўзининг критик миқдоридан катта бўлиб қолса, у ҳолда мотор нобарқарор иш жараёнига ўтади ва тўлиқ тўхташ юз беради. Сирпанишнинг ортиши билан асинхрон моторларнинг реактив қувватлари ортади. +исқа туташув тугагандан сўнг тизимда реактив қувват танқислиги юзага келади. Бу унинг иш жараёнини тугатишга мажбур қилади.

Электр тизими барқарор ишлашининг бузилиши сабабли шикастланиш нобудгарчилик бўйича энг катга ва оғир шикастланиш ҳисобланади.


Нейтрали изоляцияланган электр узатгичнинг ерга уланиши. 58-расм ва 59-расмларда кўрсатилишича уланиш қисқа туташувга кирмайди, чунки шикастланган С фазанинг ЭЮК и N нуқтада ерга уланади, аммо манба билан тўғридан-тўғри уланмайди, чунки бунда хосил бўлган шикастланиш токи ўтказгич билан ер орасидаги сиғим орқали манба билан туташади ва кичик миқдорда бўлади. Бундай жараёнда кучланишнинг ўзгариши чизиқли кўринишда бўлмайди. Бундай шикастланиш нонармал холатларни пайдо қилиб изоляцияларнинг ишдан чиқишига, хамда қисқа туташувларга сабабчи бўлади.
Нонормал жараёнларНонормал жараёнлар деб тизим ёки унинг қисмларидаги ток, кучланиш ва частота қийматларининг рухсат этилган миқдорларидан анча фарқ қилиши, хамда қурилмалар ва электр тизимнинг барқарор ишлашига хавф солувчи холатларга айтилади.
Нонормал иш жараёнлари қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:
-тармоқнинг ҳимояланмаган қисмида ўта катта ёки қисқа туташув токининг пайдо бўлиши,
-параллел ишловчи генераторлари чиқиш миқдорларининг тебраниши сабабли уларнинг синхронизм режимларининг бузилиши,
-генератор қувватининг етишмаслиги, (частотали пасайиш). Бу жараён айрим генераторларнинг бирданига ўчиб қолиши билан тушинтирилади. Частотанинг чуқур пасайиши (47-45Гц) энергетик тизим ишини батамом тўхташига олиб келади,
-тизим кучланишининг ошиши, яъни параллел ишловчи генераторлар юкларининг тўсатдан ўчирилиши. Бунда юки камайган генератор тезроқ айланиб унинг статоридаги ЭЮК кўпайиши чулғам изоляциясини ишдан чиқариш даражасига етказиши мумкин.

Download 127,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish