Ёнгиндан биринчи ёрдам



Download 122 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi122 Kb.
#217811
  1   2
Bog'liq
Yong'indan birinchi yordam


ЁНГИНДАН БИРИНЧИ ЁРДАМ
М аҳаллий тиббиёт ходимлари фавқулодда вазият юзага келганда тез чора кўриш учун шикастланганлар таснифи тамойилларини олдиндан аниқ ва тўлиқ билишлари шарт. Фавқулодда вазият юзага келган жойга борадиган тиббиёт ходимлари кераклича ўқитилмаган бўлсалар, бундай таснифлашни яхши ва пухта биладиган мутахассис ва биринчи ёрдам берадиган ходимлар гуруҳи у ходимларга ҳамроҳ бўлиб боришлари лозим. Касалхоналарда биринчи ёрдам бериш навбатини белгилашга юқори малакали мутахассислар масъул бўлмоғи зарур.
Шикастланганлар шахси иложи борича аникланиши керак. Бунинг учун жабрланган кишининг исми, ёши, жинси ҳақидага маълумотларни қайд этиш учун махсус белгинома, биркалар ишлатилади. Биркалар фалокат ўчоғида тўлдирилади.
Тиббиёт нуқталари, поликлиникаларда шикастланганларга илк бор ҳисобга олиш тиббий варақалари тўлдирилиб, унда жабрланган кишининг паспорт маълумотларидан ташқари, унга қўйилган ташхис, кўрсатилган тиббий ёрдам ҳажми ва унинг қаёққа эвакуатция қилингани кўрсатилади,
Барча даволаш-муҳофаза муассасаларида шикастланганлар тиббий саралаб бўлингандан кейин, жабрланган шахс кийим-бошига тўғноғич билан махсус саралаш биркаси беркитилади, унда жабрланган кишига қайси навбатда ва қайси бўлинмада тиббий ёрдам кўрсатилиши ёзилган бўлади. Саралаш биркаларининг ранглари ва шакллари олдиндан ишлаб чиқилган бўлиши ва тиббий ходимлар ҳар қайси марка маъносини аниқ ва пухта билишлари шарт.
Фавқулодда вазиятдаги даволаш-эвакуатция таъминотининг моҳияти шикастланганларга тиббий эвакуатциянинг икки босқичида тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш тадбирларини ўтказиб, шикастланган аҳолини олган шикастларининг хусусияти (тиббий кўрсаткичлари) қандайлигига мувофиқ, офат ва ҳалокат зоналаридан даволаш муассасаларига тезроқ жўнатишдан иборатдир.
Фалокат ўчоғига соғлиқни сақлаш кучлари ва воситаларини тезлик билан олиб кириш, улар ишини тўғри ташкил қилиш ва жабрланганлар офат жойидан ташқарига эвакуатция қилинишини оқилона ташкил этилиши билан бу тадбирлар вақтида бажарилишига эришилади. Жабрланган аҳоли шунда тиббий ёрдамнинг ҳамма турлари, яъни биринчи тиббий ёрдам, биринчи шифокор ёрдами, малакали ва ихтисослашган тиббий ёрдам билан бирин-кетин (изчил) таъминланади.
«Тиббий эвакуатция боскичи» деганда тиббий эвакуатция йўлларида шикастланганларни қабул қилиш, саралаш, уларга тиббий ёрдамнинг муайян турларини кўрсатиш ҳамда уларни яна нарироқ эвакуатция қилишга тайёрлаш мўлжалланган соғлиқни сақлаш кучлари ва воситалари тушунилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда вазиятларда шикастланганларни даволаш-эвакуатция тадбирлари билан таъминлаб, мўлжалланган жойга эвакуатция қилиш кўзда тутиладиган икки боскичли тизим қабул қилинган.
Шикастланганларга офат ўчоқлари ва жойларида тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини шартли тарзда уч даврга: яккалаш (изоляция қилиш); қутқариш ва соғлиқни тиклаш даврига бўлиш мумкин.
Биринчи тиббий ёрдам. Шикаст ўчоғига тушиб, ўз ҳолича қоладиган шикастланганларни яккалаб олиш даврида шикаст олинган жойнинг ўзида ҳаётий кўрсаткичларга мувофиқ бериладиган биринчи тиббий ёрдам алоҳида рол ўйнайди. Ўз вақтида ва тўғри кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам шикастланган одамнинг ҳаётини сақлаб қолади ва салбий оқибатлар ривожланиши олдини олади. Бунда энг аввало фавқулодда вазиятнинг шикастловчи омилларини тўхтатиш (сувдан олиб чиқиш, ёнаётган кийимларини ўчириш, ёнаётган иморат ичидан ёки шикаст зонасидан олиб чиқиш ва ҳ.к.) чораларини кўриш керак, шунингдек жабрланган кишининг аҳволини тез ва тўғри аниқлашнинг ҳам аҳамияти катга бўлади. Шикастланган кишини кўриб чиқишда шифокор муайян алгоритм (тартиб, кетма-кетлик)дан фойдаланиши мумкин. Булар:

  • оғиз бўшлиғи ва юқори нафас йўлларини текшириш (уларни бегона, ёт нарсалардан тозалаш);

  • нафас олиш ҳаракатларининг хусусияти ва қанчалик тезлигига баҳо бериш (ўпкани сунъий нафас олдириш ва юракни бевосита уқалаш);

- қон томирлари бутунлигини аникдаш (айниқса артериал
томирлардан қон оқишини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш);
- юрак-қон томир тизими (томир уруши) аҳволига баҳо бериш;
- сезги аъзолари, асосан кўриш аъзоларига (организм қандай таъсирланишига) баҳо бериш;
- шикастланган кишининг нутқига баҳо бериш. Биринчи тиббий ёрдам беришнинг энг қисқа муддати — шикастланган ондан бошлаб 30 дақиқа, нафас олиш тўхтаган бўлса, бу вақт 5-7 дақиқагача қисқартирилади. Заҳарлангандан кейин дастлабки 30 дақиқа ичида биринчи ёрдам олганларда умумий аҳволнинг оғирлашуви 2 баравар камайиши вақт омили нақадар муҳимлигини кўрсатади. Жароҳатлангандан сўнг 1 соат мобайнида ёрдам кўрсатилмаса, ўлимга сабаб бўлиш 30% га, 3 соатгача ёрдам берилмаганда эса 60% ва 6 соатгача ёрдам берилмаганда 90% гача ортади.
Биринчи тиббий ёрдамни шикастланган кишининг ўзи (ўз-ўзига ёрдам) ёки унинг ёнида бўлганлар (бир-бирига ёрдам), аҳоли, сандружиначилар, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг шахсий таркиби кўрсатади.
Жабрланганларга тиббий ёрдамнинг кейинги босқичи уларга шифокор келгунча (шикаст ўчоғининг ўзида) ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Бундай ёрдам рўйхатдаги тиббий воситалардан кенг фойдаланиш ва бундай ёрдам беришда ўрта тиббий маълумотли ходимлар (тиббий ҳамширалар, фелдшерлар) иштирок этиши ҳисобига биринчи тиббий ёрдам имкониятларини кенгайтиради.

Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish