Ердан фойдаланишни ахборот билан таъминлаш



Download 78,5 Kb.
Sana01.11.2022
Hajmi78,5 Kb.
#859024
Bog'liq
БМИ 2


1.3. Хусусийлаштиришга тортилган ер участкаларининг кадастр маълумотларини шакиллантириш ва юритиш услубини такомиллаштириш
Маълумки хусусийлаштиришга жалб қилинган ер участкалари учун қатор маълумотлардан фойдаланилади. Улар ичида кадастр маълумотлари алоҳида ўрин эгаллайди, негаки айнан ушбу маълумотлар бундай ер майдонларини ҳуқуқий ҳолати, миқдори, сифати, жойлашганлар ўрни ва қиймати тўгрисида ахборот беради. Шундай экан бундай маълумотларни шакллантириш ва доимий юритиб бориш услубларини такомиллаштириш ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнида тезкорлик билан юқори сифатда олиб боришга имкон беради.
Илмий манбаларни органиш шундан далолат берадики, дунёда ер ҳақидаги ахборотга талаб кун сайин ортиб бормоқда. Бу табиий ресурслардан фойдаланишни режалаштириш, ривожлантириш ва назорат қилишга имкон беради. Ишлаб чиқаришни бутун дунё бўйича йил сайин кенгайиб бораётганлиги табиий муҳитга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ер моддий фаровонликнинг асоси болганлиги сабабли ундан самарали фойдаланишни тўгри бошқариш, жумладан, бугунги бозор шароитида унинг ушбу бозорга тўгри жалб қилиш учун бозор активга айлантириш зарурат ҳам намоён бўлади. Демак ер ресурсларидан самарали фойдаланиш учун объектив омиллар миқдори ортиб бормоқда. Булар эса ўз навбатида катта миқдордаги маълумотларни олиш, ер участкалари ҳақида турли хил ва батафсил ахборот бўлишини талаб қилади. Бу қоида айниқса хусусийлаштиришга тортиладиган ер участкаларининг кадастр маълумотларига ҳам тегишли бўлиб, уларни шакллантириш ва юритиш учун замонавий ёндашувларни қўллашни талаб этмоқда. Бунда республикамизда автоматлашган ер ахборот тизими (геопортал)ни яратиш ва доимий равишда юритиб бориш жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Бу тизишни толиқ яратиш учун қуйидаги муҳим масалалар ҳал қилиниши зарур:
- Ердан фойдаланишни ахборот билан таъминлаш;
- Ер ресурсларининг ҳолати ва фойдаланилиши ҳақида тўла давлат статистика ҳисоботини аниқ шакллантириш;
- Оммавий равишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олинишини бажариш;
- Шаҳарлар ва қишлоқлар ҳудудларини тўла режалаштириш;
- Ер-сув муносабатларини тартибга солиш;
- Ерларни кадастрли баҳолаш;
- Ер участкалари турли мақсадлар учун олиб қўйилганда ёқотишлар ва зарарларни қоплаш;
- Ердан фойдаланиш тўловларни тўгри амалга ошириш;
- Ер бозорни вужудга келтириш;
- Ипотека ва бошқаларни ривожлантириш;
Демак, юқоридаги масалаларни тўлиқ ижобий хал қилиниши мамлакатда автоматлашган ер ахборот тизими (геопортал)ни тўлиқ яратишга имкон беради. Умуман бундай тизим фазовий-атрибутив маълумотлар базаси, ахборот алмашинув каналлари ва бошқа ер-кадастр маълумотларини автоматик тарзда киритиш, алмашиш, сақлаш ва доимий янгиланиб туришни таъминловчи дастурий-техник воситалар мажмуасидан иборатдир. Республикамизда хам ер участкаларини хусусийлаштиришга киришиш, албатта ер кадастри макълумотларини тизимли равишда тўплаш, янгилаб туриш, қайта ишлаш ва тарқатишга талабни оширади. Янги технологиялар айниқса ерларни хусусийлаштиришни компютерлаштириш тизимини янада кучайтириш ва ривожлантириш билан бир қаторда бир қатор шартлар ва чекловларни ҳам қўйилмоқда. Жумладан, ер билан боглиқ, айниқса, уни хусусийлаштириш билан боглиқ маълумотлар бозор иқтисодиёти шароитида катта аҳамиятга ега бўлиб бормоқда. Шу сабабли ҳам ер участкаларининг алоҳида маълумотларини автоматик тарзда қайта ишлаш жараёни ривожланмоқда.
Автоматлашган ер ахборот тизимини яратишда қуйидаги вазифалар алоҳида еътироф етилади:
- барча учун тушунарли аниқ таркибни яратиш;
- ерларни хусусийлаштириш учун зарур бўладиган барча кадастр маълумотларини аниқ тизимини шакллантириш ва юритиб боришни тўлиқ йўлга қўйиш;
- амалиёт ва атамашуносликни стандартлаштириш;
Шуни қайт қилиш зарурки, автоматлаштирилган тизимда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўла ройхатга олинади ер участкаларининг миқдорий ҳисоби аниқ юритиб борилади, ерларни кадастр баҳолаш маълумотлари келтирилади. Шундай экан. хусусийлаштиришга тортилган ер участкаларнинг ер-кадастр ахборотларини шакллантириш ва юритишда айнан ушбу автоматлашган тизимдан фойдаланиш яхши самара беради.
Республикамизда ҳам йер участкаларини, хусусан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган йерларни хусусийлаштиришга тортиш масалаларига катта аҳамият берилмоқда. Бу тўгрида 2021 йилнинг ноябр ойида «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Бундан ташқари 2021 йилнинг июнида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активга айлантириш чора-тадбирлари тўгрисида»ги ПФ-6243 сон Фармони қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг ушбу қонуни ва Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 14 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 71 сон «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарор қабул қилинди. Ушбу қонун ва қарорга мувофиқ ер участкаларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслар томонидан уларга доимий фойдаланиш (егалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод егалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш, шунингдек ер участкаларини электрон онлайн-ауксион орқали сотиш йўли билан амалга оширилади. Ер участкаларини хусусийлаштириш махсус ташкил етилган «Yerxususiylashtirish» автоматлашган ахборот тизими (ААТ) орқали амалга оширилиши белгиланган.
Юқоридаги қарорда белгиланганки:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслар томонидан уларга доимий фойдаланиш (егалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдирилган умрбод егалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали амалга оширилади
б) Давактив агентлиги «Yerxususiylashtirish» ААТнинг техник қўллаб-қувватлаш бўйича оператори ҳисобланади.
в) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида якка тартибда уй жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш «E-auksion» електрон савдо платформаси орқали амалга оширилади.
Бунда:
- бўш турган ер участкаларига доир кадастр маълумотларини шакллантириш ва келишиш «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
- бўш турган ер участкаларининг заҳарларга олинганлиги хамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи кадастр органлари томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига давлат рўйхатдан ўтказилганлиги ушбу ер участкаларининг «Yerelektron» ААТга киритишнинг мажбурий шарти ҳисоблабади;
- «Yerxususiylashtirish» ААТни қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатдан ўтказиш, шунингдек тузилиш хизматлари учун тўловлар ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблаглар ҳисоблардан қопланади.
Шуни алоҳида қайд етилиши зарурки, хусусийлаштириш тортилган ер участкаларининг кадастр маълумотлари ичида унинг қийматини аниқлаш ва ер участкасининг бошланғич нархи сифатида аукцион жараёнларида ундан фойдаланиш енг мураккаб масалалардан биридир, негаки бу баҳо ушбу хусусийлаштиришга тортилган ер участкасини мумкин қадар хукукий кийматинии белгилаши зарур. Бундай қийматини аниқлаш учун қатор услублар тавсия қилинади. Масалан, 2019 йилда қабул қилинган «Сирдарё вилоятида доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиб олиш тартиби тўгрисида»ги вақтинчалик маъмурий регламентга ер участкаларини сотиб олиш қиймати вақт даврийлигига қараб аниқ бир санада қуйидаги формула ёрдамида аникланган
а) юридик шахслар учун
С=Кюр•S•K (1)
б) жисмоний шахслар учун
С=Кжис•S•K (2)
бу ерда: С- хусусийлаштириладиган ер участкасини сотиб олиш қиймати;
Кюр, Кжис - юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш қийматини аниқлашдаги ўша кундан белгиланган ер солиги ставкасининг 50 баробари (1 кв. метр учун сўмда);
S – хусусийлаштирилаётган ер участкасининг майдони (квю метрда);
К – Ушбу Регламентга мувофик хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш кийматини шакиллантириш коеффициенти;
Aммо ушбу Регламент асосида аниқланган баҳолар билан ер участкаларини хусусийлаштириш амалга оширилмайди.
2022 йил 14-февралда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 71-сон қарори билан янги маъмурий Регламент қабул қилинди. Ушбу регламентга биноан хусусийлаштиришга тортилган ер участкасини қиймати қуйидаги формула билан аниқланади:
а) юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари учун:
С=Кюр•S+В+Т, (3)
б) жисмоний шахсларга умрбод меросий эгалик қилиб қолдирилган, доимий фойдаланишга ёки ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари учун:
С=Кжис•S+В+Т, (4)
бу ерда: С - хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати, сўм;
Кюр, Кжис - юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш қийматини аниқлашда ўша кунда белгилган базавий ставканинг 20 баробари ( 1 кв. метр учун, сўмда);
S - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг майдони, квадрат метрда;
В - Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўгрисида»ги 2014 йил 10 июндаги 186-сон қарори билан давлат реестрдан кўчирмани бериш ва кўчмас мулк объектларини рўйхатга олиш хизматларига белгиланган ставкалар асосида, сўмда;
Т - бир гектар йер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик планини тайёрлаш учун тўлов миқдори, сўмда.
Юкоридагилардан кўринадики, хусусийлаштириладиган ер участкасини қийматини белгилашда иккала холатда хам ер солиги ставкаларининг миқдори қабул килинган. Аммо фикримизча бу унчалик мақсадга муфовик эмас, бундай киймат ер участкасининг аник қийматини белгилай олмайди. Шу сабабли қайд қилиш мумкинки, бундай ер участкаларини кадастр қийматини аниқлаш услубини яратиш ва ушбу услубдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шулар Билан бир қаторда, бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ва ижара хуқуқлари асосида элекрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш хам белгиланган. Бунда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир тумани учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар. Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан қуйидаги мезонлар бўйича белгиланади:
- ер солиғининг йиллик миқдори;
- ер участкасини ижарага бериш муддати;
- ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларнинг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ҳаражатлар.
Умуман бу ҳолатда ҳам ер участкаси ижара ҳуқуқининг қийматини аниқлашда солиқ миқдорларидан келиб чиқилган. Буларнинг барчаси ер участкаларини кадастр қийматини аниқлаш услубини яратиш заруриятини туғдирмоқда. Бундай услубни яратиш ва ер участкасини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш жараёнларида қўллаш бу жараёнларни муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:



  1. Ўзбекистон Республикасининг конституцияси ( асосий қонуни). Тошкент, Ўзбекистон, 2014.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. Тошкент, Адолат, 2018.

  3. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Давлат ер кадастри тўгрисида». Тошкент, 1998, Lex.uz

  4. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Давлат ер кадастри тўгрисида». Тошкент, 2000, Lex.u

  5. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўгрисида». Тошкент, 2021, Lex.u

  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243 сон «Ер муносабатларига тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган хуқуқларни ишончли химоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўгрисида»ги Фармони. Тошкент, 2021, Lex.uz

  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1043 сон «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини хисоблаш тартиби тўгрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида»ги Қарори. Тошкент, 2018, Lex.uz

  8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги Қарори. Тошкент, 2022, Lex.uz

  9. Абдуллаев З.С. Ер ресурслари қийматини бахолаш жараёнларини моделлаштириш. Тошкент, А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2013.

  10. Авезбаев С.А., Волков С.Н. Ер тузишни лойихалаш (дарслик) Тошкент, Янги аср авлоди, 2004

  11. Алтиев А.С. Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш муаммолари. Менография. Тошкент, Фан, 2018.

  12. Бабажанов А.Р, Рохманов Қ.Р, Ғофиров А.Ж. Ер кадастри (дарслик). Тошкент, 2011

  13. Бабажанов А.Р, Рўзиев С.Б. Ахоли яшаш жойлари кадастри (ўқув қўлланма). Тошкент, Янги аср авлоди, 2011.

  14. Бабажанов А.Р, Рўзиев С.Б, Мажитов Б.Х. Ердан фойдаланиш асослари (ўқув қўлланма). Тошкент, ТИҚХММИ, 2018

  15. Чертовицкий А.С, Свайнов А.А. Ер ахборот тизими, Тошкент, ТИҚХММИ, 2010

Download 78,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish