Эшитиш анализаторини текшириш усуллари. Вестибуляр анализаторларни текшириш усуллари. Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши


Суяк ўтказувчанлигини текшириш (Ринне тажрибаси)



Download 103,44 Kb.
bet9/20
Sana24.06.2022
Hajmi103,44 Kb.
#700095
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Суяк ўтказувчанлигини текшириш (Ринне тажрибаси):
Суяк ўтказувчанлиги С128 камертон билан текширилади, чунки пастроқ частотали камертоннинг тебранишини тери сезади, юқорироқ частотали камертонларни эса бошқа қулоқ ҳаво орқали эшитади.
Жаранглаб турган С128 ни оёғини перпендикуляр қилиб сўрғичсимон ўсимтанинг майдончасига қўйинг. Қабул қилиш давомийлигини ҳам секундомер билан ўлчанг, ўлчашни камертон тебрантирилган вақтдан бошланг. Товушни тўқималар орқали қабул қилиш тўхтагач камертон тебрантирмасдан ташқи эшитиш йўлига яқинлаштирилади. Бунда нормадаги текширилаётган шахс камертоннинг тебранишларини ҳаво орқали эшитади –Ринне тажрибаси ижобий (R+)
Агар текширилаётган шахс сўрғичсимон ўсимтадаги камертон жаранглашдан тўхтагач уни ҳаво орқали ташқи эшитиш йўли яқинида эшитмаса, бундай натижа салбий ҳисобланади (R-).
Ринне тажрибасида норма холатда ҳаво ўтказувчанлигининг суяк ўтказувчанлигидан 2 марта ортиқлиги кузатилади (R+), салбийда – аксинча, суяк ўтказувчанлиги ҳаво ўтказувчанлигидан ортиқ бўлиб, бу товуш ўтказувчи аппаратнинг шикастланишида учрайди. Товуш қабул қилувчи аппаратнинг касалликларида, нормадаги каби, ҳаво ўтказувчанлигининг суяк ўтказувчанлигидан ортиқлиги кузатилади, бунда сонияларда ифодаланган, ҳам ҳаво орқали, ҳам суяк орқали камертонни қабул қилишнинг давомийлиги, нормадагидан кам, аммо Ринне тажрибаси ижобийлигича қолади.
Вебер тажрибаси (W):
Жаранглаб турган камертонни, унинг оёғи бош ўртасида жойлашадиган қилиб текширилаётган шахснинг тепа бош суягига қўйинг. Камертон браншлари фронтал текислик бўйлаб, яъни ўнг қулоқдан чап қулоққа қараб тебраниши керак.
Норма холатда текширилаётган камертон жаранглашини бош ўртасида ёки иккала қулоқда бир хил эшитади (норма ←W→). Товуш ўтказувчи аппаратнинг бир томонлама касалланишида товуш касал қулоққа латераллашади (масалан, чапга:W→), бунда товуш қабул қилувчи аппаратнинг бир томонлама касалланишида эса товуш соғлом қулоққа латераллашади (масалан ўнг қулоққа: ←W). Қулоқларнинг турли даражада ва турли характерда икки томонлама каслланишида тажриба натижаларини турли омилларга қараб баҳолаш керак.
Швабах (Sch) тажрибаси – товушнинг суяк орқали қабул қилиниш давомийлигини ўзгартириш
Жаранглаб турган камертонни текширилаётган шахснинг тепа бош суягига яқинлаштиринг ва уни бемор эшитишдан тўхтагунича ушлаб туринг. Сўнг (эшитиш қобилияти нормал бўлган) текширувчи камертонни ўзининг тепа бош суягига қўяди, агар у камертонни эшитишда давом этаётган бўлса, у холда текширилаётганда ўтказилаётган Швабах тажрибаси қисқартирилади, агар у ҳам эшитмаётган бўлса, у холда текширилаётган шахсда ўтказилаётган Швабах тажрибаси нормал. Швабах тажрибасининг қисқариши товуш қабул қилиш аппаратининг касалланишида кузатилади. Шу тарзда тажриба ҳар бир қулоқда ўтказилади: камертон сўрғичсимон ўсимта майдончасига қўйилади.
Желле (G) тажрибаси:
Жаранглаб турган камертонни сўғричсимон ўситмага яқинлаштиринг ва бир вақтнинг ўзида воронка ёрдамида шу қулоқда ҳавони зичлаштиринг. Эшитиш қобилияти нормал бўлган киши ҳавонинг компрессияланиши вақтида қабул қилишнинг пасайганини сезади (Желе тажрибаси ижобий), бу стремянинг овал дарча тубига босиши оқибатида товуш ўтказиш тизимининг қўзғалувчанлигининг ёмонлашгани сабабли бўлади. Стремя қўзғалмас (отосклероз) бўлганда ташқи эшитиш йўлида ҳаво зичлаштирилганда товушни қабул қилишда ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмайди (Желле тажрибаси салбий). Товуш қабул қилувчи аппарат касалланганда худди нормадаги каби товуш пасайиши содир бўлади, яъни Желле тажрибаси ижобий бўлади.



Download 103,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish