Фан: Фуқаролик жамияти 1 инглиз тили факултети Гуруҳ: 427 Талаба: Носирова М



Download 28,54 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi28,54 Kb.
#95843
  1   2
Bog'liq
1 ingliz tili f 427 guruh Nosirova Muhayyo 2


Фан: Фуқаролик жамияти
1 инглиз тили факултети
Гуруҳ: 427
Талаба: Носирова М
1 Билет
1. Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти.
2. Фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси ҳамда унинг маъно ва мазмуни.
Мустақилликка эришганимиздан кейин бозор иқтисодиѐтига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ҳамда мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантириш стратегик мақсад сифатида белгиланган.
Фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. Фуқаролик жамиятининг пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги ғоялар генезисини,асосларини билиш лозим. Фуқаролик жамияти маълум асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина шаклланиши мумкин. Булар қуйдагилардан иборат:
иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. Қайсики жамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги.
ижтимоий-сиѐсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиѐсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши,Ҳокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиѐсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва мувозанатга солиб туради. Сиѐсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. ―Кучли давлатдан – кучли жамият сари‖ тамойилининг намоѐн бўлиши. Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек, ―Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади‖1.
ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. ―Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади‖ (А.Темур). ―Адолат - қонун устуворлигида‖ тамойилининг амал қилиниши. ...―Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ѐки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим‖2.
маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунѐқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараѐнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позицясига эга эканлиги.
Ўзбекистонда янги жамиятни ривожлантириш ислоҳотлари жараѐнида жаҳондаги турли мамлакатларда фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши турли даражада ва даврларда амалга оширилганлигининг назарий ва амалий жиҳатларини, тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, фуқаролик жамиятининг бупрогрессив жиҳатлари (тамойиллари ва белгиларини) синалган тажриба сифатида ўтиш даврини ўз бошидан кечираѐтган мамлакатларда фуқаролик жамияти қуришда эътиборга олишга имкон беради. Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамияти фанини олий таълим тизимида ўқитиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш асносида мамлакатда ―Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари‖ тамойили асосида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир тажрибалар ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билимлари ѐрдамида нафақат янги жамиятда яшайдиган, балки бу жамиятни ривожлантиришда бевосита фаол иштирок эта оладиган ѐш авлодни шакллантиришга қаратилган билимлар бериш назарда тутилади.
Аслини олганда ―фуқаролик жамияти‖ атамаси турли хорижий адабиѐтларда алоҳида мазмун касб этган тушунча бўлиб, у ҳозирги давр талқинда жамиятнинг муайян шакли (ҳолати ва хусусияти)ни, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва ҳуқуқий табиатини, ривожланиш даражасини ифодалайди. Фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари доимо давлатни такомиллаштириш, ҳуқуқ ва қонуннинг ролини юксалтириш муаммолари ҳал этиш билан чамбарчас тарзда ўзаро боғликдир.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.
Фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараѐни ҳисобланади. Бу жараѐн ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштироки, жамиятшунос олимларнинг бу жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, Президент И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг ―Ўзбек модели‖га хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараѐнидан иборатдир.
Фанни ўқитишдан мақсад - талаба ѐшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳистуйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоѐн бўлади:
-жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш;
-талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш;
-фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ѐрдамлашиш;
-талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараѐнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш;

  • талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш;

  • тараққиѐтнинг ―ўзбек модели‖ ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш;

  • талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга доир билимлар бериш;

  • фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш;

  • фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи – нодавлат ва шахсий мулкчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга доир билимлар бериш;

  • талабалар онгини фуқаролик жамиятининг маърифий ва руҳий асоси – миллий маънавиятни тиклаш ва уни ривожлантиришга доир билимлар билан бойитиш;

  • ―Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари‖ тамойилининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;

  • ―Адолат – қонун устуворлигида‖ тамойилининг моҳияти ва аҳамиятига доир билимлар бериш;

  • сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш;

  • фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш;

  • ижтимоий инновацияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш;

  • сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш;

  • жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи ҳақида тушунчалар бериш;

  • фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиѐсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш;

  • нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ўрнини очиб бериш;

  • оммавий ахборот воситаларини эркинлаштиришга доир билимлар бериш;

  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ѐритиб бериш;

  • жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминланиш масалаларини ѐритиш;

  • ижтимоий шериклик тўғрисида билимлар бериш ва ѐшларда фаол фуқаролик позицияларини шакллантириш механизмларига доир билимлар бериш.

Фуқаролик жамияти фанини ўзлаштириш жараѐнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талабаларда қуйидаги билим, кўникма шакллантирилади:

  • Фуқаролик жамияти тўғрисида назарий билимлар ва уларнинг Ўзбекистон ва жахон тажрибасида намоѐн бўлишининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида; талабаларда фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий билимлар ва кўникмалар; жаҳонда фуқаролик жамиятининг шаклланиш ва ривожланиш тажрибалари; фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисида; ўтмиш, бугун ва келажак воқеаларини баҳолашда билишнинг турли услубларидан фойдаланиш; фуқаролик жамиятида давлат бошқарув органларини демократлаштириш ва модернизациялаш жараѐнлари; давлат ҳокимияти органлари тизими ва фуқаролик жамиятида давлат бошқаруви тузилмасини билиш; фуқаролик жамияти қуришнинг мазмунмоҳияти ҳақида муайян билимларга эга бўлиши;

  • фуқаролик жамият қуришнинг миллий ва умуминсоний демократик тамойилларини; хорижий мамлакатларнинг фуқаролик жамият қуриш бўйича илғор тажриба ва усулларини; ривожланган мамлакатларда мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялашнинг асосий тамойиллари ҳамда уларнинг ―Ўзбек модели‖ тамойиллари билан қиѐсий таҳлилини; демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришнинг ҳуқуқий асосларини; тараққиѐтнинг ―Ўзбек модели‖ тамойиллари моҳиятини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • марказлашган режали иқтисодиѐт ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтининг фарқли томонларини аниқлаш; мамлакатни демократлаштириш ва бозор иқтисодиѐтига ўтишининг инқилобий ва тадрижий (эволюцион) йўлларининг ютуқ ва камчиликларини баҳолаш; мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва бозор иқтисодиѐтига босқичмабосқич ўтишнинг моҳияти ва босқичлари; мамлакат иқтисодиѐтини модернизациялаш ва диверсификациялаш, ижтимоий ҳаѐтни янгилаш кўникмаларига эга бўлиши керак;

  • мамлакатда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар моҳиятини англаган ҳолда улардан ўз касбида фойдаланиш; ―Ўзбек модели‖ эришаѐтган натижаларидан ўз ишларида фойдаланиш; мамлакатни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини қуриш бўйича ўз хулосаларини бера олиш; мамлакатимизнинг жаҳон бўйича эришаѐтган ютуқларини таҳлил қилиш малакаларига эга бўлиши керак.

  1. 2 Фуқаролик жамиятининг умумий белгилари ва таснифи.

Ҳозирги даврда кўпчилик сиёсатшунос ва сотсиологлар «фуқаролик жамияти» деганда, давлат ва иқтисоддан фарқ қиладиган ва қуйидаги ўзини ўзи ташкил этувчилардан таркиб топган сотсиетал соҳанинг меъёрий моделини тушунадилар: (1) плурализм: оила, норасмий гуруҳлар ва ихтиёрий уюшмалар, ҳаёт шаклларининг турли-туманлигини таъминлаб турувчи институтларнинг плурализмга берилганлиги ва автономлиги; (2) ижтимоий ҳаёт эркинлиги: маданият ва коммуникациялар институтлари; (3) шахсий ҳаёт дахлсизлигиъ- индивидуал ўзини ўзи ривожлантириш ва ахлоқий танлаш соҳалари; (4) қонунийлик: плурализмни чегаралаб олиш учун умумий қонун чиқаришга, шахсий ҳаёт ва ижтимоий соҳаларида иложи борича давлатга, ҳаётий интилишларда эса иқтисодга нисбатан дахлсизлик. Ана шу тизилмаларнинг барчаси биргаликда замонавий фуқаролик жамиятининг институционал мавжудлигини таъминлайди.
Машҳур сиёсатшунос олим Флипп Шмиттернинг фикрича, «фуқаролик жамияти» қуйидаги «ўзини ўзи ташкиллаштирувчи медиатор (воситачилик қилувчи) гуруҳлар»дан иборатдир:

  • давлат ҳокимияти органларига нисбатан, шунингдек, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш нодавлат бирликлари, яъни, фирма, оила кабилардан мустақил;

  • ўз манфаатлари ва интилишларини ҳимоялаш (уларга эришиш мақсадларида жамоавий аксияларни режалаштириш ва амалга ошириш қобилиятига эга бўлган);

  • давлат тузилмалари, хусусий ишлаб чиқариш соҳаси ўрнини босмайдиган, ўзига умуман сиёсатни бошқариш функциясини олмаган;

  • лекин, шаклланиб бўлган «фуқаролик» ёки ҳуқуқий меъёрлар доирасида фаолият юритишга рози бўлган.

Шу билан бирга, Ф.Шмиттер фуқаролик жамиятини алоҳида олинган шахс билан боғлайди ва фуқаролик институтларини шахс манфаатлари ифодачиси ва ҳимоячиси эканлигини таъкидлайди. Бинобарин, у замонавий фуқаролик жамиятининг Ғарб тажрибаси асосида шаклланган қуйидаги муҳим сифатларини алоҳида ажратиб кўрсатган эди:

  • шахс, унинг аҳолининг алоҳида гуруҳлари ва давлатдан мустақиилиги;

  • ташкилий яхлитлик, бир бутунлик;

  • давлат томонидан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқларга асосланган «корпоративлик»;

  • либераллашиш билан боғлиқ жараён ёки ҳодиса;

  • автократиянинг деспотик куч сифатида (демократик натижалар асосида) заифлашуви.

Юқоридаги таҳлиллардан хулоса чиқарилса, фуқаролик жамияти энг олий инсоний бирлик шакли ҳисобланиб, у ўз ичига турли «уюшмалар»нинг таркибий қисмларини (оила, корпорация кабиларни) қамраб олади. Улар ўз моҳиятига кўра жамиятдаги адолатлилик тамойилига асосланган ҳамжамият бўлишини ифода этади. Бу жамиятда ҳар бир киши ўзи учун олий фаровонлик топиши мумкин.
Умуман, ҳозирги замон ривожланган мамлакатлар сиёсатшунос олимларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий қарашлари бир тизимга келтирилса, у ҳолда фуқаролик жамияти бу:

  • биринчидан, жамият ҳаёти фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида ихтиёрий равишда шаклланган, бошланғич нодавлат тлзимларини ўз ичига қамраб олган инсоний бирликдир;

  • иккинчидан, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, оилавий, миллий, маънавий, ахлоқий, диний, ишлаб чиқариш, шахсий ва нодавлат муносабатлар мажмуасидир;

  • учинчидан, эркин индивидлар, ихтиёрий равишда шаклланган ташкилотлар ва фуқароламинг турли органлар тазйиқлари, аралашишлари ёки бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамияти бўлиб, унда улар ўзлигини намоён қила олишлари учун доимий имкониятларга эга бўладилар.

Шу билан бир қаторда, ривожланган мамлакатларнинг ХХ аср иккинчи ярмидаги тажрибалари умумлаштирилганида, ҳозирги замонавий фуқаролик жамиятининг асосий белгиларига доир тасаwур намоён бўлади. Уларасосан қуйидагилардан иборатдир.
Иқтисодий соҳада: нодавлат ташкилотлар; кооператив-ширкатлар; ижара жамоалари; аксиядорлик жамиятлари; уюшмалар; корпорацияларнинг мавжудлиги.
Ижтимоий соҳада: оила; партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар; иш ва яшаш жойларидаги ўз-ўзини бошқариш органлари; нодавлат оммавий ахборот воситалари; жамоатчилик фикрини аниқлаш, шакллантириш ва ифода этишнинг маданийлашган тартиботлари; ижтимоий ихтилофларни куч ишлатмасдан, тазйиқсиз, қонунлар доирасида ҳал қилиш амалиётининг мавжудлигидир.
Маънавий соҳада: сўз, виждон ва фикрлар эркинлиги; ўз фикрини очиқ билдира олишнинг реал имкониятлари; ижодий, илмий ва бошқа уюшмалар мустақиллигининг ҳам қонуний, ҳам амалий жиҳатлардан таъминланганлиги.
Шунингдек, фуқаролик жамиятининг барқарорлигини таъминловчи шарт-шароитлар ҳам борки, уларсиз жамиятнинг институтлари ривожланмайди. Булар жумласига жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг турлича манфаатларини ифода этувчи ривожланган ижтимоий тузилмаларнинг мавжуд бўлиши зарурлиги киради. Қолаверса, жамият аъзоларининг тўла мустақиллик билан фаолият кўрсата олиш қобилияти, уларнинг энг ривожланган даражадаги ижтимоий, интеллектуал, руҳий жиҳатлардан юксалиши содир бўлиши ҳам тақозо қилинади.
Сўнгги шарт-шароит эса ҳар бир фуқаронинг ўз шахсий мулкига эга бўлиши, бу мулкни ўзи истаган тарзда тасарруф қила олиши учун унинг бу мулкка нисбатан шахсий ёки жамоавий ҳуқуқининг таъминланган бўлишидир.
Фуқаролик жамиятининг белгилари, мезонлари ва институтларини тасаввур қила олган ҳар бир кишига кўриниб турибдики, бундай жамиятнинг асосини фуқаролик жамиятининг институтлари — сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари мажмуаси ташкил этади.
Фуқаролик жамиятида давлат ва ҳукуматнинг алоҳида ўз функцсиялари, фуқаролик жамияти институтларининг эса алоҳида ўз функциялари бўладики, улар бир-бирларини тўлдириб, юксак ривожланган жамиятнинг яшовчанлигини таъминлайди. Давлатнинг ҳам, нодавлат ташкилотларнинг ҳам ўз ҳаракат доираси, ёхуд белгиланган фаолиятилари у ёки бу томонга озгина ўзгариши натижасида ижтимоий-сиёсий мувозанатлар бузилиб, демократик меъёрдан чекиниши, четга чиқиб кетиш ҳоллари рўй бериши мумкинлигини асримизнинг сўнгги даврдаги тараққиёт амалиёти кўрсатиб берди.
Фуқаролик жамиятига доир назарий қарашлар умумлаштирилганида фуқаролик жамиятининг қуйидаги белгилари намоён бўлади:

  • инсон ҳуқуқ ва эркинликларини нисбатан тўлиқроқ таъминловчи инсоний бирлик;

  • ўзини ўзи бошқаришнинг ривожланганлиги;

  • уни ташкил этган тузилмалар ва турли ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги рақобатдошлик;

  • эркин равишда шаклланадиган жамоатчилик фикрини мавжудлиги ва плурализм;

  • ялпи ахборотлашганлик, инсонларни ахборот олишга доир ҳуқуқининг амалда намоён бўлиши;

  • жамият ҳаётини мувофиқлаштириш асосида кечиши;

  • иқтисодиётнинг кўп укладли бўлиши;

  • ҳокимиятнинг легитим ва демократик тарзда амалга оширилиши;

  • ҳуқуқий давлатнинг мавжуд бўлиши;

  • давлатнинг кучли ижтимоий сиёсат олиб бориши.

Фуқаролик жамиятида «фуқаро» тушунчаси энг муҳим аҳамият касб этиши билан ажралиб туради. Фуқаро жамият ҳаётининг субектига айланиб, ундаги ўзаришларга кучли таъсир қила олиш даражасига кўтарилади. «Фуқаро» тушунчаси «иштирок этиш» воситасида ўзини намоён этади, бу иштирок турли нодавлат ва жамоат ташкилотларида кечади.
Фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи ўрта мулкдорлар синфи ҳисобланади. Шахс эркинлиги асоси эса хусусий мулкдир. Хусусий мулк кўплаб иқтисодий ҳокимият марказларини бўлишини тақозо этганлиги учун ҳам ҳокимиятни бир шахс, гуруҳ ёки партия қоида тўпланишига имкон бермайди, давлат ҳокимиятини босиқ бўлишига замин яратади.
Яшаш воситаларининг муқобил манбаларини мавжудлиги ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида танлаш эркинлигини мавжуд бўлишига имкон яратади. Шунинг учун мулк, ҳокимият, иқтисодий ва сиёсий эркинлик чегараларини белгилаб қўйиш фуқаролик жамиятини яшаш мезони ҳисобланади. Шу билан бирга, шахсий эркинлик ва хусусий мулкка эга бўлиш демократиянинг бўлишини ва ривожланишини рағбатлантиради.
Фуқаролик жамияти инсонлардаги ўзини ўзи англаш, уларнинг обектив равишда масъуллик ҳиссини сезиш қобилиятининг юксалишига ҳамоҳанг равишда шаклланиб боради. Бу каби жамиятда шаклланган фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий маданиятлари даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради.
Фуқаролик жамияти шаклланган мамлакатларда нафақат инсон эркинлиги, давлатнинг жамият учун хизмат қилиш масъулиятининг юксаклиги, ўзини ўзи бошқаришнинг авж олиши каби қадриятларга амал қилинади, балки бу жамиятларда инсон фаровонлигини ҳар томонлама таъминлаш соҳасида ҳам мислсиз натижаларга эришилади. Жаҳондаги мамлакатлар ўртасида ялпи миллий маҳсулотнинг ўртача киши бошига тақсимланишида ҳам фуқаролик жамияти ривожланган мамлакатлар пешқадамлик қилмоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки, инсон сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эркинликлар бағридагина ўзининг яратувчанлик қобилиятини тўлиқ намоён қила олади.
Фуқаролик жамияти инсоннинг ўзини ўзи ҳаётда намоён қила олиши учун нисбатан кенг шарт-шароитлар яратиб бериши билан алоҳида ажралиб туриши ўз исботини топди. Шу боис ҳам жаҳондаги барча халқлар ва давлатларнинг фуқаролик жамиятини қўришга булган қизиқишлари тобора кучайиб бормоқда.
Ўзбекистон мамлакатида ҳам фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари нафақат чуқурлашиб бормоқда, балки ижтимоий-сиёсий ҳаётда ҳам ўзини намоён этмоқда. Демак мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани барча аҳоли қатламлари манфаатларини акс эттирадиган бундай ташкилотлар кенг тармоқларининг ривожланиши учун қулай шароит яратганлигини кўрсатиб берди.

1. Фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси


Ривожланган Европадаги, Шимолий Америкадаги, Япония, Жанубий Корея каби давлатларда минглаб фуқаролик жамияти институтлари фаолият кўрсатади. Улар жамият ҳаётининг аниқ бир муаммоси билан шуғулланиши билан бир-бирларидан фарқ қилади. Аксарият нодавлат нотижорат ташкилотлари инсонпарварлик мақсадларида тузилади ва фаолият кўрсатади. Ҳаттоки, уларнинг баъзилари умуммиллий, мамлакат, халқаро миқёсда фаолият кўрсатиш даражасига ҳам эришган.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) функциялари турли-тумандир. Лекин, уларнинг асосий функцияларидан бири турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини ҳимоя қилишдир. Манфаатлар гуруҳлари индивидлардаги турли йўналишдаги қарашлар ва фикрларни бир тизимга келтиради, бирон-бир ташкилотнинг бир қолипга солинган манфаатлар тизими асосида ташкилотнинг ҳаракат дастурини шаклланишига ёрдам беради. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўплаб айрим манфаатларни агрегация қилиш (мунозаралар ва муҳокамалар ёрдамида турли манфаатларни уйғунлаштириш ва улар ўртасида маълум бир муносабатлар тизимини ўрнатиш) фаолиятини ҳам олиб боради


Download 28,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish