Fani bo’yicha O’quv-uslubiy majmua bilim sohasi


Диннинг жамият ва шахс маънавияти юксалишидаги, комил инсонни тарбиялашдаги аҳамияти



Download 2 Mb.
bet81/261
Sana01.01.2022
Hajmi2 Mb.
#304204
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   261
Bog'liq
дин мажмуа 2021

2.2. Диннинг жамият ва шахс маънавияти юксалишидаги, комил инсонни тарбиялашдаги аҳамияти.

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаб келган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келди.

Ўзбек халқининг илғор маданий ва маънавий меросини тиклаш ва янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк замондан ҳозиргача мавжуд динларнинг тарихи, ҳаётий тажрибаси тадрижий тараққиётини ўрганиш ватан тарихини чуқурроқ тушуниб этиш, уни севиш ва у билан фахрланиш ҳис-туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. Дин ва Қонун ўзаро муносабатларини билиш республикада демократик ҳуқуқий жамият қуриш пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат ҳақида сўз кетар экан, унинг асосида энг аввало, диннинг давлатдан ажратилиши тамойили ётишини таъкидлаш зарур. Бу ҳақда Конституциямизнинг 61-моддасида шундай дейилади: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди”. Мазкур моддада муҳим аҳамиятга эга қоидалар мустаҳкам қўйилган.

Биринчидан, диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлилигидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқий майдонда фаолият олиб борадилар.

Иккинчидан, диний бирлашмалар фаолиятини ташкил этиш уларнинг ички иши ҳисобланади ва давлат назоратидан холидир. Шу билан бирга, диний ташкилотлар давлатдан ажратилган бўлса-да, бу диннинг жамиятдан ажратилганини англатмаслигини таъкидлаш зарур. Зеро, бирор динга эътиқод қилувчи фуқаролар ҳам жамиятнинг таркибий қисми ва шу сабабли дин фуқаролик жамиятида ўз мавқеига эга бўлади.

Давлатнинг динга муносабатидаги асосий хусусияти – бу диннинг сиёсатга аралашмаслиги. Зеро, ҳар қандай дин, биринчи ўринда маънавий-ахлоқий жиҳатни ўз ичига олади.

Давлатнинг динга бўлган муносабатини ифодаловчи яна бир тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг узвий қисми сифатида тан олади. Бундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт-шароит яратишга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон давлатининг дунёвийлик, диний бағрикенглик, барча динларга бир хилда муносабат, жамият тараққиётида дин билан ҳамкорлик қилиш хусусиятлари ушбу тамойил асосида амалга оширилади. Чунки, конституциявий дунёвий-маърифий давлатда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга асосан диний эътиқоди ва дунёқарашидан қатъи назар, сиёсий хоҳишларини билдиришда барча фуқароларнинг тенг иштироки тамойилига риоя қилади.

Ўзбекистоннинг ташқи олам билан ҳар томонлама – сиёсий, иқтисодий, илмий алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётган ҳозирги кунда турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Ўзбек халқининг илғор маданий ва маънавий меросини тиклаш ва янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк замондан ҳозиргача мавжуд бўлиб келган динларнинг тарихи, ҳаётий тадрижий тараққиётини ўрганиш, талабаларда Ватан тарихини чуқурроқ тушуниб этиш, уни севиш ва у билан фахрланиш ҳис-туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.

“Диншунослик” фани талабаларда дин, унинг турли шакллари, таълимотлари, йўналишлари, мазҳаблари ҳақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган дунёвийлик ва динийлик муносабатларини асосли таҳлил қила оладиган тўғри дунёқарашни шакллантиради. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, жиноят, фуқаролик, оила кодексларидаги дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги кўрсатмалар, қоидалар дастуруламал бўлиб хизмат қилади. Дин ва қонун ўзаро муносабатларини тўғри англаш, республикада демократик ҳуқуқий жамият қуриш пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мамлакатимизда талабаларга “Диншунослик” фанини ўқитиш муҳим масалалардан бирига айланди.

Дунё харитасида мавжуд мамлакат борки, унда яшовчи халқларнинг ўз дини, урф-одатлари ва анъаналари мавжуд. Ана шу қадриятлар халқларнинг юриш-туриши, кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт тарзини белгилашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Дунё халқлари тарихини ўрганишда уларнинг диний қарашлари, эътиқод ва диний амалиётларини эътибордан четда қолдириш мумкин эмас.



Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish