Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet1/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR




НОРМАЛ ФИЗИОЛОГИЯ
маърузалар матни


YEV SIROJ




ФИЗИОЛОГИЯ. ВАЗИФАЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ. ТИББИЁТДАГИ АҲАМИЯТИ. ҚИСҚАЧА ТАРИХИ. ҚЎЗҒАЛУВЧАН ТЎҚИМАЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ.
М У Қ А Д Д И М А
Физиология (юнонча physis- табиат, logos - таълимот) бир бутун организм ва унинг алоҳида қисмлари: ҳужайралар, тўқималар, аъзолар (органлар), функционал тизимлар ҳаётий фаолияти ҳақидаги фандир. Физиология тирик организм функцияларининг амалга ошиш механизмлари, бу функцияларнинг ўзаро алоқаси, бошқарилиши ва ташқи муҳитга мослашувини аниқлашга интилади. Бундан ташқари физиология ҳар бир функциянинг келиб чиқиши ва эволюция жараёни ҳамда организм индивидуал ривожланишида унинг шаклланиб боришини ўрганади.
Физиологик қонуниятлар аъзо ва тўқималарнинг макро- ва микро- структураси ва ҳужайраларда, аъзолар, тўқималарда кечадиган биокимёвий, биофизик жараёнлар ҳақидаги маълумотларга асосланган. Анатомия, гистология, цитология, молекуляр биология, биохимия, биофизика ва бошқа фанлардаги конкрет-аниқ маълумотларни физиология синтезлайди ва уларни организм тўғрисидаги бир бутун билимлар тизимига бирлаштиради. Шундай қилиб, физиология организм ва унинг барча элементларини, муайян тизим сифатида тадқиқот этади, яъни тизимли ёндашишни амалга оширувчи фандир. Тизимли ёндашув тадқиқотчини биринчи навбатда объектнинг бир бутунлиги ва уни таъминловчи механизмларни очишга йўллантиради, мураккаб объектнинг хилма-хил боғланиш типларини аниқлаш ва уларни бир бутун назарий жараёнга бирлаштириш имконини беради.
Бир бутун организм фаолияти қонуниятларини илмий дунёқараш, диалектик материализм нуқтаи назаридан тушуниш мумкин. Физиологик қонуниятларни ўрганиш эса ўз томонидан диалектик материализмнинг қатор қонунларини исботловчи жуда кўп далиллар беради. Шундай қилиб, физиология билан фалсафанинг алоқаси икки томонламадир.
Организмнинг яшаши ва унинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи механизмларни аниқлаб, физиология маскур механизмларнинг касаллик вақтида бузилиш сабаблари, шароитлари ва тавсифини ўрганиш ва очиш имконини беради. У функцияларни меъёрига қайтариш яъни соғликни қайта тиклаш учун организмга таъсир этиш йўллари ва услубларини аниқлашга ёрдам беради. Шунинг учун физиология тиббиётнинг назарий асосидир, физиология ва тиббиёт ажралмасдир. Шифокор касалликнинг оғирлигини функцияларнинг бузилиш, издан чиқиш даражасига қараб баҳолайди, яъни қатор физиологик функцияларнинг меъёрдан четлашув катталиги бунда ҳал қилувчи моҳиятга эга. Ҳозирги вақтда бундай четлашувлар сон жиҳатидан ўлчанади ва баҳоланади. Функционал (физиологик) текширувлар клиник диагностика ҳамда даволаш самарасини баҳолаш ва касалликнинг нима билан тугашини таъминлаш асосини ташкил этади. Беморни текшириб кўриб, физиологик функциялар бузилишининг даражасини аниқлаб, шифокор бу функцияларни меъёрига қайтаришни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
Аммо физиологиянинг тиббиёт учун моҳияти бу билан чекланмайди. Турли аъзолар ва тизимлар функцияларини ўрганиш, бу функцияларни одам қўли билан яратилган асбоблар, аппаратлар ва мосламалар ёрдамида моделлаштириш, уларнинг моделини ясаш имконини беради. Шу йўл билан сунъий буйрак (гемодиализ учун аппарат) ясалган. Юрак ритми физиологиясини ўрганиш асосида юракни электр стимуллаш, яъни юракни электр токи ёрдамида қўзғатиш аппарати яратилган. Бу аппарат юракнинг меъёрий фаолиятини таъминлайди ва юракнинг оғир хасталикларига мубтало бўлган беморларга ишлаш имкониятини яратади. Юракка мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказилаётганда унинг ишини бажариб турувчи сунъий юрак ва сунъий қон айланиши аппарати (юрак -ўпка машинаси) ҳам яратилган. Юрак мушаги қисқарувчанлик функциясининг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бузилишида юракнинг меъёрий фаолиятини қайта тиклайдиган дефибрилляция аппарати ҳам мавжуд.
Нафас физиологияси соҳасидаги тадқиқотлар бошқариладиган сунъий нафас аппарати (“темир ўпка”) яратилишига олиб келди. Шундай ускуналар ҳам яратилганки,улар ёрдамида операция вақтида узоқ муддатга бемор нафасини тўхтатиб қуйиш ёки нафас маркази шикастланганда бир неча йиллаб организм ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Газлар алмашинуви ва газларнинг ташилиши физиологик қонуниятлларини билиш г и п е р б а р и к оксигенация учун мослама ясашга ёрдам берди. Бу мосламадан қон, нафас ва юрак-томир тизимлари ишдан чиққанда фойдаланилади. Мия физиологияси қонунлари асосида қатор энг мураккаб нейрохирургик операциялар услубиёти ишлаб чиқилган. Чунончи, кар одамнинг чиғаноғида электродлар ўрнатадилар, бу электродлар орқали товушни қабул қилувчи сунъий мосламадан электр импульслар келиб, эшитиш қобилиятини муайян даражада тиклайди. Келтирилган мисоллар физиология қонунларининг клиникада фойдаланилиши тўғрисидаги алоҳида намуналар бўлиб, бу мисоллар қатори кундан-кунга тўлиб бормоқда. Аммо физиологиянинг аҳамияти фақат даволовчи тиббиёт билан чекланмаган.
Соғлом ҳаёт тарзини илмий асослаш, унга керакли шарт-шароитларни яратиш, касалликлар олдини олиш учун ҳам физиологияни ўрганиш зарурдир. Ҳозирги замон ишлаб чиқаришда меҳнатни илмий уюштириш асосини ҳам физиологик қонуниятлар ташкил этади. Спортда юксак кўрсаткичларга эришиш учун зарур бўлган индивидуал машқлар турли тартибларининг илмий асосларини ҳам физиология ишлаб чиққан. Агар одамни космосга юбориш керак бўлса ёки уни денгизнинг чуқур қисмига тушириш керак бўлса, шимолий ёки жанубий қутбга экспедиция уюштириш, тоғ чўққиларига кўтарилиш, тундра, тайга, чўлни ўзлаштириш, одамни жуда баланд ёки паст ҳарорат шароитига жойлаштириш, турли соат худудлари ёки иқлим шароитига ўтказиш керак бўлса, бундай экстремал шароитларда одам яшаши ва ишлаши учун зарур барча омиллар ва шартларни физиология асослайди ва таъминлашга ёрдам беради.
Маълумки миллиард йиллар давом этган эволюция оқибатида табиат тирик организмлар функцияларини бошқаришда ва уюштиришда юксак даражадаги такомиллашувга эришган. Организмда мавжуд бўлган тамойиллар, услуб ва усуллардан, техникадан фойдаланиш, техника тараққиётига янгидан-янги имкониятлар яратади. Шунинг учун физиологик ва техник фанлардан янги фан – бионика ривожланди. Физиология ва унинг ютуқлари кибернетика билан ҳам чамбарчас боғлиқдир.
Физиология қадимий фанлардан бўлиб, бой тарихга эга, унинг шаклланишида ва ривожланишида жуда кўп олимлар хисса қўшган. Тиббиёт, фалсафа, этика ва бошқа фанларни ўрганган шифокор Буқрот (Гиппократ,460-377й э.а) тиббиёт асосчиси ҳисобланади. Буқрот ва унинг шогирдлари ташқи муҳитнинг одам организмига таъсири, одам темпераменти (мижоз), шифокор хулқ атвори ва қатор масалалар бўйича ҳозирги замонда ҳам моҳиятини йуқотмаган маълумотларни қолдирганлар.
Арасту (Аристотель, 384-322й.э.а) биринчи бўлиб нервларни пайлардан фарқ қилган, юрак қонни ҳаракатга келтирувчи асосий аъзо эканлигини аниқлаган, кўпгина ҳайвонлар тузилишини ўрганган, эмбриология соҳасида муҳим маълумотлар қолдирган в.ҳ.
Жолинус (Клавдий Гален, 134-211йй.) фанга тажрибани киритди, бош ва орқа мия фаолиятини ўрганди, руҳий хусусиятлар бош мия фаолияти эканлигини аниқлади, орқа мия олдинги илдизлари ҳаракатлантирувчи, орқа илдизлари эса сезувчи толалардан иборатлигини исботлади. Аммо Гален қон айланиши соҳасида нотўғри тушунчаларни таргиб этган : қон жигарда ҳосил бўлиб, ўнг қоринчага келади, тешик орқали чап қоринчага ўтиб, артериялар орқали ички аъзоларга тарқалиб йуқолади, деб ҳисоблаган. Мазкур тасаввурлар Оврупада деярли XV аср давом этди.
Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида илм ва фан жуда ривожланди.
Абу Носир Мухаммад ал-Фаробий 873 йилда Сирдаре бўйидаги Фароб қишлоғида тўғилган, 160 дан ортиқ асарлар ёзиб қолдирган. Жумладан, Фаробий фикрича яхши шифокор бўлиш учун биринчидан умумий назарияни чуқур ўзлаштириш, иккинчидан, касал ва соғ одамларни кўп кузатиб ўрганиш керак.
Бутун дунёда Авицена номи билан машҳур бўлган энциклопедист олим Абу Али ибн Сино Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида 980 йилда туғилиб, ёшлигидан кўпгина фанларни ўрганган ва 16-17 ешида билимдон шифокор сифатида танилган. Ибн Сино тиббиёт, фалсафа, табиатшунослик, математика в. б. фанлар бўйича 200 дан ортиқ насрий ва шеърий асарлар ёзиб қолдирган. Унинг беш том, етти китобдан иборат “Тиббий фанлар қонуни“ 1020 йилда ёзилиб, кейинги 500 йил давомида Осие ва ҳатто Оврупода тиббиётни ўрганишда асосий манба вазифасини ўтаган ва жуда кўп тилларга таржима этилган. Асардаги анатомия, физиология, жарроҳлик, терапия, доривор ўсимликлар в. б. фанлар бўйича маълумотлар ҳозирги замонда ҳам ўз аҳамиятини йуқотган эмас.
Исмоил Жузжоний, Умар Чогмини, Абдулғози Баходирхон в. б. ҳам тиббиёт фанининг ривожланишига хисса қўшган олимлардан бўлиб, уларнинг асарлари етарли даражада ўрганилмаган.
Физиология экспериментал фан сифатида дунёга келган. У ҳамма маълумотларни одам ва ҳайвонлар организми ҳаётий фаолиятлари жараёнларини бевосита текшириш орқали қўлга киритади. Экспериментал физиологияга машҳур инглиз олими Уильям Гарвей (1578-1657) асос солган. У.Гарвей биологиядаги энг юксак кашфиётлардан бири бўлган қон айланишини кашф этган. 1628 йилда у “Ҳайвонларда юрак ва қон ҳаракатининг анатомик тадқиқоти“ номли асар ёзди ва фан тарихида биринчи бўлиб, қон айланишнинг икки доирадан иборатлиги ва ёпиқ тизим эканлигини исботлаб берди. XVII-XVIII асрларда физиологияда баъзи бир муҳим янгиликлар кашф этилди. Жумладан М.Малъпиги томонидан капиллярлар аниқланди, Декарт асаб тизими рефлектор фаолияти тамойилини, Хелс қон босимини ўлчашни, Лавуазье ёниш ва газ алмашинувининг умумийлиги-бирлигини, Гальвани ”ҳайвон электр токи”, яъни тирик тўқималарнинг электр потенциалларини генерация қилиш-вужудга келтириш қобилиятини кашф этди в.ҳ.
Машҳур рус физиологи И.М.Сеченов физиология тарихида биринчи бўлиб хулқ-атворни асаб фаолиятининг физиологияда маълум бўлган механизм - рефлекс тамойили асосида тушунтирди. “Бош мия рефлекслари “ номли асарида у руҳий фаолиятнинг ташқи кўриниши қанчалик мураккаб бўлишидан қатъий назар, улар охир-оқибатда мушак ҳаракатига олиб келади, деб таъқидлайди. “Бола янги ўйинчоқни кўриб илжаядими, Ньютон дунё қонунларини ўйлаб чиқариб, уларни қоғозга ёзадими, ўз ватанига хаддан ортиқ муҳаббати учун ҳайдалган Гарибальди куладими, биринчи висолни ўйлаб қиз бола қалтирайдими, доимо фикрнинг охирги натижаси бир хил -“мушак ҳаракати“ - ёзган И.М.Сеченов.
И.М.Сеченов бола тафаккури ривожланишини таҳлил қилиб, тафаккур ташқи муҳит таъсири остида шаклланишини исботлаб берди, айнан бош мия бу таъсиротларни ўзида йиғади ва мужассамлаштиради. И.М.Сеченов бош мияда рўй берадиган жараёнларнинг ва жумладан фикрлаш жараёнининг рефлектор табиатини очиб берди ва олий нерв фаолияти, одамнинг руҳий фаолияти ҳам детерминизм тамойилига асосланганлигини кўрсатди. Детерминизм эса материалистик дунё қарашнинг асосий тамойилидир. Мия фаолияти механизмларини И.М.Сеченов назарий жиҳатдан асослаб беришга интилди. Руҳий фаолият ва хулқ-атвор реакциялари заминида ётган физиологик механизмларни тўла аниқлаш учун уларни амалда, тажрибада текшириб кўриш керак эди. Бу ишни И.П.Павлов бажарди, у ҳайвонлар хулқ атворини объектив ўрганиш усулини ишлаб чиқди.
Хулқ-атвор реакцияларини объектив ўрганиш усули янги фан - олий асаб фаолияти физиологиясини (ОАФ) яратди. ОАФ физиологияси психология – руҳшунослик фанининг табиий – илмий асоси бўлиб қолди. ОАФ физиологияси одам ички (руҳий-психик) дунёси билан қизиқадиган фалсафа, тиббиёт, педагогика ва бошқа соҳаларда муҳим аҳамиятга эга.
Маълумки, беморни фақатгина дорилар, скальпель (пичоқ) ёки бошқа омиллар билан даволамайдилар, шифокор сўзи, унга ишонч, тузалишига бўлган кучли интилиш ҳам жуда муҳимдир. Фан тарихида И.П.Павлов биринчи бўлиб суз ва нутқ, сигналлар алоҳида тизимини ташкил этиб, одам хулқ-атвори, руҳий ҳолатига таъсир этишини кўрсатиб берди. Умуман, И.П.Павлов бутун организмнинг ҳозирги замон физиологияси асосчисидир.
Физиология соҳасида жуда кўп олимлар унумли ишлаганлар. А.А.Ухтомский марказий асаб тизими фаолиятига хос бўлган доминанта тамойилини, Л.А.Орбели симпатик асаб тизими адаптацион-трофик функциясини, П.К.Анохин функционал тизимлар ҳақидаги таълимотни яратди.
Маълумки, ҳар бир фаннинг тез ёки секин ривожланиши унда ишлатиладиган текшириш усулларига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Физиологияда бошлангич маълумотлар кузатиш усули билан йиғилган. Аммо физиолог кузатиш билангина қаноатланиб қолаолмайди, чунки кузатиш организмда нима рўй бераяпти деган саволга жавоб беради, холос. Физиолог эса жараёнларнинг қандай қилиб ва нима сабабдан содир бўлаётганлигини билишга интилади. Бунинг учун тадқиқотчи яратадиган ва ўзгартириб турадиган шароитда тажриба, эксперимент ўтказилиши лозим. Тажрибалар ҳар бир физиологик жараён қандай шароитда вужудга келиши, кучайиши ёки сусайиши мумкинлигини, мазкур жараёнларнинг сабабини, табиатини ва бошқариш усулларини аниқлашга қаратилган.
Физиологик тажриба шакллари турлича бўлиб, текшириш вазифасига боғлиқ. Масалан, ташқи муҳит таъсири аниқланаетганда организм ҳавоннинг газ таркиби еки ҳарорати, намлиги, еруғлиги ўзгартирилган хонага жойлаштирилади; организм овқати ўзгартирилади,унга ионловчи радиация билан таъсир этилади; ультрабинафша нурлар туширилади,ультратовуш еки бошқа омиллар билан таъсир этилади. Функционал моҳиятини аниқлаш мақсадида аъзо еки унинг муайян қисми жарроҳлик йўли билан олиб ташланади (эктирпация қилинади).
Экспериментал физиология ривожланишида кимографнинг кашф этилиши ва 1843 йилда немис олими Карл Людвиг томонидан артериал босимнинг график усул билан ёзиб олиниши муҳим ўрин эгаллайди.
Физиологик жараёнларни график йўл билан қайд қилиш усули мазкур жараён тўғрисида объектив маълумот беради ва субъектив ҳолатларни минимумга етказади. Тажриба вақтида ёзиб олинган эгри чизиқлар кейинчалик чуқур таҳлил қилинади. Ҳозирги вақтда бу ишга ЭХМ лар жалб этилади. Бундан ташқари бу усул билан бир вақтнинг ўзида бир неча физиологик жараёнларни ёки бир функциянинг бир неча кўрсаткичларини ёзиб олиш мумкин. График усул билан қон босимидан ташқари юрак ва мушаклар қисқаришлари, кўкрак қафаси ва қориннинг нафас ҳаракатлари, меъда ва ичакларнинг перистальтикаси ва тонусининг ўзгаришлари в.б. ёзиб олинади ва ўрганилади. Луиджи Гальвани томонидан ҳайвонлар электр токининг кашф этилиши физиологиянинг жуда муҳим йўналишига сабаб бўлди. Гальвани тирик тўқималарнинг электр потенциаллари манбаи эканлигини ва бу потенциаллар бошқа организм нервлари ва мушакларига таъсир этиб, мушакларни қисқартириши мумкинлигини исботлаб берди. Бақанинг асаб-мушак препаратида ҳосил бўлган биоэлектрик потенциаллар бошқа аъзолар, жумладан юрак, мия, силлиқ мушаклар в.б. ларда фаолият туфайли вужудга келадиган потенциалларни очишга ёрдам берди. Ҳозирги кунда биоэлектрик потенциаллар асаб тизимида ва ундан мушаклар ва бошқа аъзоларга буйруқларни етказиб берувчи сигналлар вазифасини бажариши исботланган. Шундай қилиб, тирик тўқималар ўзаро “электр тили”дан фойдаланиб боғланадилар ва таъсир этадилар.
Бу “тилни“ тушунишга анчагина кейинроқ, биопотенциалларга сезгир бўлган физик асбоблар кашф этилгандан кейин эришилди. Рус физиологи Н.Е. Введенский телефон ёрдамида асаб ва мушакларнинг қатор муҳим физиологик хоссаларини аниқлади ва ҳатто телефондан фойдаланиб биопотенциалларни эшитишга муваффақ бўлди. Биоэлектрик ҳодисаларни объектив график қайд қилиш услубининг кашф қилиниши олдинга қўйилган катта қадам бўлди. Нидерландиялик физиолог Эйнтховен юрак фаолияти туфайли вужудга келадиган биопотенциалларни - электрокардиограмма (ЭКГ) ни фотоқоғозга ёзиб олиш имконини берган торли гальванаметрни яратди. Рус физиологларидан бу соҳада А.Ф.Самойлов жуда кўп ишлаган ва биринчилардан бўлган.
Электрокардиография физиология лабораторияларидан тезда клиникага ўтди ва юрак ҳолатини аниқловчи мукаммал усул сифатида жуда кўп беморлар ҳаётини сақлаб келмоқда.
Кейинчалик электрон кучайтиргичлардан фойдаланиш ва телеметрия усуллари ЭКГ ни орбитадаги космонавтларда, пойгадаги спортчиларда, узоқдаги беморларда аниқлаш имкониятини берди.
Биоэлектрик потенциалларни ўрганиш оқибатида физиологиянинг муҳим бўлими электрофизиология ривожланди. Рус олимларидан В.В.Правдич-Неминский биринчи бўлиб бош мия биотокларини-электроэнцефалограмма (ЭЭГ)ни езиб олди. Электроэнцефалография, электромиография-мушаклардаги биопотенциалларнинг график ёзуви в.б. ҳозирги кунда амалий тиббиётда ҳам кенг қўлланилади.
Учининг диаметри микрон бўлакларига тенг бўлган жуда ингичка микроэлектродлар махсус мосламалар-микроманипуляторлар ёрдамида бевосита ҳужайра ичига киритилади ва ундан биопотенциаллар ёзиб олинади. Мана шу йўл билан биопотенциаллар генерациясининг механизмлари ўрганилади ва бу механизмларда мембранадаги жараёнлар муҳим ўрин тутиши аниқланади. Биологик мембраналарнинг функциялари ҳақидаги фан мембранология-электрофизиологиянинг муҳим бўлимидир. Мембраналар чегараловчи, ташувчи, ферментатив ва рецептор фаолиятни бажаради.
Аъзолар ва тўқималарни электр токи билан таъсирлаш усули физиологиянинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Бу усулнинг асосчиси немис физиологи Дюбуа-Реймон бўлиб, у тирик тўқималарни миқдори аниқланган электр токи билан таъсирлаш учун индукцион ғалтакни таклиф этган. Ҳозирги вақтда бу мақсадда электрон стимуляторлардан фойдаланадилар. Улар турли шакл, частота ва кучга эга бўлган электр импульслари ҳосил қилаолади. Бу усул ҳам тиббиёт амалиётида кенг қўлланилади. Бемор аъзо ва тўқималарига жойлаштириб қўйиладиган турли хил электр стимуляторлар ишланган. Юракни электр стимуллаш орқали унинг фаолияти меъёрга қайтарилади ва бу усул юз минглаб беморларга меҳнатга қайтиш имконини берган. Скелет мушакларини электр стимуллашдан ҳам мувоффақиятли фойдаланилади. Электродлар ёрдамида бош мия турли бўлимларини қўзғатиш ҳам сўнги йилларда кенг тарқалмоқда. Бунда электродлар махсус стереотоксик асбоб ёрдамида миянинг керакли қисмига аниқ киритилади. Бу усул кўп сонли беморларга шифо бериш билан бирга инсон мияси фаолияти механизмлари ҳақида муҳим маълумотлар йиғишга шароит яратди.
Тирик тўқималарда кимёвий жараёнлар занжирлари ҳам узлуксиз содир бўлиб туради, яъни ҳаётий жараёнларнинг кимёвий ҳамкорлиги ва ўзаро таъсири жуда кенг ўрин тутади. Шунинг учун бу жараёнларни ўрганадиган кимё соҳаси-физиологик кимё вужудга келди. Бугунги кунда у физиологик жараёнларнинг молекуляр механизмларини очиб берувчи мустақил фан - биологик кимёга айланди. Физиологик тажрибаларда кимёвий усуллардан, шу билан биргаликда кимё, физика ва биологияга қарашли усуллардан кенг фойдаланилади. Физиологик жараёнларнинг физик томонларини ўрганувчи биофизика мана шунинг оқибатида вужудга келди.
Физиологик тадқиқотларда кимёвий элементлар изотопларидан, яъни белгиланган атомлардан ҳам фойдаланилади. Ҳозирги замон физиологиясида физиологик жараёнлар механизмларининг у ёки бу хусусиятларини ўрганишда қимматбаҳо маълумотлар берувчи аниқ фанларга қарашли жуда кўп усуллар ишлатилади.
Физиологиянинг илгарилаб кетишида радиоэлектрон техникадан фойдаланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Турли ноэлектрик ҳодисалар ва катталиклар (ҳаракат, босим, турли моддалар концентрацияси, ионлар миқдори в.ҳ.) ни электр потенциалларга айлантирувчи махсус датчиклар ишлатилади. Бу потенциаллар электрон кучайтиргичлар ёрдамида кучайтирилади ва осциллографлар томонидан ёзиб олинади. Жуда кўп физиологик жараёнларни осциллографда ёзиб олишга имкон берувчи бундай қайд қилувчи мосламаларнинг хилма-хил турлари ишлаб чиқилган. Қатор асбоблар ёрдамида организмга қўшимча таъсиротлар (ультратовуш ёки электромагнит тўлқинлари, юксак частотали электр тебранишлари в.х) бериш ҳам мумкин. Бундай ҳолларда у ёки бу физиологик функцияларни ўзгартирувчи мазкур таъсиротлар кўрсаткичлари катталигининг ўзгаришлари ҳам ёзиб борилади. Бундай асбобларнинг устунлиги шундан иборатки, датчик текширилаётган аъзога эмас, тана юзасига ўрнатилади. Организмга таъсир этувчи тўлқинлар, тебранишлар в.б. тана ичига кириб, текширилаётган функция ёки аъзога таъсир этгандан сўнг датчик томонидан қайд қилинади. Томирларда қон оқими тезлигини аниқловчи ультратовушли расходомерлар, организм турли соҳаларининг қонга тўлиш катталиги ўзагаришини ёзиб олувчи реографлар, реоплетизмографлар мана шу тамойилда ишлайди.
Датчиклар ёрдамида электр тўлқинларга айлантирилган маълумотлар кучайтирилиб, радио тўлқинлари сифатида узоқ масофаларга узатилади. Шундай қилиб, телеметрия усули вужудга келди. Телеметрия ёрдамида фазодаги космонавт, учаётган учувчи, югуриб келаётган спортчи, меҳнат қилаётган ишчи в.б. организмидаги физиологик жараёнлар лабораторияда ёзиб олинади ва бу тадқиқот текширилаётган киши фаолиятига хеч қанча халақит бермайди.
Аммо жараёнлар таҳлили қанча чуқур бўлса, уларни синтез қилишга шунчалик кучли эхтиёж сезилади. Физиология вазифаси таҳлилни чуқурлаштириш билан бирга синтезни амалга ошириш, организм тўғрисида тизим сифатида бир бутун тасаввурни яратишдир.
Ўтган асрнинг 80-йилларигача физиологияда ўткир тажриба усулидан фойдаланганлар. Ички аъзо ёки тизимга етиб бориш учун вивисекция – тириклайин кесиш амалга оширилган. Ҳайвонни махсус станокка боғлаб, мураккаб ва оғритувчи операция амалга оширилган, операция столидаёқ керакли аъзо ёки функция текширилган. Ҳайвонни боғлаб қўйиш, наркотик моддалар таъсири, операция, қон кетиши ҳаётий фаолиятлар меъёрий кетишини мутлақо ўзгартирган. И.П.Павлов бунга йўл қуйиш мумкин эмаслигини таъкидлаб, организм бир бутунлигини бузмасдан текшириш усули – сурункали тажриба усулини ишлаб чиқди. Наркоз берилган ҳайвонда барча қоидаларга риоя қилиб операция қилинади – най (фистула) ўрнатилади, безнинг чиқарув йўли ташқарига тортилиб, терига тиқилади в.ҳ. Кўпгина кунлар ўтиб, жароҳат битиб, ҳайвон тузалиб, одатдаги табиий шароитга қайтгандан сўнг тажриба бошланади ва узоқ муддат у ёки бу физиологик жараёнлар ўрганилади.
И.П.Павлов тадбиқ этган сурункали эксперимент услуби принципиал жиҳатдан янги фан – бир бутун организм физиологияси, синтетик физиологияни яратди. Ўткир тажрибага асосланган аналитик физиологиядан фарқ қилган ҳолда синтетик физиология ташқи муҳитнинг физиологик жарёнларга таъсирини ва турли шароитларда организм ҳаётини таъминлаш учун турли аъзолар ва тизимлар функциялари ўзгаришини аниқлади.
Ҳозирги замон техник воситалари пайдо бўлиши билан ҳаётий жараёнларни кўпчилик аъзоларда олдиндан ўтказилган жарроҳлик операцияларисиз текшириш имконияти вужудга келди. И.П.Павлов яратган янги методология физиологик тафаккур методологиясини ўзгартириб, физиологияни синтетик фан сифатида ривожланишини таъминлади, тизимли ёндашув физиологияга хос бўлиб қолди.
Бир бутун организм уни ўраб олган ташқи муҳит билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун И.М.Сеченов ёзганидай, организмнинг илмий таърифига унга таъсир этувчи муҳит ҳам кириши керак. Бир бутун организм физиологияси на фақат физиологик жараёнлар ўз-ўзини бошқариш ички механизмларини, балки организм ва уни ўраб олган муҳит ўзгармас бирлиги ва узлуксиз ўзаро таъсирини таъминловчи механизмларни ҳам ўрганади.
Ҳаётий жараёнларнинг бошқарилиш тамойиллари машиналар ва автоматлаштирилган ишлаб чиқаришдаги бошқариш тамойиллари билан умумийдир. Мазкур тамойил ва қонунларни махсус фан – кибернетика ўрганади.
Кибернетика (юн. kybernetike - бошқариш санъати) - автоматлаштирилган жараёнлар бошқарилиши ҳақидаги фандир. Маълумки, бошқариш жараёнлари ўзида муайян информацияни мужассамлаштирган сигналлар ёрдамида амалга оширилади. Организмда бундай сигналлар бўлиб электр табиатли нерв импульслари ва турли кимёвий моддалар хизмат қилади. Кибернетика информацияни қабул қилиш, кодлаштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва қайта тиклаш жараёнларини ўрганади. Организмда бу мақсадлар учун махсус асбоблар ва тизимлар (рецепторлар, нерв толалари, нерв ҳужайралари в.б.) мавжуд.
Техник кибернетик мосламалар нерв тизими баъзи функцияларининг моделларини ясашга имкон берди. Кибернетика ва физиология ҳамкорлиги физиологик жараёнларни ўрганиш ва моделлаштиришда катта ютуқларга эришишни таъминлайди.
Физиологик жараёнларнинг бир вақтда (синхрон) қайд қилиниши улар орасидаги боғланишни аниқлашга ва математик усуллар ёрдамида уларни миқдоран таҳлил қилишга қулайлик яратди. Бу соҳада ЭХМ дан фойдаланиш ахборотни қайта ишлашни тезлаштириш билан бирга информация бевосита тажриба кетаётган вақтда таҳлил қилиниши туфайли, олинган натижаларга қараб, тажрибани ўзгартириб туриш имконини яратди.
Физиологик жараёнларнинг математик моделлари ёрдамида улар ЭХМ ларда тасвир этилади ва уларнинг доривор моддалар, физик омиллар ёки ташқи муҳит экстремал шароитлари таъсирида ўзгариш вариантлари ўрганилади. Оғир жарроҳлик операциялар ва бошқа фавқулодда шароитларда амалий тиббиётда кибернетика ёрдамидан кенг фойдаланилади.
Узбекистонда физиологик тадқиқотлар боланиши Туркистон дорилфунуни уюштирилиши билан боғлиқ. Унда ишлаган профессорлар Э.Ф.Поляков, И.П.Михайловский, А.И.Израэль, А.С.Шаталина, Тошкент тиббиёт институтида ишлаган профессор Н.Б.Данилов физиология соҳасидаги илмий ишларни йўлга қўйган ва раҳбарлик қилган. Ўзбекистон фанлар академияси академиги А.Ю.Юнусов, профессор А.Х.Хошимов, профессор А.С.Содиқов, Г.Ф.Коротько, К.Р.Рахимов, З.Т.Турсунов, М.Г . Мирзакаримова в.б. юқори ҳарорат меъда-ичак ва умуман организм фаолиятига таъсири, иссиқ иқлим шароитида туз-сув алмашинуви хусусиятлари, уларнинг бошқарилиш механизмлари, иссиқ иқлимга организмнинг мослашиш механизмлари ва бу мослашувни тезлаштириш йўллари устида унумли ишладилар.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish