Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар



Download 8,18 Kb.
Sana29.05.2022
Hajmi8,18 Kb.
#619263
Bog'liq
2021 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат раҳбари бошчилигида


2021 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат раҳбари бошчилигида “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ва кўрсатмалар.
✅1. Давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги 2 та мактаб фаолияти билан танишган. Жумладан,
2021 йил 23 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги 41-мактабда Давлатимиз раҳбари ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишган ҳамда мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан суҳбатлашган. Бироқ, мактаб директори 18 йилдан буён фаолият олиб борсада, самара, сифат ва натижа йўқлиги ҳақида таъкидланган.
2021 йил 11 декабрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги меҳнат таълимига ихтисослаштирилган мактабини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбари синфхоналар, спорт зали ва ошхонани кўздан кечирди. Ёшларга ҳунар ўргатиш, амалиёт дарсларини корхоналарда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, ўқитувчи ва таълим муассасалари раҳбарларини дунёқараши ўзгармаётганлиги, хеч кимда ташаббус йўқлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
✅2. Барча мактабларда спорт заллар 24 соат очиқ бўлиши ва узлуксиз фаолият олиб боришини таъминлаш;
✅3. Таълим муассасаларида ҳар бир ҳолатни ичига кириб, муаммоларни қуйи тизимдан ўрганиш;
✅4. Давлат таълим муассасаларининг бўш турган хоналарида хусусий секторни жалб қилган ҳолда, репетиторлик хизматлари ва тўгараклар ташкил этиш, қўшимча таълим-тарбия хизматларини (ўқув курслари, тўгараклар, компьютер хизматлари ва ҳоказо) кенгайтиришни чораларини кўриш. (Чортоқ туман 53-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби мисолида);
✅5. Таълим муассасаларида уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш;
✅6. Керак бўлса хизматлар комплекси ташкил этиш зарур. Унинг таркибида боғдорчилик, сабзовотчилик, ўқув курслари, репетиторлик, ОТМга тайёрлаш, тўгараклар, компьютер хизматлари ва ҳоказолар ташкил этиш (Ҳар бир вилоятда IT академия, таълим-тарбия кластери ташкил этилади);
✅7. Хусусий мактаблар тармоғини кенгайтириш;
✅8. Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш билан қатъий шуғулланиш (“Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади”);
✅9. Жиноятни жиловлаш керак (“мактаб” ҳар бир раҳбарни юзини кўрсатади, раҳбар қандай бўлса мактаби ҳам шунга мос бўлади);
✅10. Барча газ, кўмир, электр билан иситиладиган бино-иншоотларни хатловдан ўтказиш, фавқулодда вазиятли ҳолатларга (сув, электр, газ), яроқсиз биноларни авария ҳолатларига қатъий эътибор бериш (Денов кўзимизни очиб қўйди);
✅11. Мактаблар олдига намозшомгул, гултожихўроз, райхон экиш лозим (Райхон мартдан – октябргача туради. Мисол учун, Шайхонтоҳурдаги 41-мактаб олдига хеч нарса экилмаган);
✅12. Ҳар ойда мактаб жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг нуроний отахонлари, онахонларини туғилган кунларини мактабларнинг фаоллар залларида тадбир қилиб, нишонлаш ва уларга атаб шеърлар ёзиш, уларнинг ҳаёти тажрибалари ва босиб ўтган йўллари тўғрисида мулоқотлар ўтказиш;
Айниқса, аёлларга Зулфияхоним шеърларидан айтиб бериб, шеърхонлик кечаларини ўтказиш;

✅13. Навоий вилоятидаги 22-мактабга бошқа вилоятлардан ўқишларга кириш учун репетиторликка келади, ушбу мактаб ўқитувчилари фаолиятини ўрганиш ва тажрибаларини тадбиқ қилиш.
Download 8,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish