Хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари. Янги тарихий мактаб концепциялари. Молиявий муаммолар – марксчилар асарларида



Download 43,41 Kb.
bet3/9
Sana08.04.2022
Hajmi43,41 Kb.
#536428
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4.Молия назариялари.

3. Ж.М.Кейнс назарияси. Инглиз иқтисодчиси Ж.М.Кейнснинг (1883-1946 йиллар) иқтисодий назарияси давлат томонидан тартибга солишда капиталистик ишлаб чиқаришнинг эҳтиёжи сифатида вужудга келди ҳамда у молиявий концепцияни шакллантиришга ва молиявий сиёсатни ишлаб чиқишга жуда катта таъсир кўрсатди. Кейнсча тавсиялар, унинг турли хилдаги модификациялари билан биргаликда, узоқ йиллар давомида турли давлатларнинг амалиётида фойдаланилди. Ж.М.Кейнс молиявий концепциясининг асосида “самарали талаб” ғояси ётади.
Иқтисодиёт 1929-1933 йиллардаги оғир циклик таназзулни бошдан кечираётган бир пайтда Ж.М.Кейнс ўзининг назариясини “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” номли асарида (1936 йил) баён этиб, майдонга чиқди. Унда нобарқарор ривожланиш шароитида давлат иқтисодиётга аралашувининг зарурлиги асослаб берилди. Молиявий категориялар ва биринчи навбатда, давлат харажатлари ана шундай аралашувнинг инструментлари ҳисобланиши керак. Уларнинг шаклланиши, таркибий тузилмаси ва ўсиши “самарали талаб”га эришишнинг муҳим омиллари бўлмоғи лозим. Солиқлар ва қарзлар ҳисобидан давлат харажатларининг ўсиши тадбиркорлик фаолиятини жонлантириши ва миллий даромаднинг кўпайишини таъминлаши ҳамда ишсизликка барҳам бериши мумкин. Бу мақсадга эриши учун, муаллифнинг фикрича, давлат фақат ўз харажатларининг даражасини оширибгина қолмасдан, балки шахсий ва инвестицион истеъмолга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши керак.
Ж.М.Кейнс солиқлар ва уларнинг асосий “психологик қонун”га таъсири масалаларига алоҳида аҳамият берган. Ана шу “қонун”га мувофиқ, инсонлар ўз истеъмолларини ошириб боришга мойилдир. Лекин бу мойиллик улар даромадларининг ошганчалик даражасида эмас. Бу нарса, ўз навбатида, товарларга бўлган талабнинг пасайиб кетишига ва ишлаб чиқаришнинг қисқаришига олиб келади. Давлат ана шундай “қонун”нинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилиши ҳамда солиқ тушумлари, қарзлар ҳисобидан ўз харажатларини ошириш ёки турли методлар орқали хусусий инвестицияларни рағбатлантириш йўли билан етмаётган талабни тўлдириши керак. Унинг формуласи қуйидагича:

Download 43,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish