I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассисалар ишини ржалаштиришнинг аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet44/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

3. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассисалар ишини ржалаштиришнинг аҳамияти.
Энг аввало, директор ўз ўринбосарлари, шунингдек, касаба уюшмаси, Камолот ва Камалак ташкилотларининг вакиллари билан биргаликда ўқув йили охирида, мактаб ишларига якун ва ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари аҳволини, уларнинг тарбияланганлик даражасини таҳлил қилиб, биргалашиб ўқув-тарбия методик ишларининг ҳамма бўлинмалари устидан, меҳнат тарбияси ва таълими, ижтимоий фойдали, унумли меҳнатни, ота-оналар ва синф раҳбарлари билан ишлашни, ташкилий-педагогик ва маъмурий-хўжалик ишларини ташкил қилиш устидан назоратни ўз ичига олувчи янги ўқув йили учун назоратнинг энг муҳим объектларини белгилаб олади.
Йиллик режада тавсияларнинг назорат қилиш ва бажарилишининг тахминий муддатлари, масалан умумий ўрта махсус таълим ҳақидаги қонуннинг амалга оширилишини назорат қилиш - сентябрь, январь; куни узайтирилган группалар ишини назорат қилиш - сентябрь, декабрь, март ва ҳоказолар белгиланади. Президентимиз ёшларнинг маънавий тарбиясига, уларнинг билим ва касб маҳоратини ошириш масалаларига алоҳида эътибор бермоқда. Чунки мустақиллигимизнинг уч таянчи мустақил сиёсат, иқтисодий қудрат ва халқ маънавияти, чамбарчас боғланиб уйғун ривожлансагина Ўзбекистон буюк давлат сифатида жаҳонда ўз ўрнини эгаллайди.
Умуммактаб режаси асосида ўқув чорагига ёки бир ойга мўлжалланган календарь координациялашган иш режаига текшириш муддатлари аниқланган, қайси синфларда ёки қандай фанлар бўйича текширишлар ўтказишининг аниқ саволлари кўрсатилган мактаб ички назоратининг аниқ объектлари киритилади.
Дарсларни ва факультатив машғулотларни кузатишнинг режаси- график тарзда режалаштириш ва бир ойга ёки чоракка мўлжаллаб тузиш ички мақсадга мувофиқдир.
Режа – график амалда қулай, ундан фойдаланиш осон. Унга қараб мактабдаги назорат системасини дарров белгилаб олиш мумкин.
Ўқув йили давомида директор ўринбосари ўрта ҳисобда 180-200 дарсни кузатади. Мактаб директорининг ёш ўринбосарининг дарсларни кузатиш тасодифий бўладими ёки режали, мақсадга қаратилаган пухта тайёрланган бўладими, дарсларнинг сифати бу кузатиш қандай ташкил қилинишига кўп жиҳатдан боғлик эканлиги билиш муҳим аҳамиятга эга. Тажриба шуни кўрсатадики, дарсларни назорат қилишда ҳаммадан кўпроқ қуйидаги нуқсонлар кўзга ташланди: системасизлик; дарсни тасодифан кузатишлик, назарда мақсадга қаратилганлигининг йўқлиги дарсни текшириш ва анализ қилишга директор ўринбосарининг назарий, баъзан эса методик жиҳатдан ҳам тайёрланмаганлиги, аҳён-аҳёндалик, торлик, ўқув-тарбия ишлари объектларини бир марта кириб кузатиш билан программаси йўқлиги, дарсдаги энг муҳимни ажрата ва хулоса қила олмаслик, ўқитувчига малакали тавсиялар беролмаслик.
Ҳозирги замон дарсга ортиб бораётган талаблар махсус фанларнинг янги, ҳозирги ютуқларини ёритувчи қўшимча адабиётлар билан танишиш, педагогика, психология ўқитиш методикаси соҳасига доир янги ютуқлар билан танишиш заруратини пайдо қилмоқда, буларсиз раҳбар ўқитувчига малакали ёрдам кўрсата олмайди, дарснинг мазмуни, уни ташкил қилишни, методикани ва ҳоказоларни такомиллаштириш бўйича аниқ, илмий асосланган тавсиялар бера олмайди.
Назарий жиҳатдан тайёрланиб олгач, директор ўринбосари мазкур масалани ўрганиш ёки текширишнинг аниқ режасини, прогараммасини тузади. (Амалиётида бундай прогаммаларни эсдаликлар деб аташ одатга айланган). Бунда ҳар бир ўқитувчини олиб, уларнинг ҳар бирига табақалаштирилган ҳолатда ёндашиш зарур.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish