И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


 Глобал тизимларни татбиқ этишда бизнесни



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
13.4. Глобал тизимларни татбиқ этишда бизнесни
қайта ташкил қилишнинг муаммолари 
Фирма халқаро даражада бизнесни олиб боришни қандай ташкил қилиши 
керак? Глобал компания ва ахборот тизимларини қўллаб-қувватлаш учун 
тузилмани ишлаб чиқиш учун, фирма қуйидаги тамойилларга риоя қилиши 
керак: 
1. Нисбий 
афзалликларни ҳисобга олиш билан жараѐнларнинг 
қўшиладиган қийматини ташкил қилиш. Масалан, маркетинг ва сотиш 
хизматлари энг самарали, арзон тушадиган ҳамда энг яхши натижалар 
келтирадиган жойда бажарилишлари мумкин. 
2. Ташкилотнинг ҳар бир – ҳудудий, миллий ва жаҳон даражаси учун 
ахборот тизимларини яратиш. Маҳаллий заруратларни қаноатлантириш учун 
ҳар бир алоҳидаги мамлакатда ички тизимлардан фойдаланишидан маъно бор. 
Ҳудудий тизимлар алоҳидаги мамлакатларни эмас, бутун бир қитъа(Европа, 
Осиѐ, Америка)ни қамраб оладилар. Трансмиллий ахборот тизимлари 
алоҳидаги 
ҳудудларни 
бир-бирлари 
билан 
боғлаш 
ва 
халқаро 
телекоммуникациялар ишини мувофиялаштириш ҳамда барча даражалардаги 
янги тизимларни ишлаб чиқишнинг орқасидан кузатишга ѐрдам берадилар.
3. Бош штаб-квартирада глобал ахборот тизимларини ишлаб чиқишга 
маъсул бўлимни ташкил қилиш ва ахборот хизматлари (СЮ) директорини 
белгилаш.
Кўпгина 
муваффақиятли 
компаниялар 
ўзларининг 
тизимий 
тузилмаларини ушбу тамойилларга мувофиқ ишлаб чиққанлар. Бундай 
компанияларнинг мувафақияти нафақат ишни тўғри ташкил қилишга боғлиқ, 
балки яна асосий омил – глобал тизимларнинг афзалликлари ва 
камчиликларини яхши тушунувчи ва тўғри келадиган стратегияларни ишлаб 
чиқаришни билувчи менежерлар жамоаси билан ҳам боғлиқ. 
13.5-жадвалда глобал тизимларни ишлаб чиқишда вужудга келиши 
мумкин бўлган типик бошқарув муаммолари санаб ўтилган. Таъкидлаш 
керакки, бу муаммоларнинг кўпчилиги «ички фойдаланиш учун» одатдаги 
тизимларни яратишда мавжуд бўлади, аммо у ерда уларнинг оқибатлари 
жиддий эмас. 
Глобал миқѐсдаги тартибларнинг бузилиши. АҚШда жойлашган 
анъанавий мультимиллий компаниялар истеъмол товарларини ишлаб 
чиқарадилар ва уларни Европада сотадилар ҳамда ўз фаолиятлари соҳаларини 
Осиѐ ҳисобига кенгайтиришни режалаштирадилар, бунинг учун уларга
трансмиллий стратегия ва уни кузатиб борадиган ахборот тизимларини ишлаб 
чиқиш зарур. Шундай турдаги бошқа компаниялардаги каби компаниянинг 
ишлаб чиқариш ва маркетинг жараѐнлари бутун дунѐ бўйлаб тарқалиб кетган 


140 
минтақавий ва миллий марказларда ўтади, марказий раҳбарият эса Қўшма 
Штатларда жойлашган. Ҳар бир филиал ва қиз компания ўзининг шахсий 
тизимларини ишлаб чиқаради. Фақат молиявий бошқарув ва ҳисобот 
марказлашган ҳолда назорат қилинади. Қўшма Штатларда жойлашган тизимий 
гуруҳ ички хизматлар ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар. Натижада 
ускуналар, дастурий таъминлаш ва телекоммуникациялардан иборат ҳақиқий 
омухта олинади. Электрон почтанинг Америка ва Европа тизимлари бир-
бирлари билан бирга бўла олмайдилар. Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси 
ресурсларни режалаштириш ва бошқаришнинг ҳар хил тизимлари (биттагина 
тизимнинг ҳар хил версиялари) ҳамда маркетинг, сотиш ва ходимлар 
ҳисобидан фойдаланади.
Техник платформа ҳам ҳар хил: Европада UNIX ва PC-ишчи машиналари 
сифатидаги бирга бўла оладиган компьютерлар асосидаги файлли серверлардан 
фойдаланилади. Компаниянинг ҳар хил бўлинмалари орасидаги алоқа европача
коммуникацияларнинг юқори қиймати вв паст сифати туфайли ҳеч нарсага 
арзимайди.
Америкада ишлаш учун IBMдан универсал ҳисоблаш машиналари ва 
уларга уланган терминаллардан фойдаланадилар, бунда уларнинг барчаси битта 
мамлакат доирасида битта тармоққа боғланганлар. 
Натижада ҳар хил техник, дастурий таъминлашлар ва телекоммуникация-
ларнинг аралашмаси олинади. 
13.5-жадвал 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish