Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахслардан электрон шаклда келган мурожаатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби


-САВОЛ. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтарига тегишли ёзувларни киритиш тартиби



Download 27,04 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi27,04 Kb.
#75683
1   2   3   4
Bog'liq
91ac6cda42054c1f87c609ab2b0d514a

2-САВОЛ. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтарига тегишли ёзувларни киритиш тартиби.


Қўлланиладиган метод: «ДЕБАТ» методи
Мамлакатимизда Конституцияда белгиланган нормалар асосида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ҳамда қадр-қиммати энг олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугунга келиб ушбу олий қадрият нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳам кенг ҳимоя қилинади. Зеро, «халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички қонунлардан устунлиги республикада қонунчилик фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий қоидаларидан бири»дир.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳокимият органларига мурожаатлари институти ҳам миллий, ҳам халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш даражасида тартибга солинган мустақил комплекс ҳуқуқий институт бўлиб, унда фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаш мақсадида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига оғзаки ёки ёзма шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини комплекс ҳуқуқий институт сифатида кўриб чиқишда ушбу қонунни қўллаш механизми замиридаги асосий умумҳуқуқий, миллий принципларни ажратиб кўрсатиш лозим.

  1. Мурожаат қилишга тааллуқли умумий ҳуқуқ принципи ҳокимият органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилишни тақиқлашни аниқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига асосан, фуқаро томонидан ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширилиши бошқа шахслар, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаслиги лозим.

  2. Мурожаат қилиш эркинлиги ва ихтиёрийлиги принципи. Унга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларга ёзма таклифларини, ариза ёки шикоятларини монесиз юборишга, шунингдек давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига оғзаки, электрон шаклда мурожаат қилишга ҳақлидир.

  3. Умумийлик принципи. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунларида белгиланганидан ташқари, ҳар бир жисмоний шахс мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Бу чеклов сиёсий хусусиятга эга мурожаатларга тегишлидир.

  4. Тенг ҳуқуқлилик принципи. Яъни, жисмоний ва юридик шахслар давлат органлари ва ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқни амалга оширишда тенг ҳуқуқлидир.

  5. Ошкоралик принципи. Унга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидаги ҳамма нарса истисносиз кўриб чиқилиши ва мурожаат қилиш ташаббускори бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хавфсизлиги кафолатланиши лозим.

  6. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат ҳокимияти, фуқа- роларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг тенг жавобгарлиги принципи.

  7. Мурожаатни кўриб чиқиш ундаги масалани ҳал этиш ваколатига кирадиган давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахс томонидан амалга оширилишини ифодалайдиган қарашлилик принципи.

  8. Қонунийлик, холислик, ҳар томонламалик ва ўз вақтидалик принципи.

Таъкидлаш жоизки, қонуннинг номи аввалги қонунга нисбатан бирмунча ўзгартирилди ва кенгайтирилди. Бунда хорижий тажрибалар ҳам ўрганилиб, унинг миллий қонунчилигимиз билан уйғун, илғор жиҳатларига эътибор берилди. Қонунда янги субъект – юридик шахслар киритилишини ҳисобга олган ҳолда, уни амалдаги қонунчилик терминологияси билан мувофиқлаштириб, бир-бирига мутаносиб номланиши мақбул деб топилди.
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунда нафақат фуқаролар, балки юридик шахсларнинг ҳам мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Зеро, аввалги қонунда фақат фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган эди.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, қонунда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузарлик учун тегишли маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш мақсадида, Ўзбекис тон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилди.
Хусусан, қонунда давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборот олиш, шахсан ўзи важларини баён этиш ва тушунтиришлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан (ташкилотлардан) сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвокат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалигини назарда тутувчи янги нормаларнинг киритилиши инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг келади.
Шунингдек, мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органларининг мансабдор ва ваколатли шахслари жисмоний ҳамда юридик шахсларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши, жамият ва давлат манфаатлари бузилиши- ни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида мурожаатларни камида бир йилда бир марта умумлаштириб, таҳлил этиб боришни назарда тутувчи нормаларнинг мавжудлиги ҳам бошқарувда очиқлик, ҳисобдорлик тамойилларини ўзида акс эттиради. Шу билан бирга, давлат органлари ва муассасалари масъул ходимларининг ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларга бўлган эътиборини, бу борадаги масъулиятини оширишни назарда тутувчи Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонун устуворлигини таъминлашнинг самарали ҳуқуқий механизмлари такомиллашувига, шунингдек, давлат орган- лари мансабдор шахсларининг фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги масъулиятини янада кучай- тиришнинг таъсирчан чораси яратилишига оид ғоялар билан мос эканлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Бир сўз билан айтганда, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини оширишга, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини бутун чоралар билан таъминлашга, шунингдек, давлат органлари ва ташкилот- ларининг мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилиши учун жавобгарлигини кучайтиришга хизмат қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, кўриб чиқилаётган жисмо ний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари институтининг аҳамияти ва ўрни беқиёс. Мурожаат қилиш орқали шахс ва давлат ўртасидаги муносабатларда мувозанат таъминланади, шахснинг халқ ҳокимиятига таъсир кўрсатишининг самарали механизмлари шаклланади. Мурожаат қилиш ҳуқуқи фуқаролар томонидан ўз сиёсий манфаатларини амалга ошириш имконияти ҳисобланади. Фуқаронинг мурожаат қилиш ҳуқуқининг мазмун-моҳияти сиёсий муносабатларда иштирок этиш дан иборатдир.
Юқорида таъкидланганларни, шунингдек мурожаат қилиш ҳуқуқи ўзига икки жиҳат (фуқароларнинг давлат органлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига фаол таъсир кўрсатиш имконияти ҳамда шикоят ва аризалар орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш усули) ни қамраб олишини ҳисобга олган ҳолда, айтиш мумкинки, фуқароларнинг мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқининг амалга оширилиши билан боғлиқ масаланинг долзарблиги шубҳасиздир.

Download 27,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish