Ichki turizm: ham sayohat, ham ziyorat

ИЧКИ ТУРИЗМ: ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ЗИЁРАТ

Download 114,14 Kb.
bet2/2
Sana10.06.2022
Hajmi114,14 Kb.
#651553
1   2
Bog'liq
20 - мавзу

ИЧКИ ТУРИЗМ: ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ЗИЁРАТ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 26 апрель куни туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривож¬лантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда туризм инфратузилмасининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, кам¬чиликлар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, имкониятларни ишга солиб, ту¬ризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш, хизматлар кўламини кенгайти¬риш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Аввало, ҳар бир вилоятда туристларни ўзига оҳанрабодай жалб қиладиган йирик лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғи¬лишда ички ту¬ризмни ривож¬лантириш маса¬лаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги кўрсаткични 10 миллион нафарга етказиш вазифаси қўйилар экан, бунинг имкониятлари ҳам белгилаб берилди. Шу билан бирга, хорижий туристларга саёҳатнинг барча босқичларини ташкиллашти¬ришга кўмаклашувчи сайтлар, мобил иловалар яратиш зарур¬лиги таъкидланди.
Жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейда чегирма берилгани, зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берди. Бунинг натижасида Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг нафар маҳаллий турист борган. Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам халқимизга яна 5 кунлик дам олиш берилди. Давлатимиз раҳбари бундай ишларни фақат байрамлар арафасида эмас, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш зарурли¬гини таъкидладилар.
Шу мақсадда жорий йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари хо-димлари учун йилига бир марта маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланди. Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб, юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга авиа, темирйўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизи, меҳмонхона харажатининг 20 фоизи, музей ва бошқа маданият объект¬ларига чипта нархининг 50 фоизини қайтариш тизими жорий этилади.
Музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳам ту¬ризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис республика бўйича барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улар¬нинг электрон базасини яратиш, музейлар раҳбар ва ходимлари¬нинг малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Яна бир эътиборли жиҳат – ту¬ристларнинг хавфсизлиги масаласи. Бу борада ички ишлар органлари хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларининг алоҳида ўрни бор. Улар томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда туризм намойиши объект¬лари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, туристларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, шу жумладан, улар¬нинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Афсонавий Самарқанддаги Ре¬гистон майдони Марказий Осиёнинг ноёб меъморий ёдгорлиги ҳисобланади. Қадимда бу майдон Самарқанднинг савдо ва ижтимоий маркази бўлган. Бу ерда учта гўзал мадраса – Улуғбек, Шердор, Тилла-кори мадра¬салари қад рост¬лаган.
Гўри Амир мақбараси кўҳна Самарқанднинг яна бир дурдонаси бўлиб, у ерда Амир Темур, унинг ўғиллари ва набиралари, жумладан, буюк олим ва ҳукмдор Мирзо Улуғбек ором топган.
Регистон майдони, Гўри Амир, Руҳобод, Муқаддас Дониёр мақ-баралари, Бибихоним мажмуаси, Шоҳи¬зинда мажмуаси, Улуғбек расад¬хонаси – булар Самарқанд ёд¬горликларининг тўлиқ бўлмаган рўй¬хатидир.
2500 йиллик тарихга эга бўлган Бухорода 140 дан ортиқ қадимий архитектура ёдгорликлари жамланган. Исмоил Сомоний мақбараси, Арк қалъаси, Калон минораси, Лаби Ҳовуз, карвонсаройлар, ҳаммомлар – бу ёдгорликларнинг барчаси қадимий шаҳарнинг руҳини акс эттиради. Бу¬хоро бутун дунё мусулмонларининг зиёратгоҳи бўлиб, бежиз муқаддас деб аталмаган. У ғайриоддий, ўзига хос атмосфераси билан ўзига жалб қилади.
Хивани ҳақли равишда очиқ осмон остидаги музей дейиш мумкин. Шаҳар ўзаги – Ичан-қалъанинг аксарият меъморий ёдгорликлари ХВИИИ аср охири – ХИХ асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Қалъа девори¬нинг баландлигидан шаҳарнинг ажойиб па¬норамаси очилади. Хивада бир қан¬ча хон саройлари сақланиб қолган ва улардан энг машҳури Тош Ҳовли саройи ҳисобланади.
Қорақалпоғистон – замонларни боғлаб турувчи ўлка. Қадимий Қирққиз, Аёз қалъа, Жонбос қалъа, нодир Тупроқ¬қалъа манзилгоҳи ва бошқа тарихий ва ар¬хеологик ёд¬горликлар ил¬мий ва маданий жиҳатдан барчада катта қизиқиш уйғотади.
Айни пайтдаТошкент шаҳри, Бухоро, Сурхон¬дарё, Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги туристик инфратузилма объект¬ларининг умумий сони 7 562 тани ташкил қилади. Шундан 73 таси музей, 131 таси ту-ризм объектлари, 1 796 таси археология, архитектура, монументал санъат ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойларни ўз ичига олган маданий мерос объектлари, 5 минг 185 таси туристик намойиш объектлари, 299 таси маданият ва спорт объектларидир.
Жорий йилнинг айни пайтигача мамлакатимизга келган 807 минг 666 нафар чет эл фуқароларидан 37 минг 147 нафари саёҳат қилиш мақсадида ташриф буюрган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 минг 825 нафарга кўпдир.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Унинг ривожланиши мамлакатимизнинг халқаро алоқалари ривожланишига, иқтисодиёти мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшади. Халқаро алоқаларнинг ривожланиши халқимизни бошқа миллатлар билан янада яқинлаштиради, ўзаро ҳамкорликни кучайтиради. Бу эса Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий инвестицияларнинг янада ўсишида муҳим омил бўлиши шубҳасиздир.
Михли САФАРОВ,
«Постда» мухбири.

https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi

Download 114,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish