Ii боб. Физикани қисқа муддатда такрорлаш ва қайта ўрганиш методикаси



Download 40 Kb.
bet1/8
Sana21.02.2022
Hajmi40 Kb.
#65744
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
II боб


II боб. Физикани қисқа муддатда такрорлаш ва қайта
ўрганиш методикаси.


§ 2.1. Физикадан ўқувчиларнинг мустақил ишларининг
методикаси.
Ўқувчи мустақил равишда физикани такрорлаш ва қайта ўрганиш учун у қандайдир даражада мустақил ишлаш малака ва кўникмасига эга бўлиши керак. Бундай кўникма ва малакаларга унинг мактабда, ўқиш даврида шаклланган бўлиши керак. Шунинг учун биз аввал мустақил ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш муаммоси хамда методикаларини таҳлил қиламиз. Аввалги бобда таъкидлаганимиздек, умумтаълим мактабларда ўқувчиларнинг физикадан мустақил ишлашини физикадан тўгарак кўринишида ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси Ў.Султонова томонидан ишлаб чиқилган [ ], ўрта, ўрта – махсус ўқув юртларида физикадан мустақил ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси эса К.А.Турсунметов раҳбарлигида А.Худайбердиева томонидан ишлаб чиқилган эди [ ].
Лекин , мустақил ишларни таълимнинг барча босқичларида ташкил қилиш ва ўтказиш жараёни ҳамон илмий-услубий, ташкилий, молиявий муаммо бўлиб келмоқда. Сабаблари эса, асосан мустақил ишлар учун адабиётлар ва бошқа ўқув воситаларини етарли эмаслиги, мустақил ишгавақт бюджети ҳамда ўқув юкламасининг (молиялаштирилмаган) етарлича ажратилмаганлиги, мустақил ишларни ташкил қилиш, назорат қилиш ва баҳолаш учун сарф-ҳаражатлар кўзда тутилмаганлигидир.
Шундай бўлса ҳам, ўқувчиларнинг мустақил иши ва фаолиятини ташкил қилиш ва амалиёти билан кўплаб олимлар томонидан тадқиқ қилинган ва тадқиқ қилинмоқда. Бу муаммо бутун жаҳонда, айниқса Республикамизда таълимга бўлган талаб, таълимнинг структураси ва мазмуни ўзгариши билан ўта долзарб бўлиб қолмоқда. Сабаби, мустақил иш ўқувчиларнинг билиш ва ўрганиш жараёнини ривожлантиради ва ўз билимини амалиётда амалиётда қўллаш кўникмасига эга бўлишига олиб келади. Шу билан бирга мустақил ишнинг асосий функцияси юқори савияли ва маданиятли шахсни шакллантиришдир, чунки инсон шахсий интеллектуал ва маънавий фаолиятидангина ривожланади.
Шунинг учун ҳам мустақил ишни ташкил қилиш ва ўтказиш таълим сохасининг органик қисми бўлиб, муҳим аҳамиятга эга. Мустақил иш жараёнида ўқувчи мавз билан танишади, мазмунини қабул қилади, мустақил қайта ишлайди, тушуниб фикрлайди ва бу билим кўникмани қабул қилади. Ўқувчиларни мустақил билим жараёнига жалб қилиш, уни мантиқий ва психологик ташкил этишнинг воситасидир.
Бунинг учун ўқувчиларни билим олишларини ташкил қилиш учун йўллвчи метод ва услублар берилиши керак. Демак, уларга ақлий меҳнатни илмий ташкил қилиш малакасига эга бўлиш, яъни, ўз олдига мақсад қўйиш, уни амалга ошириш воситаларини аниқлашва танлаш, иш вақтини режалаштиришни билишлари керак. Бу эса ўз навбатида ўқувчида илмий изланиш фаолиятини шакллантиради.
Мустақил таълимнинг ривожи ўқувчиларнинг мустақил ишларини назарий нуқтаи назардан ўрганиб, уни уч йўналишдаги фаолиятларга ажратиш мумкин : билиш – ўрганиш, амалий ва ташкилий техник [ ].
Б.П.Есипов томонидан эса ўқув жараёнида мустақил ишнинг роли, ўрни ва вазифаларига асосланиб, эски гурухий ва зўрма-зўраки мустақил ишларни ўтказиш самараси кам эканлиги таъкидланган эди [ ].
Мустақил ишнинг ахамияти ва роли таълим мақсадининг қўйилишига боғлиқ бўлиб, у кўникма , билим ва ижодий фолиятни шакллантиради.
Мустақил ишларни ташкилий-амалий масалалари билан Я.А.Коменский шуғулланган. Дидактик асосда у мустақил ишнинг қўлланилиш сохалари ва вариантларини таҳлил қилиб, унинг ўқув жараёнинг босқичлари учун қўлланиш усулларини ўрганди [ ].
Учинчи йўналиш – бу ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини тадқиқот предмети сифатида қараб, К.Д.Ушинский уни психологик – педагогик йўналишда таҳлил қилди. Мустақил фаолиятни, унинг элементлари ва мақсадларини дидактик категория сифатида қаради. Лекин у мустақил таълим фаолияти жараёни ва структурасини тўла очиб бера олмади [ ].
Аммо, охирги йилларда бир-бирига яқин 2 та вариантда мустақил фаолиятининг аҳамияти, ўрни ва функцияларининг структуравий принциплари шаклланади:
I – вариант :
а) мазмуний компонента: тушунчалар образларда, нуқтаи назарларда
ифодаланган билим ;
б) оператив компонента : ҳам ташқи режада, ҳам ички режада
қаралгандаги кўникмага, услубга асосланган ҳар хил аолиятдир;
в) натижавий компонента : янги билимлар, услублар, усуллар,
тажриба, ғоялар, қобилият, савия.
II – вариант :
а) мазмуний компонента : билим вазифаларини ажратиш, ўқув
мақсадини ажратиш;
б) процессуал компонента : натижаларга эришишга олиб борувчи
фаолиятнинг дидактив усулларини танлаш, аниқлаш ва қўллаш;
г) мотивацион компонента : тушуниш ва билиш фаолиятининг
функцияларини бошқарувчи янги билимларга бўлган талаб.

Шундай қилиб, мустақил иш жараёнини триада – учлик :


мотив – режа(фаолият) – натижа кўринишида тасаввур этиш керак бўлади .
Мустақил иш ўқувчиларнинг кўрсатмасига асосан, унинг бевосита иштирокисиз, лекин унинг назорати остида белгиланган жойда ва вақтдаги ўқувчиларнинг фаолиятидир. Лекин А.Н.Зимняянинг фикрига асосан, мустақил иш ўқувчиларнинг мақсадли, ички интилишли структуралаштирилган фаолиятдир.Уни бошқариш учун ўз-ўзини англаши, тарбияланганлиги, шахсий жавобгарлилиги бўлиши зарур.Бу эса ўқувчини мустақил тараққиёти, ўз-ўзича тушуниши унга қониқиш бағишлайди:
Биринчидан, юқоридаги зикр этилганлар мустақил ишнинг психологик аспеклари : ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз холича ташкил этиш, ўз-ўзини назорат эиш ва ҳ.ларни эътиборга олади.
Иккинчидан,ўқувчиларнинг мустақил иши дарс вақтида ўқиш-ўрганиш жараёнини тўғри йўлга қўйилганлигига боғлиқ.Бу эса мавзуни, фанни мустақил кенгроқ, чуқурроқ мустақил ўрганишига замин тайёрлайди.
Учинчидан, мустақил иш ўқув фаолиятининг олий тури бўлиб, ўқувчидан юқори даражада онгли, рефлексли, интизомли, жавобгар ҳисли бўлишни талаб қилади ва ўқувчининг онгини ҳамда билимини ошиши, унинг маънавий руҳиятини кўтаради.
Ўқув жараёнининг самарадрлиги ўқитиш сифати ва ўқувчининг мустақил ўрганиш фаолияти билан аниқланади.Бу икки жараён бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, лекин бунда мустақил ишни етакчи ва фаоллаштирувчи таълим шакли эканлигини эътироф этиш зарур:
Биринчидан, билим, кўникма, малака, эътиқодни ўқитувчидан ўқувчига материал – предмет сифатида бериш мумкин эмас. Уларга хар бир ўқувчи мустақил мехнати асосида эришади.
Иккинчидан, ўрганилаётган ходиса ёки жараённи ўрганиш жараёни қатъий дидактика иши қонунга бўйсунади.Бу қонун билимнинг кетма-кетлиги: танишиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, тушуниб олиш, қабул қилиб олиш каби бўлади.Бу кетма-кетликнинг бузилиши билимнинг юзаки, ноаниқ, кемтик, чуқур, мустахкам бўлмаслигига олиб келади.
Учинчидан, мустақил иш ўқувчида ақлий мехнатнинг юқори маданиятига эришишига олиб келади.Бунда ўқиштехникаси, ёзиш маданияти ва техникаси, интилувчанлик ривожланади.
Ўқувчи мустақил иш бажариш давомида унинг фикрлаш қобилияти ортади, илмий дунёқараши шаклланади, мустақил илмий фикрга эга бўлади.
Шундай қилиб, ўқувчиларнинг мустақил иши – бу ўқувчининг олий даражадаги ўқиш жараёни бўлиб, бутун педагогик таълим жараёнининг ажралмас компонентасидир.
Ўқувчиларнинг мустақил ишларини бошқариш жараёни таълимнинг ўргатувчанлиги, тарбиявийлиги ва ривожланувчанлигини таъминлаш керак.
Ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини бошқаришда педагог ҳам бевосита, ҳам билвосита қатнашади. Шу сабабли уни бошқаришнинг қуйидаги тамойилларини таъқидлаш зарур:
1.Ўқитувчи ўқувчининг мустақилиши ва фаолиятини ташкил қилишни дидактикалаш асосий қонун ва тамойилларига биноан амалга оширилиши керак;
2.Ўқувчилар фаолиятига дифференциал ёндашиш ва уларнинг ўқув вазифаларни ҳал қила олиш савиясини хисобга олиш;
3.Интелектуал ўқув юкламавазифа савиясининг режали равишда ортиб бориши;
4.Ўқитувчининг ўқув жараёнига фаол қатнашиишдан пассив қатнашишига аста-секинлик билан ўтиши;
5.Ўқувчи шахсига йўналтирилган таълим-ўқувчи шахсий имкониятларига мослаштирилган педагогиг мухитни хамда таълим жараёнини ташкил этиш;
6.Ўқитувчи назоратидан ўз-ўзини назорат қилишига ўтиш.
Ҳар ҳил дарсда ва ҳар ҳил мустақил ишларни ўқувчилар бажаришида ҳар ҳил билим, малака ва кўникмаларга эга бўладилар. Бу жараён мустақил иш ягона система асосида ташкил этилгандагина ижобий натижа беради.
Мустақил ишлар системаси деб ўзаро боғлиқ, бир-бирини тўлдирувчи, мантиқий бир-биридан келиб чиқувчи ва умумиймақсадга жавоб берувчи вазифалар (масалалар) тўпламига айтилади.
Ўқувчиларнинг мустақил иши ва мустақил фаолиятини ташкил қилишда дидактиканинг қонун ва тамойиллари етарлича хисобга олинмай келмоқда.
Маълумки, дидактика педагогиканинг асосий қисмларилан бири бўлиб, у таълимнинг барча босқичларида ўқув фанларига ўқитишнинг принципи, мақсади, вазифалари, таълимнинг мазмуни ва ўқув жараёнини назорат қилишнинг асосий қонуниятларини очиб беради. Дидактиканинг асосий вазифалари ва муаммолари такомиллашиб бормоқда. Лекин уларнинг ҳал қилиш қатор муаммоларни пайдо қилмоқда. Шунинг учун ҳам мазкур ишда дидактиканинг категориялари, вазифалари, принциплари ва муаммолари таҳлил қилинди.

Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish