Илимге арналған өмир


Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг ҳунар касблари



Download 428 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi428 Kb.
#43796
1   2   3   4
Bog'liq
Эркин диплом иши 2019

3.3. Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг ҳунар касблари
ҳаққидаги тадқиқотларининг тарихий аҳамияти.
Қарақалпоғистонниг турли тарихий, табиий-географик шароити бу ерда ҳар хил халқ меъморчилик мактабларини юзага келтирган эди. Ҳозиргача сақланиб келган, асосан қурилиш конструкцияси ва услуби, планировкаси ва безаклари билан ажралиб турган, мустақил ва ўзига хос Фарғона, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз меъморчилиги машҳур бўлиб келган. М асалан, Фарғона водийсида сейсмик зона бўлганлиги туфайли асосан икки қатор қўшсинч уйлао куриш зилзила кам бўладиган Хивада эса бир қатор синчдан иморат солиш одат бўлган. Ёки Фарғона водийсида ёғингарчилик кўп бўлганлиги учун том қуришда лўмбознинг қалинлиги 40 см гача келса, ёғингарчилиқ кам бўладиган Хоразм воҳасида лўмбоз 10- 15 см дан ошмаган1.
Уй-жой қурилишида қорақалпоқларда баъзи бир ўзига хослик сақланса-да, умумий ягона меъморчилик типи кенг тарқалган. Қадимий уйлар одатда биқиқ, кўча ва қўшни томони деразасиз девор билан ўралган ҳовлилар дан иборат бўлган. Барча турар жой ва хўжалик хоналарининг ойналари ичкари томонга қаратилган. Бадавлат катта оилаларда ҳовли икки. қисмга - болачақа ва аёллар учун ичкари ҳамда эркаклар учун меҳмонхона тарзида ҳаш аматли хонали ташқарига бўлинган. Ҳунармандларда дўкон ва шогирдлар яшайдиган хоналар ҳам таш қарида бўлган. Уртача оилаларда меҳмонхона сифатида уйнинг бир ҳужраси ажратилган, кам бағаллар да эса бу ҳам бўлмаган.
Кўпчилик уй-жойларнинг планировкаси оила аъзоларининг сонига қараб бир неча уй (хона), даҳлиз вa айвондан иборат бўлган, хўжалик хоналари, ошхона, ҳожатхона ва молхона ҳовлида қурилган. Зич аҳолили ш аҳарларда меҳмонхона иккинчи қаватда болахонада жойлашган. Масалан, Бухорода икки ёки уч қаватли уйлар қуриш одат бўлган. Тошқент ва Бухорода айрим ҳовлиларнинт 80-90 фоизи, баъзан ҳатто 100 фоизи қурилиш билан банд бўлган ва ҳар бир метр жойдан мақбуллик билан фойдаланилган1.
Уй-жойларни қуришда ишлатиладиган анъанавий асосий материал лой (пахса), ғишт, гувала ва ёғоч (асосан терак ва тол) бўлган. Пишган ғиштдан илгари мадраса, ҳаммом ва катта бой ҳамда амалдорларнинг уйлари қурилган. Кўпчилик уйларда деворлар асосан сомон аралаш лойдан сўвоқ қйлинган, бадавлат уйларнинг деворлари ганчдан нақш билан ишланган. Асримиз бошларигача уй-жойлар пойдеворсиз оддий текисланган ерга қурилган, баъзан тош ёки бир-икқи қатор пишган ғишт тўшалган, ер таги сувлари яқин ва тузли шўр ерларда пахса пойдеворига қамиш ёки чипта тўшаб девор кўтарилган. Бухорода баъзан уй остига ярим ертўлага ўхшаш омборсимон хона қурил-ган. Одатда пол оддий ер сатҳидан иборат бўлиб, айрим уйларда сувоқли, бойроқ кишилар пйшган ғиштдан полни тўшаганлар.
Томни ёғоч устун ва болор билан васса ҳамда қамиш ёки бўйра тўшаб лойдан лўмбоз қилиб бостирганлар. Том ҳар йили сомон лой билан суваб турилган, ёмғир сувлари оқиши учун унга ёғоч ёки сопол тарнов ўрнатилган. Ташқи кўриниши оддийгина бўлсада, кўп уйларнинг дарвоза ва эшикларига ўйма нақш берилган, даҳлиз ва айвонлари ихчам ва пештоқли бўлган. Бухоро ва Хивада ҳовли эшикларига жез ёки темирдан ясалган болға ёки ҳалқасимон болдоқ осилган. Эски типдаги уйларнинг хоналари ва ойналари айвонга чиққан, дарчалар ер сатҳи билан тенг бўлган. Эшиклар ичкарига, дарчалар ташқарига очилган. Дераза ёки эшикнинг юқори қисмига ёриқ тушадиган пирамон (тобазон) қўйилган, унга ёғоч ёки ганчдан ясалган панжара ўрнатилган. Уйга кирадиган жойда эшик олдида тўғри бурчакли пештоқ (пойгак) бўлиб, унга пойабзал ечиб қўйилган. Эшик олдидаги бурчакда сув ташлай диган (оқизадиган) махсус жой (обрез, адан, ташнав) жойлашган бўлиб, унга Бухоро ва Самарқандда мармар тош, Хивада махсус сопол буюм ўрйатилган1.
Қарақалпоқ уйларида қадимдан маҳаллий иқлим шароитига мослашган айвон муҳим аҳамиятга эга бўлган. Унинг таркибий қисми сифатида айвонда ёки ҳовлида ғишт ёки лойдан супа қурилган, Айвон ва супа баъзан бутун хоналар қаторига узунасига ёки бир қисмига баланд қилиб жойлашган. Тошкент, Бухоро ва Хива ҳовлиларида иқлимга қараб ёзги хоналар шимолга қара-тилган, баланд қилиб қурилган ва анча бой безатилган, олдида ж ануб томонга қаратилган қишки уйлар жойлашган. Хоразм ҳовлиларининг яна бир хусусияти шуки, ички айвон шимол томони томдан баланд кўтарилиб, акси томон том сатҳида бўлиб, ёз пайтлари табиий винтиляция (шамол тортиш) вазифасини бажарган. Ҳозиргача кўпгина Хоразм уйларида кенг ва баланд айвон (долон) қурилган, айрим жойларда қишлоқ ҳовлилари
олдида тевараги гужум (сада) дарахти экилган супали ҳовуз мавжуд. Мазкур меъморчилик типй жазирама иссиқдан сақланадиган файзли жой ҳисобланади.
Маҳаллий уйларда турар жойларни чиройли қилиб безаш ва жиҳозлаш қадимдан одат бўлиб келган. Жуда кенг тарқалган икки қаторли. синч уйларнинг деворлари бўйлаб тўғрибурчакли. ёки пёштоқ (гумбаз) шаклидаги бир неча тахмон (токча) лар ўрнатилган бўлиб, уларда ҳар хил уй-рўзғор буюмлари, идиш-товоқ ва кўрпа-тўшаклар жойлаштирилган. Бойларнинг уйлари ниҳоятда нозик ва жимжимадор нақшлар билан безатилган ганч токчалар ва тахмонлар қиммат- баҳо идишлар ва бошқа буюмлар билан тўлдирилган. Марғилон ва Қўқонда бундай тахмоилар ярим гумбаз шаклида осма безаклар билан безатилган. Бухорода даставвал деворлар ганч билан сувалиб, ўйма нақшлар билан рангли гуллар ясалган, Фаргона ва Тошкентда эса, аксинча, деворлар текие, шипга ҳар хил рангда гул солиб безаш одат бўлган. Уймакорлик ва рангли бўёқлар билан расм солиш Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда, эшик, дарвоза ва устунларга ўйма нақшлар бериш Хоразмда кенг тарқалган1.
Уйни иситишда кўп жойларда сандал ишлатилган. Сандалнинг тагига кўмир ёқилиб, устига катта кўрпа тўшалган ва сандал теварагида оила аъзолари умумий кўрпага ёпиниб ётганлар ва ўралиб ўтирганлар. Фарғона водийсида сандалдан ташқари камин типидаги ўчоқ бўлган ва унда қишда овқат тайёрланган. Хоразмда аданга яқин жойда мўрили ўчоқ қурилган, унинг олдида тўртбурчак ёки тухумсимон ясси шаклда кичкина майдончага ўчоқдан чўғ тортиб: уйии қизитганлар ва исинганлар. Ҳозирги ўзбек уйлари марқазлашган
иситиш ускуналари, водопровод ва газ билан таъминланган. Шаҳар ва қишлоқ уйларининг кўпчилиги сан узел ва канализацияга эга.
Хоналарнинг ички томонини зеб-зийнатлашга катта эътибор берилган. Анъанавий услубда полга чипта ёки бўйра тўшалиб. унинг устига кигиз, палос ёки гилам ёйилган. Кўп жойда девор бўйлаб кўрпача тўшалган, овқатланиш вақтида ва меҳмон келганда (одатда меҳмон учун тахмондан янги кўрпача олиб тўшалган) ўртага дастурхон ёйилган. Тошкент ва Бухорода дастурхонни хонтахтага ёйганлар. Кўрпачалар эшик рўпа-расида тўрдаги махсус тахмонда ёки сандиқ устида тахлаб қўйилган. Ёстиқ-болишлар чиройли қилиб кашталанган ёки қурама қилиб тикилган, кўрпа-ёстиқлар баъзан нақшли сўзаналар билан ёпиб қўйилган1.
Чойнак-пиёла ва бошқа зарур буюмлар: чинни, мис ва биллур идишлар махсус тахмон-майда токча, реза токча, косамон ва ҳоказоларда дид билан жойлаштирилган. Пастки катта токчаларда нафис сандиқ ва қутичалар, идиш-товоқлар, патнйс, қумғон-тунча ва самовар қўйилган, Айрим бадавлат уйларда токча ва тахмонлар нозик ўйма ва рангли нақшлар билан безатилган. Кўп уйларда кийим-кечаклар ва бошқа буюмлар деворга қадалган қозиқчага ёки махсус тортилган ипга осиб қўйилган. Ҳозирги даврда анъанавий жиҳозланиш замонавий мебель (гарнитурлар) га ўтказилиб, улар кўп қаватли ва алоҳида уйларда ҳам юксак дид билан жойлаштирилган. Стенка ва токчаларда қўйиладиган буюмларнинг турлари ниҳоятда бой ва ранг- баранг. Айниқса ҳозирги келин-куёвлар уйи чет эл (импорт) гарнитурлари, хилма-хил идишлар ва уй-рўзғор буюмлари, қимматбаҳо гилам, чойшаб ва ёпинчоқлар, ноёб расмлар ва ҳайкалчалар билан жиҳозланган.
Одат бўйича уйнинг тўри меҳмонники ёки оила бошлиғи (энг кеқса одам ёки уй эгаси)ники. Қарақалпоқларда ҳозиргача меҳмондорчилик анъанаси ниҳоятда мустаҳкам сақланиб келганлиги туфайли деярли барча уйлар д а меҳмонхона юксак дид билан безатилиб, тоза туради. Ўйда энг яхши хоналар ҳам меҳмонхона сифатида ажратилади.
Илгари кўчманчи ёки ярим кўчманчи ҳисобланган ўзбекларда қишлоқларга жойлашиб уй қуриш асосан ўтган асрлардан бошланган. Айрим этнографик гуруҳлар да (қарлуқ, барлос ва ҳоказо) яқин давр ларгача қишки лойдан қурилган уйлардан ташқари ўтов ёки капа сақланиб келган. Баъзилар, масалан, тоғли совуқ жойларда яш аётган мусабозори каби этник гуруҳлар илгаридан мустаҳкам қурилган уйларда истиқомат қилганлар. Аммо улардаги ўтовлар ўзига хослиги билан ажралиб турган. Масалан, ўзбекларнинг турк қабилаларида лочиғ ёки капа деб номланган ўтов ярим шар шаклида бўлйб, ёйсимон синч қабирғалари билан қубба (гумбаза)си яхлит ҳолда ерга тиқилган. Дашти қипчоқ ўзбеклари ўтови (уй, қора уй) айрим панжарали девор (кер ага)лар ўзаро боғланиб, юқори сферик шаклдаги томи узун ёғоч (ўқ)лар билан беркитилган. Иккала ўтовни ҳам керагалар боғланган қамишдан тўқилган бўйра ва кигиз билан ёпганлар, дашти қипчоқликларда махсус тўқилган камар (баъзан гилам шаклида, боу бошқур) билан ўраб боғлаганлар. Утов ўртасида гулхан ёқилиб иситилган, юқорида тутун чиқадиган ва ёруғ кирадиган туйнук қўйилган. Гулхан ёқиладиган жойга темир сепоядан ўчоқ қилиб қозон осил-ган. Қаттиқ совуқларда гулхан ёқилиб бўлгач, Юқоридаги мўри кигиз билан бекитилган, ёзғи жазирама иссиқ пайтларда, аксинча мўрининг ҳам, керагалар ўралган кигизнинг ҳам пастки томони шабада кириши учун очиб қўйилган1.
Утовни жиҳозлашда асосан жундан ишланган турли халта, тўрва, гилам, ҳар хил ёғоч ва темир буюмлар, сандиқ, оёқ остига палос, кигиз, эчки ва қўй терисидан ишлов бериб тайёрланган пўстак ва ҳоказолар ишлатилган. Утовда ҳам энг ҳурматли киши - уй эгаси ёки меҳмон тўрга ўтқазилган. Утовга киришдаги чап томон эркакларники, ўнг томон хотинларники ҳисобланган. Қарақалпоқларнинг қўнғирот ва сарой қабилалар ида ҳозиргача стационар ҳовли ичида ўтовни учратиш мумкин. Уни баъзан ҳовли олдидаги боғда ёки полиз ўртасида ҳам тиклаганлар.
Илгари камбағал оилалар, айниқса кўчманчи ўз-беклар уй қуриш ёки ўтов тиклаш имкониятига эга бўлмай, оддий капаларда истиқомат қилиб келганлар. Доирасимон ёки тўғрибурчакли қилиб тикланган капани, масалан, лоқай қабиласи қишда иссйқ бўлиши учун лой билан суваган. Улар аста-секин ўтроқ ҳолатда деҳт қончиликка ўтиш билан лойдан қурилган тўғрибурчакли ёки доирасимон (ўтовни эслатувчй) шаклдаги уй (чубтора)га кўчиб ўтадилар. Чубтора лой ёки гуваладан урилган, паст деворли, қамиш ва ҳаш ак билан бекитилган икки'ниш абли томдан иборат бир хонали уйдир. Томнинг ўртасида тутун чиқадиган туйнук очилган, уйнинг марказида чуқурча қазиб ўчоқ ўрнатилган, ўчоқни асосан тезак билан ёққанлар. Айрим оилаларда ўтроқ аҳолидан ўтган сандал ишлатилган. Одамлар чубторада қиш пайтида истиқомат қилиб, баҳор кириши билан яйловларга чиқиб, ўтов ёки чайла тиклаганлар1.
XX аср бошларидан уй-жой қуриш ва уни жиҳозлаш анъаналарига бироз янгиликлар кира бошлайди. Даставвал пишган ғиштдан уй қуриш, тунука билан том ёниш, д ер азалар га ойна солиш ва кўча томонни очиш каби янгиликлар пайдо бўлади, керосин, кейин электр лампаси, фабрика ва заводларда ишланган уй-рўзғор буюмлари ишлатила бошлайди. Қишлоқ уйларида ҳам анча янгиликлар пайдо бўлади, айниқса қурилиш материаллари ва услубида кўпгина ўзгаришлар рўй беради. Ҳозир шаҳар аҳолисининг анча қисми кўп қаватли уйларда фаровон турмуш қурмоқдалар. Улар барча замонавий сантехника ва бошқа қулайликлар билан таъминланган.
Хулоса
Утемисов Айназар 1934-йили 23-декабрьда Қораўзак туманидаги Қорауоўзак совхозида туғилган. Ўрта мактабни битирганидан кейин 1953-йили Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги ўзбек Давлат Университетининг тарих факультетига оқишга кириб, уни 1958-йили битириб ўрта умумтаълим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди.
1959-йили апрель ойидан бошлаб сиёсий ва илмий билим бериш жәмиятининг Қорақалпоғистон бўлимида инспектор-методист, 1960-йили февраль ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон филиалининг Н.Даўқараев номидаги тарих, тил ва адабиёт институтининг археология ва этнография бўлимида кичик илмий ходим бўлиб фаолият юритади. 1965-1968-йилларда аспирантурада, кейин 1977-йилга қадар катта илмий ходим бўлиб ишлайди. 1971-йили «Қуйи Орол бўйларидаги балиқчиларнинг турмиши ва маданияти» деган мавзуда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади.
А.Утемисов корақалпоқ халқининг тарихи ва этнографиясини ўрганишга атаб ёзилган 1970-йилилы «Быт и культура рыбаков побережья Южного Арала», 1979-йили «Каракалпақстан балиқшылары», 1991-йили «Қарақалпақлардың өнер кәсиплери» китобларини чиқарди. Шунингдек унинг тўпламларда ва бошқа 30 дан ортиқ илмий мақолалари нашр қилинди.
А.Утемисов 1977-йилдан бошлаб Қорақалпоқ Давлат университетида катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида фаолият юритиб, ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшмоқда.1
А.Утемисов 1960-1977-йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистан филиалида ишлаш жараёнида машхур тарийшунос этнографлар Т.А.Жданко, У.Х.Шалекенов, Л.С.Толстова, Х.Е.Есбергеновлар бошочигида республикамизнинг барча жойларига Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Козоғистон Республикасининг Қизил Ўрда вилоятларида, Туркманистон Республикаси Гўҳна Урганч туманларида ташкиллаштирилган кўплаб тарихий-этнографик экспедицияларда иштирок этиб Қорақалпоқ халқининг ўтмишдаги ва ҳозирги тарихи ва этнографияси бўйича қимматбаҳо маълумотлар тўплади. Бу тўплаган материаллар тарихшунос олимларнинг ва А.Утемисовнинг қорақалпоқ халқининг тарихи ва этнографиясига аталган илмий ишларида ўз аксини топган.
1970-йилларда республикамизнинг олимлари тарихий-этнографик тадқиқот ишларини амалга ошириб, шу билан бирга қорақалпоқларнинг озиқ-овқатлари ҳақида ҳам маълумотлар тўплаган. Бу маълумотлар 1980-йили чиққан «Этнография каракалпаков» асарида ўз аксини топган. Қорақалпокларнинг миллий таомлари ўрганиб чиқилганда, ёзма ва тарихий ёдгорликларда, археологик маълумотларда, шунингдек этнографик ишлар асосида кўрсатилишича қорақалпоқ таомларининг таёрланиши дехқончилик маҳсулотларидан таёрланиши кўрсатилади. Этнографларнинг асарларида озиқ-овқат таёрлаш усули, айниқса нон таёрлаш, тандир қуриш ва яна бошқа масалалар тасвирланади.2
Шу каби тадқиқотлар натижасида республикамизнинг этнографлари «Ӯрта Осиё ва Қозоғистоннинг тарихий-этнографик атласи»ни таёрлаш мақсадида, ҳар йили ташкиллаштириладиган экспедицияларда атласнинг биринчи бўлим дастури бўйича хўжалик шакли, турар-жой ва кийимлари бўйича маълумотлар тўплади. Бунинг натижаси ўлароқ, 1972-йили этнография йўналиши ходимларининг жамоавий тарзда «Қарақалпақлардың хожалығы» номли китоби чиқди. 1966, 1969 ва 1974-йиллари Хоразм экспедициясининг қорақалпоқ этнографияси отряди ва Қорақалпоғистон бўлимининг этнографик отряди биргаликда маълумотлар йиғиш бўйича ишлар олиб борди.
Этнографларимиз У.Шалекенов, Х.Есберганов, А.Бекмуратовалар юқорида атаб ўтилган атласнинг муаллифлик жамаосининг аъзоси ҳисобланади. Шу каби илмий ишлар натижасида С.Камалов, У.Шалекенов, Р.Қосбергеновларнинг докторлик диссертациялари омадли якунланиб, уларнинг тарихий-этнографик маълумотларга асосланган илмий асарлари чиқди. Бир нечта илмий монографиялар ва мақолалар этнография йўналишининг ходимлари Х.Есбергенов, А.Бекмуратова, А.Утемисов, Т.Атамуратов ва бошқалар томонидан эълон қилинди. Натижада шу даврда республикамизда этнограф мутахассислар гуруҳи пайдо болиб, улар халқимиз тарийхини тадқиқ қилишда самарали ишлар олиб бориш билан биргаликда, уларнинг илмий асарлари республикамизда ва бошқа жойларда ҳам нашр қилинала бошлади. Бу орқали халқимиз ўзининг тарийхини ва маданиятини нақадар чуқур еканлигини намойиш қилмоқда. Ӯз навбатида усы жыллардағы илимпазлардың тынымсыз жумысларының нәтийжесинде этнография илми алоҳида йўналиш бўлиб шакллана ва ривожлана бощлади. Бу эса келажакда этнографларнинг сафи ортиб боришига таъсир кўрсатади.
Айназар Утемисов 1960-1961-йилларда ЎзРФАҚФ Заравшон этнографик отряди, Л.С.Толстова бошчилигидаги Ӯзбекистоннинг Самарқанд вилоятида яшовчи ўзбеклар орасида «Қорақалпоқ этнографик гуруҳлари орасида тадқиқотлар олиб борди». Сўнгра 1963-йили А.Утемисов иштирок этган экспедиция ходимлари қорақалпоқлар билан қадим замонлардан яқин алоқада бўлган ва улар билан қадимдан умумий хусусиятларга эга ўрта Заровшондаги «Митан» этнографик гуруҳига тадқиқотлар амалга оширилди. Ушбу тадқиқотларнинг натижаси Л.С.Толстова билан ҳаммуаллифликда ёзилган бир нечта асарларида эълон қилинди1. Уларда қорақалпоқларнинг мүйтен уруғининг шарқий Европа, Кавказ ва олд Осиё халқларига алоқадорлиги акс эттирилади.2
Ушбу мутахасиссслик ишимизнинг якунида Хоразм Воҳасининг ташқарида яшовчи қорақалпоқларнинг ўтмиши, кўчиб юришлари, жамоавий тузилиши, моддий ва маънавий маданиятининг умумий хусусятлари, ўхшашликлари ҳақида этнографик маълумотлар тўпланди. Бундан ташқари А.Утемисовнинг асарларида XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Хоразм воҳасидан ташқарида яшовчи қорақалпоқларнинг асосий гуруҳларини аниқлади. Биз мутахасиссслик ишимизнинг асосий бобларида таъкидлаб ўтганимиздек Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухаро, Навойи ва Сурхандарё вилоятидаги қорақалпоқлар гуруҳи ҳозирги пайтда бутунлай ўзбеклашиб улгурган. Шунингдек, А.Утемисовнинг асарларида ХХ аср бошидаги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан бошқа вилоят, республикалардаги қорақалпоқларнинг статистик маълумотлари тўлиқ берилган.
Л.С.Толстова., Т.А.Жданко., А.Утемисов 1961-69-йиллардаги тадқиқотлар натижасида қорақалпоқларнинг мүйтен уруғининг шарқий Европа, Кавказ ва олд Осия халқлари билан алоқадорлигини акс эттирди1.
Айназар оға Ўтемисов 1977-йилдан бошлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университетида дастлаб катта ўқитувчи, доцент бўлиб ишлаб, 1993-1994-йилларда Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон халқлари тарихи кафедрасини бошқарди. Айниқса тарих йўналиши талабалари 1985-йилдан бошлаб Миздакхан археологик комплексида археологик-етнографик тажрибалар олиб боряпти. Шу вақтларда ҳам талабаларнинг этнографик амалиётига раҳбарлик қилиб, уларга халқ орасидан маълумотлар тўплаш тажрибаларини ўргатиб келади. Унинг раҳбарлигида кўплаб талабалар этнография йўналиши бўйича диплом ҳамда битирув малакавий ишларини ёқлаб чиқди. Тўпланган манбалар асосида Қорақалпоғистон балиқчилари, Қорақалпоқлар касб-ҳунарларининг турли соҳаларини, халқ турмушида уларнинг ўрни ва аҳамиятини ёритиб беришга эришади.



Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish