Илк шаҳар маънавияти ва «Авесто» китоби


«Авесто» китоби ва «Мазда ясна» эътиқоди



Download 44,7 Kb.
bet2/4
Sana12.04.2022
Hajmi44,7 Kb.
#546560
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу.Илк шаҳар маънавияти ва «Авесто» китоби.

«Авесто» китоби ва «Мазда ясна» эътиқоди
(Тарих фанлари доктори Мирсодиқ Исҳоқов ва фалсафа фанлари номзоди Муҳаммаджон Қодировларнинг материаллари
асосида талабаларга қўшимча фойдаланиш учун матн)

38
Ушбу эътиқоднинг асл келиб чиқиши, унинг пайғамбари ва «Авесто» китоби ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Китобнинг асли номи «Апастак» бўлиб, парфиёнча


«матн», ёки бошқа талқинларга кўра «тайин этилган», «муқаррар қилинган» «ўрнатилган» маъноларини билдиради. Бу китоб пайғамбар Зардушт («Авесто»да Заратуштра) номи билан боғланади. Қадим юнон тарихчиси Плутарх Зарадуштра Троя урушидан 6 минг йил илгари туғилган деб таъкидлайди. Агар Троя уруши милодий эрадан 1200 йил илгари юз берганини назарда тутсак, Зардушт яшаган давр бугунги кундан 9 минг йил олдин бўлиб чиқади. Аристотель Зардушт вафотини Платон (мил. авв. 428-348 й.) вафотидан 6 минг йил илгари бўлган деб кўрсатади. Гермодор ва Гермини Зороастр (юнонча талаффуз) Троя урушидан 5 минг йил илгари яшаган, деб ҳисоблайдилар.
Зардуштийлик дини ва унинг тарихини жиддий ўрганган олим Мэри Бойс бу диннинг шаклланиш даврини милодий эрадан илгариги ХIV-XII асрларга тааллуқли деб топади. Қатор олимлар Зардушт пайғамбарлик эълон қилган даврни милодий эрадан олдинги VII асрга оид дейдилар.
Ҳар ҳолда ўлкамизга Искандари Мақдуний лашкарлари билан эллинизм таъсири етиб келгунга қадар бўлган энг қадимги мукаммал шаклланган диний эътиқод «Авесто» китобларида акс этган «Маздаясна» эътиқоди бўлиб, уни Янги давр фанида кўпинча пайғамбари номи билан «зардуштийлик» деб келишган. Дунёда кенг тарқалган яна бир янглиш тасаввур зардуштийликни фақат Эрон билан боғлаб, «Авесто» маданиятини шу ҳудудгагина алоқадор деб билишдир. Тўғри, сосонийлар империяси даврида (мелодий 224-651 йиллар) Эронда зардуштийлик давлат дини даражасида бўлган. Аммо бу диннинг келиб чиқиши сосонийлардан эмас, ҳатто Искандар Мақдунийдан ҳам илгариги даврга тўғри келиши назарда тутилса, сосонийлар даври зардуштийлиги мутлақо иккиламчи ҳодиса эканлиги аён бўлади.
Зардуштийликнинг ҳақиқий ватани ҳақида «Авесто» китобининг ўз маълумотларига суяниш, бизнингча, энг мақбул йўлдир. «Авесто»нинг бугунгача сақланиб қолган қисмларидан бири «Вендидад» нинг биринчи бобида Ахура Мазда яратган ўлкалар саналади:
1)Арийана Ваэжа, 2)Гава, 3)Моуру (Марғав), 4)Бахди, 5)Нисая, 6)Харойива, 7)Вэкерта, 8)Урва, 9)Хнента, 10)Харахваити, 11)Хетумант, 12)Рага, 13) Чахра, 14)Варна, 15)Хапта Ҳиндав, 26)Упа Аодшу Рангхайа.
Олимларнинг тадқиқотлари натижасида булар тақрибан ҳозирги қуйидаги ўлкаларга тўғри келиши маълум бўлди: 1)Хоразм ёки Аму ва Сир оралиғи, 2)Суғдиёна, 3)Марғиёна, 4)Бақтрия(Балх), 5)Ниса (Парфия пойтахти- ҳозирги Туркманистоннинг жануби ғарбида), 6)Ҳирот, 7)Кобул, 8)Тус(ҳозирги Эроннинг Хуросон вилояти), 9) Гўргон (Астробод), 10)Ҳорут, 11)Гилманд(ҳозирги Афғонистон шимоли), 12)Рей (Теҳрон), 13)Чеҳра(Хуросонда), 14)Варна(Каспий денгизи жануби), 15)Ҳинд дарёси бўйлари, 16)Рангҳа дарёси келиб чиқувчи жой. Албатта, баъзи жой номлари ҳануз баҳсли. Аммо
«Авесто» китобида санаб ўтилган ерлар бутун Мовароуннаҳр ва Хуросон (жумладан, ҳозирги Эрон ва Афғонистоннинг шимолий ўлкалари)ни қамраб олганлиги кўриниб турибди. «Авесто»да Орол денгизи (Ворукаша ёҳуд Вурукаша) ва Амударё (Дойтия) ҳам таъриф этилади. Демак, дастлабки даврларданоқ зардуштийлик ёки аниқроғи,
«Маздаясна» эътиқоди, эроний ва туроний халқлар қадимдан аралашиб яшаган яхлит бир минтақани қамраб олган ва шу ҳудудда тарқалгандир. «Авесто» тили ўша даврлардаёқ жуда қадимий тил ҳисобланар ва Эрон империясининг расмий тили бўлмиш қадим форс тилидан ҳам фарқ қилар эди.
«Авесто» тили шарқий Эрон тиллар гуруҳига кирувчи суғд, хоразмий ва бохтарий тиллари билан кўпгина умумий жиҳатларга эга. Бу асар Искандар истилоларидан анча илгари 12 минг бузоқ терисига ёзилганлиги кўп манбаларда ёд этилади. «Авесто»энг қадимги ҳисобланган қисмларида темир қурол ҳақида маълумот йўқ, аммо сариқ рангли болта ҳақида эслаб ўтилади. Шу каби далиллар асосида ҳолда «Авесто» китоблар

39
мажмуасида акс этган маданиятга


Download 44,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish