Илмий-оммлвоп рисола


' Маҳмудов Н„ Нурмонов А. Ўьбйк тилииинг назарий громматикаги.'Тошконт, «Ўқитувчи», 1995, 59-бет



Download 53,26 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi53,26 Kb.
#65432
1   2   3
Bog'liq
М

' Маҳмудов Н„ Нурмонов А. Ўьбйк тилииинг назарий громматикаги.'Тошконт, «Ўқитувчи», 1995, 59-бет.

  1. Эга.гапда абсолют ҳоким бўлак, кесим агчипш нредика — тив белгисини 'билдиради. У ўз таркибига ҳоким бўлиш билан бирга кесим таркибига ҳам эгалик қилади..

  2. Эга ва кесим тен.г ҳуҳуҳли бош бўлак саиалади. Улар бир — бирини ўзаро гўлдиради, улардаа бири иштирок этмаса, гап тўлиқсиз бўлади. Бу нуқтаи назар гапга.субъ- ект предикат тузилма сифатида қарайдиган мантиқий йўиалиш назариясига мансубдир..

  3. Кесим' — абсолют ҳоким бўлак. Эга ҳам унга бўйсунади. Кесим предикативлик категориясини ташувчи бўлак ҳамда гапнинг қурилши маркази бўл1’ани злгун бу наза — рияга кўра асрсий бош бўлак саналади.1 ®

Хусусан, ўзбек тилшунос мизн чақпда гапирадиган бўлсак, бу соҳадаги фикрлар 2 хил. йўналишдадир. Юқоридаги қарашлардан биринчи қамда учинчи йўналиш тарафдорлари бор. Олий ўқув юртлари учуи, шунингдек, ўрта мактаблар учун тавсия қилинган -дарслик ва қўлланмаларда эга абсолют ҳоким бўлак сифатида ;а.\қин қилинади. Бу назария жуда кенг тарқалган бўлиб, қарийб ярим аср давомида илмий грамматикалар, дарсликлар, монографиялар шу назарияга таянган ҳолда 'яратилди, Анъанавий тилшуиосликшшг ота — хонларидан бири /\юб Ғуломов шуидай ёзган эди: «Бархударовнинг «Рус тили дарслиш» рус ўрта мактаблари учун устивор қўлланма сифатида қабул қилцнгач, шу асосда ўзбек ўрта мактаблари учуи ҳам дарслйклар яратилди (А.К.БоровКов, А.Ғуломов, З.Маъруфов, Т.Шермуҳаммедов. Ўзбек тилй грамматикаси. I II қисмлар. Тошкент, 1943). Шундан кейин бу дарсликлар ўзбек тили меъёрларини талқин. • этйшда назарйй асос вазифасини ўтади»2.
С.Бархударов дарслиги асосан Шахматов — Пешковский талқинлари асосида ёзилганлиги сабабли шу даврдан
бошлаб Ўзбек тилшунослигида ҳам рус тилшунослйгидаги А.Шахматов —А.Пешковский —В.Виноградов йўиалиши
тадқиқ усуАлари етакйилик қила бошлади. Асримизнинг
40 — 70 йиллардаги ўзбек ўрта мактаблари она тили грам — матикаси дарсликлари, олий филологик гоълим қўлланмалари, академграмматикалар — буларнинг барчаси — нинг назарий таҳлил асослари айнандир. Бу ҳол деярли ҳо- зиргача давом этиб келмоқда. Жумладан, олий филслогик таълимда ҳозир ҳам биринчи нашри 1961 йилда амалга оширилган А.Ғуломов ва М.Асқароваларнинг синтаксис дарслиги ўқитилмоқда. Анъанавий тилшуносликда бизни қизиқтирган масаа^ — эга ва кесимнинг гап қурилишидаги мавқеи қандай белгиланиши ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида эътиборингизни ушбу асарга жалб қилмоқчимиз.
Асарда бош бўлаклар таҳлили эгадан бошланади ва шундай таъриф берилади: «Эга икки составли гапнинг бош бўлакларидан биридир: у ҳоким составнинг грамматик маркази, шу составдаги бўлакларга, шунингдек, тобе со — ставдаги бош бўлакка — кесимга ҳам ҳокимдир. Эга абсолют ҳоким ҳолатидаги бўлакдир».1 Бу йўналишдаги асосий на — зарий қўлланмалардан бири бўлган «Ўзбек тили граммати — каси»да ҳам шундай дейилади: «Грамматик жиҳатдан эга бошқа бўлаклар ичида мутлоқ — ҳоким вазйят эгаллайди. У ўз таркибидаги бўлакларни ҳам, бошқа состав ҳисобланган кесимни ҳам ўзига эргаштириб кёлади, лекин ўзи ҳеч қандай бўлакка тобе бўлмайди. Бу нарса унинг грамматик шаклида ҳам кўринади. Эга одатда бош келишик формасида қўлланади».2
Юқоридагилардан кўринадики, анъанавий тилшунос — ликда эг'а абсолют ҳоким бўлак сифатида талқин қилинади. Эганинг бу тарзда талқин қилинишида ушбу синтактик бирликнинг фақат шаклий томони эътиборга олинади ва унинг нисбатан мустақпл бўлак деб тан олинишида эганинг бош Келишикда келиши асос қилиниб олинади. Шунингдек, бу ерда фақат икки таркибли гаплар назарда тутилиб, бир таркибли гаплар —сўз —гаплар, вокатив гаплар, ундов — ундаш гаплар эътибордан четда қолади, Умуман анъанавий тилшуиосликда, такидлагаиимйздек, гппйи бўлакларга аж — ратишда сўзларнинг тобе алоқага киришуви асосий мезон ҳисоблангани учун бир таркибли гаплар гап бўлакларига
1 Ғуломо» Л.. л.‘ 1,М. Ҳозигги ўэбик ддабий гиди. С!интаксис. Т., ■ Ўки;'уг,чю-
1987, 7С, ажратилмайди. Масалан: Бахор ! Салом. Ойлин кеча. Кел каби бир таркибли гаплар гап бўлаклари жиҳатидан таҳлил қилинмайди.
«Ҳозирги ўзбек адабий тили» китобида кесимга шундай таъриф берилади: «Кесим эга билан ифодаланган шахс, предмет, ҳодиса ва ҳаракатнинг нутқ предметининг белгисини, одатда, тасдиқ ё инкор йўли билан англатадиган бўлакдир... Кесим иккинчи бош бўлак бўлиб, у эга ҳақидаги ҳукмни билдиради».1
«Ўзбёк тили грамматикасиида ҳам худди шунга. ўхшаш фикрларни учратамиз: «Кесим эгадан кейинги бош бўлак бўлиб, гап орқали алоқа аралашувида, фикр адмашувда катта аҳамиятга эгадир. Кесим эгадан англашилган шахс:, нарса — предмет ва воқеа — ҳодисанйнг белгисини билдира - ди».2
Келтирилган ҳар иккала'парчадан кўриниб ггурибдики, кесим бош бўлаклар ичида тобе (эгага) бўлак сифатида ба — ҳоланяпти. Бу ерда ҳам икки таркибли гаплар назарда ту — тилган, яъни кесимнинг белгиси эга орқали очиб берилади, бир таркибли гарлар (эгасиз гаплар) инобатга олинмайди. Аслида кесимнинг мавжудлиги эгага боғлиқ эмас. Тили- мизда кенг қўлЛаниладиган бир таркибли гаплар — шахссиз гаплар, шахси-умумлашган гаплар, сўз —гаплар ва ҳ. фақат кесим таркибидан ёки кесимнинг ўзидангина ташкил тбпган гаплардир.
Бу йўналишда кесимнинг қуйидаги ўзига хос белги — лари қайд қилинади: а) кесим предикативликни кўрсата — диган бош бўлакдир, предикативликнинг кўрсаткичлари (тасдиқ—инкор, шахс —сон, модаллик, замон), одатда, ке — симда бўлади; б) Кесим гапнинг уюштирувчи марказларидан биридир: эга Нутқ предмети (тема)ни, кесим эса рема (янги ахборот)ни ифодалайди; в) кесим фикрни ифодалашда (каммуникаг^ия, алоқа — аралашувда) асосий вазифани ба — жаради. .
Бу анъанавий синтаксисда кесимнинг ўзига хос белг~ шлари шу' тарзда анча тўлиқ очиб берилади. Бироқ знг
асосий иуқта, яъни'кесимнинг гапдаги, аииқроги бош бў — лаклар ичидаги мавқеи масаласи тўғри ёритилмайди. Бу ҳол кесимнинг иккинчи даражадаги бош бўлак сифатида ҳамда гапдаги уюштирувчи марказлардан бири сифатида ёаҳола — нишида кўзга тапгланади. Аслида кесим гапда ягона уюш — тирувчиумарказ бўлиб. эга ҳам, қолган 2—даражали бў — лаклар ҳам унга тд&едир.
~—'Филшунослигимизда 70 —йилларга келиб системавий тадқиқ усуллари пайдо бўлди (Бу йўналиш систем — структур, структурализм, систем тилшунослик деган ата — малар билан номланмоқда). Бу даврга келиб системтилшу — носликнинг фанимизга кириб келиши ва тез ривожланиши учун қулай шароит мавжуд эди. 70 —йилларга келиб ўзбек тили қурилишининг Аюб Ғуломов ва олимнинг издошлари томонидан Шахматов — Виноградов таълимоти назарий асосларида бунёд этилган таҳлил усуллари ўз имкониятини ниҳоясига етказган эди. Ва шу асосда ўзбек тили фонети — каси, лексикологияси, морфологияси, синтаксиси ва сти — листикаси тавсифи умуман якунланди. Шу усул ва йўна — лишда тадқиқотларни давом эттириш туб илмий янгилик бера олмайдиган, фақат жузъийликлар рўйхатйни давом эттиришга хизмат қиладиган ҳолатда эди. (Таъкидлаш жо — изки, А.Ғуломов таълимрти'ўша давр учун ҳам кейинги давр тилшунослиги учун ҳам шубҳасиз катта илмий қимматга эга. Бу тилшунослик уша давр учун ягона таҳлил асосларини яратган бўлса, ўзидан кейинги системтилшунослик учун зарурий босқич вазифасини ўгади). Лекин мазкур таҳлил усулларида йиғилган ва атрофлича тавсифланган сон — саноқсиз ҳодисалар умумлаштирилишга муҳтож бўлиб, фан уларНи умумлаштирувчи янги ғояларга, янги тадқиқот усулларига чанқоқ эди. Шу даврга келиб Ш.Раҳматуллаев, А.Абдуазизов, И.Қўчқортоев, И.Абдураҳмонов, Р.Юнусов каби тилшуносларнинг ўзбек тили бўйича тадқиқотлари системавий тадқиқ усуллари, унинг асосий омили бўлган лисон ва нутқ ҳодисаларини фарқлашнинг самарадорлигига ишонч ҳосил қил1ан эди.
Европада 20 — 30 йилларда кенг ривожланган систем тилшунослик собиқ советлар Иттифоқида 60- йилларга
Р. / , , ' .
қадар буржуа фани сифатида қораланган ва таъқиқланган эди, Шунинг учун ўша давргача системавий — лисоний тадқиқотлар олиб бориш учун ҳеч қандай ймкониятлар йўқ эди. 1957 йилда бу таъқиқ бартараф этилгач, собиқ совет тилшунослигида систем — структур тилгдуносликнинг ғоя ва усуллари Ферденанд де . Соссюр, Н.С.Трубецкой, Р.О.Якобсон, Л.Ельмслев ва бошқаларнинг таълимотлари билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар оммалаша борди. Ўзбек тилшунбслигида эса систем — структур тадқиқотларни проф. С.Н.Иванов бошлаб берди. Унинг ўзбек тилшуяослиги та — рихидаги катта хизматларидан бири шу бўлдики, олим ли — соний бирликлар моқиятини очишда диалектик с^алсафа, тадқиқ манбаи қақида илмий —назарий ҳукм чиқариш ж.а- раёнида диалектик гносеология, жумладан, диалектик - логик категориялардан онғлилик ва изчиллик билан фой — даланиш (методологйя) масалаларини ўртага қўйди. Бу ёндашув диалектиканинг умумийлик — хусусийлик, моҳият — ҳодиса, имконият — воқелик, сабаб —оқибат категориялари — нйнг тил тизими бирликларига бевосита аматий татбиғидан иборат эди. 'Бу йўналиш кейинчалик профессор Ҳ.Неъматов ва унйнг шогирдлари томонидан изчил давом эттирилди ва системавий таҳлил усулларй чуқурлаштирилди. Улар ўзбек тили дексикаси, морфологияси, синтаксисининг янгича тавсиф ва талқинларини ишлаб — чиқди. Е>у йўналишда кўплаб тадқиқотлар яратилди. Ўзбек тили синтаксисини бу йўсинда тадқиқ қилиш формал — функционал (шакл — вазифавий) тадқиқ дейилмоқда. Ҳозирги кунда формал-— функционал талқинга кўра гап деганда сўз формаси ва унга қўшилиб -келган кесимлик кўрсаткичлари тушунилади. Бу эса фанимизда содда гапнинг энг кичик қурилиш қолипи деган тушунчанинг вужудга келишига сабаб бўлади. Содда гапнинг ми-нимал қолипи [\Л/Рт] деб белгиланди. Бу ерда [\У] — атов бирлиги + [Рт] кесимлик кўрсаткичлари = ҳукм,1 Формал — фунқционал талқинда ясама сўзлар ва син — тактик ҳосилалар (сўз бирикмалари, гаплар), нутқий бир — ликлар сифатида баҳоланиб, лисоний бирликлар сифатида фақат уларнинг қолиплари (моделлари) қабул қилинади. Лисоний қолип (модел) математик тенглама табиатига эга бўлиб, у икки таркибий қисмдан иборат. Лисоний қолипнинг шакли ва мазмуни. Лисоний қолипнинг шаклий томонини бу қолипнинг тузувчилари' ташкил этади. Лисоний қолип қосиласйнинг маъновий (вазифавий) қиймати эса бу қолипнинг мазмун томонини ташкил этади (тенглик алома-- тидан чап томондаги қисм қолипнинг шаклий томонини, бу белгидан ўнг томондаги қисм унинг мазмун плани сифатида қаралади).
[\УРт] (энг кичик гап қолипи)нинг ўзбек тилшунос — лигида вужудга келиши синтаксис бобидаги кўпгина ма — салаадрни янгидан кўриб чиқишга замин яратди. Энди содда гап деганда [ШРт] ва унинг кенгайиш имкониятлари ау — шуниладиган бўлди. Энг кичик гап қолипи [ШРт]нинг нутқда кенгайиши шуни қўрсатадики, гапнинг асоси — маркази кесимдир. Чунки. кесимлик кўрсаткичлари билан шаклланган (предикативликни ифодалаган) атов бирлиги бу кесим демакдир. [ШРт] ва унинг кенгайиш имкониятини кетди содда гапи мисолида кўриб чйқамиз. Бу мисолда кет
9
— V/ га ди —Рт га (ўтган замон, аниқлик майли, III шахс, бирлик, тасдиқ). тўғри келади. Нутқнинг талаби билан угябу гаини хоқлаганимизча кенгайтиришймиз, ифодаланаётган фикрни тўлдиришймиз мумкин.

  1. Кетди.

  2. У кетди.

  3. У кеча кетди.

  4. У кеча поезАда кетди.

  5. У кеча ггоёздда Самаркандга кетди.

  6. У кеча поездда Самарқйндга уғли билан кетди.

Бу ерда 2, 3, 4, 5, 6 — жумлалар [ШРт] (қетди)нинг, яъни энг кичик гап қолипининг нутқий ҳосилаларидир. Ҳар босқичда жумлага янги бир ахборот қиргизилади. Бу шундан далолат берадики, кейинги 5 та гапнинг асоси, қурилиш маркази — кетди сўзидир, яъни кесимдир. Қолган барча сўзлар (си.нтактик шакллар) кесимнинг кенгайтируъ — чиларидир. Демак, формал-- функционал талқинда кесим гапнинг маркази (асоси) қолган барча бўлаклар (эга, тўлди — рувчи, аниқловчи, ҳол) унинг, яъни кесимнинг кенгайти — рувчиларидир.
Формал—функционал йўналишда гапнинг тарқибий қисмлари тақлил қилинганда анъанавий ' синтаксисдан фарқли ўлароқ, бошқача атамалар (тушунчалар) асосида иш кўрилади, Ву йўналишда синтактик қолипларнинг шаклий томонларининг таркибий қисмлари ҳам алоҳида зот (субстанция)дир. Шунинг учун уларнинг ҳар бирй ўзида маълум бир белгиларни мужассамлаштиради. Бу эса син- тактик сатҳда зотий ёндашўв билан тилшуносликда кенг оммалашган валентлик назариясининг бирлашишига олиб келади. [ШРпг=ҳукм] қолипида атов бирлиги - [Ш] — лексема ва [Рт] — грамматрк формалар алоҳида зотлар си — фатида нутқда кенгайиш, бошқа бирликлар билан муноса — батларга киришиш қобилиятига эгадир. Шунинг учун нутқий гапда бундай ёндашишда сўз кенгайтирувчилари ва гап кенгайтирувчилари фарҳ\анади.! Масалан, Мен ҳо — зирча бу мактабда янги ўқитувчиман гапида «мен», «ҳозирча», «мактабда» сўз шакллари гап кенгайтирувчилари, яъни ['ЛФт=...] қолипининг [Рт] қисми валентлиги ак — тантлари, шунингдек, «бу», «янги» сўз шакллари эса сўз кенгайтирувчилари, яъни «мактаб» ва «ўқитувчи» сўзлари - нинг гап қурилиши билан бевосита алоқадор бўлмаган ху— сусий аниқловчилари сифатида қаралади, Бу йўналишда эга ]ШРгп]нинг [Рт] қисми валентлик актанти деб қаралади ва гап кенгайтирувчи (кесим эса — гап маркази) сифатида баҳоланади.
Ўзбек тилшунослигида' системавий тадқиқ усулларйнинг оммалашуви натижасида яна бир янги йўналиш — маз — муний синтаксис вужудга келди. Тилшунослар Н.Маҳмудов ва А.Нурмоноблар асос солган бу йўпалишда ҳам бош бў — лаклар ва улар ўртасидаги муносабат масаласи бошқача талқин қилинади. «Ўзбек тилининг назарий грамматика — си»да кесимга шундай таъриф берилади: «Ўзида предика — гавликни акс этгирадиган, гапни уюштирувчи ва шакллан - тирувчи марказий бўлак кесимдир. Кесим гапнинг марказий бўлаги бўлганлигидан гапиинг бутун тавсифи — грамматик категориялари: тасдиқ ■— инкорлик, шахс (персоналлиқ), замон (темпораллик), коммуникатив мақсад ва ҳоказолар кесимга қараб белгиланади»,1.
Кўринадики, мазмуний синтаксисда кесим марказий бўлак сифатида талқин этидади. Бу йўналишда ҳам кесим — нйнг предикативликни ифодалаши, гапдаги уюштйрувчилик: роли ҳамда ахборот маркази эканлиги эътироф этилади. Гапдаги бошқа бўлаклар кесимнинг кенгайтирувчилари ёки кенгайтирувчиларнинг қенгайтирувчилари деб қаралади. Жумладан, эга ҳам кесимнинг субъект валентлигини тўл — дирувчи, у билан мослаххгув муносабатида бўлувчи бош ке — лишикдаги синтактик шакл дёб қаралади ва 2—даражали бўлаклардан юқорироқ, 'кесимдан эса кейин турувчи ик- кинчи бош бўлак сифатида талқин қилинади. Анъанавий синтаксисдаги талқинларга зид равишда кесим гапда бошқа бўлакларга, аниқроғи эгага нисбатан эмас, балки бевосита белгиланиши таъкидланади! Шу билан бирга ушбу йўна- лишда кёсимнинг шаклий ва мазмуний унсурлари, кесим — нинг мазмуни ва шакли ўртасидаги муносабат деган маса — лалар ҳам тўғри ҳал Қйлйнади. *
Кесимни бу тарзда талқин қиливд содда гап синтакси— сидаги баъзи муаммоларнинг тўғри ҳал қилинишига имкон беради. Аввало, гапда гап бўлакларининг мавқеи, аҳамият — лилик даражаси тўғри белгиланади. Гап қурилишида ке — симнинг асосий марказ (бирламчи) эканлиги, эганинг эса юқорида таъкидланганидек, кесимнинг субъект валентли — гини тўлдирувчи синтактик шакл (икк.иламчи) эканлиги, 2 — даражали бўлакларнинг кеййнги ўринларда Туриши, шу— нингдек, анъанавий тилшўйослйкда бўлакларга ажратил — майдиган, гап бўлаклари жиҳатидан тақлил қилинмайдиган айрим бир таркибли г.аплар аелида.,фақат кесимдан ташкил топган мустақил гаплар эканлиги ойдинлашади.
Мазмуний синтаксис НамояндаЛари эга ҳақида шундай ёзадилар: кКесимиинг субъект валентлигини тўлдирувчи ва
у билан мослашув муносабатида бўлувчи бош келишикдаги синтактик шакА эга ҳисобланади.
Эга вазияти кесимга қараб белгиланади. Шунинг учун ҳам гап таркибида ҳар қандай бош келишикдаги синтактик шакл эга саналавермайди. Фақат кесим билан тобе муноса — батда бўлган бош келишикдаги синтактик шаклгина эга ва- зиятида кела олади». Бу ерда тилшунослар эганинг кесим орқали белгиланишига ва унинг кесимга тобе эканлигита алоқида урғу берадилар. Маълумки, баъзи қолларда эга бе — восита ифодаланмайди. Унинг (эганинг) бевосита ифода -- ланмаслигига сабаб шуки, эга қақидаги ахборот кесим шакли орқали олдиндан билиниб туради.
Мазмўний синтаксисд^ эга тил тизимидаги бирлик си — фатида шакл ва мазмун қарама — қаршилиги ва бирлигидан иборат эканлиги таъкидданади; эганинг шаклий тузилиши ва парадигмаси, эганинг мазмуний тузилиши ва парадиг — маси, эганинг шакл ва мазмуни ўртасидаги муносабат деган масалалар қам тадқиқ қилинади.
Ўзбек тилшунослигида бош бўлаклар тадқиқи қақида фикр юритар эканмиз, юқоридаги талқинлардан ташқари яна бир муқим масалага тўхталйшимиз зарур. Бу Абдурауф Фитратнинг бош бўлаклар ва уларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги қарашларидир. Шуниси муқимки, фитратнинг бу борадаги қарашлари 20 —йилларда илгари сурилган бўлса — да, ўзидан кейинги тилшунослик (анъанавий тилшуное — лик)даги талқинларга зид бўлиб, 70 — 80 йилларда вужудга келган системтилшуносликдаги фикрларга' мантиқан мос келади. Маълумки, А.фитрат «Наҳв» асарида гап бўлаклари масаласига алоҳида эътибор беради. У гап бўлакларини ҳо — зиргидек икки зурга ажратган эди: 1. Бош сўзлар — бош бўлаклар. 2. Тўлдирғич сўзлар - 2-даражали бўлаклар.
Фитрат кесим ҳақида шундай дейди: «Гапдаги сўзларнинг охирида келган, ўз келиши билан сўз қўшимини «гап»га айлантирган сўз —кесим сўзидир»1. Бу таъриф бироз сод — дароқ туюлса—да, кесимнинг асосий белгялари — аниқ ифодал&нгаи, Булар қуйидагилар:

  1. Кесим туркий тилларда,. одлтда гапнинг охирида келади, бу ўзбек тилида гапда сўзларнинг жойлашиши тартиби билан боғлиқ.

  2. Кесимнинг «Сўз қўшимиин гапга айлантириши», яъни сўзлар йиғиндисини гапга айлантирувчи, жумлани ҳам оҳанг (интонацион), ҳам грамматик, ҳам фикрий жиҳатдан тугалловчи бўлак эканлиги, шу билан бйрга предикатив — ликни ҳам ифодалаши. ,

Фитрат кесимнинг гапдаги аҳамиятини, мавқеини очиб бериш учун қуйидаги мпсолларни келтиради:

  1. Қушлар боғчада эрталаб...

  2. Миртемир яқинда яхши бир шеър...

Бу мисолларни олим «сўзлар қўшими» дейди, яъни сўзлар йиғиндисидир. Ҳар иккаласида ҳам тугал фикр ифодаланмаган. Бу ерда фикрни тугаллаш учун нимадир етишмайди, лекин айни пайтда ўша нимадир энг асосий бўлак. Ушбу сўзлар йиғиндйсини гап қилиш учун Фитрат сайрайлир. ёзди сўзларини жумлалар охирига қўшади.
1. Қушлар боғчада эрталаб.сайрайдир.
• 2. Миртемир яқинда яхши бир шеър ёзди.

Энди фикр тугалланди, Фитрат йбораси билан айт — ганДа, сўз кесиладир,
Фикршшг тугалланиши, сўзлар йиғиндисИнинг гапга айланиши кейин киритилган иккита (сайрайдир, ёзди) сўзлари орқали юз берди. Шунинг учун ҳам бу сўзлар олим айтганидек, кесим деб қаралади. Шу тарзда кесим атама — сининг моҳияти ҳам очиб берилади.
Фитрат бош бўлаклар Таҳлилига киришар экан, аввало, кесимга тўхталади. Ўша. дайрда яратилган бошқа адабиё'1— ларда, масалан «Ўзбекча тил сабоқлиғи» асарида олдин эға таҳлил қилинади. Ушбу асар муаллифлари эга ҳақйда шундай ёзадилар: «Гап ким ва нима нарса тўғрисида ай — тилган бўлса, шул киши, шул нарсани билдирган сўз эга деб аталади»1. Фитрат бу фикрга қўшилмайди ва қуйқдагй эътирозни илгари суради: «Демак, «Наҳв» китобларида кўрганмиз «гап» (жумла) ким, нима тўғрисида айтилса, пгу
эга бўдади деган таърифлар ўйловға, яъии, зеҳний гапларга кўра тўғри бўлса ҳам, тилдаш гапларга кўра янглишдир. Чўнки гап кимнинг —ниманинг тўғрисида айтилса, нгу ким — ниманинг гапнинг (мантиқча айтганда ҳукумнинг) мавзуи бўладир. Бироқ ҳар вақт тилдаги эга сўзи бўлмайдир»1.
Келтирилган парчадан англашиладики Фитрат грам — матик бўлаклар (эга ва кесим)ни логик бўлаклар (субъект ва предикат)дан тўғри фарқлайди. Маълумки, улар бир —бири билан боғлиқ, лекин бир хил ҳодиса эмас. Гапни синтактик жиҳатдан қисмларга бўлганда эга ва кесим, 2—даражали бўлакларга ажратилса, логйк бўлинишда субъект—боғлама — предикатларга ажратилади. Ғрамматик бўлиниш билан логик бўлиниш баъзан мос кедиб қолиши ҳам мумкйн. Шунга қарамай, улар бошқа-бошқа ҳодисалардир. Фитрат ўша даврдаёқ, бошқалардан фарқли ўлароқ эга ва кесим, субъект ва предикат тушуйчаларини бир —биридан фарқлаган ва мисоллар ёрДамида тушунтириб берган эди.
У кесимнинг гапдаги ўрни (мавқеи)ни тўлиқ очиб бергандан кейин эга ҳақида тўхталади ва кесим орқали гапнинг эгасини аниқлайди: «Шу кесим сўзларидан ҳар биртасини ким?, нима? сўроқлари билан айтганда гапдаги қайси сўз билан жавоб берилса, шу сўз гапнинг эга сўзи йоки соддача «эга»си бўладир»2.
Эгани шу тарзда аниқлаш унинг кесимга тобе эканини, унга эргашиб (систем тилшуносликда таъкидланган каби) келишини кўрсатади. А.Фитратнинг бош бўлаклар ва улар ўртасидаги муносабат ҳақидаги фикрлари, юқорида таъкидлаганимиздек, тилшунослигимизда кейинги йилларда вужудга келган формал — функционал йўналишдаги, маз — муний синтаксисдаги талқинларга мос қелади. Ҳар икки йўналишда ҳам кесим-гап қурилишидаги' асосий марказ сифатида тан олинади (Кесимнинг гап қурилишидаги етакчи мавқеи, айниқса, туркий тилларда яққол кўзга ташланади), Гапда ҳамма бўлаклар бевосита ёки бавосита кесимга бориб борланади, гапнинг кесими колган барча бўлакларни ўзига томон тортади.
Кўриб ўтганимиздек, ўзбек тилшунослигида бош бў— лаклар ва уларнинг гапдаги мавқеи масаласи турлича талқин қилинади. Бутун тарихимиз қайта ёзйлаётган, ижтимоий фанларнинг шу кунгача қўлга киритган ютуқлари тафтиш қилиниб қайта баҳоланаётган бир найтда, давлат сиёсати — нинг узвий бир қисми бўл1’ан — тил масалаларини, унинг ҳар бир тушунчаларини қайта кўриб чиқиш мақсадга му — вофиқдир.. Зерр Олий ва ўрта таълим мактаблари учун ўз — бек тили бўйича яратиладиган янги дарслик ва қўлланмаларнинг бир ёқлама, ғайриилмий талқинлардан холи бўлиши айнан шу нарсага боглиқ.


1 Мл^мудов Н., Нурмонов А. Ўзбек тилинннг казарий грамматикасм. Тошкент, «Ўқтувчи», 1995, 65 —бет.

2Узбекская ССР. Главная редакция. Уз СЭ. Т., 1981, стр.-349.


Download 53,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish