Индивидуал ривожланиш биологияси фанидан



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana03.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#526247
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мустакил иш эмбрионал мохинур

Гаструляция.
Бу ҳомила варақларининг (эктодерма, эндодерма, 
мезодерма) ҳосил бўлиши бўлиб, икки босқичда боради.Унинг биринчи 
босқичи гаструла бўлиб, у ҳомиланинг 2 варақали даври ҳисобланади. 
Гаструляциянинг 
бу 
жараёни 
мураккаб 
бўлиб, 
бластула 
ҳужайраларининг силжиши ва ўзаро таъсири натижасида икки қаватли 
муртак ҳосил қилади. 
Бу қаватлар эктодерма ва энтодерма эмбрион варақлари бўлиб, 
уларда учинчи эмбрионал варақ-мезодерма ҳосил бўлади. Мезодерма 
ҳайвонларда икки хил - телобластик, энтероцел йўл билан ҳосил бўлади. 
Одамларда мезодерма энтероцел йўл билан, бирламчи ичакдан ён 
ўсимталар чўнтакчалар ҳосил бўлиши ҳисобига шаклланади. Бирламчи 
ичакдан ажралиб чиққан чўнтаклар экто ва энтодерма орасига ўсиб 
киради ва мезодермага айланади. 
Гаструляциянинг 4 та типи тафовут қилинади. 
1.
Инвагинация (ботиб кириш) 
2.
Эпиболия(ўраб кетиш) 
3.
Иммигарация(кўчиб ўрнашиш)
4.
Деляминация(қатламларга ажралиш)
 
 


Изолецитал тухум ҳужайрали организмларда гаструляция инвагинация, 
деляминация ва иммиграция усулида, телолецитал тухум ҳужайралиларда 
эса эпиболия усулида боради. Одамда гаструляция деляминация 
(бластомера трофобласт ва эмбриобласт ҳужайраларига бўлинади) ва 
иммиграция (айрим ҳужайралар) бластодерма ичига кўчиб ўтиши билан 
кечади.Гаструляция 
жараёнида, 
ҳужайра 
материалининг 
қайта 
тақсимланиши ҳисобига бўлажак аъзолар пайдо бўлишига асос солинади 
(76-расм). Замонавий изланишларнинг кўрсатишича, айнан шу босқичда 
муртакда биринчи марта катта концентрацияда оқсиллар борлиги 
аниқланган, 
бу 
оқсиллар 
вояга 
етган 
организмда 
ҳужайра 
ихтисослашувига хизмат қилишга қаратилгандир.Масалан, гемоглобин ва 
мускул тўқималари оқсили миоглобин синтезининг бошланишини 
кўрсатса бўлади. Ҳужайраларнинг ихтисослашуви уч хил бўлади: 
1. Биокимёвий 
2. Морфологик 
3. Физиологик 
 
Эмбрионал ривожланишнинг майдаланиш, гаструляция, гистоорганогенез 
босқичлари: 1-бластоцел; 2-гастропор; 3-эктодерма; 4- эндодерма; 5-
мезодерма; 6-нерв найи; 7-хорда; 8-бирламчи ичак. 
Ҳосил бўлган муртак варақлари ривожланаётган организмнинг тўқима 
ва аъзолари ҳосил бўлиши учун асосий манба бўлиб хизмат қилади (77-


расм). Эмбрионал варақ тузилмаларининг ҳар бири кўпгина 
аъзолар(тўқималар) учун асос бўлса ҳам аммо бир аъзо(тузилманинг) 
шаклланишида бошқа варақ ҳам маълум даражада иштирок этади. Ҳомила 
варақларини ўрганишда рус олимлари К.Ф. Волф, К.М. Бер, И.И. 
Мечников ва О.А. Ковалевскийларнинг хизмати катта. 
Тўқималарнинг ҳосил бўлиши гистогенез,аъзоларнинг шаклланиши 
жараёни органогенез дейилади, бу жараён эмбрионал варақ 
ҳужайраларнинг мураккаб ўзаро таъсири уларнинг кўпайиши, ўсиши 
натижасида рўй беради. Гаструляция натижасида бластула ҳужайрасининг 
камида 2 қават(эмбрионал қават)га эга бўлган муртак шаклланади. 
Ҳужайраларнинг силжиши давом этади. Ҳужайралар орасида шундай 
муносабат юзага келадики, бунинг натижасида уларнинг ўзаро 
таъсири(индукцияси) намоён бўлади. Бу ўзаро таъсир аъзолар 
системасининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Демак, 
гаструляция жараёнидагиҳосила ҳужайралар ўзаро таъсир этиб, 
организмнинг турли қисмларини ҳосил этувчи манба тузилмаларининг 
шаклланишини таъмин этади. 
Гастроцелнинг юқори томони (қопқоғи)ни ҳосил қилган хорда 
мезодерма тузилмаси эктодермага таъсир этиб, эктодерманинг маълум 
қисмида ҳужайралар тўплами (нерв пластинкалари)шаклланади, бу нерв 
пластинкаси кейинчалик қирралари билан ўзаро яқинлашиб тарновсимон 
кўринишга эга бўлади ва эктодермадан ажралиб нерв найига айланади 
(нейруляция). Нерв найи кейинчалик марказий нерв системасини ҳосил 
қилади.Демак, эктодермадан нерв тўқимаси, терининг эпидермис қавати 
унинг ҳосилалари ривожланади. Эндодермада муртакнинг узунасига 
бўйлабҳужайра тўплами вужудга келиб ундан ажралади ва хорда ҳосил 
бўлади. Хорда юқори тараққий этган мавжудотларда йўқолиб кетади. 
Эндодерма ичак ва сариқлик эндодермасини беради, ундан ўз навбатида 
ичак эндодермасининг ошқозон-ичак йўли эпителийси, йирик безлар 
(жигар, ошқозон ости бези) нафас аъзолари ҳамда уларнинг ҳосила безлари 
ривожланади. 
Демак, эндодерма қаватидан нафас олиш системаси, ҳазм қилиш 
системаси,сийдик таносил системасининг қопловчи эпителийси, жигар ва 
меъда ости бези ҳосил бўлади. Эмбрионал варақлар: нерв найи ва хорда 
организм қисмлари ҳосил бўлиши учун манба тузилмалари бўлганлигидан 
улар муртак нинг ўқ (асосий) аъзолари дейилади. 
Мезодерманинг ўзи айрим сегментлашган қисмлар—сомитларга 
ажралади.Мезодермадан ҳосил бўлган сомитлар 5 хил бўлади: 
1. Миотом (кўндаланг—тарғил мушак тўқимаси ҳосил қилувчи); 


 2. Склеротом (тоғай,суяк ва бириктирувчи тўқима ҳосил қилувчи); 
3. Дерматом (тери бириктирувчи тўқимасини ҳосил қилувчи); 
4. Нефротом (сийдик—таносил аъзоларини ҳосил қилувчи); 
5. Спланхнотом (селом эпителийси, силлиқ мушак, бириктирувчи тўқима 
ҳосил қилувчи); Органогенез асосан эмбрионал давр охирида 
якунланади,лекин аъзоларнинг шаклланиши ва такомиллашуви постнатал 
даврда ҳам давом этади. 
Муртакнинг ривожланиши давомида тўқима ва аъзолар пайдо бўлиши 
ҳамда уларнинг мукаммалланишини таъминлашда эмбрионнинг муваққат 
(провизор) аъзолари муҳим аҳамиятга эга.Ҳомила ҳар хил турдаги 
онтогенезларда турли шароитларда ривожланади, ана шу шароитларга 
мослашиш учун ҳомилада вақтинча фаол бўлган провизор аъзолари 
мавжуд бўлади. Мураккаб тузилган умуртқалиларда провизор аъзолардан 
амнион,сариқлик халтачаси, аллантоис,хорион ва плацента (йўлдош) 
бўлади.Провизор аъзолар ҳомиладан ташқари аъзолар бўлиб,муҳит билан 
алоқани таъминлайди ва вақтинча фаолият кўрсатади. Амнион (сувли 
парда) эктодермадан ривожланган тузилма бўлиб, бутун муртакни ва уни 
ўраган суюқликни қоплаб туради,шу сабабли амнион қават муртакни ювиб 
туради,метаболизмда 
қатнашади, 
муртакни 
қуриб 
қолиш 
ва 
шикастланишдан 
сақлайди.Судралиб 
юрувчилар,қушлар 
ва 
сутэмузувчиларда амнионқават бўлганлигидан улар амнионлилар,тўгарак 
оғизлилар,балиқлар ва амфибиялар эса амнионсизлар гуруҳига киради. 
Личинкасиз 
ривожланиш 
характерли 
бўлган 
балиқлар,амфибиялар,рептилиялар ва қушларда провизор аъзо—сариқлик 
халтаси бўлади, балиқларда учала эмбрион варақ ҳам шу қопча ҳосил 
бўлишида иштирок этади. Судралиб юрувчилар ва қушларда сариқлик 
халтасининг ички қавати эктодермадан ташқиси эса мезодермадан 
ривожланган.Сутэмизувчиларда сариқлик халтасининг ривожланишида 
мезодерма ва энтодерма иштирок этади.Сариқлик халтаси бирламчи 
жинсий ҳужайра ҳосил бўлиши учун манба ҳисобланади, у қон томирларга 
бой, унинг ферментлари ўзидаги сариқликни парчалаб, ундаги озуқа 
моддаларни қон томирлар орқали муртакга етказишни таъминлайди. 
Бундан ташқари сариқлик халтаси қон ҳосил қилувчи бирламчи аъзо 
ҳисобланади ҳамда нафас олиш ва айиришда ҳам иштирок 
этади.Одамларда сариқлик халтаси редукцияга учраб,йўлдош таркибига 
киради. 
Аллантоис эндодерма ҳосиласи бўлиб,муртак метаболизми моддалари 
(мочевина ва сийдик кислотаси)ни чиқаришда иштирок этадиган ҳамда 
газлар алмашинуви рўй берадиган провизор аъзодир.Одамда аллантоис 


ривожланмаган. Хорион парда эктодерма ҳосиласи бўлиб,муртакдан 
ташқаридаги энг юза жойлашган қават ҳисобланади,хорион муртак ва 
унинг атрофидаги муҳит ўртасида моддалар алмашинувини таъминлайди. 
Сутэмизувчиларда хорион боланинг йўлдоши ҳосил бўлишида иштирок 
этиб, муртакни озуқа ва хаво билан таъминлаш,айириш ҳамда гормон 
ҳосил қилиш каби муҳим вазифаларни бажаради. Сутэмизувчиларда 
хорион сўрғичлари бачадон девори шиллиқ қавати билан туташиб 
кетади,бу жой бола ўрни ёки йўлдош дейилади.Ҳомила йўлдош билан қон 
томирларга бой бўлган киндик орқали боғланган.Она қони ҳомила қони 
билан аралашмайди. 
Сут эмизувчиларда йўлдош тузилишига яъни она қонини ҳомила 
қонидан 
ажратувчиқаватларга 
қараб 
ҳар 
хил:эпителиохориал, 
синдесмохориал, эндотелиохориал ва гемохориал типларга бўлинади. 
Одам учун гемохориал типдаги йўлдош хос бўлиб, хорион она қони билан 
тўлган бўшлиқда ётади. Йўлдош ҳамма ҳомила қаватларининг ҳосиласи 
бўлиб,у ҳомиланинг умумий ривожланишини таъминлайди, бунда у 
ҳомилани озиқ моддалар ва кислород билан таъминлаб, унда ҳаёт 
фаолияти жараёнида ҳосил бўладиган чиқинди маҳсулотларидан 
тозалайди, шу ҳисобига у трофик, экскретор ва нафас олиш вазифаларини 
бажаради. Йўлдошда хорион гонодотропин, прогестерон, соматотропин
мамматропин гормонлари синтезланади. Хорион эпителий ҳужайралари ва 
қон томирлар девори ҳужайраларидан махсус ҳужайравий тўсиқ (барьер)
ҳосил қилиб ҳимоя қилиш вазифаларини ўтайди. Шунинг ҳисобига 
онанинг қонидаги микроорганизмлар ва кўпчилик моддалар ҳомила 
қонига ўта олмайди, аммо йўлдош қуйидагилар: алкоголь ва никотин, бир 
қатор доривор моддалар, ёт оқсиллар, антитаналар, заҳарли моддалар учун 
барьерлик вазифасини бажара олмайди. Йўлдошнинг барьерлик 
фукциясининг бузилиши ҳомила нормал ривожланишининг бузилишига, 
натижада ҳомиладорлик патологиясига олиб келади.Шу сабабли 
йўлдошнинг барьерлик вазифасини ўрганиш тиббиётда муҳим аҳамиятга 
эга. Онтогенез механизмлари. Ривожланиш биологиясининг муҳим 
вазифаларидан бири – бу дастлабки ҳужайрадан қандай қилиб бир-
биридан, аксарият ҳолларда, тубдан фарқ қилувчи ҳужайралар ҳосил 
бўлиши сирасрорларини ва дифференциацияланишжараёнининг умумий 
қонуниятларини 
ўрганиш 
ҳисобланади. 
Дифференциациялланиш 
ривожланишнинг барча босқичларида рўй беради. Организмни ташкил 
этган турли - туман ҳужайраларнинг манбаи— уруғланган тухум ҳужайра 
- зигота ҳисобланади. Зигота ўз табиатига кўра келгусида организмнинг 
ҳар хил сифатдаги ҳужайраларини (улардан ташкил топган тўқима ва 


аъзоларни) бера оладиган хусусиятга эга бўлган ҳужайра бўлганлигидан 
ҳам 
утотиопотент 
ҳужайра 
ҳисобланади. 
Зиготанинг 
бундай 
тотиопотентлилиги, яъни уруғланган тухум ҳужайранинг бир хил генетик 
хусусияти бир неча бор бўлинишдан сўнг сусаяди ва кейинги 
бўлинишларда бошқача сифатдаги ҳужайра ҳосил бўлишини тақозо этади. 
Бу ҳолат шу бўлинаётган ҳужайрадаги рўй берганфарқланиш 
(дифференциацияланиш)нинг 
натижаси 
ҳисобланади. 
Дифференциацияланиш натижасида одам организмида 200 дан ортиқ 
махсуслашган ҳужайралар ҳосил бўлади. Дифференциацияланишнинг 
ҳисобига ҳужайранинг тузилиши ва функционал хусусиятлари ўзгаради, 
масалан: нерв ҳужайралари нерв импульсларини ўтказиш хусусиятига
безларнинг ҳужайралари эса шира ажратиш хусусиятига эгабўлади. 
Бошқача айтганда, дифференциацияланиш жараёнида ҳужайралар 
махсусланади.Дифференциацияланиш тирикликнинг барча даражаларида 
(молекула, ҳужайра, тўқима, аъзо, организм ва бошқаларда) кузатилади. 
Молекуляр даражадаги дифференциацияланишга сплайсинг - (а-РНК дан 
интронларни олиб, экзонларни тикиш) ва а-РНК ҳамда оқсиллар 
процессинги (а-РНК ва оқсиллар тузилишини ўзгартиришига олиб келувчи 
реакциялар йиғиндиси) мисол бўлади. Сплайсинг ҳам процессингнинг 
битта шакли ҳисобланади. Дифференциацияланишга ҳар хил нуқтаи—
назардан қараса бўлади, масалан: 
а) Биокимёвий дифференциацияга ҳужайра ўзига бир ёки бир неча 
махсуслашган синтез йўналишини танлайди(миоглобин, гемоглобин ва 
бошқалар).
б) Морфологик дифференциацияланишда эса ҳужайралар махсус тузилиш 
ва шаклга эга бўладилар. 
в) Функционал дифференциацияланишда – мускул ҳужайралари 
қисқарувчанлик, нерв ҳужайралари—нерв импульсларини ўтказиш 
хусусиятига эга бўлади; 
Дифференцияцияланишнинг бош омили бошланғич эмбрионал 
ҳужайралар цитоплазмасидаги фарқлар ва қўшни ҳужайраларнинг махсус 
таъсири 
бўлган 
-индукция 
ҳисобланади.Дифференциацияланишга 
гормонлар 
ҳам 
таъсир 
қилади, 
аммо 
шунга 
қарамасдан 
дифференциацияланишнинг ҳамма омиллари тўлиқ маълум эмас, 
дифференциацияланиш қайтмас жараёндир. Дифференцияцияланиш 
омиллари 
таъсирида 
детерминация 
юзага 
келади, 
бунда 
дифференциациялашнинг 
ташқи 
белгилари 
юзага 
чиқмаганда, 
тўқималарнинг кейинги ривожланиши дифференциацияланиш омилларига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда давом этади. Детерминациялашган ҳужайраларда 


турғун ички ўзгаришлар бўлиб, уларни ва уларнинг авлодларини эмбрион 
ҳужайраларидан фарқланишига олиб келади, бу эса махсуслашган 
ҳужайралар ривожланишини белгилаб беради. 
 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish