Инновацион таълим менежментда тизимли ёндашув ва таълим жараёни мониторингни ташкил этиш режа. Инновацион таълим тизимида мониторинг жараёнини ташкил этиш


Таълим сифатига қўйиладиган талаблар ва олий таълим тизимининг сифатига таъсир этувчи омиллар



Download 139,82 Kb.
bet5/7
Sana23.02.2022
Hajmi139,82 Kb.
#144426
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза

Таълим сифатига қўйиладиган талаблар ва олий таълим тизимининг сифатига таъсир этувчи омиллар. Бозор шароитида хўжалик юритишда таълимга қўйиладиган талаблар ўзгаради – бугунги кунда улар кўп жиҳатдан муайян мутахассисларга бўлган талабни шакллантирувчи иш берувчи томонидан белгиланади. Бу олий ўқув юрти битирувчиси катта ҳажмда касбий билим, уқув ва кўникмаларга эга бўлиши лозимлигини англатади. Уларнинг мавжудлигини тегишли диплом тасдиқлайди.
Таълимнинг сифатини олий ўқув юрти битирувчиси малакасининг иш жойи талабларига мувофиқлиги сифатида тавсифлаш мумкин. Мазкур талаблар Давлат таълим стандартлари билан белгиланади. Мутахассислар тайёрлаш сифатини белгиловчи пировард кўрсаткичлар улар таълим муддати мобайнида ўзлаштирган билимлар, уқув ва кўникмалардир.
Таълимнинг сифати асосан унинг ЎзР “Таълим тўғрисида”ги Қонунида таърифланган мақсади билан белгиланади: шахс ва жамиятнинг профессионал тайёрланган кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш.
Қуйидагилар таълим сифатининг энг муҳим тавсифлари ҳисобланади:
Билимлар ҳажми. У касбий фаолиятни амалга оширишга мувофиқ келиши лозим. Бунда билимлар миқдори олинган ахборот миқдори эмаслигини тушуниш керак.
Билимлар тузилиши – турли типдаги билимлар билан фан ва фаолиятнинг турли соҳаларига мансублик нисбати. Билимларнинг унумдорлиги ва амалий қиммати уларнинг уйғунлигига боғлиқ бўлади.
Профессионал фикрлаш услуби, яъни билимларни бошқариш қобилияти ва улардан амалий фаолиятда самарали фойдаланиш имконияти. Кўпинча битирувчи ўзи олган билимларни амалий фаолият вазифалари билан боғлай олмайди. Бу ерда фикрлаш услуби ҳам ўз таъсирини кўрсатади. У гуманитар ёки технократик, стратегик ёки прагматик, диалектик ёки формал бўлиши мумкин. Фикрлаш услуби – билимларни амалий фаолиятда воқелик талабига мувофиқ бириктира олиш қобилияти.
Вақт омили: касбий муаммолар ва вазифаларни ечишда вақтни тақсимлаш ва ундан фойдаланиш кўникмаси.
Ролларга нисбатан мўлжални шакллантириш: муайян фаолият турларигагина эмас, балки маълум ролларга ҳам тайёрлаш. Бунда мутахассис ўз иши ўзгарганида, агар у турли ролларни, масалан, ташаббусчи, бажарувчи, эксперт, маслаҳатчи, ҳакам ролларини бажарса, профессионал функцияларни бажариш учун жавобгар бўлишини назарда тутади.
Иш услубини белгилаш. Таълим жараёнида мутахассиснинг касбий фаолият ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришда устувор омиллар мавжуд бўлиб, улар унинг тафаккуридан мустаҳкам ўрин олади ва кейинчалик унинг иш услубини белгилайди.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш кўникмалари – касбий фаолиятнинг муҳим омилларидан бири. Масалан, қарорлар қабул қилиш жараёни менежердан ўзининг барча касбий билим ва кўникмаларини ишга солишни талаб этади. Бошқарув қарорларини қабул қилиш қобилияти – бу маълум даражада таълим жараёнининг амалий маҳсули.
Бозор вазиятларининг турли шароитларида хулқ-атвор стратегияларини ишлаб чиқиш кўникмалари ва қобилиятлари. Стратегия – қарорлар ишлаб чиқишгина эмас, балки мақсадлар ва мўлжалларни белгилаш, воқеаларни тушуниш ва олдиндан кўра билиш, асосли бизнес-режани тузиш, керакли стратегияларни танлаш ва шароит ўзгарганида уларни ўзгартириш.
Бошқарув қарорларини ва меҳнат фаолиятининг самарали стратегияларини ишлаб чиқиш кўникмаларига махсус иш ўйинлари ёрдамида баҳо бериш мумкин. Улар бозор иқтисодиёти шароитида мутахассиснинг муваффақиятга эришиш имкониятларини намойиш этади.

Download 139,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish